02:58 20 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Аналитика
Ҳавола олиш
103130

Кечадан бошлаб олий таълим масканларига бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳони бошланди.  Пандемия шароитида имтиҳонларни очиқ ҳавода ўтказиш белгиланган бўлиб, абитуриентлар пойтахтнинг бир қанча боғлари ва майдонларида ўз билимларини синадилар

"Спутник"  мухбири Ботаника боғида бўлиб, тест синовининг 2-сменаси жараёнларини кузатди ва абитуриентлар ҳамда ота-оналар билан суҳбатда бўлди.

Абитуриенты готовятся сдавать вступительные экзамены
Пресс-служба хокимията Бухарской области

Тест синови вақти соат 16:00 да белгиланганига қарамай, "Ботаника" боғи атрофида соат 14:00 дан бошлаб талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари тўплана бошлашди. Қўлларида фуқаролик паспорти ҳамда ДТМ ҳужжати бўлган абитуриентларнинг кўзида бир оз ҳадик, юрагида эса кучли ҳаяжонни пайқаш мушкул бўлмади. Қолаверса, уларнинг келажагига бефарқ бўлмаган ота-оналарнинг ҳаяжони ҳам фарзандлариникидан кам эмас эди.

Sputnik
Тестовые экзамены прошли в Ботаническом саду

Тарихда қолмоқчи бўлган абитуриент аёл

Абитуриентлардан бири қўлида ёш гўдаги билан келиб, имтиҳонга бола билан кирмоқчи бўлди. Ёш боласи абитуриентларнинг диққатини жалб этиши мумкинлиги ҳарқанча тушунтирилмасин, у қайсарлик қилиб, кириш ниятида эканлигини айтарди. Сўнг ичкаридан имтиҳон ташкилотчиларидан бири чиқиб келиб, "тарихда қолишга уринаётган абитуриент" билан гаплашди, унга қонун ҳаммага бирдек баробар эканлиги, имтиҳонга бола билан кириш мумкин эмаслигини босиқлик билан тушунтиришга уринди. Ҳайриятки, абитуриент ташкилотчиларга муаммо туғдирмади, аксинча шахсий муаммосини тез фурстда ҳал этиш учун ортга қайтди. Талабалар сони кўплиги боис, абитуриент аёл имтиҳонга қайтиб келдими-йўқми, пайқаб бўлмади.

Тик оёқда уч соат...

Пндемия даврида фуқароларга масофа сақлаш, карантин қоидаларига амал қилиш шарт ва зарурлиги ҳақида бот-бот эслатиб келинмоқда. Аммо тест синовига келган айрим ота-оналар ва абитуриентлар орасида ниқобсиз келганлари ҳам бор эди. Ота-оналар учун боғ ичидан ўриндиқлар олиб чиқилган бўлса-да, у ҳам етарли бўлмади. Шу боис бу муаммодан аҳён-аҳёнда нолиб қўяётган ота-оналар ва абитуриентларнинг яқинлари уч соат давомида тик оёқда туришга мажбур бўлишди.

Пандемия шароитида уларнинг бир-биридан масофа сақлашлари у ёқда турсин, ўриндиқларда ҳеч қандай масофасиз ўтиришлари бир оз ташвишга солди. Сабаби, кутилмаганда тарқалган бу касаллик ортидан қанчадан-қанча оғир аҳволдаги беморлар ҳаёт учун курашиб ётибди, яна қанча инсонлар ҳаёт билан видолашмоқда. Ушбу савол билан юзланганимизда, ИИБ ходимларидан бири карантинга амал қилиш ҳар бир инсоннинг ўз вазифаси эканлиги жавоби билан кифояланди...

"Олтин олма дуо ол"

Ҳаво иссиқ, ота-оналарнинг бари боғнинг дарвозасида умид билан кўз қадаб ўтиришибди. Шу пайт кутилмаганда қизиқ бир ҳолат юз берди, камтарона қиёфадаги бир киши салом бериб, ота-оналар жойлашиб олган ерга келди ва сотувчиларнинг биридан курси сўраб, унга ўтириб олди. Сўнг секин ўз сўзини бошларкан, абитуриентларга омад кулиб боқиши, ниятларига етишларига тилакдош эканлигини маълум қилди ва билган оят-у дуоларни ўқий кетди. Ота-оналар бунақа ҳолатга аввал дуч келмагани сабаблими, ўз ҳайратларини яширолмадилар!

"Домла" кафтларини дуога очгач, ота-оналар ҳам беихтиёр унга эргашдилар. Юзларга фотиҳа тортилгач, "домла" секин мақсадга ўтади ва оғир аҳволда ётган синглиси учун моддий ёрдам керак бўлаётганини айтади. Умид билан ўтирганларнинг кўнгли юмшаб, атаганини "домла"га узатади.

Оналардан бири эса шумлиги тутиб, "Имтиҳон баҳона, сумкасини тўлдириб кетди-я", деди кулиб. Бу гапдан кейин атрофда турганларнинг юзига табассум югурди.

Sputnik
Тестовые экзамены прошли в Ботаническом саду, Ташкент

"Кузатув қаттиқ бўлди!"

Узоқ кутилган сониялар яқинлашиб, тест саволларига ҳаммадан биринчи бўлиб жавоб топа олган абитуриентлардан бири Ботаника боғи дарвозасидан чиқиб келди. Ўриндиқдагилар худди ўз фарзандлари ҳақида бирон бир маълумот эшитадигандек, қиз томон ёпирилиб боришди ва бири олиб, бири қўйиб, уни саволга тута кетдилар. Ушбу жараён худди ўз ҳаётида илк маротаба катта интервью бераётган юлдуз картинасини эслатарди.

Абитуриент қизнинг айтишича, ичкарида тест жараёнларини нафақат назоратчилар, балки сон-саноқсиз тилсиз камералар ҳам қаттиқ кузатиб турган, "шпаргалка"ларнинг қўлма-қўл бўлишига шароит яратилмаган. Ҳар қадамда Миллий гвардия ходимлари ва тест маркази ходимлари имтиҳонга келганларни диққат билан назорат қилиб туришган. Бундан ташқари, абитуриентларнинг имтиҳонга ўзлари билан телефон аппарати ва бошқа буюмлар уёқда турсин, ҳатто ручка олиб киришларига йўл қўйилмаган. Сабаби, ичкарида ушбу эҳтиёжлар учун шароитлар яратилган. Жумладан, карантин шароитларига ҳам жиддий амал қилинган.

Бир оз вақтдан сўнг имтиҳондан чиқиб келаётган абитуриентлар сони анча ортди. Абитуриентлардан бири ҳаёт курашдан иборатлиги, бир ёқадан бош чиқариб, Ўзбекистон халқи ушбу касалликни енгиб ўтиши мумкинлигига ишонч билдиради. У шунингдек, имтиҳон жараёнларининг ўтган йилгига нисбатан унчалик мураккаб бўлмагани, сабаби қўшимча фанлар —  она тили ва адабиёт фанлари саволларидан бу йил воз кечилганлиги анча енгиллик яратганини айтади.

Кимё ва биология факультетига имтиҳон топширган абитуриентлардан бири тест саволлари 60 тадан иборат бўлгани, муҳими ўзи аввалдан билган саволлар тушгани, бу йилги тест синови бир мунча осонлаштирилганидан чексиз хурсандлигини яширмайди. Унинг айтишича, бу йил тест жараёнида кўзбўямачилик ҳолатлари содир бўлмаслиги қаттиқ назоратга олинган ва барча тартибларга қатъий амал қилинган.

Бир оз аввал АОКА биринчи тест кунининг 1-сменасида 59 250 нафар абитуриент тест топшириши режалаштирилгани, шундан 55 767 нафари иштирок этганини маълум қилди. 3474 нафар абитуриентлар турли сабабларга кўра тестга келмагани ҳақида хабар берган эди.

Асосий мавзулар