02:39 20 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Аналитика
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1149)
159910

Гамалея номидаги НИЦЭМ ишлаб чиқарувчилари Александр Гинцбург ва Денис Логунов ҳамда Россия тўғридан-тўғри инвестициялари фонди бош директори Кирилл Дмитриев мақолада қандай маълумотлар келтирилгани ва унинг жаҳон илм ҳамжамиятига аҳамияти ҳақида гапирдилар

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Россияда COVID-19 га қарши Sputnik V вакцинаси рўйхатга олинганидан сал кам бир ой ўтиб, жаҳондаги энг обрўли илмий журналлардан бири - The Lancet бугун иккита фаза клиник тадқиқотлари натижаларини эълон қилмоқда. Бу Россия билан бир қаторда халқаро илмий ҳамжамият вакиллари томонидан кутилган воқеадир.

Эълон қилинган материалда чет эллик экспертлар танқидларига жавоб бериш билан биргаликда, узоқ кутилган аниқликлар киритиб ўтилган - коронавирусга қарши дунёда биринчи бўлиб рўйхатга олинган вакцина бўлган россиялик олимлар ишланмаси касалликка қарши курашда самарадор бўлибгина қолмай, қўлланилишда ҳам хавфсиздир.

Мақолалар сериясига старт

The Lancet 1 ва 2-фаза натижаларини эълон қилмоқда, Гамалея номидаги НИЦЭМ ишлаб чиқарувчиларининг ишонч билан айтишича, бу илмий журналларда чоп этиладиган қатор мақолалар сари биринчи қадам бўлади.

Россия первой в мире зарегистрировала вакцину от коронавируса
Ruptly / РФПИ / WHO / Дмитрий Куракин/Пресс-служба Минздрава России

"Сентябр ойида вакцинанинг ҳайвонларда - сут-эмизувчилар, сурия оғмахонлари, трансген сичқонларда - ўтказилган тадқиқотлари тўлиқ чоп этиш учун тақдим қилинди. Вакциналар ҳимоя жиҳатдан 100% самарадорликни кўрсатган (сут-эмизувчилар ва сурия оғмахонлари бўйича натижалар клиник синовлардан олдин олинган). Вакцина рўйхатга олингач 40 минг нафар кўнгиллилар иштирокида айни вақтда бошлаб юборилган клиник тадқиқотлар бўйича илк натижалар октябр-ноябр ойларида чоп этилади", - дея аниқлик киритган Гамалея маркази.

Хавфсизлиги тасдиқланган вакцина

Гамалея номидаги НИЦЭМ мутахассислари ўз илмий мақолаларида келтирган асосий хулосалардан бири - "Спутник V" вакцинасининг хавфсизлигидир. Экспертлар вакциналашнинг 1 ва 2-клиник фазалари тадқиқотлар натижаларига кўра баҳо бериладиган биронта мезон бўйича жиддий нохуш ҳолатлар аниқлашмаган. Ҳамма номзод-вакциналар ҳам бундай натижа билан мақтана олмайди, уларнинг айримларида нохуш жиддий ҳолатлар даражаси 25%га етади.

Муддатдан олдинги иммунитет

The Lancet чоп этган мақолада, шунингдек, "Спутник V" вакцинаси самарадорлигининг илмий далиллари келтирилган. Мисол учун, унинг икки босқичда киритилиши каби ноёб технологияси туфайли эмланганлар организмида коронавирусга қарши 100%лик иммун жавоб ҳосил бўлади.

Гамалея номидаги НИЦЭМ директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Денис Логуновнинг қатъий таъкидлашича, вакцинани олганларнинг барчасида 100% ҳолатларда гуморал ва ҳужайра иммун жавоби кузатилади, бу инсонни COVID-19дан ишончли ҳимоялаш учун етарли ҳисобланади.

"Эмланган кўнгиллилардаги антитаначалар даражаси касалланганларга қараганда 1,4-1,5 баробар кўплиги аниқланди - таққослаш учун - британиянинг AstraZeneca фармацевтика компаниясида вакциналанган кўнгиллилар организмидаги антитаначалар даражаси коронавирус инфекциясини бошдан кечирганларникига деярли тенг эди", - дейди россиялик мутахассислар.

Эксперт қандай ҳолларда эмлаш мумкин эмаслиги ҳақида маълумот берди >>>

Гамалея номидаги НИЦЭМ "Sputnik V" вакцинасининг клиник тадқиқотлари доирасида барча кўнгиллиларда коронавирус билан инфекцияланган ҳужайраларни аниқлаш ва йўқ қилиш хусусиятига эга CD4 +, шунингдек, CD8 + ҳужайралари билан тақдим қилинган Т-ҳужайрали иммунитет шаклланганини тасдиқлайди.

Вакцина 100% ҳолатларда иш беради

Инсон аденовирус векторлари асосида яратилган вакциналарда илмий жамоатчиликнинг энг катта ҳавотирларидан бири – айрим одамларда аденовирусларга нисбатан олдиндан мавжуд бўлган иммунитетнинг мавжудлиги эди -  "Спутник V"да эса айнан шундай усулдан фойдаланилади.

Бошқача қилиб айтганда, иммунитетимиз организмга вакцинада "такси" хизматини бажариб, ҳужайраларга коронавирус ташқи қобиқларининг генетик материалини етказиб берадиган аденовирусларни зарур миқдорда ўтказмаслиги мумкин, деган ҳавотир мавжуд эди (шуниси муҳимки, коронавируснинг ўзи организмга вакцина билан бирга тушмайди ва бу ҳолат коронавирус билан инфекцияланиш имкониятини тўлиқ йўққа чиқаради).

Одамлар тез-тез аденовируслар (оддий шамоллаш) билан оғришлари туфайли, уларда иммунитет шаклланган бўлиши мумкин, у амалда аденовирус вакцинаси самарадорлигини пасайтириши мумкин. Аммо Гамалея номидаги НИЦЭМ жамоаси томонидан тақдим этилган тадқиқотлар натижалари аксини исботламоқда: ундан олдин мавжуд бўлган иммунитет вакциналаш самарадорлигига таъсир ўтказмайди.

"Оптимал хавфсиз дозировка танланган бўлиб, у вакциналанганларда 100% самарали иммун жавобни таъминлайди, ҳатто яқинда аденовирус инфекцияси билан беморланганларда ҳам. Бу текширилмаган платформалар асосида яратилган янги вакциналар аҳамиятини пасайтиради", - дея изоҳ беришди илмий ташкилотда.

Бундай текширилмаган платформалар сифатида айрим ғарб компаниялари ишланмаларини мисол келтириш мумкин, улар инсон аденовирусларига нисбатан хавфлар туфайли бошланган эди. Бундай ишланмаларнинг айримлари, мисол учун мРНК технологияси (Moderna компанияси вакцинаси) ёки шимпанзе аденовируси (AstraZeneca компанияси вакцинаси), бунга қадар ҳеч қачон рўйхатга олинган вакциналарни яратишда қўлланилмаган. Бундай препаратлар узоқ муддатли синовларга муҳтож, сабаби уларнинг организм репродуктивлиги ёки юзага келиши мумкин бўлган онкологик касалликларни келтириб чиқарувчи юқори канцероген хусусиятларга таъсири хавфи мавжуд.

The Lancet журналида россиялик олимлар "Спутник V" асосини ташкил қилувчи платформа хавфсизлигига доир тадқиқотларга ҳаволаларни тақдим этишган. "Хусусан, 1953 йилдан бошлаб дунёда улар негизида яратилган вакциналар ва дорилар хавфсизлигини тасдиқловчи 250дан зиёд клиник тадқиқотлар ўтказилган ва 75та халқаро мақолалар чоп этилган", - дея тушунтиради Денис Логунов.

"Одам аденовируси векторларига асосланган препаратлар амалда 15 йилдан ортиқ вақтдан бери қўлланилиб келинмоқда. Хусусан, бу Хитойда 12 йилдан ортиқ вақтдан бери қўлланилиб келинаётган Эбола вирусига қарши вакцина ва саратонга қарши "Гендицин" препаратидир".

Икки векторли ноёб технология

Академик Александр Гинцбургнинг айтишича, иккита аденовирус - 5 ва 26 серотипдан - иккита алоҳида прививкада фойдаланиш "Спутник V" вакцинасининг ноёб хусусияти ҳисобланади.

Россиянинг янги COVID-19га қарши вакцинаси ҳақида батафсил >>>

Бугунги кунда кўплаб экспертлар томонидан икки босқичли вакцина коронавирусга қарши иммунитетни сезиларли кучайтиришга қодир омил сифатида тан олинган. Аммо иккита прививка учун биттаю битта векторнинг ишлатилиши ҳолатида иммун тизими ҳимоя механизмларини ишга туширади ва иккинчи уколда препаратни рад этишни бошлайди. "Спутник V"да иккинчи векторнинг қўлланилиши бу муаммони тўлалигича ҳал этади ва келтириб ўтилган нейтраллаштирувчи таъсирдан қочишга ёрдам беради.

Гамалея vs АстраЗенека

Икки марта эмланадиган вакцинани синовдан ўтказиш учун кўнгиллилар сони етарли эмаслиги ҳақидаги танқидларга жавобан, олимлар, ушбу тизим, масалан, номзод-вакциналарни ишлаб чиқишда етакчи бўлган AstraZeneca компаниясига қараганда кўпроқ одамларда синовдан ўтказилгани ҳақида эслатадилар. Британия фармацевтика гиганти ўз вакцинасининг иккита уколи самарадорлигини аниқлаш учун вакцинанинг 1 ва 2 фазаларида 4 марта кам бўлган кўнгиллилардан фойдаланган.

"Россиянинг "Sputnik V" вакцинасининг иккита инъекциялари кўринишида ўтказилган клиник синовларнинг 1 ва 2 фазаларида иштирок этганлар сони AstraZenecaда иккита инъекция киритилган субъектларга нисбатан 4 баробар кўп бўлди",  - дея тушунтиради РФПИ бош директори Кирилл Дмитриев.

Ягона хавфсиз технология

Ўтган ҳафтада АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва доривор воситалари бўйича назорат бошқармаси жорий эпидемиологик ҳолатда номзод-вакциналарни рўйхатдан ўтказишни тезлаштириш жараёнидан фойдаланилиши эҳтимоли ҳақида эълон қилди, бу эса ўн минглаб кўнгиллиларда учинчи фаза бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилиши заруратидан воз кечилишини англатади.

Буюк Британия ҳукумати ҳам худди шундай ёндашувни қўллаш тўғрисида гап очган эди. Шу билан бирга ушбу давлатлардаги регуляторлар фақатгина ўз самарадорлиги ва хавфсизлигини исботлаган вакциналар тезлаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказилиши мумкинлигини қайд этишган.

Бизнинг мутахассисларимиз фикрича, бу талабларга жавоб берувчи препаратлар сони унчалик ҳам кўп эмас.

"Бугунги кунда ушбу мезонларга мос бўлган ягона технология - инсон аденовируслари векторлари асосидаги платформадир. У бир неча ўн йилликлар давомида кўпсонли тадқиқотлар натижасида ўз хавфсизлигини исботлаган", - дейди Кирилл Дмитриев.

The Lancetдаги мақола - бу "узил-кесил жавоб"

Россия тўғридан-тўғри инвестициялари фонди бош директори Кирилл Дмитриевнинг тушунтиришича, The Lancetдаги клиник синовлар натижаларининг чоп этилиши жорий йил август ойида "Sputnik V" вакцинаси рўйхатга олингач "Россияга қарши қаратилган саволлар раундида қатъий жавобдир".

Иммунолог Россия вакцинаси ҳақида: "у милтиқ каби, отишга шай" >>>

"Эндиликда, ўз навбатида, Россия ҳам халқаро ҳамжамиятга баъзи саволларни йўллаши мумкин. Шимпанзе аденовируси ёки мРНК асосида яратилган вакциналарнинг узоқ муддатли самарадорлигини исботловчи ва уларни қўллаш канцероген хатарлар ва  бепуштликка олиб келмаслиги ҳақидаги расмий маълумотларни чоп этишга чақирамиз. Шу билан бирга нега AstraZeneca нохуш салбий таъсирлар юзага келганида, юридик даъвони рад этишга бу қадар оёқ тираб турибди, шу ҳақда тушунтириш берилса, ёмон бўлмасди", - дея таъкидлайди эксперт.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1149)

Асосий мавзулар