02:31 20 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Аналитика
Ҳавола олиш
569 0 0

Ўзбекистон ва Қозоғистондан амалга ошириладиган газ импорти Тожикистон учун стратегик аҳамиятга эга, дейди эксперт Тилав Расулзода

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Қозоғистон ва Ўзбекистондан Тожикистонга суюлтирилган газ етказилишининг қисқариши жиддий муаммо бўлиб, уни энг қисқа фурсат ичида давлат даражасида ҳал қилмоқ лозим, деди эксперт Тилав Расулзода Sputnik Тожикистон нашрига берган интервьюсида.

Расулзоданинг сўзларига кўра, Тожикистон биринчи галда, нима сабабдан қўшни республикалар суюлтирилган газ импортини чеклаганликларини аниқлаштириш зарур бўлади. Агар етказиб бериш ҳажми бир ҳафтага бўлса ҳам пасаядиган бўлса, мамлакатда ёқилғи нархлари кескин равишда ошади, дея фикр билдиради эксперт.

"Тожикистон суюлтирилган табиий газни ишлаб чиқармайди ва бу мамлакатдаги аксарият одамлар бу ёқилғидан фойдаланадилар, чунки у арзон", - дейди Расулзода.

Бундан ташқари, ёқилғи нархининг ошиши қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин, дея огоҳлантиради у.

"Фермерлар ўз маҳсулотлари нархига транспортировка ҳаражатлари суммасини ҳам қўшишларига тўғри келади, шу боис, биз буни хоҳлаймизми-йўқми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қимматлашади", - дея тушунтиради эксперт.

Мутахассиснинг аниқлик киритишича, ўзбек ва қозоқ гази импорти Тожикистон учун стратегик аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, шу боис, ёқилғи етказиб бериш бўйича шартномалар тўлиқ бир йилга имзоланиши керак, дея аниқлик киритади. Чунки ана шундагина экспортер-давлат ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши керак бўлади. Шу билан бирга, чет эл компаниялари Душанбени етказиб бериш ҳажмини қисқартиришлари ҳақида олдиндан огоҳлантиришлари керак эди.

"Исталган давлат шартномадан исталган вақтда чиқиши мумкин, мазмунидаги ҳолат юз бермаслиги керак", - дея қайд этади у.

Сал олдин Тожикистон монополияга қарши хизмати Ўзбекистон ва Қозоғистондан суюлтирилган газ етказиб берилишида узилишлар юз бераётгани ҳақида маълум қилган эди.

Асосий мавзулар