02:05 20 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Аналитика
Ҳавола олиш
38320

Германиянинг энг йирик банки келажакда инсоният АҚШ ва Хитой ўртасида янги совуқ уруш ҳамда авлодлар рақобатини бошидан кечириши мумкин деди.

ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Германиянинг энг йирик банки Deutsche Bank дунёда "Тартибсизлик асри" бошланаётганини хабар қилди. 

"2020 йилда инсоният, эҳтимол, янги даврга қадам қўяди. Уни "тартибсизлик" даври дейиш мумкин. Бунинг асосий сабабларидан бири Хитой ва АҚШ ўртасидаги совуқ уруш бўлади", - дейилган банк эълон қилган янги изланиш хулосасида.

1980 йиллардан буён давом этиб келаётган Глобаллашув (яъни барча давлатлар орасидаги маданий ва иқтисодий алоқалар интеграцияси) даври якунланиб, унинг ўрнига "Тартибсизлик асри" кириб келмоқда.

Ушбу даврда Хитой иқтисоди АҚШ иқтисодидан ўсиб кетади ва ушбу икки давлат орасидаги муносабатлар кескинлашади. Янги давр марказий банкларнинг "вертолёт пуллари" сиёсати ва миллениаллар авлоди таъсири кучайиши билан ажралиб туради, дейилган банк изланишида. 

*Вертолёт пуллари - дегани одамлар тепасидан вертолётдан исталганча пул сочилса ҳам бу реал иқтисодий ўсишига олиб келмайди, фақат инфляция ва нархлар ошишига олиб келади, деган назарияни англатади. 

Банк хулосасига кўра, тартибсизликлар дастлабки 10 йилликда ёки ундан узоқроқ вақт давомида содир бўлиши мумкин.

Deutsche Bank хулосасига кўра тартибсизлик даври 8та хусусиятга эга бўлади:

  • АҚШ ва Хитой орасида муносабатлар ёмонлашуви, янги совуқ уруш;
  • Европа пандемия оқибатида иқтисодий стагнация ва сиёсий тарқоқ ҳолатга тушиб қолиши; 
  • давлатлар қарзлари кўпайиши ва "Вертолёт пуллари" сиёсати, инфляция;
  • иқтисодий нотенгликнинг кучайиши, бойлардан олинадиган солиқлар ошиши; 
  • авлодлар орасида рақобат кучайиши;  
  • иқлим масалаларида глобал хавотирларнинг кучайиши; 
  • янги технологик революция;

Янги Совуқ уруш 

"Ушбу 10 йилликнинг охирига қада Хитой ЯИМ бўйича АҚШдан ҳам ўзиб кетиши мумкин. Бу нафақат иқтисодий балким реал урушга ҳам олиб келиши мумкин. Чунки инсоният тарихида бир иқтисоди иккинчисини қувиб етган 16та ҳолатдан 12таси уруш билан якунланган. Бизнинг кунларда ҳарбий тўқнашув эҳтимоли кам, лекин иқтисодий уруш бўлиши аниқ. Ундан ташқари ушбу қарама-қаршилик албатта у ёки бу тараф бўлган блоклар ташкил бўлишига олиб келади. ", - дейилган Deutsche Bank хулосасида. 

Авлодлар рақобати 

Германия банки ҳисоб-китобига кўра 2030 йилларга келиб миллениал сайловчилар сони 1980 йилдан олдин туғилганлардан ошиб кетади ва сайловларда улар ҳал қилувчи рол ўйнай бошлайди. Ёш авлод экологик муаммолар ҳақида кўпроқ  хавотир олади ва янги технологиялар кириб келиши тарафдори бўлади.

Тез орада бутун дунёда углеводородлардан фойдаланиш солиғи жорий этилиши ҳам мумкин. 

 

Асосий мавзулар