05:20 19 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Аналитика
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1149)
280840

Жаҳон вакцина пойгаси катта тезликда финишга томон йўл олмоқда, аммо у йўл-йўлакай сиёсий воқеалар, катастрофалар ва жанжаллар калавасини ўзига ўраб кетмоқда

Виктор Мараховский

Яқинда юз берган воқеа вакцина синовларида қатнашаётган аёлларнинг бирини орқа миясида юз берган яллиғланиш туфайли пойганинг етакчи иштирокчиларидан бири - швед-британ вакцинаси бўлган AstraZeneca трассадан чиқиб кетди (ёки у пит-стоп учун вақтинча кирганмиди, ҳозирча тушунарсиз). ОАВлари ёз давомида "Россия вакцинаси III фаза якунланмасидан рўйхатдан ўтказилди, бу шиширилган етакчилик", дея бонг уриб, Россияни фош қилиш билан машғул бўлган Буюк Британия ва АҚШнинг ўзи вакцинани тезлаштирилган шаклда тасдиқлашга тайёрланмоқда.

Айтганча, Россияга тақлид қилиш ғарб ОАВларига уни фош қилиш ёки шу мавзу атрофида гап-сўзларни кўпиртиришга мутлақо ҳалал берган эмас.

Хусусан, CNNда "путин вакцинаси таълим ишчилари орасида мухолифатни учратмоқда", деган матнни учратамиз. Унда ёзилишича, ўз соғлиғидан ҳавотир олган аллақандай кичик таркибдаги ўқитувчилар касабалар уюшмаси педагогларни эмланмасликка даъват қилиб, онлайн-петицияни ишга туширган. Профсоюз раҳбари, етакчи аёл, инглиз тили ўқитувчисининг билим даражасини у томонидан айтилган гаплар яққол намоён этиб турибди: "Биринчидан, ҳаммамиз яхши биламизки, Россия вакциналари сифати, чет элдагиларникига қараганда анча ёмон", - дейди ҳукмфармо оҳангда филолог. Иккинчидан эса, у жуда тез ишлаб чиқарилди. Тўғри, ҳозирча ҳеч ким зўравонлик билан эмлашдан шикоят қилган эмас, аммо рус ҳукуматидан кўп нарсани кутса бўлади.

Ёки, масалан, Bloomberg нашрида аллақандай америка университети олимлари "Lancetда эълон қилинган тестдан ўтказиш тўғрисидаги ҳисоботда тадқиқот иштирокчилари антитаначалари даражаси ўта шубҳали даражада ўхшашлиги сабабли рус вакцинаси синовлари натижаларидан шубҳаланишаётгани" ҳақида ёзилган. Сохталаштириш ҳақида очиқ айтилмаган, тўғри, бироқ, "бу, ўша, Олимпиадани ҳам сохталаштирган ўша руслар", дея ўта фол равишда кўз қисиб, ҳаммага ишора қилинаётгани яққол аён.

...Бу хуштакбозликларда бир жиҳат борки, у ҳали бизда тўлалигича англанган эмас.

Гап шундаки, АҚШда вакцина излаш муаммоси, худди коронавирус билан боғлиқ ҳар қандай нарса каби чуқур сиёсийлашган. Ўша, ҳозирда "тўхтатилган" AstraZeneca вакцинаси — Дональд Трампнинг "вакцинага оид" умидларидан бири бўлиб, у учун 200 000 америкаликни нобуд қилган ва миллионлаб инсонлар ҳаётини тор-мор қилиб, умидларини пучга чиқарган коронавирусга қарши бирор воситани ўз сайловчиларига тақдим этиш - Жо Байден дарвозасига урилган сайловолди гол бўлади.

Шу билан бирга, демократик ОАВлар гўёки тадқиқотларни тезлаштираётган ва америкаликлар саломатлигини хавф остига қўяётган Трампга қарши, россия вакцинасига қарши ишлатган "фош қилиш" акциясини кенг авж олдирган: сиёсий очко тўплаш учун президент текширилмаган ва қандай асоратларни келтириб чиқариши мумкинлиги номаълум бўлган воситани бозорга чиқариб юборишга тайёр.

Айтганча, Трампга қарши кампаниянинг "тўғрироғи, бир-бирига устма-уст ётқизилган антитрамп, антироссия ва антихитой кампаниясининг) ростдан бир ёввойи таъсири бор: ижтимоий хизматлар келтираётган далилларга мувофиқ, америкаликларнинг учдан икки қисми маъқулланган вакцина пайдо бўлганидан кейин дарҳол эмланмасликларини билдирганлар.

Трамп устидан ғалаба қозониш учун, уни душманлари, кўриб турганимиздек, ўз ватандошларини антиэмланувчиларга айлантиришга тайёр, яъни уларга умуман вакциналарга нисбатан ишончсизликни сингдирмоқчи (кейин узоқ вақт давомида бу иррационал бидъатни илдизи билан йўқ қилишга мажбур бўламиз).

...Ва ниҳоят, жуда бир қизиқ хулоса.

Ғарб давлатларида, Россиянинг ҳар қандай ютуқлари принципиал, рефлектор даражада тан олинмаслиги, рад этилиши сир эмас. Асрлар давомида ўзини исталган соҳада пионер ва етакчи, атрофдаги давлатларни эса миннатдор ёки кўрнамак ёввойи сифатида кўрсатиш ўз тамғасини қолдиради, албатта. Ундан шунчаки воз кечиш осон иш эмас.

Шу боисдан, русларнинг ҳар бир "спутниги", хоҳ у Ернинг биринчи сунъий йўлдоши бўлсин, хоҳ "Спутник V" - бу одамлар учун шок ҳисобланади ва уларни саросимага солади.

Айтганча, спутниклардан сўнг космонавтлар даври келади. Ва бунда кимдир ҳали камикадзе-маймунларни учираётган бир маҳалда, бошқа кимдир Гагаринни учираётган бўлади.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1149)

Асосий мавзулар