06:16 25 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Аналитика
Ҳавола олиш
129410

Россия ўз чегаралари яқинида НАТО ҳаво разведкаси ҳамда стратегик бомбардимончилар парвозларини пайқамоқда. Бу нимадан дарак бериши мумкин?

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik, Николай Протопопов. Қуруқлик қўшинлари, бомбардимончи ва қирувчи самолётлар, денгиз кучлари - Пентагон ва НАТО Беларус чегараси яқинида яна фаоллигини оширмоқда.

Яқинда Литвада АҚШнинг танк батальони жойлаштирилди. У  “Атлантик қатъийлик” ҳарбий операциясида иштирок этади.

Болтиқбўйидаги “дўстлар”

Бир неча ўнлаб Abrams танклари, Bradley пиёдадар жанговар машиналари, зирҳланган йўлтанламаслар – Пабрад полигонида кичик армия пайдо бўлди. Бироз олдин америкаликлар Литвага авиация ҳамда Apache ва Black Hawk вертолётларини юборишган эди.

Беларус Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, чегарадан 15 км масофада бўлган  полигонга 500 нафар аскар, 29та танк ва 43та пиёдалар жанговар машиналари жамланган.

Литва эса ушбуни – литва қўшинлари америкалик ҳарбийлар билан бирга ўқув-машғулотлари ўтказишга тайёргарлик кўраётгани билан изоҳлади. Ушбу манёврлар режа бўйича амалга оширилмоқда ва учинчи мамлакатларга қарши қаратилмаган, - деб изоҳлади.

Айтиш жоизки, Вильнюс америкаликлардан Литва полигонларида имкон қадар тез-тез ана шундай машғулотлар ўтказиб туришни сўрашмоқда. Хорижий меҳмонлар учун қулай шароит яратиш қўшни давлат ҳукуматининг асосий вазифаларидан бирига айланган.

Америка қўшинларининг “Атлантик қатъийлик” дастури Оқ уйнинг олдинги раҳбари вақтида бошланган эди, - дейди  ҳарбий эксперт “Валдай”клуби аъзоси Артем Куреев. — ушбу дастур Беларус воқеалари билан бевосита боғлиқ эмас. Лекин коронавирус пандемиясига қарамасдан америкалик ҳарбийлар ротация грфикига қатъий риоя қилган ҳолда режадаги дастурларини амалга оширмоқда.  

Эслатиб ўтамиз “Атлантик қатъийлик” дастури 2014 йилда Қрим Россияга қўшилганидан сўнг ишга тушган эди. Ўшанда амеркаликлар “Россия агрессияси”  баҳонасида Европанинг турли давлатларида қўшинларини жойлаштира бошлаган эди.

Носоғлом фаоллик

Экспертлар хулосасига кўра, НАТО 2014 йилдан бошлаб Россия чегаралари яқинида ҳарбий фаолликни 2 баравар оширган. Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу айтишига қараганда Шимолий Атлантика альянси совуқ уруш давридаги қарама қаршиликка қайтишга ҳаракат қилмоқда: НАТО Шарқий Европада ҳарбий инфратузилмани ҳамда ракетага қарши тизимларни ривожлантирмоқда.

Болтиқбўйидаги ҳарбий кучлар сони камаймаслиги аниқ, - дейди Куреев. – Ушбу мамлакатлар раҳбарлари учун ўз сайловчиларига “рус таҳдиди”дан ҳимоя сифатида АҚШ билан ҳамкорлик ривожлантирилаётганини намойиш қилиш керак. Бу билан улар ўзларининг иқтисодий муваффақиятсизликлари ҳамда портлар тўлиқ ишламётганини оқлаши мумкин.

Ундан ташқари, Германиядан фарқли ўлароқ, Латвия, Эстония ва Литва бегона армияни ўз ҳисобларидан боқишга рози.

АҚШ қўшинлари ҳаракатланишини Европа кўчаларида тез-тез кўриб туриш одатий ҳолга айланган. Уларнинг Европадаги энг катта плацдарми Польшада жойлашган. Ҳозир бу ерда 4,5 мингга яқин ҳарбийлар бор. Яқинда улар яна минг кишига кўпаяди.

Вашингтон ва Варшава кенгайтирилган ҳарбий ҳамкорлик ҳақида шартнома имзолашди. Унга кўра Польшада АҚШ кучларининг қўмондонлик-штаб тизим яхшиланади, жанговар тайёргарлик марказлари яратилади ҳамда ҳарбий транспорт ва авиация бўлимларини ҳамда махсус кучларни тезда жойлаштириш учун қулай шароит яратилади.

Бунда АҚШ Россия билан НАТО орасида 1997 йилда имзоланган Асосий битимнинг шартларини моҳирлик билан айланиб ўтмоқдалар. Битимга кўра Альянс ўзининг шарқий чегараларида катта миқдорда ҳарбий кучларни доимий жойлаштирмаслиги керак эди.

Россияни “қўрқитиш” мақсадида Европага ўнлаб самолётлар ва вертолётлар олиб келинди. Польшада F-16 қирувчилари ва C-17 Hercules транпорт самолётлари жойлаштирилди. Литвага баъзи баъзида қирувчи самолётлар юборилади. Ўз кучини намойиш қилиш мақсадида Пентагон НАТОдаги иттифоқчилари аэродромларига ўзининг 5-авлод “кўринмас” F-35 Lightning ва F-22 Raptor самолётларини ҳам юбориб туради. Польшада эса разведка-жанговар MQ-9 Reaper учувчисиз аппаратлари базаси қурилмоқда.

Куч намойиши

Европада АҚШ стратегик авиацияси фаол ишламоқда. Август охирида учта В-52Н бомбардимончи самолётлари Калининградга қанотли ракеталар билан зарба бериш сценарийсини машқ қилишди. “Стратеглар”  Британиянинг Фэрфорд авиабазасидан осмонга кўтарилиб Нидерланд, Германия, Польша устидан учиб ўтишди ва Эстониянинг Тапа полигони ҳудудида устида Россия ҳудудидаги объектлар бўйича ракета зарбалари беришди.

Сентябр бошида “учувчи қалъалар” Украина устидан секин учиб ўтишган эди. Ўшанда 3та самолёт илк бор Украина ҳаво ҳудудига кириб келиб, ушбу давлат қиручилари кузатуви остида Азов денгизигача учиб бориб орқага қайтишган эди.

Россия ҳаво-космик кучлари бош қўмондони Сергей Суровикин айтишига кўра, фақатгина бир ҳафтда ичида— 28 августдан 4 сентябргача — АҚШ бомбардимончи самолётлари Ғарбий ва Шарқий Европа осмонида 10та якка ва гуруҳли парвозлар амалга оширишди. Ундан ташқари ўнлаб турли хил разведкачилар Россия чегаралари бўйлаб секн учиб ўтмоқда – Россия ҳаво кучлари қирувчиларига уларни “тутиб олиш” учун кунига бир неча бор осмонга кўтарилишга тўғри келмоқда.

Куреев айтишига қараганда Россия, ўз ҳудуди бўйлаб турли зарба бериш сценарияларини, Хитойдан фарқли ўлароқ, хотиржам қабул қилмоқда. Пекин бунга жуда асабий муносабатда бўлиб, дарҳол ўз ҳарбий қувватини намойиш қилишга ҳаракат қилмоқда”, - дейди эксперт.

АҚШ сув ҳавзаларини ҳам диққатсиз қолдирмаяпти. Уларнинг кемалари нафақат Қора денгизда тез-тез меҳмон бўлмоқда, балкин август охирида АҚШ Норвегияга ҳам USS Seawolf денгиз кемаларини жойлаштириди. Бироз олдин эса НАТО кемалари Шимолий Анлантиканинг Исландия қирғоқлари яқинида кемаларга қарши машғулотлар ўтказган эди.

Май ойида америка флоти 30 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи маротаба Барецово денгизига кириб келди. "Портер", "Дональд Кук",  "Франклин Рузвельт"  ракета крейсерлари экипажлари ҳамда Британиянинг "Кент" фрегати мураккаб иқлим шароитларида ҳаракат қилишни ўрганишган эди.

Буларнинг барчаси альянс томонидан Шимолда ўз ҳарбий потенциалини кучайтириш. Балким Россия Шимолий флотининг қуввати ошиб бораётганидан дарак беради. Ахир АҚШ СССР тарқалиб кетгани ва Совуқ уруш тугаганидан сўнг Россия флотини жиддий рақиб сифатида тан олмаётган эди.

Асосий мавзулар