00:24 01 Декабр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Аналитика
Ҳавола олиш
418 0 0

Алексей Навальний билан юз берган воқеа туфайли бир гуруҳ америкалик сенаторлар Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этишди.

Sputnik радиосининг эфирида сиёсатшунос Владимир Можегов буни "баландпарвоз ва ҳеч қандай акс этмайдиган" ташаббус деб атади ва нима учун бундай ҳисоблашини тушунтирди.

Бир гуруҳ америкалик сенаторлар Алексей Навальний билан юз берган ҳодиса юзасидан Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этишди, бу ҳақда республикачи сенатор Марко Рубио веб-сайтида хабар берилган.

Ҳужжат, муаллифларнинг фикрига кўра, "халқаро ҳуқуқни очиқдан-очиқ бузиш билан шуғулланган", шу жумладан Навальнийнинг "заҳарлашга" алоқадор бўлган Россия амалдорларига чекловлар қўйишни назарда тутади.

Қонун лойиҳаси Россия президенти Владимир Путин ва унинг атрофидаги шахсларнинг молиялари тўғрисида Америка ҳукуматидан Конгрессга ҳисобот беришни талаб қилади. Бундан ташқари, у Оқ уйни, унинг фикрига кўра, Россия АҚШнинг кимёвий ва биологик қуроллардан фойдаланишни тақиқловчи қонунларини бузганми, деган саволга жавоб беришга мажбур қилади.

Марко Рубиодан ташқари, ҳужжатни: республикачи сенатор Митт Ромни, шунингдек демократлар Крис Кунс, Бен Кардин ва Крис Ван Холлен маъқулладилар.

Қонун лойиҳасини қабул қилиниш учун Сенат ва Вакиллар Палатаси томонидан қўллаб-қувватланиши ва АҚШ президенти томонидан имзоланиши керак.

Sputnik радио эфирида сиёсатшунос Владимир Можегов сенаторларнинг ташаббуси юзасидан изоҳ берди.

“Бу шунчаки оммавий иш. Қандай ҳисоботлар бўлиши мумкин? Бу мутлақо бўлмайдиган нарсалар. Буларнинг ҳаммаси - сайлов олди васвасасини кескин ошириш оҳанги, бефойда гаплар. Кейин эса: Навальний иши – бу демократларнинг кун тартиби. Республикачилар унга қўшилишни унча хоҳлашмайди. Менимча, улар энди буни қўллаб-қувватламайдилар. Қандай бўлмасин, Трамп буни ҳаммасини жуда эҳтиёткорлик билан ва узоқдан олиб келди. Ва (Давлат котиби Майк) Помпео содир бўлган ҳолат юзасидан барча фактлар маълум бўлгандан сўнг муносабат билдириш кераклигини айтди, ва ҳозирча нима бўлаётгани аниқ эмас”, - дейди Владимир Можегов.

Унинг фикрига кўра, америкаликлар Навальний ҳақида немислардан маълумот олишлари мумкин эди, аммо улардан ҳеч қандай сўров келиб тушмади.

“Бу санкциялар учун қандайдир асос бўлар эди, аммо ҳозирча бундай сўровлар келиб тушмади. Шунинг учун, менимча, буларнинг барчаси – баландпарвоз ва ҳеч қандай акс этмайдиган ташаббус ... Бу қандайдир шубҳали воқеа, шунинг учун Трамп унга аралашишни истамаяпти - демократларнинг фирибгарлиги, унга йиқилиб тушишни хоҳламаяпти. Назаримда демократлар ушбу кун тартибини фаол равишда тарғиб қилишади ва Трамп буларнинг барчасидан бир оз четда туради", - деб ҳисоблайди сиёсатшунос.

Алексей Навальний 20 август куни самолётда ўзини ёмон хис қилгандан кейин Омскдаги касалхонага ётқизилди. Шифокорлар модда алмашинуви бузилиши, қонда шакар даражасининг кескин пасайишига олиб келди. Бунга нима сабаб бўлганлиги ҳали аниқ эмас, аммо Навальнийнинг қони ва сийдигида заҳар излари топилмади.

Кейинчалик Навальний даволаниш учун Германияга олиб кетилади. Сентябрь ойи бошида Германия ҳукумати россиялик "Новичок" жанговар моддаси билан заҳарланганлигини эълон қилди. Москва Берлин лабораториясидан олинган таҳлиллар натижалари батафсил маълумот олиш учун сўровнома юборди, аммо жавоб келмади.

Шу билан бирга, Германия BND-разведка хизмати 1990 йилдан бери бошлаб ушбу моддадан фойдалана олгани маълум. Ушбу модда, шунингдек, 20та ғарб давлатлари, хусусан, Буюк Британия, АҚШ, Швеция, Чехия томонидан ўрганилган. Россия 1992 йилдаги президент фармонига биноан кимёвий қурол соҳасида ишланмаларни тўхтатган, 2017 йилда эса бу сингари моддаларнинг барча захирасини йўқ қилган, бу ҳолат ОЗХО томонидан тасдиқланган.

Асосий мавзулар