01:34 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Аналитика
Ҳавола олиш
619 0 0

Британ-швед AstraZeneca фармакология компанияси ва Оксфорд университети томонидан ҳамкорликда ишлаб чиқилган AstraZeneca вакцинаси муаммолари янгича оборот олишни бошлади

АҚШ бир неча ҳафта олдин музлатиб қўйилган синовларни нафақат янгиламади, балки американинг етакчи ОАВлари томонидан препарат хавфсизлигига доир саволлар тез-тез янграй бошлади. Айниқса, улар орасида Си-эн-эн овози жарангдор.

Маълумки, AstraZeneca клиник синовлари икки марта тўхтатиб қўйилган эди - июль ва сентябрь ойларида: гап шундаки, икки кўнгиллида келиб чиқиши неврологик бўлган ғайритабиий симптомлар намоён бўлганди. Иккала ҳолат ҳам одамларга киритилган вакцина билан боғлиқ эмас, дея тан олинди ва аксарият давлатларда, шу жумладан, Буюк Британияда ҳам синовлар давом эттирилди.

Аммо америкалик олимлар ва АҚШ соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари ўта синчков чиқишди ва салбий таъсирлар ҳақидаги ҳисоботларда жиддий тафовутлар борлигини аниқлашди.

AstraZeneca июль ойида юз берган ҳодисани олдиндан диагностика қилинмаган паришонхотир склероз билан изоҳлади. Аммо Оксфорд университети сайтида бу ҳолат "тушунарсиз неврологик симптомлар" сифатида тушунтирилган.

Иккинчи - сентябрдаги воқеада - компания кўнгилли аёллардан бирида "номаълум касаллик" намоён бўлгани ҳақида оммага маълум қилди. Аммо ички ҳужжатчиликда ушбу ҳолат кўндаланг миелит (кам учрайдиган неврологик касаллик) сифатида қайд этилган.

Натижада, америкаликлар эндиликда бундай тафовутнинг юзага келиши сабаблари ҳақида жуда ўринли саволларни беришмоқда. AstraZeneca шусиз ҳам вакцина устида олиб бораётган ишларининг шаффофлиги борасида жиддий эътирозларни эшитаётган эди, юзага қалқиб чиққан қарама-қаршиликлар эса эндиликда буларга қўшимча равишда препаратга ва унинг хавфсизлигига бўлган ишончни йўққа чиқармоқда.

Устига-устак синовдан ўтаётганлар соғлиғида юзага келган муаммолар мавзуси ҳам алоҳида эътиборни тортмоқда. Дарвоқе, америкалик профессор-иммунологларнинг бири бу ҳақда очиқчасига: иккала касаллик ҳам неврологик табиатга эгалиги кишини "шокка" солмоқда, дея фикр билдиришга улгурди.

Эҳтимол, AstraZeneca’дан шунчаки омад юз ўгирган ва гап ҳақиқатан ҳам бахтсиз тасодифлар ҳақида бориб, улар ишлаб чиқилаётган вакцина билан мутлақо боғлиқмасдир. Аммо соғлом идрок ушбу ҳолатга ойдинлик киритишни талаб қилади - шу ўринда бошини қумга тиқмай, дарҳол ўзидаги синовларни музлатиб қўйган американинг масъул хизматлари иши таҳсинга сазовордир.

Бу ерда уларнинг европалик ҳамкасблари позицияси кўпроқ кишини таажжубга солмоқда. Улар санаб ўтилган барча ғалатиликларни кўрмаганга олиб, тест ўтказишни давом эттиришга рухсат беришди.

Умуман олганда, Европа иттифоқи ҳукумати ва компаниянинг ушбу (вакцина ростдан ҳам хавфсиз бўлмаган тақдирда) улкан муаммоларни келтириб чиқариш билан хавф солаётган нозик мавзуда хотиржамлиги сабаби оддий.

Шу кунларда Reuters ахборот агентлиги ЕИ расмий вакилига таянган ҳолда AstraZeneca Европа иттифоқи билан битим доирасида қисман иммунитетга эга бўлгани ҳақида хабар берди.

Битим август ойида имзоланган, аммо унинг айрим нозик тафсилотлари энди эълон қилинди.

Бор гап шундаки, фармкомпания ЕИга препаратни нисбатан арзон нархда етказади, аммо бунинг эвазига у препарат салбий таъсир кўрсатган тақдирда молиявий (муайян лимитдан юқори) жавобгарликдан озод этилади. Битимнинг аниқ кўламлари очиқланмаяпти, аммо Европа AstraZeneca’га бир доза учун 2,5 евродан тўлаши маълум. GlaxoSmithKline билан ҳамкорликда ўз препаратини ишлаб чиқараётган Франциянинг Sanofi фарм-ишлаб чиқарувчиси вакцинани Европага ўн евродан пуллаган - ва шу боис унга иммунитет тақдим этилмаган.

Дарвоқе, иккала компания ҳам ЕИдан қайтарилмайдиган аванс тўловларни олиб бўлишган. 400 миллион доза вакцинани етказиб бериш учун AstraZeneca’га тўланган бундай тўлов миқдори 336 миллион еврони ташкил этди, Sanofi эса 300 миллион доза учун — 324 миллион евро олган.

Шу тариқа, агар режалаштирилаётган оммавий вакцинация жараёнида тўсатдан AstraZeneca препарати ҳақиқатда аксарият ҳолатларда инсон соғлиғига зиён етказиши аниқланса, компания бу учун ҳеч қандай жиддий оқибатларни юзага келтирмайди.

Жабрланганларга компенсацияларни миллий ҳукуматлар, аниқроқ қилиб айтганда - тегишли давлатларнинг солиқ тўловчилари қоплаб беради.

Шу аснода Европа истеблишментининг турли хил ёндашувлар билан яратилган бу икки вакцинага қилаётган ставкаси таъсирлантирмай қолмайди, албатта.

Бу ижтимоий ва сиёсий манипуляциялар учун бир дунё имкониятларни тақдим этиши шундоқ ҳам тушунарли. ЕИнинг қайси давлатлари қайси препаратларни олиши, шунингдек, бу вакциналар мамлакатларнинг ичида, туманлар эпидемиологик осойишталиги ва уларда истиқомат қилувчи одамларнинг жамиятдаги ўрни кесимида қандай тақсимланиши томоша қилиш жуда қизиқ.

Ички бир туйғу билан шуни ҳис этиш мумкинки, шубҳали дори-дармон билан соғлиғига хавф солиш мутлақо мумкин бўлмаган сара европаликлар учун ҳар доим Sanofi препарати қўл остида тайёр туради. Ахир бу препарат учун француз компанияси жавобгарликни ўзи олиб боришига тўғри келади, демакки, унинг хавфсизлиги ва самарадорлигига кўпроқ ишониш мумкин.

Бу фонда рус воқеликлари деярли экзотикадек кўринмоқда, ахир бунда кўплаб таниқли ва юқори мартабали фуқаролар маҳаллий вакцина синовлари иштирокчиларига айланишган эди. Жаҳон ОАВлари ҳатто "Россия элитаси вакиллари кўп ойлар давомида клиник синовлардан ўтмаган препарат билан эмланган", дея таъкидлаганди.

Шундай экан, уларнинг "Спутник-V"ни эҳтимолий хавфсиз эмаслиги билан боғлиқ ҳужумларини айни ҳолатда қандай тушуниш мумкин, бу ўта қизиқ масала.

Эҳтимол, Россияга нисбатан ҳар доим ғайришуурий тарзда "ким нима дардда" тамойилига амал қилиш Ғарбнинг пешонасига ёзилган бўлса керак.

Асосий мавзулар