01:45 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Аналитика
Ҳавола олиш
1185 0 0

Тоғли Қорабоғ можаросида Туркия сиёсий аралашуви, албатта, бор, — у ҳозирда салмоқли кўлам олган. Анқарага бу нимага керак бўлди, у нимага эришмоқчи?

Петр Акопов

Қорабоғдаги уруш бизнинг Кавказ ортида ўз таъсиримизни йўқотишга олиб келиши мумкин - бу ҳақда Россияда баъзилар хавотир, бошқалари (рус империализмига қарши абадий курашчилар) умид билан тобора кўпроқ гапиришмоқда. Модомики, Россия бой берар экан, бундан Туркия ютади - шу боис, можаро томонлари бирини қатъий қўллаб-қувватлаш ва туркларни аралашиш мумкинмаслиги ҳақида огоҳлантириш лозим. Акс ҳолда ҳаммасини қўлдан бой берамиз — Арманистон ютқазиб, Россиядан хафсаласи сўнади (ва ўз нигоҳларини Ғарбга қаратади), турк кўмаги самарадорлилигига ишонч ҳосил қилган Озарбайжонда ҳам Москвага нисбатан совуққонлик пайдо бўлади.

Туркия Жанубий Кавказда энг обрўли кучга айланади ва ўз мақсадига эришиш истагида Россияга бошқа, биринчи навбатда, Сурия ва Ливия йўналишида қасддан халал бера бошлайди. Хуллас, рус-турк урушлари даври қайталайди.

Бу концепция умуман олганда зарарли ва нотўғри — Россия ушбу мантиқсиз урушда ҳеч кимни қўллаб-қувватламайди ва минтақада ўз таъсирини йўқотмаган ҳолда тез орада унинг якун топишига эришади. Аммо мақоламизнинг тепадаги қисмида баён этилган хавотирлар турк раҳбарларининг баланд овозда айтилаётган баёнотларини фаол озиқлантирмоқда. Улар Россия раҳбариятидан фарқли ўлароқ, урушни якунлашга чорламасликлари ҳам майли, балки йўл-йўлакай Россиядан гиналаган ҳолда, Бокуни ҳар қанақасига қўллаб-қувватламоқда. Бир қарасангиз, Эрдоған айнан ҳозир Тоғли Қорабоғ можароси абадий ўз ечимини топиши, буюк державалар эса бу масалада унга маслаҳат беришлари керакмаслиги ҳақида гапираётган бўлади:

"АҚШ, Россия ва Франция бу масалани 30 йилдирки ҳеч ҳал эта олишмаяпти. <...> "Минск учлиги" дея ном олган гуруҳ бу муаммога ечим топмади. Аниқроғи, у бу масалани ечмаслик учун қўлдан келганча ҳаракат қилди. Энди эса улар ақллилик қилишмоқда ва вақти-вақти билан таҳдид солишмоқда. Тўлов вақти келди. Озарбайжон ўз киндигини ўзи қирқиши лозим".

Бир қарасангиз Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоглу "Биз музокаралар столи атрофида ҳам, жанг майдонида ҳам Озарбайжон билан биргамиз. Бу сафсата эмас. Озарбайжонга қандай ёрдам керак бўлса, биз бу кўмакни кўрсатишга тайёрмиз", дейди ва шу билан бирга "бутун жаҳон ҳамжамиятига, хусусан, КХШТ (ОБСЕ)га" иккиталик стандартларга қарши норозилик билдиришини айтиб, мурожаат қилади:

"Бугун биз биргаликда Украина ва Грузия ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватламоқдамиз. Бу асосланган ва тўғри позиция. Аммо, иш Озарбайжонга бориб тақалгач, ерлари оккупация қилинган Озарбайжонни оккупант-мамлакат - Арманистон билан тарозининг битта палласига қўйишади. Бу позиция тубдан нотўғри ва адолатсиз".

Яъни бу билан Туркия Россияга ўзининг Қримни тан олмаганини эслатмоқда. Туркия Жанубий Осетия ва Абхазия масаласида ҳам Россияни қўллаб-қувватламайди, энди эса Москванинг оловга ёғ қуйишни бас қилишга доир чақириқларини инкор этмоқда.

Наҳотки Эрдоған Путин билан муносабатларда чизиқни кесиб, рус-турк ҳамкорлигини зарба остига қўйишга қарор қилди? Турклар 2015 йилнинг ноябрида бизнинг Су-25мизни уриб туширгач, тўққиз ойга музлатилган муносабатларни қайта тиклашга муваффақ бўлинган бўлса, янги можарога улар дош беролмасликлари мумкин.

Аммо, барча жанговар оҳангларга қарамай, Туркия Россия билан муносабатларни хатар остига қўйишни истамайди - ва арман-озарбайжон урушига аралашмайди. Суриядан олиб келиб можаро зонасига ташланган жангарилар ҳақидаги хабарлар, худди, арман Су-25нинг турк F-16си ёрдамида йўқ қилингани ҳақидаги хабарлар сингари дезинформация. Аммо, Туркиянинг сиёсий аралашуви, албатта, бор — ва у ҳозирда салмоқли кўлам олган. Анқарага бу нимага керак, у нимага эришмоқчи?

Россияни Жанубий Кавказдан сиқиб чиқармоқчими? Аммо бу имконсиз — Кавказ бир неча асрлар давомида Россия ва Туркия учун рақобат ва тўқнашув зонаси бўлиб келган ва бу тўқнашув якунларига кўра, у бизнинг давлатимиз таркибига киритилди.

СССРнинг барҳам топиши Кавказ ортининг Россия таъсир зонасидан чиққанини англатмасди - ҳатто мураккаб муносабатлар, ундан сўнг Грузия билан кечган уруш (унинг қулаши оқибатида, СССР барҳам топганлиги, Грузиянинг ўзи шунга фаол интилганлиги) ҳақидаги фактни қабул қила олмаган) Москвани минтақадаги назорат пакетидан маҳрум қилмаган эди.

Ҳа, Туркия аллақачон Грузиянинг ярмини сотиб олган, ҳа, Озарбайжон билан "бир халқнинг икки давлати" муносабатларда — аммо бу уч республика тарихий, иқтисодий ва инсоний жиҳатдан Россия билан чамбарчас боғланган.

Ҳатто Россия Федерацияси билан дипломатик муносабатларга эга бўлмаган Грузия ҳам Россияга муҳтож: Россияда яшовчи грузинлар, шу жумладан, йирик бизнесга эгалари ҳам, келадиган рус туристлари сингари республиканинг ўзидаги Россиянинг катта хусусий бойлиги саналади. Ҳа, Грузия НАТО билан ўйинга киришишга уринмоқда — аммо географияни алдай олмайсан, Россия - давлат бўлиш режаси амалга ошмаган Грузиянинг Шимолий атлантика альянсига киришига кескин қарши.

Шу билан бирга Москвани грузин иқтисодиётининг секин-аста турклаштирилиши ишлари ҳам кўпам қизиқтирмайди.

Туркия Кавказ ортидаги таъсирини буёғига ҳам кучайтиришда давом этиши мумкин, аммо бунда у Россия позицияларини заифлаштириш ўйини эвазига минтақадан Россияни сиқиб чиқаришга уринмаслиги лозим. Эрдоған эса охирги вақтларда айнан шунга интилмоқда. Қорабоғдаги урушни қўллаб-қувватлаш Эрдоғанга Россия Қорабоғ масаласига ечим топиш учун Туркия билан ҳамкорликда ишлашга рози бўлиши учун керак.

Умуман олганда, Чавушоглу ҳам айнан шу ҳақда гапирган эди:

"Президентимиздан Путинга таклифлар бўлган эди, шунингдек, Лавров билан ҳам музокаралар ўтказилганди, аммо бу можаро ҳеч ҳам ўз ечимини топмади. Сурияда биргаликда ҳаракат қилганимиздек, бу ерда ҳам бирга ишлашга уриндик, аммо бунинг иложи бўлмади. Уруш тўхтасин, деб айтишади. Тўхтасин. Ярашув эълон қилиш керак, аммо шу билан бирга Арманистон оккупация қилинган ҳудудлардан кетиши лозим. Бу ҳақда айтиляптими? Йўқ. Унда масала қандай ечим топади? <...> Мана ўттиз йилдирки бу музокаралар давом этиб келмоқда. Улар ҳеч қандай натижа келтирмаяпти. Бу масалани ҳал этиш учун улар ҳеч қандай аниқ нарса таклиф этилаётгани йўқ. Биз яхши сўзлар билан бу маълумотни шерикларимизга етказишга уриняпмиз. Аммо бу ҳақда фақатгина музокаралар столи атрофида гапириш етарли эмас. Бу худди кар одамга мурожаатдек бўлиб қолади. Шу боис, бу каби жараёнларни музокаралар столи атрофида ҳам, жанг майдонида ҳам олиб бориш муҳим. Биз шундай қиляпмиз. Биз бу ёндашувдан кўплаб маротаба наф бўлганини кузатганмиз".

Туркия ТИВ раҳбари зиддиятларни кўрмаяпти — яъни, агар Сурияда Россия билан келиша олган эканмиз, бу ерда ҳам шундай қилиш нега мумкин бўлмасин? Мумкин эмас — негаки, Сурияда у ерда Россия пайдо бўлган вақтда тўрт йилдан буён уруш бораётган эди, Қорабоғда эса бу уруш 1994-йилда якун топган. Мумкин эмас - чунки Арманистон ва Озарбайжон Россия манфаатлари зонасига киргани каби, Сурия ҳам Туркия ҳаётий манфаатлари зонасига кирса-да, Туркия Сурияда ҳал қилувчи таъсирга эга эмас эди. У якка ўзи ҳеч қандай иш қилолмасди — фуқаролар уруши борар, "ИШИД"* жангарилари тобора кўпаяр, кўплаб ташқи ўйинчилар, жумладан, АҚШ ҳам у ерда ҳаракат қиларди. Башар Асаднинг мустаҳкамланишига олиб келган Россия билан ҳамкорлик, оқибатда Туркия учун фойдали эди, чунки унга Сурия шимолида ўз манфаатларини ҳимоялашга ёрдам берарди. Аммо Москвага Қорабоғда Анқара билан кооперация нега зарур? Россия бундан мутлақо манфаатдор бўлмаган урушни бошлаб юбориш учунми?

Қорабоғ масаласини музокаралар столи атрофида тартибга солишга ёрдам бериш учунми? Аммо Туркиянинг воситачи ёки Озарбайжон вакили сифатида пайдо бўлиши арманларни фақатгина қўрқитиб юборади. Энг асосийси: Россияга ўз манфаатлари зонасида Туркия позицияларининг мустаҳкамланишига ёрдам бериш нега керак? Турклар ва озарбайжонлар - бу деярли бир халқ бўлгани учунми?

Аммо руслар ва украинлар ҳам бир, бироқ Туркия Ғарбнинг Украинани атлантизациялаш ставкасини қўллаб-қувватламоқда. Туркия Эрдоған даврида мустақиллик динамикасини оширгани, оқибатда Ғарбга интилиш сусайгани ва Россия билан муносабатлар кучайгани (бунда С-400 хариди рамзий воқеа бўлди) билан, Туркия ҳамон НАТО аъзосилигича қолмоқда.

Мақсади фақатгина Россияни тийиб туриш эмас, балки давлатимизни бутун собиқ иттифоқ ҳудудидан сиқиб чиқаришга қаратилган Альянс аъзоси. Туркия Кавказда НАТО аъзоси эмас, балки миллий давлат сифатида қудратли кучга эга бўлмоқчими? Бу ҳозирча шундай, ўн йилдан кейинчи, нима бўлади? Ёки - мабодо Эрдоғанни содиқ наточилар алмаштирса-чи?

Туркия қачонки НАТОдан чиқиб, дейлик, Евроосиё иттифоқига кирганида, ўшанда у собиқ СССРнинг туркий халқлари - худди ўша Қозоғистон билан дейлик, ягона майдонда ҳозир бўлади, ўшанда Озарбайжон ҳам албатта, унга талпинади.

Ҳозирча Туркия Кавказ орти сиёсатида фақатгина битта усулда иштирок этиши мумкин — Озарбайжонни Қорабоғ тугунини куч билан ечишга чақиришдан тийилиш орқали. Арманистон-Озарбайжон можароси ҳарбий ечимга эга эмас, бу ўринда Россиянинг иштироки ва таъсири урушни маъносиз қилаётганини айтмаса ҳам бўлади. Россия ва Туркия биргаликда жуда кўп нарсаларга эришди — ва ўз ҳаракатларини жаҳон майдонида мувофиқлаштиришда давом этса, янада кўпроқ ишларни амалга оширишлари мумкин.

Ўта мураккаб, шу ондаёқ ечимни талаб этмайдиган (ва ечими бўлмаган) қорабоғ тугуни туфайли бутун бошли Россия-Туркия муносабатларини зарба остига қўйиш ўта телбалик бўлар эди ва ишонч билан айтиш мумкинки, Ражаб Эрдоған бундай ишга аниқ қодир эмас.

Кескин сўзлар, аммо стратегик қараш (биринчи навбатда Туркия миллий манфаатлари), оқилона ҳаракатлар ва Владимир Путин билан келиша олиш қобилияти - Россия-Туркия ҳамкорлигининг мисли кўрилмаган юксалиш даврига айланган 17 йиллик муносабатларини худди мана шу хусусият ажратиб турарди. Бу муносабатлар Кавказ учун рус-турк урушлари натижаларини кавказ ортига қайтаришга уринишгамас, балки келажакка йўналтирилган эди.

*Россияда таъқиқланган террористик ташкилот.

Асосий мавзулар