01:55 27 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Аналитика
Ҳавола олиш
573 0 0

Сибир федарал округи ва Омск вилояти бош токсикологи, тиббиёт фанлари доктори Александр Сабаев РИА Новостига берган интервьюсида Алексей Навальнийнинг даволаниши ҳақида сўзлаб берди.

Сибир федарал округи ва Омск вилояти бош токсикологи, тиббиёт фанлари доктори, 1-сонли тез тиббий ёрдам Омск шаҳар касалхонаси бўлими бошлиғи Александр Сабаев РИА Новостига берган интервьюсида Алексей Навальнийнинг даволаниши ҳақида сўзлаб берди – заҳарланиш истисно қилинган, углевод (карбонсувлар) алмашинуви бузилиши ташхиси қўйилган, ундан беморни даволашган ва бир неча соат ичида унинг аҳволини сезиларли даражада ўнглаша олишган. Шунингдек, у заҳар билан заҳарланган киши қандай кўринган бўлиши ва уни оёққа туришига қанча вақт кетган бўлиши мумкинлиги борасида сўзлаб берди.

- Александр Владимирович, кейинчалик Берлин бемори бўлган Алексей Навальний айнан сизга келиб тушган. Менинг биринчи оддий саволим шундай: заҳарланиш бўлганми?

- Заҳарланиш бўлмаган. Заҳарланиш аҳволининг ёмонлашиши сабабларидан бири сифатида кўрилган. Бироқ клиникамизда биринчи олти соат давомида бўлиш чоғида “ўткир заҳарланиш” ташхиси олиб ташланди. Қолаверса, у на клиник, на анамнестик, на кимёвий токсологик тадқиқотлар билан тасдиқланди. Яъни бу ўткир заҳарланиш бўлгани ҳақидаги ҳеч қандай маълумотларни аниқламадик.

- Хўш, унда нима бўлганди? Мана ҳозир, менимча, бу “шифокорлар сири” тушунчаси фойдасиз, зеро аллақачон Путинни у Навальнийни заҳарлаганликда айблашди. Айтишдики, Навальний заҳарлашган, унда ниманидир топишди. Бунинг барчаси бутун дунё бўлаб тарқалиб кетди, катта сиёсий иш. Нима бўлганди? Касаллик тарихи варақасига сиз айнан нима деб ёздингиз?

- Мутлақо тўғри, ташхис ушбу барча ойлар давомида айтилганидек ўша: углевод (карбонсувлар) алмашинуви бузилиши. Бу ерда яширадиган нарсанинг ўзи йўқ. Бу ҳақиқатдан оғир метаболик ҳолат. Бу беморнинг айрим тарафдорлари тасаввур қилаётгандек ўткир кимёвий касаллик эмас. Бу метаболик ҳолат, оғир метаболик бузилиш, ҳойнаҳой, ҳавода аҳволи бирдан ёмонлашишга қадар бир неча соат, балки, ҳатто бир суткагача олдин пайдо бўлган. Олдимизда бу оғир метаболик бузилишлар курашиш турганди. Умуман айтадиган бўлсак, клиникамизда бўлишнинг охирига келиб уни ҳеч бўлмаганда барқарорлаштириш ва ижобий томонга ўзгартиришга муваффақ бўлинди.

Дарҳол айтаманки, ўткир кимёвий касаллик ва метаболик касалланишлар – бу ҳеч қандай умумий нарсага эга бўлмаган турли патологик жараёнлар. Шу боис клиник жиҳатдан кимёвий касалликлар бўлмаган ҳамда кимёвий агент оқибатлари ҳам бўлмайди. Метаболик ўзгаришлар – ҳа, улар бўлганди. Биз бундай синдромлар билан курашдик ва, умуман олганда, 40-42 соат ичида яхши натижага эришдик.

- Унда сиз а йтган бу оғир метаболик бузилишнинг сабаби нима бўлган?

- Сабаблар бир неча бўлиши мумкин. Бу алиментар омил ҳам, яъни овқатланиш омиллари ва эҳтимолий алкоголли ичимликлар истеъмоли омиллари. Бу парҳезга риоя қилмаслик омили ёки бирор бир парҳезни тутиш. Асосий сабаблар, умуман, айнан шулар. Лекин метаболик бузилишлар бўлгани лаборатория тестлари билан тасдиқланган. Бу саккиз марта ўтказган биокимёвий тестлар билан тасдиқланган. Бу 11 та кислотали аҳвол текширишлар. Бу 25 та гликамия даражаси текширишлари. Бу инструментал текширишлар, бу, умуман олганда, биз бажарган ташхис қўйиш мажмуаси. Ҳаммаси тасдиқланган, ҳаммаси расмийлаштирилган, ҳаммаси биргаликда муҳокама қилинган, Омск тиббиёт университетининг етарлича малакали мутахассислари, бош мутахассислари, ходимлари иштирокида 8 та кенгайтирилган консилиум ўтказилган. Шунинг учун “заҳарланиш” ташхиси олиб ташланган, истисно қилинган. Умуман карбонсувлар алмашинуви бузилиши ташхисида фикрларимиз бир-бирига тўғри келган. Ва бу ҳақиқатдан асосий ташхис шу.

- Лекин буларнинг ҳаммаси сурункали панкреатит фонида?

- Шубҳасиз, шубҳасиз. Ошқозоности бези, унинг функциялари зарарланган, ўтказган тестларимиздан ҳам маълум эди, яъни ўша ошқозоности бези функцияларини таърифловчи симптомокомплекс патологик ўзгаришлар томон силжиганди.

- Бундан ўлиш мумкинми?

- Албатта. Асосий версия бу беморнинг ошқозоности безининг функциясининг бузилиши эди, ҳойнаҳой, функция бузилиши қонда шакарнинг кескин ўзгаришини келтириб чиқарган, кескин, таъкидлайман, ўзгаришлар, жуда кичикдан то жуда юқоригача. Яъни уч ммоль/л дан камроқдан то 20 ммоль/л дан юқорироқгача. Бу диапазонда гликемик профил бу жуда хавфли ҳолат. Вазифа гликемик профилни нормал диапазон ҳолатга келтириш эди. Биз бу вазифани 12-14 соатдан сўнг бажардик. Биринчи 12 соат – ҳа, шундай гликемик шторм бор эди, шакар даражаси юқори эди – 10 дан 20 гача – ва у инсулинотерапияга бўйин бермасди.

- Алексейни ўлимдан қутқариб қолдингиз деб айтса бўладими?

- Шубҳасиз. Касаллик кечишига оид айтимиз мумкинки, беморнинг энг оғир аҳволи 20 августдан 21 августга ўтар кечаси соат бирда кузатилди, ўшанда қондаги лактат ўта хавфлигача ошди. У 12 ни ташкил этди. Нормал ҳолатда иккигача. Мана шу даврда, эҳтимол, инсон организми энг оғир изтиробларни бошдан кечирган. Ҳар қандай компенсатор имконияти узилиши полиорган етишмовчилиги синдроми ривожланишига олиб келиши мумкин.

Яъни оғир аҳвол самолётда бўлмаган, ҳатто касалхона олиб келинганда бўлмаган, оғир аҳвол кечроқ, тахминан 14 соат ўтгандан кейин юзага келган. Унинг аҳволи етти-саккиз соат ичида ўта оғир эди. Бу вақт полиорган етишмовчилиги синдроми ривожланишини кутиш мумкин эди ва бу беморнинг бир суткада ўлимига олиб келиши мумкин эди.

- Бунинг олдини қандай олдингиз, нималар қилдингиз?

- Интенсив муолажа кўрсатдик, бўлиб бўлиб қисқа таъсирли инсулин киритдик, нормал уйқу билан таъминладик. Албатта, қайд этиш керакки, у ёш, захиралар бор эди, очиқ сурункали, ўтиб кетган касалликлари йўқ эди. Лекин даволаш ишлари жадал олиб борилди – бу ҳар соатда барча функция ва тизимларни мониторинг қилиш.

- Қандай натижаларга эришишга муваффақ бўлдингиз, буни қандай баҳолайсиз?

- Бемор келиб тушишидан бошлаб 44 соатга келиб, қондаги шакар даражасини барқарорлаштиришга муваффақ бўлдик – 3,3-5,5, шу диапазонда. Шакар бошқа кескин кўтарилмади. Ички ацетон ишлаб чиқарилиши тўхтади. Бу катта қадам, яъни организмнинг ачиши тўхтади. Лактатацидоз кетди, карбонсувлар алмашинуви натижасида оширилган сут кислотаси пайдо бўлиши тўхтади. Бемор ўзлаштира бошлаган энтерал озиқланиш бошланди, бу ижобий ҳолат, яъни уни махсус аралашмалар билан озиқлантира бошлашди. Глюкозани ўзлаштириш бошланди, мана бу энг асосийси. Глюкоза ўзлаштирилмайдиган ҳолатларда ўлим ҳолати юқори. Мен буни биринчи соатларда ҳаётини сақлаб қолиш бўлган деб ҳисоблайди.

- Лекин у комада бўлишда давом этган?

- Ҳа, комада, лекин енгил юзаки кома. Чуқур кома бор, юзаки кома ҳам бор, яъни шуур бўйича яхшиланиш. 44 соат ичида комани яхшиланишга олиб чиқиш катта меҳнат самарасидир. Бу тўғри тайинланган муолажанинг яхши кўрсатгичи.

Мутлақо бошқа технологиялар қўлланадиган кимёвий касалликни даволаш стандартидан фойдаланмадик. Метаболик кома, метаболик оғир, қўпол ўзгаришларни даволаш стандартларидан фойдаландик. Шунинг учун ёмон бўлмаган яхши натижаларни олдик – ҳам лаборатория, ҳам клиник.

- Қайси вақт мобайнида заҳарланиш ҳақида гапириш мумкин?

- “Заҳарланиш” ва “заҳарланиш” ташхиси термини долзарблиги жараён рўй бергандан бошлаб биринчи олти соат ичида амал қилади. Агар заҳарланишни тасдиқласак, ультрагемодиафильтрация шаклидаги детоксикацияни ўтказишимиз лозим. Қонни махсус мембраналари орқали тозалаш.

- Яъни қонни танадан чиқариб, аппарат орқали тозалаймиз ва уни тозаланган ҳолда қайтарамиз?

- Тўппа-тўғри, ҳа, махсус буфер қоришмалардан фойдаланиб, барча ҳаётий муҳим функцияларни сақлаган ҳолда. Бу экстракорпорал детоксикация деб аталади.

- Сиз буни ўтказдингизми?

- Йўқ, кўрсатма бўлмаганди, орган бузилишлари йўқ эди. Беморнинг ҳамма органларидан ошқозости бези зарарланганди. У касаллик аломатларини аён қилганди, яъни таҳлиллар ошқозоности безининг зарарланганидан далолат берганди. Қолган органлар, тизимлар мутлақо нормал эди ва нормал ишлаганди. Кимёвий касаллик ҳолатида ошқозоности бези, одатда, зиён кўрмайди ёки зиён кўради, лекин иккиламчи, бир неча кундан кейин.

- Бу кимёвий жароҳат ҳолатида?

- Кимёвий жароҳат ҳолатида 5 та тизим жабр кўради - бу буйрак, жигар, ўпка, юрак ва бош мия тизимлари. Нима учун заҳарланиш ҳақида хато тахмин пайдо бўлди? Фақат бир симптомокомплекс – ҳушдан кетишга ёпишиб олинди. Лекин ҳушдан кетиш учун сабаблар мингларча бўлади, юқумли касалликлардан бошлаб, оддий жароҳат, бош мия лат ейишигача. Заҳарланишлар билан ҳам, жумладан, айтганча.

- Кимдир айтидики, балки, дарҳол эмас, қаердадир кейинроқ нимадир билдирмай қўшиб қўйилган, ёки чекланган миқдорда. Буларнинг ҳаммаси рўй бериши ёки билинмаслиги учун.

- Бу бизнинг клиникадан кейинги ёки унгачами?

- Клиникангизда бу бўлмаган, тўғрими?

- Йўқ, йўқ. Бу истисно қилинади. Бу шундай оддий сабабга кўра истисно қилинадики, бригада ишлаганди, бу асосий бригада, бу мутахассисларимиз эди. Москва институтларидан уч нафар мутахассис бор эди. Умуман бемор билан шуғулланган бошқа мутахассислар йўқ эди. Палата алоҳида эди. Ҳеч қандай бегона киши келмаган, ҳеч нарса олиб келмаган. Буларнинг барчаси етарлича ёпиқ эди. Токсикологик марказ бўлими режими ёпиқ режимни англатади. Бемор кимёвий хавфсиз жойда эди, ҳар ҳолда, клиникамизда ташқи томондан химикатлар, овқат маҳсулотлари ва бошқа бирор бир нарса билан боғлиқ ҳеч қандай таъсир бўлмаган. Мен бунга жавоб бераман, чунки мен шахсан кўрардим ва раҳбарлик қилардим.

- Заҳар ўзини инсон организмида қандай тутади, қандай клиник кўринишни беради?

- Кимёвий касаллик ҳақида гапирганимизда, иккита ҳамроҳ жараённи билишимиз шарт. Бу . Это токсикокинетика ва токсикодинамика, содда қилиб айтганда, токсикокинетика – бу заҳарнинг организмидаги тақдири, ҳар қандай заҳарнинг қайси эканлигининг аҳамияти йўқ, у албатта ўз изини қолдиради. Аввало у детоксикация органларида ўз изини қолдиради – жигар, буйраклар, ўпкалар, биринчи навбатда, биринчи ярим-бир-икки соатда.

Алексей Навальный
© Sputnik / Валерий Мельников

- Сиз бу изларни топмадингиз?

- Тўппа-тўғри. Бу органларнинг зарарланиши аниқланмади.

- Оммага кўриниш берган Навальнийнинг ташқи кўриниши сизда қандай таассурот уйғотди?

- Ташқи кўриниши унган қўйган ташхисимизга тўла мос келади. Ҳа, бунда муаммолари бор беморлар тезда тузалишади, чунки – таъкидлайманки, нега одам яхши кўринади, - карбонсувлар алмашинуви, овқатланиш даражаси ва ҳоказолар нормаллашди. Бу ҳаммаси етарлича тез тикланади. Кимёвий касалликлар мажруҳ қилувчи касалликлар каби ўта оғир ташқи асорат қолдиради.

- Агар бу кимёвий жароҳат, кимёвий касаллик бўлганда у қандай кўринган бўларди?

- Биринчидан, у ҳозиргача эфирга чиқа олмаган, бундай фаол ҳаёт тарзи олиб бора олмаган бўларди. У тўшакда ётган бўларди. Бу аниқ. Иккинчиси, у ҳатто яхши клиникаларда, дори-дори дармонлар билан даволанганда ҳам, бу ҳар ҳолда эрта тикланиш жараёнида бўларди. Бу қўлларнинг илк ҳаракати, оёқнинг илк ҳаракати, мустақил равишда биринчи марта кўзни очиш, биринчи марта киши ёрдамида овқат ейишга уринишлар ва ҳоказо.

- Ҳозир эса “Charite” айтябдики, бу заҳарланиш соқлиқ учун оқибатларсиз ҳам қолиши мумкин, яъни у тўлиқ, юз фоиз тикланади.

- Заҳарланиш йўқ, шу боис тикланади. Агар заҳарланиш бўлмаса, ҳаммаси, табиийки, тикланади. У, афтидан, аллақачон тикланди. Кеча, интернетда ҳужжатли фильм лавҳаларини кўриб, у ерда ҳеч қандай заҳарланиш йўқ. Бу ҳатто заҳарланишни бошдан кечириш ҳам эмас. Бу метаболик бузилиш.

- Ҳозир эса гоҳ у ерда, гоҳ бу ерда қандайдир изларни топишганини эшитяпмиз. Умуман бунга қандай муносабат билдирамиз, бу нима бўлиши мумкин унда?

- Излар топилиши ёки қандайдир кимёвий моддалар ёки маҳсулотлар умуман ҳеч нарса ҳақида гапирмайди. Умуман клиник токсикология заҳарланиш ҳақида гапирганимизда, асосан уч устунга таянади. Бу токсикологик вазият, яъни заҳарнинг организмга тушиши. Иккинчиси – клиник кўриниш. Учинчиси – бу кимёвий токсикологик верификация. Ҳозир ўтказилаётган барча текширувлар менга токсикологик сифатида қизиқ эмас. Нима бу, қаерда бу, қачон олинган, ким олган, қай ҳолларда, қай шароитларда ва кимдан олинганини борасида фақат тахмин қилиш мумкин. Токсикологик бемор биринчи олти соат ичида “долзарб”, ундан кейингиси аҳамиятга эга эмас.

- Яъни ундан ёки кейин ўлим, ёки...

- Ёки оғир мажруҳлик, агар одам заҳарларнишни бошдан кечирган бўлса. Агар у омон қолган бўлса. Лекин, таъкидлайманки, детоксикациясиз заҳарланишдан омон қолиш мумкин эмас.

- Александр Владимирович, аввалроқ Навальнийни ўлимдан қутқариб қолганларингизни айтган эдингиз. Инсоний кўрнамакликка дуч келдим деб айта оласизми?

- Бу воқеага изоҳ беришим қийин, биз, шифокорлар бу ҳақда ўйламаймиз. Ҳаётда турли ҳолатларга дуч келамиз: ҳам миннатдорчилик, ҳам яхшиликни билмаслик, ҳам хафагарчилик, ҳам кўнгил қолишлик. Лекин оммавий ахборот воситалари айланаётган қуруқ гап бир оз одамнинг жаҳлини чиқаради. Ўзини сиёсатда кўрсатаётган киши гапларида ҳам сиёсий арбоблар, ҳам оддий одамлар, ҳам тиббиёт ходимларига нисбатан шундай ҳақоратли гаплардан фойдаланмоқда. Буларнинг ҳаммаси яна массмедиага чиқиши мана бу эсанкиратиб қўяди. Бу жуда хунук иш. Миннатдорчилик эса – ҳар кимнинг шахсий иши.

Асосий мавзулар