03:20 27 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Аналитика
Ҳавола олиш
303 0 0

Нефть нархи тушиши, катта қарзлар ва молиялаштиришнинг етишмаслиги бирин-кетин АҚШ сланец саноатида банкротликни келтириб чиқарди.

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Наталья Дембинская. Нефть нархи тушиши, катта қарзлар ва молиялаштиришнинг етишмаслиги бирин-кетин АҚШ сланец саноатида банкротликни келтириб чиқарди. Лекин баттари, афтидан, ҳали олдинда: соҳага инвестиция киритилиши бу йил икки бараварга қулаши мумкин. Нега АҚШни нефть қазиб олишда етакчиликка олиб чиққан сланецчилар бугун зўрға кун кўришмоқда – РИА Новости материалида.

Паст нархлар

Нефть котировкаларининг баҳорги қулаши аввало АҚШда бурғулаш фаоллигини сусайтирди. Хомашё деярли 50 фоизга арзонлашди. Техасда бунга умуман тайёр эмас эканлар. Натижада “Parsley Energy” 150 та қудуқни ёпди, “Continental Resources” нефть қазиб олишни учдан бирга, “Texland Petroleum” эса тўлиқ қисқартирди.

Апрелда энг йирик сланецчилардан бири “Whiting Petroleum” банкрот бўлди, ортидан хизмат кўрсатувчи “Hornbeck Offshore Services” компанияси. Майда Калифорниянинг “California Resources” ва сланец гиганти “Chesapeake Enеrgy” инвесторларга ўз фаолиятини тўхтатгани ҳақида маълум қилди. Таҳлилчилар огоҳлантиришдики, бу тез орада соҳани қамраб олувчи банкротликлар тўлқинининг бошланиши. “Pickering Energy Partners” прогнозига кўра, бу йил ушбу сектордаги қарийб 40 фоиз компаниялар барбод бўлиши мумкин.

Ҳозирги котировкалар аввалгидек сланецчиларга фойда олишга имкон бермаяпти. Уларда маҳсулот таннархи баррелига 50-60 доллар. 40 етарлича эмас. Соҳа ҳам инвесторлар учун унчалик жозибали эмас.

Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) баҳолашига кўра, бу йил сланец қазиб олишга инвестиция киритиш икки баравардан зиёд – 45 миллиард долларгача қулайди. 2019 йилда салкам 100 миллиард эди.

ХЭА “World Energy Outlook” маърузасида максимум 2014 йилда бўлгани ёдга олинган: 125 миллиард. Бу ўн йилликда 30 фоизга камайиши кутилмоқда – йилига 85 миллиард атрофида.

“Rystad Energy” халқаро консалтинг агентлиги прогнозларига кўра – бу йил 67 миллиард атрофида.

Аччиқ умидсизлик

Таъкидлаш жоизки, инвесторлар сланецчиларга нисбатан бугун совугани йўқ. 2018 йилнинг охиридаёқ инвестициялар етишмаслиги туфайли аксарият компаниялар бюджетини миллиардларча қисқартиришига тўғри келди. Ҳаммаси жуда оддий: даромад йўқ.

АҚШнинг дунёдаги энг йирик нефть ишлаб чиқарувчига айланиши айнан сланецчиларнинг хизматидир. Аммо улар доимо янги қудуқ қазишлари лозим, чунки қазиш участкалари тез тугамоқда. Қарзга ботишга тўғри келади.

Инвесторлар сланец “ўн йиллиги” якунларига кўра тушунишди: бу бизнес аввалгидек рентабелликдан йироқ, компаниялар ҳозиргача чиқимга нефть қазиб олмоқда. 10 йил ичида соҳанинг 40 та етакчи вакиллари ишлаб олганга қараганда 200 миллиард кўпроқ сарфлашди.

Атиги бир нечтаси даромад кўрадиган аҳволда, дея хулоса қилади таҳлилчилар. Минглаб қудуқлар сланец конларидан инвесторларга ваъда қилганга қараганда камроқ хомашё қазиб олади. Натижада компаниялар акциялари сотилиб кетади. Муаммоларни ўйинчиларнинг ўзи ҳам кўряпти. “Соҳа сўнгги декадада инвесторларнинг ишончини буткул йўқотди”, - дея таъкидлайди Ли Тилман, АҚШ нефтгаз “Marathon Oil” компанияси бош директори. У мамлакатда қазиб олиш бўйича тўртинчи ўринда туради.

Инвесторлар учун сланецчилар “тиррақи бузоқ” экан, дея қайд этади “FactSet” бозорда молиявий маълумотларга ихтисослашган халқаро компания. 2007 йилдан буён америка сланец ишлаб чиқарувчилари акциялари индекси 31 фоиз йўқотди. Бу пайтда эса S&P 500 80 фоизга ўсди.

Жирканч сир

ХЭА прогнозига кўра, йил охирига келиб айнан АҚШ дунёда нефть етказиб беришни қисқартиришга энг катта ҳиссани қўшади. АҚШнинг еттита асосий сланец ҳавзаларида - Перм, Игл-Форд, Баккен, Ниобром, Анадаркс, Аппалачи ва Хайнесвиллда нефт қазиб олиш кунига 7,632 миллион баррелгача тушади. Хусусан, сланец ишлаб чиқаришнинг ярмидан кўпини ташкил этадиган Перм ҳавзасида 4,5 миллионгача, Игл-Фордда 1,3 миллионгача.

Истиқболдан бутун Америка нефть саноати пул тиккан технологиянинг ўзи маҳрум қилади. Инвесторлар соҳаси етакчиларидан бирининг сўзларига кўра, қатламни гидравлик усулда ёриш мамлакатда углеводород захираларни жиддий қисқартирди. Бу қазиб олиш ва АҚШнинг энергетик мустақиллигини тиклаш умидларини кўмади.

“Quantum Energy Partners” хусусий инвестиция компанияси Уил Ванлох тан олдики,  қатламни гидравлик ёришлар “Шимолий Америкада захираларнинг катта қисмини йўқ қилди”.

“Бу сланецнинг жирканч сири, - дея маълум қилди Ванлох “Financial Times” нашрига. Қудуқлар тез-тез бир-бирига жуда яқин бурғуланишини таъкидлади. – Сўнгги беш йилда фақат ер остини бўшатдик”.

Янада кўпроқ

“Financial Times”нинг ёзишича, биринчи чоракда энг йирик мустақил сланец компаниялари 26 миллирад доллар миқдорда рекорд даражадаги зарарни қайд этган. Муқаррарликка – банкротликка ҳозирланиш даркор, дея таъкидлайди нашр.

Устига устак 2016 йилги нефть инқирозига қараганда баттарроқ бўлади. Ўшанда 70 та компания молиявий қурби етмаслик тўғрисида эълон қилган эди, аммо улар кичик эди ва ўзларидан кейин умумий ҳисобда 56 миллиард доллар қарз қолдиришди. Энди эса гигантлари қуламоқда. Июнь ойида ўйиндан яна бир энг йирик сланец ишлаб чиқарувчи “Extraction Oil & Gas” чиқди.

“Haynes and Boone” юридик фирма маълумотларига кўра, саккиз ой ичида 51 миллирад долларли қарз билан 36 та фирма банкротлик тўғрисида ариза топширган. 25 та йирик компаниянинг умумий қарзи эса 150 миллиард.

Таҳлилчилар прогнозларига кўра, келгуси йил охирига қадар 250 та компания синади, агар нефть нархи керакли даражагача кўтарилмаса. Лекин пандемия яна авж олмоқда, бу талаб тушишидан дарак беради. “Deloitte” консалтинг аудитор компаниясининг яқиндаги тадқиқотларига кўра, АҚШдаги учдан бир сланец ишлаб чиқарувчилар аллақачон тўлашга қодир эмас.

Теглар:
нефть, иқтисод, Америка

Асосий мавзулар