04:41 05 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Аналитика
Ҳавола олиш
1500 0 0

Муаммо шундаки, америка гипертовушли ракеталари ўз ҳажми туфайли эсминецлар ячейкасига сиғмайди. Кемалар жиддий модернизацияга муҳтож: ишга тушириш модулларини янада сиғимдорга алиштириш, ўт очишни бошқариш тизимларини такомиллаштириш лозим. Бу қанчага тушиши номаълум

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik, Николай Протопопов. Ўнлаб кемалар ва сувости кемалари, Ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимларини енгиб ўтиш, тезкор глобал зарба стратегияси — Пентагон "Арли Бёрк" таснифидаги эскадра минаташувчиларини гипертовушли ракеталарга қайта қуроллантиришга қарор қилди. Ўта амбицияли лойиҳа етмишдан ортиқ "вымпел"ларни қайта қуроллантиришни кўзда тутади.

Остонадаги рақиблар: нима учун Пентагон америкаликларни катта уруш билан қўрқитмоқда?
Ruptly / CCTV pool / US department of defense / Минобороны России / U.S. Air Force video by Tech. Sgt. James Cason

Аммо ҳаммаси у қадар оддий эмас — ракета лойиҳаси ҳали охирига етказилгани йўқ, эсминецларга эса чуқур модернизация талаб этилади. Америка гипертовушли ракетаси муаммолари ҳақида — РИА Новости материалида.

Тезда бўлмайди

Пентагон режалари янги "Виргиния"  субмариналари ва "Замволт" эсминецлари гипертовушли қуроллар билан жиҳозланади. Сўнгра - "Арли Бёрк" таснифидаги кемалар, яъни АҚШ Ҳарбий денгиз кучлари(ҲДК)даги энг оммавий зарба "вымпел"лар ҳам.

Бор муаммо шундаки, америка гипертовушли ракеталари ўз габарити туфайли эсминецлар ячейкаларига сиғмаяпти. Кемалар жиддий модернизацияга муҳтож: ишга тушириш модулларини янада сиғимдорга алмаштириш, шунингдек, ўт очишни бошқариш штат тизимларини такомиллаштириш керак. Бу қанчага тушиши ва қанча вақтни олиши - ҳозирча номаълум.

АҚШ ҲДК сув сатҳи кемаларининг аксарияти қониқарсиз аҳволга келиб қолган, ва буни Пентагондагилар ҳам тан олади. Хусусан, ўттизга яқин "Арли Бёрк" эсминецларининг хизмат муддати ниҳояланмоқда, юз миллионлаб доллар маблағ сарфланган модернизациялаш ишлари ҳолатни кўпам яхши томонга ўзгартира олган эмас. Кема радарларига хизмат кўрсатиш ва куч ускуналарини ишчан ҳолатда ушлаб туришда алоҳида мураккабликлар юзага келмоқда.

Шу нарса аёнки, шиддат билан эскириб бораётган эсминецларни янги ишга тушириш қурилмалари ва гипертовушли қурол билан ускуналаш мақсадга мувофиқ эмас. Экспертлар фикрига кўра, Пентагоннинг ҳатто баландпарвоз баёнотларига қарамай, ушбу кемалар "Томагавк" қанотли ракеталарга эгалигича қолади.

"Бу миқдордаги эсминецларни тезкорликда қайта жиҳозлаш имконсиз, — дейди РИА Новости билан суҳбатда ҳарбий эксперт Алексей Леонков. — Дастур, фикримча, иккита йўналишда боради: фақатгина "янги" "Арли Бёрк"лар модернизация қилинади, плюс гипертовушли ракеталар учун ишга тушириш ускуналари янги кемаларга монтаж қилинади. Ҳаражатлар ҳам америкаликлар учун муҳим эмас — улар бугун дунёдаги кучлар балансини текислаш ва ўзига етакчилик позициясини қайтариш учун исталганча маблағ сарфлашга тайёр".

Арзон ва арзигулик

Ўз навбатида, америкалик аналитиклар фикрича, флотни гипертовушга қайта қуроллантириш дастури муваффақиятли амалга оширилиши учун ёки янги эсминецлар, ёки кичик ўлчамдаги ракеталар талаб этилади. Биринчи вариант мақбулдек кўринмоқда, нега деганда, Пентагон ракета борасида аниқ тўхтамга келгандек.

"Флотга база сифатида қуруқликдаги қўшинлар учун танланган лойиҳа олинмоқда, — Advanced Hypersonic Weapon, — дея аниқлик киритади Леонков. — Икки поғонали, қаттиқ ёқилғили. Биринчи поғона — тезлик олдиради, иккинчиси — режалаштирувчи блок. Денгизда жойлашувчи ракеталарни нафақат "Арли Бёрк" эсминецларига, балки "Огайо" ва "Виргиния" синфидаги сувости кемаларига ҳам ўрнатиш режалаштирилмоқда. Улар ҳозир айнан шу мақсадлар учун модернизация қилинмоқда".

Гипертовушли ракеталар истиқболли ташувчиларига келсак, Пентагон ҳамон янги авлод кемаси лойиҳасини ўрганмоқда. DDG Next эсминецини "Арли Бёркдан" сал каттароқ қилиб ишлаб чиқиш режалаштирган, аммо ишга тушириш ускуналари анча сиғимдор бўлиши, қораверса, қуролланиш томондан ҳам кучайтирилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, америкаликлар "Бёрк"га ўриндош топишга уринишган эди, аммо бу муваффақиятсиз якунланди — технологик жиҳатдан олдинлаб кетган Zumwalt эсминецлари ўта қўпол бўлиб, ҳарбий денгизчиларга ҳаддан зиёд бош оғриқ бўлди. Хомлиги шундоқ кўриниб турган ускуналар ва қуроллар туфайли уларнинг ишончлилиги ва эксплуатацияга яроқлилиги шубҳа остида қолди.

Хусусан, биринчи "Замволт" сувга туширилганидан бир ҳафта ўтиб, асосий куч қурилмаси ишдан чиқди — кема Панама каналида "ўчди" ва уни яқин-атрофдаги ҳарбий-денгиз базасига таъмир учун шатакка олишга тўғри келди. Электр ускуналар билан боғлиқ муаммолар кейинги "вымпел"да ҳам аниқланди.

Шу билан бир вақтнинг ўзида "Замволтлар"ни нарх борасида авианосецлар билан таққослаш мумкин. Ҳар бир эсминец америка бюджетига тахминан 4,5 миллиард долларга тушган. Оқибатда, режалаштирилган 32та кема ўрнига Пентагон учта билан чекланиб қўя қолди.

"Замволт"ларни гипертовушли қуроллар билан таъминлаш қарори, кўриниб турибдики, уларни жойлайдиган бошқа жой йўқлигидан далолат бермоқда. Хизмат ёки жанговар ҳаракатлар учун яроқсизлиги туфайли қўмондонлик бу кемаларни янги ракеталарга платформалар тариқасида кўриб чиқмоқда.

Қувиб бораётган ролида

Сувости ташувчилари — бу биринчи галда "Виргиния" кўпнишонли субмариналаридир. Уларни 2028-йилга келиб қайта қуроллантириш режалаштирилган. Бу сувости кемалари бир соат давомида сайёранинг исталган нуқтасига аниқ ноядровий глобал зарба беришни назарада тутувчи дастурга уланади. Қуруқликдаги қўшинлар илк гипертовушли мажмуаларни сал олдинроқ - 2023 йилда қабул қилиб олади.

Россияда эса буларнинг барчаси аллақачон жорий этилган ва мунтазам равишда машғулотларда синалиб келинади.

Хусусан, ерда жойлашувчи стратегик мақсадли "Авангард" мажмуаси ҳақида 2018 йилнинг баҳорида маълум бўлган эди. Зарба қисми — минтақалараро УР-100Н ракетаси ва ўта юқори температураларга дош берувчи режалаштирувчи блокдир, — атмосферанинг зич қатламларида соатига 25 минг километргача тезлашади. Мажмуа икки йил олдин серияга киритилган, "Авангард" билан қуроллантирилган биринчи полк эса 2019 йилнинг декабрида навбатчиликка киришган эди. Жорий йил якунига қадар Россия Мудофаа вазирлиги Оренбург вилоятида яна иккита ракета учун инфратузилма тайёрлайди.

Флот ҳам ортда қолмаяпти. Октябр ойи бошида Бош штаб "Адмирал Горшков" фрегатидан "Циркон" гипертовушли ракетаси синови муваффақиятли ўтказилгани ҳақида хабар берган эди. Жанговар захира саккиз Махдан ортиқ (соатига тахминан 9,5 минг километр) тезликни олди ва 450 километрни 4,5 дақиқа ичида забт этди. Истиқболда ракета минглаб километр масофадаги нишонларни йўқ қила олиши ва 9 Мах тезликка чиқиши мумкин.

Кутилишича, мажмуа 2021 йилда сафга қабул қилиб олинади. У билан амалдаги ва қурилаётган сув сатҳи кемалари ва сувости кемаларини жиҳозлаш режалаштирилган. Хусусан, 2025-2026-йиллар оралиғида ҲДФ учун иккита 22350 лойиҳа фрегати қурилади. "Циркон" билан қуролланган биринчи субмарина "Ясень-М" лойиҳасига тегишли кўпнишонли АПЛ "Казань" бўлади.

Денгизчиларга уни декабр ойида топширишади — ҳозир кема синовдан ўтмоқда.

Бундан ташқари, Россия, ҳавода жойлашувчи "Ҳанжар" ("Кинжал") деб атамиш гипертовушли қуролига эга. Тутиб олувчи МиГ-31К қирувчилари бу хилдаги ракеталар билан 2017 йилдан буён жиҳозлантирилади. Бир нечта ташувчилар Жанубий ҳарбий округда жой олган, 2024 йилга қадар эса "Кинжаллар" билан Красноярск ўлкасидаги авиаполк ҳам жиҳозлантирилади. Мажмуа икки минг километр масофагача бўлган нишонларни йўқ қилади. Боеголовкалар оддий ёки махсус - ядровий зарядли бўлиши мумкин.

Асосий мавзулар