04:32 05 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Аналитика
Ҳавола олиш
101021

Россия Ташқи Разведка хизмати юбилейи арафасида Дмитрий Киселев Сергей Нарышкин билан суҳбат қилди.

2020 йилнинг 20 декабр куни Россия Ташқи разведка хизмати (ТРХ) ўзининг 100 йиллик юбилейини нишонлайди. Ушбу муҳим сана арафасида “Россия Сегодня” ХАА бош директори Дмитрий Киселёв ТРХ директори Сергей Нарышкин билан суҳбат қилди.

- Сергей Евгеньевич, айтишларича, 70 йилларда МРБ коридорларида бош рақиб сифатида Юрий Андроповнинг портрети осиб қўйилган экан. Нима деб уйлайсиз, ҳозир у ерда сизнинг портретингиз борми? Россия Ташқи разведка хизмати ҳозир дунёда энг яхши разведка дейиш мумкинми?
- Менимча, у ерда портретим йўқ, лекин менинг ва Россия ТРХнинг барча директорларининг батафсил досьелари борлиги аниқ.

Россия разведкаси бугунги кунда, объектив нуқтаи назардан, дунёнинг энг кучли, энг самарали 5 разведкалари қаторидан ўрин олган. Гап шундаки, ҳар қандай разведка ўз тарихи ва тажрибасига таянади. Бизнинг разведка мактабимиз дунёнинг етакчиларидан бири ҳисобланади. Бу худди рус балети ёки совет, рус математиклари мактабига ўхшайди.

Сиз Юрий Владимирович Андроповни эсладингиз, у киши бизнинг хизмат учун жуда муҳим қарор қабул қилинишида иштирок этган. ТРХ олдин КГБнинг Биринчи бўлими дейилар эди. Айнан Андроповнинг ташаббуси билан 70 йилларда Биринчи бўлим штаб-квартираси шаҳар марказидан Ясеневога, табиат қўйнига кўчирилди. Бу бизга инсоний ва технологик потенциални ривожлантиришга имкон берди. Орадан 50 йил ўтган бўлсада, ушбу потенциал ҳали охирига етгани йўқ.

- Ҳозирги кунда очиқ маълумот манбаалари жуда кўп. Керакли ахборотнинг катта қисми ана шундай манбаалардан жамланмоқда. Разведка хизматига эҳтиёж йўқолиб бораяпти дейиш мумкинми?

- Ҳа, гапингиз бир томондан тўғри, ҳозир ОАВ ва Интернетдан жуда кўп маълумот топиш мумкин, лекин ҳукумат томонидан бирор қарор қабул қилишда жавобгарлик даражаси жуда юқори. Шунинг учун, бундай маълумот қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: долзарб, ишончли ва тўлиқ бўлиши керак. Шу сабабли маълумотни қайта текшириш ва турли манбаалардан олиб текшириш керак бўлади.

Умуман разведка ҳар қандай давлатда ҳукумат томонидан бирор қарор қабул қилиш учун қўшимча маълумот манбаи ҳисобланади. Кўп ҳолларда бундай маълумот ҳали одамлар бошида, қоғоз ёки электрон манбааларга кўчирилмаган бўлади. Разведкадан ана шундай ахборотни жамлаш талаб қилинади. Шу сабабли, разведка хизмати, худди журналист касби каби – йўқ бўлиб кетмайди. Сиз билан биз ҳали ўнлаб йиллар керак бўламиз.

- Ташқи разведкада хизмат қилиш учун номзод қандай талабларга жавоб бериш керак?

- Россия ТРХга ҳар қандай 30 ёшга тўлмаган йигит ишга кириши мумкин. Бунинг учун муассаса сайтида онлайн анкета бор. У ерда ҳаммаси ёзилган. Албатта номзод ҳақида барча маълумотлар синчиклаб текширилади. Тақдим этилган ҳужжатлардан бошлаб ижтимоий тармоқлардаги руҳий портретига қадар.

- Хорижликларни ишга ёллаш ҳақида гап кетганда. Россия ТРХда ишлаш учун уларда қандай мотивация бўлиши мумкин? Фақат моддий томон бўлмаса керак? “Кембриж бешлиги” каби ғоявий тарафдорлар ҳам бўлса керак?

- Бу саволингиз жуда қизиқ. Ғоявий асос ва ғоявий мотивлар – бу жуда кенг тушунча. Бу нафақат давлат ва жамият тузуми, балким халқаро сиёсатга муносабат, маданий, гуманитар ва оилавий қадриятлар ҳам бўлиши мумкин.

Менга ишонинг, дунёда ақлли, мустақил фикр юритадиган ҳамда Россия томонидан олиб борилаётган инсоний қадриятларни ҳимоя қилиш, тинчликпарвар сиёсат юритиш ва керак бўлганда кучсизларни ҳимоя қилиш тарафдори бўлган одамлар жуда кўп. Умумий қилиб айтганда оқ-қорани яхши танийдиган кишилар кўп ва улар яхшилик томонида бўлишни истайди.

- Совет даврида “бош рақиб” деган тушунча бўларди. Ҳозир ҳам борми ?

- Разведка фаолиятига доир РОссия қонунчилгида бундай тушунча йўқ. Умуман бизнинг ташқи разведкамиз ҳеч кимга қарши қаратилмаган. Биз фақат ўз мамлакатимиз манфаатларини ҳимоя қиламиз ва давлатимиз ва фуқароларимизни ташқи хавлардан ҳимоя қиламиз. Шунингдек ташқи ваколатхоналаримизни ҳам.

Ҳа, Россиянинг энг кучли рақиби – бу албатта АҚШ. МРБ – дунёдаги энг кучли разведкалардан бири, шу сабабли бизнинг асосий рақибларимиз ушбу ташкилотдаги ҳамкасабаларимиз. Лекин халқаро террорчиликка қарши биз улар билан биргаликда курашамиз.

- Россия разведкаси тарихида биринчи рақам ким бўлганини айта оласизми?

Буни айтиш жуда қийин, чунки разведкада шаблонлар бўлмайди. Ҳар бир операция – такрорланмас. Шу сабабли энг-энг разведкачини танлаб олиш мушкул. Биринчи бўлиб эсга келадиган исмлар Алексей Козлов, Геворк Вартанян, Рудольф Абель ва бошқалар. Улар 100дан ортиқ.

- Бу йил ТРХнинг 100 йиллиги Иккинчи жаҳон уруши Ғалабасининг 75 йиллигига тўғри келди. Айтингчи, Штирлицнинг прототипи бўлганми?

- Албатта “Штирлиц” - бу жамланма образ. Унинг прототипларидан бири Гестапонинг юқори мартабали офицери Вилли Леман бўлган дейишади. У СССРга жуда кўп қимматли маълумотларни юборишга мувафақ бўлган, лекин 1942 йилда отиб ташланган.

- Ўз чиқишларингиздан бирида, сиз “Биз ҳали ҳам Ялта-Постдам шартномалари асосида яшаяпмиз” деган эдингиз. Лекин айрим Ғарб давлатлари томонидан халқаро ҳуқуқ нормаларини топташга уринишлар кўп бўлмоқда. Бу борада нима дейсиз?

- Сўнгги воқеаларга назар солсак Ғарбий марказ бўлган дунё тизими бузилиб бормоқда. АҚШда нотинчликлар содир бўлмоқда. Еропа Иттифоқи ҳам кризис ичида. Бундай вазиятда улар ўз уйларида тартиб ўрнатиш ўрнига дунёнинг бошқа нуқталарижа хаос уюштиришга ҳаракат қилишмоқда.

Уларни Евроосиё Иттифоқидаги ЕОИИ, ШҲТ, КХШТ каби интеграцион жараёнлар жуда ҳам қўрқитмоқда. Таниқли аналитика агентлиги RAND томонидан ўтган йили эълон қилинган ҳисоботга кўра, Украина ҳарбий потенциалини кучайтириш, Беларус ҳукматини алмаштириш, Кавказ, Днестр олди ва Марказий Осиё ҳудудида тартибсизликлар уюштириш - АҚШ манфаатларига жавоб беради.

Россия – Хитой ёки Россия – Германия ҳамкорлиги эса – Британия геополитикаси учун даҳшатли тушдек гап. Шу сабабли ҳам АҚШ “Шимолий оқим-2”нинг ишга тушишига жон жаҳди билан қаршилик қилмоқда. Улар худди шу ишларни Россия – Хитой ҳамкорлигини бузиш учун ҳам амалга оширишмоқда. Лекин бизнинг давлатларимиз раҳбарияти буни аниқ ҳис қилиб туришибди ва белгиланган сиёсатни олиб боришмоқда.

- Интенетда шундай ҳазил бор: “Нега АҚШда “рангли инқилоб” бўлиши мумкин эмас? Чунки у ерда АҚШ элчихонаси йўқ. Сиз нима деб ўйлайсиз бугунги кунда АҚШда бўлаётган тартибсизликларни “рангли инқилоб” дейиш мумкинми? У ерда президент сайловидан кейин нима бўлади?

- АҚШда ирқий сабабли бартибсизликлар доимо бўлиб турган. 1992 йилда Лос-Анжелесда ана шундай тартибсизликлар оқибатида 60 киши қурбон бўлган эди. Лекин бугунги тартибсизликлар қора танли фуқаро ўлдирилишидан бошланган бўлса-да, аслида президент сайловида иштирок этаётган иккала томон ҳам ундан ўз фойдасига ишлатишга ҳаракат қилмоқда.

Бизнинг хулосага кўра, сайлодан сўнг ҳам ким ғалаба қозонишидан қатъий назар ижтимоий кризис кучайиб боради. Сайловда ютқизган томон натижаларга рози бўлмаслиги аниқ. Бу эса янада кўпроқ радикаллар кўчага чиқишига олиб келиши мумкин.

Бюллетенлар почта орқали юборилаётгани учун овоз санаш ҳам анча чўзилади, кўп хато ва ноаниқликлар, тортишувлар бўлади. Буларнинг барчаси сайлов натижаларини тан олмаслик учун – катта асос бўлиши мумкин.

АҚШ бугунги кунда дунёдаги энг йирик иқтисодий ва ҳарбий давлат бўлгани учун ушбу можаро сўзсиз бошқа давлатларга ҳам зарар етказиши мумкин, лекин биз бундан қўрқмаймиз. Россия ва яна бир неча давлатлар собиқ гегемонсиз ҳам халқаро муаммоларни ҳал қилиш тажрибасига эга.

- Хитой разведкаси билан ҳам ҳамкорлик қиласизларми? Уларни қандай баҳолайсиз?

- Хитой разведкаси ҳам дунёдаги бешта энг кучли разведкалар қаторидан ўрин олган. Биз уларга катта ҳурмат билан қараймиз. Керакли жойда улардан ўрганамиз ҳам.

Биз улар билан террорчиларга қарши кураш борасида, айрим қайноқ нуқталардаги вазиятни таҳлил қилиш борасида ҳамкорлик қиламиз. Кўп ҳолларда икки томона таҳлили мос тушади.

Асосий мавзулар