08:44 26 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Аналитика
Ҳавола олиш
184 0 0

Андрей Казанцев фикрича, Марказий Осиё мамлакатлари миграция йўналишларига ранг-баранглик олиб кириши мумкин.

МГИМО аналитика маркази директори, сиёсий фанлар доктори Андрей Казанцевнинг фикрича, Жо Байденнинг сиёсати АҚШга иш ёки ўқиш юзасидан кўчиб ўтишни режалаштираётган айрим конкрет одамлар учун кўпроқ аҳамиятли бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, Марказий Осиё мамлакатлари миграция йўналишларига ўзгартириш киритишлари мумкин.

"Россияга бунча миқдорда меҳнат мигрантлари керак эмас, Россия ҳозирда улар оқимини камайтирмоқда. Нега деганда, меҳнат мигрантларининг бунча миқдорига иқтисодий талабнинг ўзи йўқ. Аммо бу борада АҚШ рақобат ташкил эта олмайди, чунки Марказий Осиёдан у ёққа барибир кўп одам кета олмайди", - деди Казанцев.

Эксперт фикрича, АҚШнинг Марказий Осиёдаги сиёсати ҳамиша афғон омилига боғлиқ бўлган, бу масалада эса республикадан ўз қўшинларини олиб чиқишни режалаштирган Дональд Трампдан фарқли равишда Оқ уйнинг янги маъмуриятида ҳеч қандай режалар йўқ.

Шунингдек, эксперт сўзларига кўра, ЕОИИ иштирокчилари учун Байден киритишни хоҳлаб қолиши мумкин бўлган Россияга қарши эҳтимолий санкциялар ҳам аҳамиятли бўлиши мумкин.

Асосий мавзулар