08:49 26 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Аналитика
Ҳавола олиш
974 0 0

АҚШ ҳукумати келаси йилда алмашади, аммо ҳозирдан бир нарса маълум: Жо Байден Россияга нисбатан ўз ўтмишдошига қараганда анчайин қаттиққўл бўлади

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik, Наталья Дембинская. Яқин ўтмишда - дўзахий санкциялар деб аталмиш энг радикал чораларни айнан демократлар таклиф этишган эди. Бу Россия иқтисодига нимаси билан хавф туғдириши ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

Россия давлат қарзи

"Россияга нисбатан позициялар жиддий кучайтирилишини кутмоқдамиз. Байден жамоасида Москвага бўлган нафрат чиндан ҳам ҳайратланарли даражада", - дея Вашингтондаги ғарблик олий мартабали дипломат сўзларидан иқтибос келтиради Financial Times.

Аммо сиёсий декларациялар бошқа, президент постидаги ҳаракатлар бошқа. Байден қанчалик жанговар бўлмагани билан, аммо Вашингтон Россия иқтисодиётига сезиларли салбий таъсир кўрсата оладиган даражада маблағга эга эмас, дея ишора қилади Bloomberg.

Энг жиддий таҳдид — Россия давлат қарзи(федерал заём облигациялари, ОФЗ)га сармоя киритишга қўйиладиган таъқиқдир. Аммо бундан биринчи навбатда америкалик инвесторлар - қимматбаҳо қоғозлар эгалари жабр чекади. Ва улар бу шароитда Байден маъмурияти устидан судга беришлари мумкин.

Бундан ташқари, бунга жавобан, Россия катта эҳтимол билан АҚШ ғазначилик облигацияларидан буткул қутилиши мумкин. Аммо давлат қарзи ниҳоятда катта, бюджет дефицити ҳам улкан бўлган Оқ уй учун бунинг кераги йўқ.

"Америкаликлар Алексей Навальнийни тахминий заҳарлашга уриниш ҳаракатлари туфайли Европа санкцияларига ўхшаш санкцияларни киритишса керак. Аммо гап секторал эмас, персонал чекловлар ҳақида бормоқда. Шундан сўнг Москва билан мулоқотни қайта тиклашга уриниш бўлиши мумкин, Вашингтон сиёсати ана шу мулоқот натижаларига боғлиқ бўлади",  - дея тахмин қилади Рус-Осиё саноат иттифоқи президенти Виталий Манкевич. Унинг фикрича, Россия давлат қарзига нисбатан таъқиқ - бу қизил чизиқдан аниқ ўтилган тақдирда фойдаланиладиган кузирдир.

"Шимолий оқим — 2"

"Шимолий оқим - 2"га босимнинг кучайтирилиши эҳтимоли бор. 2016-йилда Байден Россия энергетика лойиҳасини Европа учун ёмон битим, деган эди. "Бу охир-оқибат Украинани беқарорлаштиради. Европага эса диверсификацияланган газ етказиб берувчилар керак", — деганди у АҚШ вице-президенти мақомида.

Октябр ойининг ўртасида демократнинг сайлов штаби: Байден Россия газқувурига қаршилигини ва ҳозирда "Европа энергетик мустақиллигини мустаҳкамлашга" ҳаракат қилаётганини таъкидлаб, номзод позицияси ўзгармаганини яна бир маротаба эслатган эди.

Аммо буларнинг барчаси гапда қолиб кетиши, аслида эса, АҚШнинг янги президенти Россия билан савдолашиши ва лойиҳа бўйича ўз эътирозларини олиб ташлаши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Американинг Виргиния штатидан бўлган собиқ сенатор Ричард Блэкга кўра, Байден қурилиш ишларини якунлаш борасида Москва билан "тинчгина" гаплашиб олишни афзал билади. Бунинг эвазига Вашингтон учун қандайдир фойдани ундиришга ҳаракат қилади.

Яшил курс ва ОПЕК

Байден президентлигининг яна бир салбий омилларидан бири — яшил курс деб аталмиш энергетика соҳасидаги сиёсатдир. У 2035 йилда экологик тоза энергетикага ўтиш учун икки триллион доллар инвестиция қилишни режалаштирмоқда.

"Байден эҳтимолий ғалабасининг энг кўп фойда кўрадиганлар — қайта тикланадиган энергетика компаниялари, инфратузилма секторидир. Нефт-газ, фармкомпаниялар ўзларини ёмон ҳис қилишади, йирик технологик компаниялар антимонопол бошқарув хавфи зонасига киради. Бу ҳолатда Россия бозори учун санкциялар янада кескинлашиши эҳтимоли ошади", - дея ишора қилишмоқда "Финам" аналитиклари 2020 йил тўртинчи чораги инвестициявий стратегиясида.

"Россия учун реал таҳдидлардан бири — глобал кун тартибига углерод солиғининг жорий этилишидир, у дунё бўйича энг яхши бўлган Россия тан-нархига қақшиткич зарба беради. Бу шунингдек пўлат ва рангли металл қуювчиларига ҳам тааллуқли", - деб таъкидлади Манкевич.

Ва ниҳоят, Байден ОПЕКка босим ўтказишда давом этади.

Масалан, у Эрон ва Венесуэлага қарши санкцияларни юмшатиши мумкин, шунда уларнинг нефти жаҳон бозорига қайтади.

"Эрон суткасига икки миллион баррел беради. Бу ОПЕК+ битимини мувозанатдан чиқаришга қодир", — дея огоҳлантиради молиявий таҳлилчи Артём Звездин.

"Агар Россия битимдан чиқса, унда битим барбод бўлади. Ахир Дональд Трамп Москва иштирокига ҳисса қўшган эди", - дея эслатади Reutersга картелдаги манба. Нефт қазиб олиш ҳажмини қисқартириш ҳақидаги келишувга амал қилиш тўхтатилади ва бозорда глобал муаммолар юзага келиши мумкин, бу эса нефт даромадларига ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.

Аммо бу шунчаки тахминлар, холос. Эҳтимол, Байден жамоаси ҳукумат тепасига келгач, янада конструктив курсни танлайди — ахир баланд шиорлар сайловолди кампанияси учун яхши, реал сиёсатда эса улар ёмон ёрдамчидир.

Асосий мавзулар