09:19 26 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Аналитика
Ҳавола олиш
293 0 0

Иқтисодий фанлар доктори, РФ Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирининг собиқ ўринбосари Леонид Холод республикадаги иккита шакар заводлари - "Ангрен шакар" ва "Хоразм шакар" ёпилиши юзасидан изоҳ берди

Эксперт сўзларига кўра, республикада шакар комплексига акциз ва божхона шартларининг ўзгартирилгани туфайли заводларда муаммо юзага келган.

"Ўзбекистон табиий-климатик сабабларга кўра, шакар қамиш ва лавлаги хом-ашёсини чиқара олмайди". - деди Леонид Холод.

Мутахассиснинг хабар беришича, агар республикада лавлаги хом-ашёси ишлаб чиқариладиган тақдирда ҳам, у ҳаддан зиёд қиммат бўлади, чунки лавлаги ўрта полоса, масалан Украина ёки бўлмаса РФнинг жануби-ғарбий қисмида етиштираладиган даражадаги ширин бўлишига ҳеч қандай кафолат йўқ.

"Ўзбек заводлари, ушбу вазиятдан келиб чиққан ҳолда олиб келинадиган хом-ашёда ишлашлари мумкин. Шакар қамиш ёки лавлагидан олинадиган хом-ашё ўз нархига эга", - дея тушунтиради спикер.

РФ қишлоқ хўжалиги собиқ вазир ўринбосарининг тахминига кўра, Ўзбекистондаги тайёр маҳсулот, олиб кириладиган маҳсулотга нисбатан, гарчи ишлаб-чиқариш корхонаси энергосамарали, замонавий ва технологик жиҳатдан ҳам самарали бўлиб турган бир вақтда, қиммат бўлиши ҳолатида муаммо хўжалик шароитларида яширин бўлиши мумкин.

"Биржа орқали савдо нархнинг кўтарилишига ёки заводлар хўжалик шароитлари ёмонлашишига олиб келмайди. Улар атиги иккита. Биржа орқали маҳсулотни реализация қилиш монополизм хатарини йўқ қилади, албатта, агар ушбу маҳсулот харидорлари ўз монопсониясини яратишларига йўл қўймаслик учун кузатиб борилган тақдирда. Биржадаги товарда бир-бири билан рақобатлашувчи харидорлари бўлса, умуман олганда бу аксинча, қимматлаштирувчи эмас, балки арзонлаштирувчи омил саналади", - деди Холод.

Эксперт фикрича, бу ерда муаммо божхона ва акциз тартибга солиш тизимида яширинган.

"Ишлаб чиқариш ҳажмини камайтириб бўлмайди, нега деганда бу самарадорликни пасайтиради, натижада шакар фақат қимматлай бошлайди. Завод қиймати эса айнан загрузкада. Умуман олганда, заводлар ҳаттоки четдан келтириладиган хом-ашёдан нисбатан арзон маҳсулотни ишлаб чиқаришлари керак. Технологияга келсак, у қайта созланиши мумкин", - дейди спикер.

Леонид Холоднинг фикрича, завод эгалари бозор кўтарадиган хом-ашёга кўпроқ эътибор қаратишлари лозим. Давлат эса заводлар рентабеллигини қайта тиклаш учун нима қилиш зарурлиги борасида ўйлаб кўриши - корхоналарнинг ижтимоий юки, келиб тушаётган товар билан бирга ишлаб чиқариш ҳажмини кўриб чиқиши керак, дея хулоса қилади эксперт.

Тўлиқ шарҳни Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тинглашингиз мумкин.

Леонид Холод о том, что делать Узбекистану с сахарной промышленностью

Асосий мавзулар