04:08 05 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Аналитика
Ҳавола олиш
35210

Россия қўшинларининг Тоғли Қорабоғда бўлиб туриши можаро ҳарбий йўл билан ҳал этилиши эҳтимолини деярли нолга туширади, Озарбайжон ва Арманистон раҳбариятига музокаралар столига, маҳаллий аҳолига эса ўз уйларига қайтишларига имкон беради.

Бу Россия ташқи сиёсати самарадорлиги, РФ Қуролли Кучларининг бекаму-кўст ташкиллаштирилгани ва жанговар тайёргарлиги юқори даражадалиги намойишидир.

Можаро зонасидаги тинчликпарвар кучлар ўз ҳаракатлари билан рақибларнинг қуролли қарама-қаршилигини йўққа чиқаради. Россия ҲКК ҳарбий-транспорт самолётлари 15-мотоўқчилар бригадаси бўлинмалари ва техникасини бу ҳудудга ташишда давом этмоқда. Мотоўқчилар Жанубий Кавказда барқарорликнинг ишончли кафили сифатида ном қозонмоқда.

Операция бошланганидан сўнг Степанакерт ва Тоғли Қорабоғнинг бошқа аҳоли пунктларига Арманистон Республикаси ҳудудидан тўрт мингдан ортиқ қочқинлар қайтиб келишди. Биргина 19 ноябрда тинчликпарвар кучлар қўриқловида 27 та автобусда 1200 дан ортиқ одам келди.

Тоғли Қорабоғдаги энг мураккаб гуманитар масалаларга ечим топиш учун идоралараро муносабат билдириш маркази таркибида Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг жамланган отряди ва бешта ихтисослашган тузилмалари - инсонпарварлик юзасидан миналардан тозалаш, тиббиёт, транспорт ва савдо-маиший таъминот, урушаётган томонларни яраштириш тузилмалари фаолият юритмоқда.

"Шимол" ва "Жануб" хавфсизлик зоналаридаги кузатув постлари, патруллаш ва полиция вазифаларини оддий кўз билан кўриш мумкин. Россия тинчликпарвар кучлари Лочин йўлаги бўйлаб фуқаролик автотранспортлар ҳаракати хавфсизлигини таъминламоқда, улар қурол-яроғ олиб ўтилишининг олдини олиш учун автомобилларда текширув ўтказадилар. Россия операциясининг Қорабоғдаги кўплаб вазифалари, тузилмалари, механизмлари ва алгоритмлари у қадар аниқ эмас. Қорабоғ ҳодисаси тарихда аналоги йўқ ва 15-мотоўқчи бригадаси ҳарбий хизматчилари олдига қатъий талаблар қўймоқда.

Россия ФСБ Арманистон томонидан Озарбайжоннинг ғарбий ҳудудлари ва Нахичеван Автоном Республикаси ўртасида транспорт ҳаракатини таъминлашини (фуқаролар, транспорт воситалари ва юкларнинг икки йўналишда ҳам ҳеч бир тўсиқларсиз ҳаракатланишини) назорат қилиб боради. Россия ҳукумати тинчликпарвар кучларнинг фаолияти билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришни ўз зиммасига олади. Бундай операция нархи йилига юзлаб миллион долларни ташкил этади (шахсий таркиб таъминоти, техника эксплуатацияси, ёқилғи сарфи), аммо Жанубий Кавказ хавфсизлигини пул билан ўлчаб бўлмайди.

Операция аҳамияти - жуда катта, рейтинги - энг юқори. Россиянинг Қорабоғдаги миссияси (БМТ ўлчовлари бўйича) энг кўп сонли бўлмасин, майли, аммо Жанубий Кавказда ва Каспий олди минтақасида барқарорликни сақлаб туриш учун у жуда муҳим.

Яқин чет эл мамлакатлари

Россия тинчликпарвар кучлари собиқ иттифоқ ҳудуди - Абхазия, Жанубий Осетия, Тожикистон, Молдова хавфсизликни мустаҳкамлаш учун кўп ишларни амалга оширдилар. Шунга қарамай, Тоғли Қорабоғда яқиндагина юз берган фожиали ҳодисалар МДҲ давлатлари ўртасида қуролли можаролар потенциали сақланиб қолганлигидан далолат беради. Тинчликнинг ўта мўртлиги борасида мисоллар келтириш учун узоққа бориш шарт эмас.

Бугун Молдованинг янги сайланган президенти Майя Санду Россия ҳарбий хизматчиларини Приднестровье ҳудудидан олиб чиқилиши зарурати ҳақида дастурий (ёки дежур) баёнот қилди.

Тегишли битим асосида, 1992 йилда тинчликпарвар контингент киритилгандан сўнг, - ҳарбий ҳаракатлар тўхтаган ва 28 йил давомида қайта тикланмаган Шарқий Европанинг ягона минтақаси эканлигини у, эҳтимол, .унутган бўлиши мумкин.

Приднестровье Молодва Республикасида Россия қўшинлари оператив гуруҳи бор. Унинг асосий вазифаларидан бири - Колбасна аҳоли пункти яқинида жойлашган ўта йирик миқдорда (20 минг тоннадан зиёд) ва ҳаддан зиёд хавфли бўлган эски қурол захиралари арсеналини қўриқлашдир (1990-йй бошида бу ерга Германия, Венгрия, Польшадан совет қўшинлари ўқ-дорилар запаси олиб кирилган. Арсенални жойида йўқ қилиш имконсиз, олиб чиқиш ҳам муаммо - 2500та вагон талаб этилади, аммо ўқ-дорилар захирасининг 57%и аллақачон транспортабел эмас. Агар россияликлар чиқиб кетса, Моловадаги ҳолат ҳақиқий маънода портлаш хавфига яқин даражага келиб қолади. Умид қиламизки, прагматизм устун келади.

Тинчликпарвар кучларнинг Марказий Осиё йўналишида самарадорлиги борасида мисол келтирмоқчиман. Эслатиб ўтмоқчиман, Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон 1993 йилда, минтақавий барқарорлик асосига айланган, Коллектив тинчликпарвар кучларни (КТК) тузиш тўғрисида қарорни имзолашган эди. Ўшанда КТК таркибига Россия Қуролли Кучларининг 201-сонли мотоўқчилар дивизияси ва Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон бўлинмалари кирган эди. Ўша йили тинчликпарвар кучларнинг коллектив саъй-ҳаракатлари билан Тожикистондаги қуролли можарони бартараф этишга муваффақ бўлинди. Республикада Россия ФСБ чегара хизматининг тезкор гуруҳи қолди ва 2005 йилда 201-мотоўқчилар дивизияси асосида Тожикистондаги Россия 201-ҳарбий базаси, аслида тинчликпарвар базаси ташкил этилган эди.

Россия Федерацияси БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида, халқаро ҳамжамиятнинг бошқа аъзолари билан биргаликда бутун коинотдаги тинчлик учун жавобгарликни ўз зиммасига олади. Собиқ иттифоқ ҳудудида ва МДҲдан ташқари мамлакатларда - алоҳида (автоном) миссиялар, БМТ кучлари ва КХШТ контингенти таркибида миллатлараро ва ички низоларнинг олдини олади ва бартараф этади.

Югославиядан Анголагача

Россиялик тинчликпарварлар аҳамият тажрибага эга ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги ҳарбий кузатувчилар сони бўйича РФ биринчи ўнликка кириши ҳам бежиздан эмас.

Бундай миссиялар шартли равишда икки турга бўлинади - тинчликни сақлаш ва тинчликка мажбурлаш. Можаро зонасидаги вазият, тинчликпарвар кучларнинг устувор вазифалари ва ҳаракатларига қараб, операция мақоми ўзгартирилиши мумкин. Шу тарзда, 2008 йил августда Грузия-Осетия можароси зонасида тинчликни сақлаш операцияси Грузияни тинчликка мажбур қилиш операциясига айланди (Грузия томони ҳарбий ҳаракатлар бошлагани ва Россия тинчликпарвар кучлари постига қилинган ҳужумдан кейин).

Россия ҳарбий хизматчилари 1992 йилдан мураккаб халқаро тажрибага эга бўлишни бошладилар - БМТнинг Югославиядаги тинчликпарварлик операцияларида (1992 - 2003), бунда руслар контингенти 1600 кишини ташкил этган. Шу сингари вазифалар кейинчалик Ангола, Либерия, Мозамбик, Кот-д’Ивуар, Руанда, Бурунди, Эфиопия, Судан, Чад Республикаси ва Марказий Африка Республикаси (CАР) да ҳал этилган.

Ҳар бир миссия можаронинг қақшаткичлиги, хавфсизлик зонасидаги ҳарбий қарама-қаршилик хатари, жалб қилинган қўшинлар ва кучлар сони, логистика ва ротациянинг ўзига хос хусусиятлари, маҳаллий аҳоли менталитети ва табиий-иқлим шароитлари билан белгиланадиган характерли хусусиятларга эга. Ҳарбий хизматчилар номаълум давлатда "беқарор тинчлик" ҳолатига қисқа муддатда мослашишлари ва ўз миссияларининг бутун даврида доимий жанговар ҳозир ҳолатда туришлари керак.

Ротациянинг одатий цикли - ҳар олти ой, ва бунда ҳарбий тинчликпарвар кучларнинг руҳи ва жисмоний чидамлилиги ўта қаттиққўл синовдан ўтказилади. Кузатувчилар миссияси деярли қуролсиз кечади, тинчликпарвар кучлар иштирокидаги операциялар асосан енгил қурол-аслаҳага эга бўлади.

Россиялик тинчликпарвар кучлар жорий йилда БМТнинг тўққизта миссиясида хизмат қилишмоқда: Ғарбий Сахарада (MINURSO), МАРда (MINUSCA), Конго Демократик Республикасида (MONUSCO), Кипрда (UNFICYP), Суданда (UNISFA), Косовода (UNMIK), Жанубий Суданда (UNMISS), Яқин Шарқда (UNTSO), Колумбияда (UNVMC). БМТ ва Африка иттифоқи томонидан Суданда олиб борилаётган тинчликпарвар операцияси энг йирик (ҳарбий хизматчилар сони 20 мингдан зиёд) саналади. Экзотик географияга қарамай, бу ҳаёт учун доим хавф соладиган машаққатли ишдир. Ер сайёрасида ҳар йили 100га яқин тинчликпарвар ҳалок бўлади, фожиаларнинг аксарияти - мақсадли ҳужумлар давомида юз беради.

Асосий мавзулар