23:43 16 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Аналитика
Ҳавола олиш
910 0 0

Европа Кенгаши раҳбари Чарльз Мишель ЕИ номидан Жо Байденга "мустаҳкам трансатлантик иттифоқ"ни тиклашни таклиф этди.

Ирина Алкснис

Агар у Оқ уйга кўчиб кирса (воқеалар ривожига қараганда, бу ҳолат тобора муқаррарлиги кўринмоқда), бундай истакнинг амалга ошиши учун етарлича асос бор. АҚШнинг эҳтимолий давлат котиби сифатида "вашингтон ботқоғи" ва "глобал альянслар ҳимоячиси"нинг рафинадланган маҳсули бўлмиш - Энтони Блинкен номзоди кўрсатилиши ўзига хос рамзга эга.

Ғарбий Европа АҚШ президенти ролида айнан Жо Байденни кўришдан шод бўлиши - ЕИ етакчилари бир-бирини ортда қолдириб Байденни сайловдаги ғалабаси билан табриклай бошлаганларида, ГФР эса "яна тўрт йил Трамп билан ишлашни истамаслигини" тан олганидаёқ аён бўлган эди.

Шу билан бирга, Европа нега Штатлар раҳбари сифатида глобалистларни - ўша, бир қутбли дунёда шак-шубҳасиз Вашингтон етакчилигидаги ҳолатга қайтиш ғояси билан ёнувчи глобалистларни кўришни афзал билаётгани - тушунарсиздир.

Ахир Кўхна Дунёдаги тобора фаоллашиб бораётган суверенлашиш ва океан орти сюзеренидан ярим вассал тобеликдан халос бўлишга интилиш бир қарашда ушбу истакларга зиддек кўринади.

Шу ерда, Европада ўз давлатларини Штатларга қурбонликка келтиришга тайёр америкапараст кучлар қўли устун келганлигини тахмин қилиш мумкин эди. Аммо фактлар бунинг аксини кўрсатмоқда. Мисол учун, Германия ҳукумати АҚШда "Шимолий оқим - 2"га қарши ишлаб чиқилаётган  экстерриториал санкцияларни мақбул кўрмаслиги бўйича қарашларини навбатдаги бор тасдиқлади.

Шу тариқа, Европа ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўз геосиёсий ролини кучайтириш бўйича линиясини олдинга суришда давом этмоқда, бироқ шу билан бирга Вашингтонда ҳокимият тепасига қайтиши назарияда - мутлақо номаъқбул бўлган кучларни қайтишини жуда ишқибозлик билан қўллаб-қувватламоқда.

Ушбу ғалати зиддиятлар жумбоғига жавобни тўрт йил олдинги воқеаларда изламоқ керак.

Оқ уйга келгач, Доналд Трамп АҚШ иштирокидаги кўплаб тайёрланаётган ва ҳатто имзоланган халқаро шартномалардан воз кечган эди. Ўша пайтда жуда салбий обрўга эга бўлган машҳур Трансатлантик савдо ва инвестиция шериклиги битими бошига ҳам шу кунлар тушган эди. Алармистлар бу битим ёрдамида Америка Европа ресурсларини ўз фойдасига сўриб олиши ҳақида огоҳлантирган эдилар.

Аммо, ўз президентлиги йилларида ҳар қандай имкониятдан ўз давлати учун иқтисодий даромад олишда фойдаланган Трамп, Америка учун бир қарашда узоқ йиллар давомида "олтин тухумларни" қўйиши керак бўлган "товуқ"дан ҳеч бир иккиланишсиз воз кечди. Боз устига, ушбу битимларнинг барчаси аслида Қўшма Штатлар учун ўта фойдасизлигини кўплаб маротаба такрорлади.

Бизнесда катта тажрибага эга бўлган зўр ватанпарварга ишониш мумкин, деган гумон йўқ эмас.

Бу ерда энг катта англашилмовчилик - глобалистларда (шу жумладан, америкалик глобалистларда ҳам) миллий йўналтирилган манфаатлар бор, дея ғафлатда қолиш бўлса керак. Улар учун Қўшма Штатлар бош эмиссия маркази ва сайёранинг энг қудратли армияси сифатида фавқулодда муҳим бўлиши мумкин. Аммо, аҳолиси 330 миллионга яқин улкан давлат ўз-ўзидан бу ўта оғир юкдир, унга бирон нима тикиш ва унинг муаммоларини ҳал қилишдан кўра уни "ҳисобдан чиқариш" осон, ахир.

Аммо глобалистларнинг дунё фуқаролари сифатидаги асл манфаатлари ва сентиментал туйғулари бутунлай бошқа жойлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Худди ўша Энтони Блинкен болалигининг аксарият қисми Парижда ўтган ва унинг шахс сифатида шаклланишига европалик ўгай отасининг таъсири кучли бўлган. Демак, унинг давлат котиби сифатида қай вақтгача фақатгина АҚШ миллий манфаатларини ўзига дастуриламал қилиши тўғрисида шубҳалар табиийдир.

Бундай манзарада Европа позицияси ўзига хос маъно касб этади. У сўнгги ўн йилликлар давомида ўз илдизидан ажралган олис америка давлати билан ҳамкорлик ўлароқ ўз мақсадларига эришишга ўрганди - аммо шу билан бирга "озод дунё етакчиси" ва "ягона қудратли держава" олдида бажарилиши шарт бўлган рамзий реверансларни ҳам канда қилмади. Биргина Эрон ядровий битимини олайлик, уни кўпинча Обама президентлигининг энг йирик ғалабаларидан бири деб аташади, аммо Европа Иттифоқи бу битимдан Қўшма Штатларга нисбатан кўпроқ манфаатдор эди.

Бундан ташқари, ЕИ ҳали ҳам кўп жиҳатдан Штатларга муҳтож. Хусусан, Европанинг ўз армиясини - бугунги кундаги каби кучни имитация қилгувчи эмас, балки реал ҳарбий кучга эга армияни яратишга бўлган кучли чиранишлари - ножиддий кўринмоқда.

Ушбу маънода америкаликларга муқобил мавжуд эмас ва яқин келажакда кўзда тутилмаган ҳам. Аммо Трамп Кўхна Дунёни ўз ҳарбий "соябони" учун энг юқори ставкада пул тўлаттиришга қатъий қарор қилган эди, "Вашингтон ботқоғи" билан эса Брюссел ва Берлин яхшиликча келишувга эришиш имкониятига эга бўлмоқда.

Қолаверса, Россияга нисбатан - геосиёсий, иқтисодий ва ўша, ҳарбий соҳаларда тош босиш учун ҳам - ЕИ аввалгидек, керак. Акс ҳолда Москва ғарбий йўналишда жуда қулай шарт-шароитларга эга бўлмоқда, бу эса Ғарбий европа пойтахтларини хурсанд қилмайдиган янгилик.

Натижада парадоксал ҳолат юзага келмоқда: Европа кўпчилик кўз ўнгида АҚШ учун сарфланадиган материал бўлиб кўринган бир вақтда, аслида америкаликлар ачинишга кўпроқ лойиқ, сабаби, Штатларнинг Европа фитнаси ва ўз элиталари хоинлиги қурбонига айланиш имконияти тобора ошиб бормоқда.

Асосий мавзулар