Европа Россияга қарши кураш учун "ёлғон вазирлигини" ташкил қилмоқда

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишФлаг ЕС у здания представительства Европейского Союза в Москве
Флаг ЕС у здания представительства Европейского Союза в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Европа яна Россияни ниҳоятда кескин ва шафқатсиз санкциялар билан қўрқитмоқда. Бу сафар - коронавирус ҳақида дезинформация тарқатгани учун. Бу ҳақда Еврокомиссиянинг "Демократия соҳасидаги ҳаракатлар режаси" номли баландпарвоз докладида айтилган.

Владимир Корнилов

Ушбу ҳужжат ўтган ҳафта Брюсселда Адлия масалалари бўйича Еврокомиссар Вера Юрова томонидан тақдим этилган бўлиб, Юрова хоним унда Россия ва Хитойнинг Европа демократиясига қарши ҳужумлари бундан буён "жазосиз қолмаслигини", чунки ушбу доклад негизида келгуси йилда юқорида тилга олинган "қоидабузарларни" жазолашни назарда тутувчи қонунчилик ташаббуслари тайёрланаётганини айтди.

Врачи в госпитале для лечения зараженных коронавирусной инфекцией COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Кремль COVID-19 бўйича дезинформация тарқатишда Россияга қарши айбловларга жавоб берди

Ғарб расмийлари бизларни улардаги демократия ва COVID-19 эпидемиясига қарши умум Европа кураши асосларига путур етказувчи дезинформацияни тарқатишда биринчи бор айблаётган эмас. Ўтган баҳорда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу борада шундай фикр билдирганди: "Европа ташқи сиёсат хизмати томонидан янграётган гўёки бизнинг мамлакатларимиз томонидан коронавирус атрофидаги барча ҳолатлар бўйича тарқатилаётган дезинформация ҳақидаги таъкидларга келадиган бўлсак, бу ҳақда фикр билдиришим унчалик тўғри бўлмайди, нега деганда, бундай таъкидларни тасдиқловчи биронта ҳам факт бизга тақдим этилмаган. Аслида биз ушбу фактлар тақдим этилишини сўраганимиз ҳам йўқ. Сабаби, биз, ғарблик ҳамкасбларимиз рус таҳдиди ёки бошқа аллақандай таҳдидлар борасида ўз уйдирмаларини умумлаштирувчи қандайдир мотивларни топишга бот-бот уринишларига аллақачон кўникканмиз".

Председатель Научно-консультативного совета при Антитеррористическом Центре СНГ (АТЦ СНГ) Марианна Кочубей  - Sputnik Ўзбекистон
Ахборот уруши қурбонига айланмаслик учун нима қилиш керак – эксперт  

Аммо - турли арбоблар томонидан янграйдиган баёнотлар бу бошқа масала, айни вақтда эса гап Европа Комиссияси тайёрлаган ҳисобот негизида тайёрланаётган қонунчилик ташаббуси ҳақида бормоқда. Шу боис, Европа олдида қандай гуноҳ қилиб қўйганимиз тўғрисида тўпланган далиллар базаси билан танишиш жуда қизиқ эди.

Аммо шу маълум бўлдики, Европанинг коронавирусга қарши курашдаги сайи-ҳаракатларига қарши "Россия ва Хитойнинг бузғунчилик иши" бўйича ягона далил - Европа ташқи сиёсат хизматининг расмий бўлими бўлган ва бизнинг давлатимизга қарши ахборот урушини юритиш учун атай ташкил этилган - ўша сийқаси чиққан East Stratcom Task Forc, яъни Европа Иттифоқининг "ахборот спецнази" экан.

Ўзининг EUvsDisinfo ресурсида "кремлпараст дезинформация маълумотлар базаси"ни тўпловчи ушбу тузилманинг ўзи бир неча маротаба очиқдан очиқ фейкларда қўлга тушган. Бу ресурснинг "экспертлари" қуюшқондан чиқиб, "кремлпараст ёрлиғини" худди, Россия ОАВларини қоралаган каби, ҳеч бир асоссиз Европа Иттифоқи масс-медиасининг ўзига ҳам ёпиштириш мумкин, деган қарорга келгач, Нидерландлар парламенти депутатлари ҳатто уни ёпиш талабини илгари суришди.

Протестующие в Вашингтоне во время попытки повалить статую Эндрю Джексона на площади Лафайет у Белого дома  - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ қай тарзда Россия "пропагандаси ва сохта ахборот экотизими"ни фош қилди

Ўша вақтдан буён "ахборот спецнази" бу сабоқдан тегишли хулоса чиқарди ва Ғарбий Европа ОАВсини тегмасликка ҳаракат қилади. Аммо шу билан бирга унинг методлари ўша-ўшалигича қолган: биз ҳақимизда ҳамон ёзишни давом эттирмоқда. Ушбу ўта шубҳали даражадаги Россияга қарши тузилманинг ҳисоботи - бизнинг "айбдорлигимизнинг" ягона далили бўлиб, шу асосда ҳатто янги санкцияларни ҳозирлашмоқда.

Еврокомиссия докладида EUvsDisinfo базасида "COVID-19 тўғрисида кремлпараст дезинформациянинг 500дан ортиқ мисоллари"ни санаш мумкин. "Ахборот спецназларининг" ўзлари эса гердайганча бундай мисоллардан уларда 640дан ортиқ эканлиги ҳақида бонг уришади. Уларнинг қатъий таъкидига кўра, ушбу бузғунчилик кампанияси ўз меваларини бера бошлаган ва бу билан ишонувчан европаликлар учун хавф туғдирмоқда. Буларнинг далили сифатида эса қуйидагилар келтирилган: "Британия фуқароларининг учдан бир қисми ароқдан қўллар учун санитайзер сифатида фойдаланиш мумкинлигига ишонишади". Ароқ (!) — руслар айбдорлигини исботлаш учун яна қандай далил керак? Британияликларга бундай фикрни бошқа ҳеч ким сингдиролмаса керакда. Бу "Россия бўйича мутахассислар" ароқни ким бизда ички эмас, ташқи фойдаланиш учун таклиф этгани борасида ҳаволаларни келтиришмагани чиндан афсусланарли лекин.

Саммит G20 - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус G20 саммитини шикастлади. Бироқ Ғарб Россия вакцинасига тоқат қилмайди

Европа Комиссияси Россияга қарши расмий айбловлар учун асос сифатида фойдаланган маълумотлар базасининг шунчаки юзаки таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, бу "далиллар"нинг кўпи аллакимларнинг шахсий фикри ёки бизнинг давлатга умуман алоқаси бўлмаган манбаларга бўлган ҳаволалардан иборат. EUvsDisinfo шахсий хулосалари ҳам аксарият ҳолатларда реалликка мутлақо алоқаси бўлмаган субъектив фикрлардан ташкил топган.

Уларни ҳаттоки, EUvsDisinfo "кремлпараст" сифатида баҳолаган фикрлар Россия давлат оммавий ахборот воситалари томонидан танқид қилиб келиниши ҳақидаги факт ҳам қизиқтирмаганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Масалан, дезинформацияга қарши европалик курашчилар "эпидемияга 5G-технологиялар ривожланиши сабаб бўлган", деган фикрни фаол илгари сураётган аллақандай хусусий YouTube-каналга ҳавола қилишмоқда. Аммо гап шундаки, бу канал ушбу махфий назарияни мудом кулги остига олиб келаётгани учун Россия давлат телевидениясига мунтазам танқид билан ёпирилади. Европалик фош қилувчилар мантиғига таянадиган бўлсак, Россия давлат телеканаллари "кремлпараст нуқтаи-назар" билан аёвсиз курашиб келмоқда экан-да. Аммо негадирки EUvsDisinfo бундай хулоса бермаган.

Лавров о строительстве Северного потока - 2: теперь это дело чести для Германии - Sputnik Ўзбекистон
Ғарбдан ўрнак олишни бас қилиш керак - Сергей Лавров

Ушбу "сохта курашчилар" нинг асосий иш техникаси тасаввур қилиб бўлмас даражада оддий: улар Россия ток-шоусидаги бирор бир эксперт фикрига ёпишиб олиб, бу фикрни Кремлнинг ўта зиёнкор режаси сифатида тақдим этишади. Худди шу кўрсатувда қарама-қарши фикрлар ҳам янграши ва бундай фикрлар ҳатто кўпроқлиги ҳақида факт эса шунчаки эътиборсиз қолдирилади. Қарама-қарши фикр айтган экспертдан иқтибос келтириб, у "Кремл фикри" сифатида тақдим этилса - сиз буткул бошқача картинага эга бўлишингиз турган гап.

Доклад муаллифларини улар томонидан тақдим этилаётган "далилларнинг" бир-бирига зидлиги ҳеч қачон безовта қилмаган. Хусусан, "Россиянинг коронавирусга доир дезинформацияси" бўйича докладларнинг бирида муаллифлар Россия давлат ОАВлари "Хитойни халқаро танқиддан очиқчасига ҳимоя қилишаётганини" маълум қилишган. Бу таъкидга далил сифатида эса РИА Новостида келтирилган Дмитрий Песков сўзлари тиркаб қўйилган. Песков ўз гапида COVID-19нинг сунъий келиб чиқиши ҳақидаги махфий назарияни рад этган бўлган.

Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп вакцинаси

Шу билан бирга, EUvsDisinfoнинг жамики ҳисоботларида Россияга қарши тинимсиз янграб келаётган асосий "айбловлардан бири" - вируснинг сунъий келиб чиқиши ҳақидаги назария — бу "такрорланувчи кремлпараст дезионформацион нарратив"дир. Яъни, бундан келиб чиқяптики, Песков ҳам "кремлпараст нарративга" қарши чиқмоқда. Афтидан, "ахборот спецнази" - Кремль нима ҳақда ўйлашини белгиловчи ягона органга ўхшайди.

Россия дезинформациясига қарши курашувчи Европалик курашчилардан яна бир мисол.

Октябр ойида улар Россия ОАВларига таянган ҳолда, охир-оқибат Украина ҳукумати Россия вакцинасидан воз кечиб, "Роттердам+" га ўхшаш схемада вакцинани Европада қайта сотиш схемаси орқали бойишлари ҳақида тахминларни эълон қилишган эди ("Роттердам+" схемасида Россиягя гази Украинага Европа гази кўринишида олиб кирилган).

EUvsDisinfo ушбу тахминларни кескин рад этиб, ўз ўқувчиларидан (Еврокомиссиядан ҳам шу жумладан) Россия ОАВлари фақатгина украиналик блогер Анатолий Шарий дан ва унинг Украина телеканалига берган интервьюсидан иқтибос келтирганини айтади.

Афтидан "Россия фейкларига қарши курашчилар" бундай "майда-чуйдани" эътиборга моли ҳисоблашмаган.

Газовый супер танкер - Sputnik Ўзбекистон
Табиий газ энг истиқболли ёнилғи бўлса, нега 2020 йилда унинг нархи пастлигича қолмоқда?

Агар бу ҳақда хабар берилганида - еврокомиссар Юрова мантиғига асосан, Украинага санкция қўллашга тўғри келарди.

Еврокомиссар докладида Россияга қарши қатъий айбловлар янграшига асос бўлган "россия дезинформацияси маълумотлар базаси" худди мана шу каби гап яширишлар, монтаж, ҳаволаларнинг берилмаслиги, биринчи манбага ҳаволаларнинг йўқлиги, очиқ манипуляциялардан иборат.

Бундан ташқари, East Stratcom Task Force хабарларининг аксарияти Россиянинг коронавирус вакцинасига қарши асоссиз (сохта, деб ўқинг) айбловларни ўз ичига олади.

Европа Комиссари Юрова "Россия дезинформацияси"га қарши курашда қатъий чораларни кўриш билан қўрқитар экан, Ғарб журналистларини: "Биз "ҳақиқат вазирлиги"га айланишни режалаштирмаяпмиз, дея "тинчлантирди". Бир пайтнинг ўзида: "Янги технологиялар дезинформация эмас, балки эмансипация воситаси бўлиши керак. Мен сайловларнинг нопок усуллар рақобатига айланишини истамайман. Биз Cambridge Analytica ва Брексит бўйича референдумни етарлича томоша қилдик", деб қўшиб қўйди.

Первая в мире вакцина от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
“Спутник V”: 50тадан ортиқ давлат вакцинани сотиб олиш учун буюртма берди

Шу гапни бекор айтди. Чунки бу билан европалик амалдорнинг ўзи очиқчасига сохтакорликка йўл қўйди, сабаби Россиянинг Брекситга аралашишига оид барча айбловлар асоссиз бўлиб чиққан. Масалан, яқинда Буюк Британия суди The Observer журналисти Карол Кадвалардни Европа Иттифоқидан чиқиш учун кампания ҳомийси бўлган Аррон Банксдан узр сўрашга мажбур қилди, журналист бир неча йил давомида Арронни "Кремлга ишлаганликда" асоссиз айблаб келган эди. Аммо, кўриб турганингиздек, Европа комиссарлари Британиянинг референдумига кимдир аралашган, деган ёлғон нақлни тарқатишда давом этишмоқда.

Ва шу ерда Юрова томонидан айтилган сўзлар маъноси ойдинлашмоқда: Еврокомиссия чиндан ҳам "ҳақиқат вазирлигини" яратишни режалаштирмаяпти. Европа Иттифоқининг расмий бўлинмасидан Россияга қарши бўлаётган ахборот кампаниясининг жирканч усулларига қараганда, Брюссел аллақачон ўз "ёлғонлар вазирлиги" ни яратган, дея тахмин қилиш мумкин. Ҳатто Оруэллнинг ҳам бу ақли етмаслиги аниқ эди.

Янгиликлар лентаси
0