Ўзбек армияси бир йилда қанчалик кучайди

© Минобороны РУзАртиллеристы армии Узбекистана продемонстрировали новые способы ведения огня
Артиллеристы армии Узбекистана продемонстрировали новые способы ведения огня - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари коронавирус пандемияси ва иқтисодий қийинчиликларга қарамай жадал ривожланишда давом этмоқда. Ўтган йилнинг оптимистик натижалари ушбу фикрни тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикаси Сенати ўтган ҳафта Мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновнинг 2020 йилда қуролли кучларни ривожлантириш тўғрисидаги ҳисоботини таҳлил қилди ва қуйидаги хулосага келди: "Қўшинларни янги қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш бўйича жадал суръатларда олиб борилаётган ишлар туфайли мавжуд қурол-аслаҳаларнинг 27 фоизи янгиланди". Бундан ташқари, замонавий халқаро талабларга мувофиқ тўртта ҳарбий полигон ва тоғ ўқув маркази реконструкция қилинган. Шундай қилиб, декабр ойи бошида Нукус полигони янги кўринишга эга бўлди; аввалроқ Чирчиқ полигонида Мудофаа вазирлигининг моделлаштириш ва симуляция қилиш бўйича дала ўқув маркази барпо этилган бўлиб, у ерда 160 нафар тактик бўғин қўмондонлари ўқитилди.

В Узбекистане возобновили призыв в армию в связи со смягчением карантина. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда армияга чақирув қайта бошланди

Қийин геосиёсий ва иқтисодий шароитда Ўзбекистон замонавий, мобил, самарадор 50 минг кишилик армияни яратди. Ўзбекистон минтақада мудофаа қурилиши соҳасида тан олинган етакчи мавқеини сақлаган ҳолда, ҳарбий қудрат бўйича жаҳон рейтингида Беларус, Қозоғистон ва Озарбайжонни ортда қолдириб, муносиб 52-ўринни эгаллаб келмоқда.

Global Firepower маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон армияси 185 та самолёт (шу жумладан 90 дан ортиқ ҳужум самолётлари ва вертолётлари), 420 та танк ва 1 210 та бошқа зирҳли техника, 98 та ракета комплекслари ва 137 та самоход артиллерия ускуналари билан қуролланган.

Бронетранспортер с узбекскими военнослужащими - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон жаҳоннинг энг кучли армиялари рўйхатида юқорилади

Республика ҳарбий қудратининг ошиб бораётганини Марказий Осиёдаги турбулентлик: халқаро терроризм, диний экстремизм ва афғон наркотрафикининг ўсиши белгилаб беради. Тошкент 2020 йилгача армияни модернизация қилиш ва энг замонавий қурол-яроғ билан қайта жиҳозлаш дастурини муваффақиятли ҳаётга татбиқ этмоқда, бунда Россияда ишлаб чиқарилган зарба авиацияси, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва бронетанк техникаларига кўпроқ аҳамият қаратилмоқда.

Илгарироқ Strategic Defense Intelligence консалтинг компанияси ҳисоботида Ўзбекистоннинг 2020 йилги мудофаа харажатлари 3,4 миллиард долларни ташкил этиши таъкидланганди. 2018 йил январ ойида давлат раҳбари Шавкат Мирзиёэв "Ўзбекистон Республикасининг мудофаа доктринаси тўғрисида" ги қонунни имзолади, унда қўшинларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника турлари билан қайта жиҳозлаш ва давлат мудофаа-саноат мажмуасини яратиш параметрлари белгилаб берилганди.

Военнослужащие армии Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
GFP: Ўзбекистон армияси Ўрта Осиёда энг кучли

Аввалроқ, президент фармони (2017 йил ноябрдаги) билан Ўзбекистон мудофаа саноати давлат қўмитаси ташкил этилган бўлиб, унинг вазифаларига давлат мудофаа буюртмаси ва ҳарбий-саноат комплексини шакллантириш киради. Кадрлар таркиби ва тузилмавий такомиллаштириш, қўшинларни қайта қуроллантириш ҳарбий ривожланишнинг устувор йўналишларига айланди.

Тезкорликда ишлаш

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ривожланиб бораётган ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик - умумий хавфсизликка бўлган таҳдидларга нисбатан табиий жавобдир. Халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш Ўзбекистон армиясини энг сўнгги қурол-яроғ билан билан тўлиқ қайта жиҳозлашни назарда тутади. Тошкент фақат энг яхши қуролларни олишга интилмоқда ва Москва эса халқаро бозорда бошқасини таклиф қилмаяпти ҳам. 2020 йилда РФнинг мудофаа маҳсулотларини экспорти 12,8 миллиард долларни ташкил этгани ва "Рособоронекспорт" буюртма портфелларининг умумий қиймати 50 миллиард долларга баҳоланиши ҳам бежиздан эмас.

Танки Т-14 Армата  - Sputnik Ўзбекистон
Рус қуроли: 2020 йилнинг дастлабки натижалари

Россия билан ҳарбий техник ҳамкорлик соҳасида 12та шартномани амалга ошириш ишлари давом эттирилмоқда, уларга кўра Тошкент янги радиолокация комплексларига, Су-30СМ қирувчиларига, Ми-35М зарба вертолетларига эга бўлади. (Армия авиациясини шундай машиналар билан қайта қуроллантириш тенденцияси яқин йилларда ҳам сақланиб қолади, чунки дунёда бундан яхшиси ҳали ихтиро қилинмаган).

Яна бир йирик шартнома билан Россиянинг К53949 "Тайфун" зирҳланган автомобиллари йирик партиясини босқичма-босқич етказиб берилиш белгилаб берилган. Эслатиб ўтамиз, 2016 йилдан буён Ўзбекистон барча ҳарбий маҳсулотларни РФ ички нархларида олмоқда, ОДКБ зонаси тва Божхона иттифоқи ташқарисидаги ягона МДҲ давлати бундай имтиёзларга эгадир. Тошкентдаги MS RemTex МЧЖ (Мудофаа саноати давлат қўмитаси тузилмаси) базасида Россиянинг 4х4 ва 6х6 ғилдиракли формулага эга "Урал" юк машиналарининг йиғилиши эса янада яқин интеграллашувни ўзида акс эттиради.

Государственные флаги стран-участниц ОДКБ - Sputnik Ўзбекистон
Путин ОДКБ мамлакатларидаги нотинч вазият ҳақида гапирди

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорлик Ғарб ва Хитой билан шунга ўхшаш алоқаларни истисно этмайди. Масалан, Қўшма Штатлар кичикроқ миқдордаги RQ-11B Raven (учувчисиз учиш аппаратлари) енгил дронлар партиясини етказиб берди. Туркия билан келишувга биноан Ўзбекистонда лицензияга эга Ejder Yalçınпо зирҳли машиналари ишлаб чиқарилмоқда. Хитой FD-2000 олис масофали зенит-ракета тизимини (С-300 ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимининг модификацияси) ва Yilong-1 дронини етказиб берди. Ушбу бўлимда Тошкент мураккаб концептуал танловни амалга ошириши керак бўлади.

Америка қуролларини сотиб олар экан, НАТО билан ўзаро мос келувчи тезкорликни кучайтириш орқали Ўзбекистон ўз армиясини технологияларга ва АҚШнинг минтақада юритувчи олдиндан айтиб бўлмайдиган ташқи сиёсатига тобе қилиб қўймоқда. Ўзбекистоннинг НАТО мамлакатлари билан мудофаа соҳасида ҳамкорлигининг фаоллашуви, албатта, Россия ва ОДКБ аъзолари билан худди шунга ўхшаш ўзаро ҳамкорликни автоматик равишда чеклайди.

Барражирующий дрон-камикадзе ZALA Ланцет на стенде концерна Калашников в рамках открытия международного военно-технического форума Армия-2019  - Sputnik Ўзбекистон
Россияда янги камикадзе-дронларини яратиш устида иш олиб борилмоқда

Бундан ташқари, ўзбекистонлик ҳарбий мутахассисларнинг Пентагон инструкторлари томонидан қайта ўқитилиши Америка қуроллари ва жанговар фойдаланиш стандартларини, қуролларни дўстона алоқа воситалари билан бирлаштиришни, ахборот узатиш стандартларининг узатилишини белгилайди ва Россия қуролларидан фойдаланишни чеклайди. Мутахассисларни тайёрлаш тизими, қурол-яроғ арсенали, стратегия ва тактика - бу қўшинларнинг жанговар тайёргарлигига ва пировардида жангда ғалаба қозонишга қаратилган ягона технологик жараённинг алоҳида қисмларидир. Технологик алоқалардан бирини алмаштириш муқаррар равишда бутун армия организмини трансформация бўлишига олиб келади (ёки мажруҳ ҳолатга келтиради).

Ягона мудофаа майдони

Суверен Ўзбекистоннинг ҳарбий доктринаси мудофаа хусусиятига эга. Тошкент ҳарбий-сиёсий иттифоқ ва коалициялардан ўзини четроқ олади. Ўзбекистон армиясининг чет элдаги жанговар ҳаракатлардаги иштироки ва чет эл ҳарбий базаларини Ўзбекистон ҳудудида жойлаштириш ушбу қонун билан тақиқланган.

Узбекские военнослужащие - Sputnik Ўзбекистон
Сенаторлар янги таҳрирдаги "Мудофаа доктринаси"ни маъқулладилар

Шунга қарамай, қўшни республикалар - Қирғизистон ва Тожикистонда жойлашган Россия ҳарбий базаларининг "флангавий қўллаб-қувватлаши"ни ҳисобга олинган ҳолда, блокдан ташқарида бўлган Ўзбекистон амалда КХШТ "хавфсизлик соябони" остида туради. Бундан ташқари, Тошкент МДҲнинг ҳаводан ҳужумга қарши мудофаанинг ягона тизимига қўшилган ва Москва билан ҳаво ҳудудидан биргаликда фойдаланиш тўғрисида келишиб олган. Ўзбекистон армиясининг бўлинмалари мунтазам равишда Россия Марказий ҳарбий округи маневрларида ва аксилтеррор машғулотларида иштирок этиб келадилар.

Часы от президента и звание: В Узбекистане наградили победителей АрМИ-2020  - Sputnik Ўзбекистон
Муддатидан олдин ҳарбий унвон ва президент соати: АрМИ – 2020 ғолиблари тақдирланди

Шундай қилиб, Россия ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон Республикаси полигонларидан бирида махсус кучларнинг қўшма тактик ва махсус машғулотларида замонавий террорчиларга қарши (разведка ва ҳужум дронлари билан) қарши кураш олиб боришди. Икки мамлакат спецназлари бир неча кун давомида душман жойлашган ҳудудларга яширин кириб бориш ҳаракатланишни машқ қилдилар, артиллерия ва авиация зарбаларини созладилар ва жиноий уюшмалар қолдиқларини "йўқ қилдилар". Аввалроқ, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари ва Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари Қозоғистоннинг "Сари-Шаган" полигонида МДҲ қўшма ҳаво ҳужумига қарши мудофааси тизимининг "Жанговар Ҳамдўстлик" қўшма (кўп миллатли) машғулотларида қатнашган эди.

Ҳар қанча айлантирманг, Марказий Осиёдаги умумий мудофаа майдонидан чиқиш деярли имконсиз, бундай қилиш керакми ўзи.

Янгиликлар лентаси
0