04:53 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Аналитика
Ҳавола олиш
126920

АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден Россия билан муносабатларда собиқ етакчи Барак Обама хатоларини такрорламаслиги лозим, дейди президент Дональд Трампнинг собиқ ёрдамчиси Фиона Хилл. Sputnik радиоси эфирида ушбу баёнотга аналитик Михаил Нейжмаков шарҳ берди

Президент Дональд Трампнинг собиқ ёрдамчиси, Оқ уйнинг Европа ва Россия бўйича собиқ директори Фиона Хилл АҚШнинг сайланган президенти Жо Байденни Москва билан муносабатларда собиқ америка етакчиси Барак Обаманинг хатоларини такрорламасликка чақирди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда.

Хиллнинг фикрича, Байден бошқача ёндашувга амал қилмоғи лозим.

"Обама Россияга нисбатан беписанд муносабатда бўларди, уни минтақавий держава, дея атарди. Улар (Обама администрацияси, – таҳр.) Россия ҳақида кўп ўйлашни хоҳламасди", – дейди Хилл.

Сиёсатчи аёлнинг сўзларига кўра, Обама президентлиги давридан буён "дунё тамомила ўзгарган".

"Улар бошқача ўйлашга мажбур бўлишади", - дея маслаҳат берди у американинг янги истеблишментига.

Sputnik радиоси эфирида сиёсий ва иқтисодий коммуникациялар бўйича агентлиги етакчи аналитиги Михаил Нейжмаков ушбу баёнотга қуйидагича шарҳ берди:

"Бу баёнотнинг маъноси шуки, эндиликда РФнинг Яқин Шарқдаги фаоллиги, Супия ва бошқа жойлардаги ўтказаётган операциялари туфайли Россиянинг ошган таъсирини ҳисобга олиш чамаланмоқда. Аммо, худди шу Фиона Хилл жамоат эксперти сифатидаги фаолияти вақтида Россия ва унинг раҳбарияти ҳақида жуда совуқ гаплар айтганини яхши эслаймиз – биргина у томонидан айтилган Россиянинг "қайишқоқ" эмаслиги тўғрисидаги айбловларни ёдга олиш кифоя. Буларнинг барчаси, америка экспертлик ва сиёсий ҳамжамиятида, бир томондан Россиянинг жаҳондаги вазиятга ва собиқ иттифоқ ҳудудида янги таъсир имкониятларини тан оладиган одамлар борлигини кўрсатмоқда. Бошқа томондан эса, худди шу экспертлар Россияга нисбатан юмшоқ сиёсатга даъват қилишларини англатмайди. Бу ерда ҳаммаси аксинча бўлиши мумкин - улар Москвага нисбатан қатъий муносабатни талаб қилишлари мумкин", - деди Михаил Нейжмаков.

Шу боис, унинг сўзларига кўра, Байденга Обамага нисбатан, Москва билан муносабатларни қуриш анча мураккаброқ бўлиши кутилмоқда.

"Шу жиҳатдан ҳам мураккабки, Обама администрацияси давридан ўтган вақтдан буён санкциялар, айбловлар ва муносабатлардаги тўсқинликлар янада оғирлашган", - деди Михаил Михаил Нейжмаков.

Куни кеча Байден президент бўлиш учун сайловчилар ҳайъатининг керакли 270 овозидан 306тасини олди ва бу билан ОАВ томонидан олдинроқ эълон қилинган ўз ғалабаси ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. Сайловчилар хайъати овозининг якуний натижаси 6 январ куни тасдиқланади, Байден инаугурацияси Конституцияга мувофиқ 20 январда бўлиб ўтиши керак.

Асосий мавзулар