03:58 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Аналитика
Ҳавола олиш
148930

Машина қабул қилиш-топшириш синовларидан ўтди ва барча айтилган тактик-техник характеристикаларни тасдиқлади. Ҳарбий десант қўшинлари учун аталган истиқболли ўзиюрар қурол ва бошқа янги аслаҳалар хусусиятлари ҳақида — РИА Новости материалида ўқинг.

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik, Николай Протопопов. Кўп километрли марш-бросоклар синовидан ўтган ишончлилик, ҳаракатчанлик ва ўта важоҳатли ўт очишлар - рус десантчилари 2С42 "Лотос" самоход(ўзиюрар) артиллерия қуролини қабул қилиб олишга тайёрланишмоқда. Машина қабул қилиш-топшириш синовларидан ўтди ва барча маълум қилинган тактик-техник характеристикаларни тасдиқлади. Ҳарбий десант қўшинлари учун аталган истиқболли ўзиюрар қурол ва бошқа янги ускуналар хусусиятлари борасида — РИА Новости материалида ўқинг.

Енгил вазнли жангчи

"Лотос" полигонда 400 километр масофани бузилишларсиз босиб ўтди ва 120 миллиметрли штат қуролдан 14 маротаба ўт очди. Кейинги босқич - йил якунига қадар бошланадиган дастлабки синовлар.

Ўзиюрар артиллерия қуроли илк маротаба 2017 йилда кенг оммага намойиш этилган, лойиҳага эса 2009-йилда туширилган. Конструкторлар десантчилар учун "Спрут-СДМ1" - танкларга қарши пушка негизида 152 миллиметрли "Зауралец" артиллерия мажмуасини яратишни режалаштиришган эди, аммо натижада, гарчи қудрат жиҳатдан бир оз қолишса-да, бироқ янада ҳаракатчан ва енгил машина яратилди.

Вақт ўтиб, "Лотос" 1970-йй охирида қуроллар сафига қабул қилинган ва ўзини яхши томонлама намойиш этган "Нона" артиллерия-миномётини ўрнини босади. Қурол учун база сифатида БМД-4М билан узеллар ва агрегатлар бўйича бирлаштирилган шассини олишди. Жанговар машинаси массаси 18 тоннадан ошмайди, 450 от кучи қувватига эга дизелли двигатель эса шосседа соатига 70 километргача тезликда ҳаракатланиши мумкин. Йўл босиш захираси — 500 километргача. Десантчиларнинг бошқа техникалари сингари, "Лотос" ҳам сузишни билади ва бир неча метргача чуқурликка эга сув тўсиқларини енга олади.

Ишлаб чиқувчилар экипаж хавфсизлигига, биринчи навбатда, ўта юқори аниқликдаги қуроллардан ҳимояланишга алоҳида эътибор қаратишган. Зирҳланиш даражаси енгиллаштирилган: корпуси йирик калиберли пулемётлар томонидан бериладиган ўт зарбалари ва осколкаларга чидамли. Аммо периметри бўйлаб лазер индикаторлари мавжуд бўлиб, улар рақибнинг танкка қарши қуролларни мўлжалга олиш тизимлари томонидан "Лотос"нинг нурланишини аниқлайди.

Бу ақлли ҳимоя. Олинган маълумот автоматик равишда аэрозоль гранаталар пуск қурилмаларига узатилади, улар ўз навбатида нурланиш манбасига йўлланади ва боеприпаслар ўққа тутилади. Автотранспорт воситасини қисқа муддатда зич тутун пардаси ўраб олади ва душманнинг юқори аниқликдаги лазер ва инфрақизил диапазонларда ишлайдиган ракеталарини чалғитиб юборади.

"Нона" ўрнига "Лотос"

Олдинги қурол билан таққосланганда "Лотос"нинг зарба бериш имкониятлари сезиларли кучайтирилган. Танк башняси - автоматлаштирилган жанговар бўлинмадан иборат. Қурол - масофадан бошқарилади. Мўлжалга олувчи (наводкачи) механик-ҳайдовчи билан бирга машинанинг олд қисмида жой олган, экипаж командири ва зарядловчи - танк башнясида.

Яна бир хусусият - самолётдан фақат экипажнинг барча аъзолари билан биргаликда десант қилиб тушиш мумкин. "Нона"да эса ҳаводан тушишда фақатгина командир ва механик-ҳайдовчигагина машинада рухсат берилган эди.

"Пушкани танлашда - Лотос" - конструкцияси ҳажми ва вазни бўйича қўниш учун мўлжалланган техникага мос бўлган БМД-4 базасида яратилганлигини эътиборга олган ҳолда танлашган эди, — дея тушунтиради РИА Новостига ҳарбий эксперт Алексей Леонков. — Агар массагабарит характеристикаларини ошириб юборса, Ил-76 ҳарбий-транспорт самолётлари ўз бортига етарлича самоход қурилмаларини ололмайди, жанговар операцияларда эса улар сони камида иккита бўлиши талаб этилади".

"Лотос"нинг жанговар комплекти "Нона"никига қараганда икки баробар кўп — тахминан 55 марта ўт оча олади. Стволи ва дула тормози нисбатан узунлиги ҳисобига самарали отиш масофаси 13 километрга етади. Аммо ишлаб чиқарувчилар сўзларига кўра, махсус режалаштирувчи жанговар захира 20 километрга ҳам учиб боришга қодир.

Қурол горизонтал текисликда 360 градусга тўғриланади. Бундан ташқари, вертикал бўйлаб пушка баландлиги бурчаклари - минус тўртдан плюс 80 градусгача. Яъни, ўзиюрар қурилма артиллерия пушкаси, гаубица ёхуд миномет сингари отишга қодир. Бундан ташқари, ҳаттоки машинада экипаж бўлмаган тақдирда ҳам ўт очиш тўлиқ автоматик режимда олиб борилиши кўзда тутилган. Ёрдамчи аслаҳа - масофавий бошқариладиган 7,62 миллиметрли пулемёт ускунадир.

Леонков, шунингдек, замонавий коммуникациялар туфайли янги самоходкани қўшинларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимига осонликча интеграллаш мумкинлигини таъкидлади.

"Экипаж нишонлар тўғрисида маълумотни ердан олов зарбасини тўғирлаб борувчидан ёки дронлардан олади, - дейди эксперт. Душман мудофаа объектларини йўқ қилишга имкон берадиган ўзига хос разведка-ўт контури ҳосил бўлади. Бу жуда муҳим ва жангда катта устунлик беради. Айниқса, ўқ-дорилар чекланган вақтда душман орқа томонида ўтказиладиган операциялар давомида".

Танклар ва "Спрутлар"

"Лотос" — ҳарбий десант қўшинлари учун махсус ишлаб чиқилган ягона янгилик эмас. Яқин йилларда бу қўшинлар энг замонавий қурол-аслаҳалар билан таъминланади, хусусан, кўплаб намуналар жиддий "оғирлашган" ва янада кенгроқ зарба бериш имкониятларига эга бўлган.

Мисол учун, икки йилдан сўнг сузувчи танк "Спрут-СДМ1"нинг давлат синовлари якунланади: 125-миллиметрли артиллерия-ракета мажмуаси жанговар қудрат жиҳатдан асосий жанговар танклар саналмиш Т-80 ва Т-90дан қолишмайди, аммо ҳаракатчанлик бўйича енгил жанговар десант машиналарига яқинлаштирилган.

"Спрут"лардан плацдармларда, душман орқа томонидан шиддатли рейдларни амалга оширишда, шунингдек, марш вақтида енгил зирҳланган колонналар мудофааси учун қудратли қўриқлаш воситаси сифатида фойдаланиш режалаштирилмоқда.

"Эҳтимолий рақиб янги йўқ қилувчи воситалар билан қуролланмоқда, хусусан, мобил бўлинмаларга кўпроқ аҳамият берилмоқда, - деб қўшимча қилади Леонков. — НАТОнинг енгил зирҳланган техникасини бугунги кунда аксарият ҳолларда йирик калибрли автоматлаштирилган пушкалар билан бойитишмоқда. Шу боис, аввалги "броняда" жанговар вазифаларни бажариш биз учун нафақат ўта қиммат бўларди, балки бундай ҳаракатларни ўз жонига қасд қилишга қиёслаш мумкин".

Сўнгги вақтларда Ҳарбий десант қўшинларини тўлақонли танк бўлинмалари ҳам шакллантирмоқда. Ғарбда бу сингари бўлинмалар аэромобиль, деб аталади. Хусусан, ўтган йили учта десант бирлашмалари таркибида Т-72Б3 танкларига эга батальонлар пайдо бўлди. Келажакда ҲДҚнинг яна бешта бирлашмасини оғир жанговар техника билан жиҳозлаш кўзда тутилган.

Экспертлар фикрича, танклар "қанотли пиёдалар"нинг ўт очиш қудратини сезиларли оширади ва ҳар қандай можароларда жанговар вазифаларни янада самаралироқ ҳал этиш имконини яратади.

Асосий мавзулар