07:56 27 Феврал 2021
Эфир
  • RUB141.09
  • EUR12773.52
  • USD10549.65
Аналитика
Ҳавола олиш
98000

Эллик йил деганда биринчи марта АҚШ атом энергиясидан фақатгина ҲДКда фойдаланишдан четланади. Янги ихчам реакторлар Вашингтонга нима учун кераклиги ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik, Андрей Коц. Америкаликлар атом энергиясининг ҳарбий йўналишини ривожлантиришга қарор қилишди. Ҳозирча амалдаги президент саналган Дональд Трамп қуролли кучлар космосдаги тадқиқотлар учун кам қувватли ядровий реакторларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Эллик йил деганда биринчи марта АҚШ атом энергиясидан фақатгина ҲДКда фойдаланишдан четланади. Янги ихчам реакторлар Вашингтонга нима учун кераклиги ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

Захира манба

АҚШ Қуролли кучларида сувости кемалари ва авианосецлар атом реакторлари билан жиҳозланган. Шу туфайли, америка флотининг энг йирик ҳарбий кемалари денгизда деярли чегараланмаган муддат бўлади олади.

Бошқа мамлакатлар ҲДКларида ҳам ядровий энергиядан фойдаланилади. Мисол учун, французларда "Шарль де Голль" авианосеци атом тягасида бўлса, Россияда — "Петр Великий" оғир ракета крейсери атомга эга. Аммо АҚШда атомоходлар сони анча кўп. Ва америкаликлар эришилган натижаларда тўхташни ўйлагани ҳам йўқ.

"Президент Трампнинг кўрсатмасига биноан Мудофаа вазирлиги мамлакат ичидаги ҳарбий объектда кам қувватли ядро реакторлари нуқтаи назаридан энергетик эгилувчанлик ва иқтисодий самарадорликни намоён этиш режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади ҳамда кўчма кам қувватли реакторни синовдан ўтказади. Бундай энергия манбалари қуёш энергиясидан фойдаланиш имконсиз бўлган, шунингдек, мудофаа соҳасида ҳам космосни чуқур ўрганиш учун ўта муҳим ва ўрнини тўлдириб бўлмайдиган ҳисобланади ", - деб хабар бермоқда Оқ уй матбуот хизмати.

Ҳукумат компакт (ихчам) ядро реакторлари айнан учун нима керак бўлиб қолганлигига аниқлик киритмаяпти. Defensenews.com портали экспертлари фикрича, гап армия базаларида бўладиган захира қувват манбалари ҳақида бормоқда. Агар ҳарбий объектда электр энергияси ўчиб қолса, реактор ўта муҳим ускуналарни энергия билан таъминлайди. Фармон матнига кўра, биринчи прототип синовлари олти ой ичида бошланиши керак - экспертлар фикрича, бу АҚШдаги энг йирик полигонлардан бири бўлган Невадада юз беради.

Космосни забт этиш

Secure World Foundation нотижорат ташкилотининг космик хавфсизлик бўйича эксперти Брайан Уиденнинг эслатишича, узоқ парвозларда, жумладан, Ойга, Марсга ва бошқа сайёраларга училадиганларида ҳам, ядровий энергия албатта керак. Истиқболда эса - реакторлар биринчи Ер сайёрасидан ташқарида ташкил этиладиган колонияларда керак бўлади. Айрим мутахассисларнинг фикрича эса, янги технологияларни орбита қурол платформаларида ишга солиш мумкин. Умуман олганда, ушбу сценарий фазога потенциал жанг майдони сифатида қараётган АҚШ Космик қўшинларининг етарли даражада агрессив доктринасига жуда мос.

"Мени фикримча, бу америкаликларга биринчи навбатда космик мақсадлар учун зарур, — дейди РИА Новостига "Арсенал Отечества" бош муҳаррири Виктор Мураховский. — Бизда "атом реактори" сўз бирикмасида турли мазмун тушунилади. Биринчидан, бу секинлаштирувчи-стерженлар ва қувват-регулировкасига эга бўлган ураннинг бўлиниш занжири реакциясига асосида ишлайдиган қурилмадир. Россияда бунга ўхшаш қурилмалар "Буревестник" ва "Посейдон" буюмлари учун аллақачон яратилган. Иккинчидан — бу спутниклар, радиобуй ва метеостанцияларда қўлланиладиган изотоп ядровий энергия манбаларидир. Улар гарчи анча самарасиз бўлсада, аммо ҳарҳолда радиоактив зарар унчалик кучли эмас".

Эксперт 1950-60-йй АҚШ сингари, СССРда ҳам самолетлар учун компакт ядровий реактор яратишга уринишлар бўлганини эслатиб ўтди. Аммо бу лойиҳалардан воз кечилган — ҳеч бир, ҳатто энг йирик самолёт ҳам экипаж биологик ҳимояси тизимини торта олмаган. Шу боис, реакторлар фақатгина йирик кемаларда қўлланилиш билан чекланган, холос.

Эксперт Мураховскийнинг сўзларига кўра, шу вақтгача, дунёнинг бирорта мамлакатида пилот билан бошқарилувчи самолётлар, сув сиғими кичикроқ бўлган кемалар ва ёки ер усти транспорт воситаларида фойдаланиш мумкин бўлган ихчам реакторларни яратишга муваффақ бўлинмаган.

Шу билан бирга, эксперт америкаликлар Россия "Буревестник" ва "Посейдон"ларини такрорлашни истаётганликларига ҳам ишонмади.

"Бу тизимлар анчайин ўзига хос, — дея тушунтиради у. — Улар тажовузкор ядро уруши бошлаган ҳар қандай шароитда кафолатли жавоб зарбасини амалга ошириш ва ғарб ракетага қарши мудофаа тизимини йўқ қилиш учун яратилган. Америкаликларда улар кўзлаган мақсадни амалга ошириш учун кўпроқ мос бўлган қуроллар етарлича".

Радиация муаммоси

Ядровий куч қурилмаси ўз вақтида 1949 йилдан 1959 йилгача АҚШ ҲҲК қуроллари сафида бўлган минтақалараро стратегик бомбардимонлар - Convair B-36 учун ишлаб чиқилган. NB-36H учар лабораториясининг бурун қисмида 12-тонналик ҳимоя капсуласи ўрнатилган. Диаметри 1,2 метр ва оғирлиги 16 тонна бўлган бир мегаватт қувватга эга тезкор нейтронлар асосидаги реактор эса - бомба учун мўлжалланган бўлимга жойлаштирилган. У парвоз вақтида ишга тушиши ва самолет бортидаги ҳаво қабул қилувчи ускуналар орқали келадиган атмосфера ҳавоси ёрдамида совитилиши керак эди. Синов машинаси 47та парвозни амалга оширган, аммо ядровий двигатель фақатгина қисқа вақт оралиқларида ёқилган.

Аммо ғоя жуда мафтункор эди. Бундай учар аппарат ҳавода бир неча сутка ёрдамида жанговар навбатчилик олиб боришга қодир бўлган стратегик бомбардимончи ёки разведкачи сифатида қўлланилиши мумкин эди. Аммо муаммолар жуда кўп эди.

Биринчидан, ҳар бир атомолёт — умуман олганда, ўзимизникилар устига тушиши мумкин бўлган "ифлос" бомба. Иккинчидан, тажриба борти ҳавода ҳам ўз ортидан радиоактив моддалар "шлейфини" олиб юрган. Ниҳоят, экипаж ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли нурланган. Минтақалараро баллистик ракеталарни ядровий қуролни етакзувчи асосий восита сифатида ривожлантириш атомолетлар мураккаб ва хавфли дастурини барча истиқболлардан маҳрум этди.

АҚШда ядровий реакторни ер устида ҳаракатланадиган техникага ҳам ўрнатишга ҳаракат қилишган эди. Йигирма беш тонналик Chrysler TV-8 танки оммавий ишлаб чиқарилмаган — у фақатгина иш тизимининг бир қисми билан жиҳозланган тўлиқ ўлчамдаги макет кўринишида бўлган. Машина кичик атом реактори томонидан етказиб бериладиган иссиқлик туфайли ҳаракатга келадиган буғ двигатели ёрдамида ҳаракатга келиши керак эди. Умуман олганда, америкалик ҳарбийлар Chrysler корпорациясининг қуролсозларининг инновацион кайфиятига баҳо бера олмадилар. Танк ўта мураккаб деб тан олинди, унинг жанговар имкониятлари анъанавий машиналардан воз кечиш учун етарлича эмас, деган хулосага келинди. Шу билан 1956 йилнинг 23 апрелида TV-8 лойиҳаси ёпилди.

Асосий мавзулар