18:33 02 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Аналитика
Ҳавола олиш
54110

РФ ва АҚШ Стратегик ҳужумкор қуролларини қисқартириш тўғрисидаги шартномани Москва шартлари билан узайтиришга келишиб олдилар, дейилган ТИВ хабарида.

Sputnik радиоси эфирида ҳарбий сиёсатшунос Андрей Кошкин бу масала тезкорлик билан ҳал қилинса, аниқ фойдали бўлади, деб таъкидлади.

Россия ва АҚШ Стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномани (ДСНВ, СНВ-3) Москванинг шартларида узайтиришга қарор қилдилар. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди.

“Бизнинг шартларимизда: беш йилга ҳеч қандай дастлабки шартларсиз, ҳеч қандай қўшимчаларсиз”, - деб таъкидлади ТИВ вакили.

Сешанба куни Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жозеф Байден ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди. Натижада СНВ шартномасини узайтириш бўйича келишувга эришиш тўғрисида ноталар алмашинувини олқишлашди.

Оқ уйнинг маълумотларига кўра, Байден ва Путин ўз ходимларига 5 февралга қадар шартномани узайтиришга улгуриш учун кўрсатма беришди.

Давлат Думасининг маълумотлар базасидан келиб чиққан ҳолда, Россия етакчиси ҳужжатни ратификация қилиш учун киритди. СНВ-3 шартномасини узайтириш тўғрисидаги шартномада беш йилга узайтириш - 2026 йил 5 февралгача кўрсатилган.

Давлат Думаси қонун лойиҳасини чоршанба куни бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда кўриб чиқади, деди Дума халқаро ишлар қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий.

Sputnik радио эфирида ҳарбий сиёсатшунос, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети сиёсатшунослик ва социология кафедраси мудири Андрей Кошкин икки мамлакат раҳбарларининг бундай тезкор қарори аниқ фойда келтиришини таъкидлади.

“Кечагина Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Жо Байден билан телефон орқали мулоқот қилди, бунинг натижасида биринчи навбатда - АҚШ томонидан Россиянинг СНВ-3 шартномаси бўйича барча шартларга рози бўлиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Яъни шартномани ҳеч қандай шартларсиз узайтириш. Бундай узайтирилиш содир бўлган деб ҳисоблаш мумкин, чунки иккала томон ҳам шартномани ратификация қилиш механизмини ишга туширишди. Масала ёпилди, деб айтса бўлади. Менимча, бундай тезкор ечим, биринчи навбатда, дунёдаги барқарорликни таъминлаш учун фойдали бўлади. Келажакда 45-президент Дональд Трамп даврида бўлгани каби барқарорлаштириш механизмларини йўқ қилиш эмас, қуролланиш пойгасини жиловлашни таъминлайдиган янги механизмларни яратиш учун имконият бўлиши учун", - деди Андрей Кошкин.

Россия ва АҚШ ўртасидаги СНВ-3 шартномаси 2011 йил 5 февралда кучга кирди. Ҳужжатда назарда тутилишича, ҳар бир томоннинг ядровий арсеналлари шундай камайтирилиши керакки, етти йил ичида ва ундан кейин ҳам қуролларнинг умумий сони 700 минтақалараро баллистик ракеталар, сув ости кемалари ва оғир бомбардимончи самолётларда жойлашган баллистик ракеталар, шунингдек, 1550 боеголовкалар ва 800 та жойлаштирилган ва жойлаштирилмайдиган ракеталардан ошмаслиги керак.

Бугунги кунда СНВ-3 Россия ва АҚШ ўртасида қуролларни чеклаш тўғрисидаги амалдаги ягона битим ҳисобланади. Ҳужжат муддати 2021 йилнинг 5 февралида тугайди. Агар шартнома узайтирилмаса, дунёда йирик ядровий державалар арсеналларини чекловчи бошқа биронта ҳужжат қолмайди.

2020 йил 16 октябрда Россия президенти Владимир Путин амалдаги ДСНВ ҳеч қандай шартларсиз бир йилга узайтиришни таклиф қилганди. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг қўшимча қилишича, Москва нафақат келишувни узайтиришни таклиф қилади, балки шу билан бирга АҚШ билан биргаликда мавжуд ядровий жанговар зарядлар сонини бир йилга музлатиш мажбуриятини олишга ҳам тайёр.

Москва бундай ўзаро "музлатиш" тўғрисида қарор қабул қилиниши, АҚШ қўшимча талабларисиз шарти билан амалга оширилиши маълум қилди.

Ўз навбатида, Вашингтон Хитойни шартномага қўшилишини талаб қилди, аммо кейинчалик бундан воз кечгани маълум бўлди.

Мавзу бўйича

"Ҳеч бўлмаса уриниб кўриш керак" – мутахассис “СНВ-3” ҳақида
Россия ва АҚШ СНВ-3 битимини узайтира оладими — Кокошин фикри
Россия ва АҚШ ДСНВ шартномасини бир йилга узайтиришга яқинлашди - Небензя
Москва шартларида: Россия ва АҚШ “ДСНВ” шартномасини узайтиришга келишиб олди
Теглар:
Россия ТИВ, ядро қуроли, Жо Байден, Владимир Путин, АҚШ, Россия

Асосий мавзулар