04:34 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Аналитика
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1391)
102410

Австрия канцлери Себастьян Курц Европа тиббиёт агентлиги (EMA) томонидан Россия ва Хитойда тайёрланган вакциналарни рўйхатдан ўтказиш имкониятини кўриб чиқишда "геосиёсий таъқиқлардан" воз кечишга чақирди.

Сал аввал - "Спутник V"дан фойдаланиш тўғрисидаги қарор сиёсий эмас, балки илмий, Lancet журналисда чоп этиладиган клини тадқиқотларнинг учинчи фазаси натижаларига асосланган бўлиши кераклиги ҳақида Франция президенти Эммануэль Макрон баёнот қилган эди. Мадрид эса (EMA маъқуллови билан) Испания Россияда ишлаб чиқарилган препаратдан фойдаланишга тайёр эканлиги ҳақида маълум қилди.

Германияга келсак, яқиндан ўрганиб чиқилгандан сўнг, мамлакат раҳбариятининг ушбу масалада Москва билан фаол ҳамкорлик қилиш нияти, январ ойида, Ангела Меркел Берлин Россияда ишлаб чиқарилган препаратнинг Европада рўйхатдан ўтказишда ёрдам беришга тайёрлигини очиқ эълон қилганида аён бўлган эди.

Бундан ташқари, немислар бу қадамни амалга ошириш учун ҳаракатларни анча олдин бошлашга киришган эдилар. Айни вақтда Европанинг энг обрўли ОАВлари ўз аудиториясини "Спутник V" тўғрисидаги ижобий мақолалар билан "бомбардимон" қилишмоқда. Ҳолатни тушунса бўлади: узоқ вақт, бир неча ойлар давомида Россия препаратини обрўсизлантириш бўйича давом этган агрессив кампаниядан сўнг, жамоатчиликда шаклланган фикрларни ўзгартириш лозим, афтида, айнан шу препарат ЕИ аҳолисини эмлашда муҳим роль ўйнаши кутилмоқда.

Бироқ, ўша пайтда кўпчилик сезмаган тобора яқинлашиб келаётган ахборот ва сиёсий ўзгаришнинг дастлабки қалдирғочлари бир ой олдин пайдо бўлган - ва бу жараёнда бош ролни айнан ГФР ўйнаган эди.

Расман ҳолат қуйидагича: яъни Lancet да эълон қилинган янги мақола "Спутник V"нинг ҳақиқий сифати бўйича кўпчиликнинг кўзини очди. Мана, яқинда, Германияда ушбу вакцинани ишлаб чиқариш бўйича тайёргарлик обдон бошлаб юборилгани ҳам маълум бўлди.

Қисқаси, немислар ўзларининг Европа етакчиси мақомини навбатдаги бор тасдиқлашди. Бошқалар (албатта, Венгриядан ташқари, унга поляклар сингари русофобия ҳалал бермайди — Брюсселга қараб иш тутишмайди) ҳаммаси нима билан тугашини кутиб турган бир вақтда, Германия сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан муҳим мавзуни ўз қўлларига олди.

Ҳолатни "Шимолий оқим - 2"даги билан солиштириш мумкин, ахир бу лойиҳани амалга ошириш учун Берлин "Кремльнинг ҳеч қайси жиноятларига қарамай" бор-будини қурбон қилишга тайёр. Чунки у жуда муҳим ва истиқболли масала.

Российская вакцинаси уни рад этиб бўлмайдиган даражада (Ғарб препаратни инкор этишни бошидан режалаштирган эди) яхшилиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, Европанинг ўзида ишлар аъло эмас.

Вакциналар танқислиги улкан муаммо бўлиб осилиб турибди. Дозалар етишмаяпти, улар учун кураш жанжалли тус олмоқда.

Бундан ташқари, Европада ишлаб чиқарилган ишланмадаги жиддий камчиликлар ҳам — Англия-Швеция ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган AstraZeneca ўта ўртамиёна натижаларни бермоқда (60 фоиздан сал ортиқ).

Американинг иккита вакцинаси — Pfizer ва Moderna — самарадорлик жиҳатдан ажойиб (95 фоизга яқин), аммо медалнинг бошқа томони ҳам бор. Одатда учта ҳолатни кўрсатишади: а) қиммат нарх, б) жуда қатъий бўлган ишлаб-чиқариш-логистик талаблар, бунинг натижасида препаратни ишлаб-чиқариш, сақлаш ва транспортировка қилиш анча қийинлашади, в) прививкани ҳимоя ҳаракатлари давомийлиги номаълумлиги.

ОАВ ва ҳукумат жуда кам гапирадиган, аммо одамлар жуда кўп ўйлайдиган яна бир жиҳат бор. Иккала препарат ҳам инновацион технология бўйича яратилган бўлиб, бу препаратларнинг узоқ муддатли истиқболда инсон саломатлиги учун хавфсизлиги тўлақонли текширувдан ўтказилмаган.

Айнан шу туфайли, эмланишдан кейинги ҳар бир ўлим ҳолати катта шов-шувларни келтириб чиқармоқда — бундай ҳолатлар кўп, гарчи "кейинги" деган сўз "оқибатида" деган маънони бермасада.

Мана шундай фонда барча босқич тадқиқот синовлари якунланган "Спутник V" ярқ этиб, кўриниш берди, у самарадорликда "америкалик"(91,6 фоиз)дан сал ортда бўлсада, аммо ундан анча арзон, супермураккаб температура режимини талаб қилмайди ва шу билан бирга ўн йилликлар давомида мавжуд бўлиб келган, шу боис ҳам хавфсизлик жиҳатдан обдон ўрганилган платформа асосида яратилган. Худди шу технология ишончлилиги сабабли Россия ишланмаси ҳимояси давомийлиги ҳам ишонч билан ўта юқори сифатида аниқланган.

Маҳаллий олимларнинг бундай ютуқлари Ғарбда энг хушомадгўй сўзлар билан олқишланмоқда, улар "Спутник V"нинг яратилишини СССРда 1957 йилда учирилган биринчи сунъий йўлдош (спутник) билан таққослашмоқда. Ушбу параллелларни келтирган Германиянинг Welt нашри журналисти "ўша вақтдан буён Россия техник нуқтаи-назардан Ғарбни ҳеч нарса билан ажаблантира олмаганини" қайд этган.

Бу - атом энергетикаси, гипертовушли технологиялар, электрон уруш ва бошқа қатор соҳаларда дунёда етакчи бўлган мамлакат ҳақида айтилган эди. Бу Хитойда бўлгани - каби ташқи рақобатни чекламаган ҳолда ўзи яратган ва бу соҳада етакчилик қилаётган интернет муҳит (қидирув тизими, почта алоқаси хизматлари, ижтимоий тармоқлар, антивирус хизматлари ва бошқалар)га эга мамлакат ҳақида  ҳақида айтилди. Бу - рақамлаштириш даражаси Ғарб фақат орзу қилиши (орзу қилганда ҳам бу самарасиз орзу бўлиб қолиши) мумкин бўлган мамлакат ҳақида айтилди.

Шу ерда ўз-ўзидан савол туғилади: бунда Россияда чиндан ҳам Ғарбни лол қолдиришга қодир технологик ютуқлар йўқмикин, ёки Ғарб астойдил, то ҳаёт унинг пешонасини шу даражада, яъни бу ютуқларни кўрмасликка имкон қолдирмайдиган даражада қаттиқ урмагунига қадар, бу ютуқларни пайқамай келмоқдами?

Бундай бепарволик ва мақсадли камситилиш, албатта, хафагарчиликни келбириб чиқаради, кўнгилни хира қилади. Бошқа томондан, Европа ва АҚШ Россияга тўғри баҳо беролмаслигининг ўзига хос ижобий томонлар ҳам бор. Бу бизларга бирин-кетин уларга сюрприз тайёрлашда асқотмоқда.

Шунга зарурат туғилганида, ғалаба қозонишда ҳам.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1391)

Асосий мавзулар