Ўзбекистонда карантин 1 июнга қадар узайтирилди. Шу билан бирга, қатор фаолият турларига рухсат берилди. Куннинг шу ва бошқа муҳим хабарлари мақолада.
Ғарбнинг Financial Times ва The New York Times нашрлари ўз материалларида Россияни коронавирусдан расмий ўлим статистикасини пасайтирганликда айблашди.
Шавкат Мирзиёев сув тошқинидан азият чеккан оқолтинликларга ҳам сертификат ва 40 миллион сўмли пул маблағли банк карточкаларини топширди.
Uzbekistan Airways компанияси 18 майдан Тошкентдан Урганч, Нукус ва Термизга парвозларга қайта тиклайди.
Молия вазирлиги давлат молиявий маблағларидан фойдаланишда оқилоналик, тежамкорлик ва самарадорлик принципларига амал қилиш кераклигини эслатиб қўйди.
Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ ҳолат 30 тага кўпайди. Касалланганларнинг умумий сони 2682 нафарга етди.
Сирдарёда вилоятида қиймати 2 триллион 143 миллиард сўмлик 323 та катта-кичик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда аҳолига ID-карта бериш 2021 йилда бошланиб 2030 йил январигача давом этади. Ушбу ҳужжат нафақат шахсни тасдиқловчи гувоҳнома, балким ҳайдовчилик гувоҳномаси, банк картаси, очиқ калит, электрон ҳамён бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Аввалроқ пойтахтдаги "Абу Сахий" бозори очилгани, фаолиятига рухсат берилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Мигрантлар орасида COVID-19 ҳақида бир қатор нотўғри тушунчалар мавжуд. Кимдир шифокорга мурожаат қилиши билан бемор аввал касалхонада изоляция қилиниб, кейин депортация қилинишига ишонади. Бошқалар даволаниш жуда қимматга тушади деб ўйлайди.
Карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг вақтинчалик тартиби ҳақида маълумот берилди.
Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, тошқиндан зарар кўрганлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига 1 сентябргача тўлиқ кўчиб ўтиши мумкин бўлади.
Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида уй-жойлари бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун 3 та массивда жами 2 минг 640 квартирали 66 та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган.
Франциянинг TOTAL Eren компанияси Ўзбекистондаги биринчи қуёш электр станциясини лойиҳалаштириш, қуриш ва 25 йил давомида эксплуатация қилиш билан шуғулланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорга нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш лозим деб ҳисоблайди. Вазир бош прокурорга мурожаат йўллаган.
Ушбу қарор йўловчилар йўналишдан йўналишга ўтишида ортиқча маблағ сарфламасликлари ҳамда автомат тўлов тизимини такомиллаштиришга имкон беради.
Тошкентда машҳур "Версаль" ресторани электрон онлайн аукционда бир неча ўн миллиард сўм нархда савдога чиқарилди.
Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси шифокорлар ва чартер парвозларини кутаётган ватандошлар учун "Раҳмат!" хайрия акциясини ташкил қилишди.
Бироз олдин Ўзбекистонда давлат идоралари ходимларини иш юритишда ўзбек тилидан фойдаланмаганлик учун жаримага тортишни таклиф қилинган эди.
БССТ маълумотларига кўра, коронавируснинг тарқалишини тўлиқ назорат қилиш учун инсониятга камида беш йил вақт талаб қилинади.