02:06 03 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Колумнистлар
Ҳавола олиш
251120

АҚШнинг Венесуэлага қарши санкциялари қанчалик кучли бўлса, Россия бундан шунчалик катта даромад олмоқда - таҳлил.

Россияга қарши барча санкциялар ушбу санкцияларни қўллаётган мамлакатларнинг сиёсатчилари томонидан қабул қилинишининг бир неча босқичларидан ўтади. Идрок эволюцияси деярли ҳар доим бир хил сценарий бўйича амалга оширилади: аввал қўрқинчли баёнотлар, кейин умидларни сусайиши, сўнгра жимлик, кейин ҳисобланган таъсир бирон сабабга кўра эришилмаганлигини тан олиш ва санкциялар ташаббускорлари ҳеч бўлмаганда Россия кўраётган, солиштириш мумкин бўлган зарарга дуч келиши,ва бу ҳали энг оптимистик баҳо.

Яқинда бўлиб ўтган Мюнхен хавфсизлик конференциясида қатнашаётган дипломатлар ва ҳарбийларга ўзининг кашфиётлари тўғрисида хабардор қилган Франция президенти Макрон барча босқичларни босиб ўтган сиёсатчи мисоли бўлиши мумкин. РИА Новости хабарига асосан. 

"Бизда музлатилган можаролар, ишончсизлик тизими, киберхавфсизлик соҳасидаги можаролар ва Россияда ҳеч қандай ўзгаришларга олиб келмаган санкциялар. Мен уларни олиб ташлашни таклиф қилмайман, фақат таъкидлаб санаб ўтяпман ҳолос. Бизнинг санкцияларимиз ва контрсанкциялар европаликларга, шу қатори россияликларга ҳам шунчалик қимматга тушмоқда-ки, уларнинг натижалари унча ҳам ижобий эмас кўринишидан”, - деди Макрон.

Бу алоҳида ҳолат эмас эди, балки вазиятга француз дипломатлари жамоат майдонларида давом эттираётган таъсирланиш акси. Ва энди, Франция Президентининг Россия билан хавфсизлик борасида ҳамкорлик бўйича махсус вакили Пьер Вимон француз сенаторлари олдида нутқ сўзлаётганда иккиланмасдан: "Европанинг санкциялари икки ҳил таъсир кўрсатди: Европа бўйлаб савдо-сотиқнинг пасайиши, ... ... биз ҳақиқатан шу санкциялар оқибатида жабр кўрдик. Шу билан бирга, агар рақамларга қарасак, Россия ва АҚШ ўртасидаги савдо, аксинча, ошди. <...> Иккинчидан, биз Россияга ушбу санкциялар натижасида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш имкониятини бердик. <...> Учинчи элемент. : маълум даражада, янги технологиялар соҳасида  устувор ҳамкорига айланган Хитойга Россияни якинлашишига ундадик".

Бироқ, Париждаги кашфиётлар тўсиқларга тўла санкцион йўлида жасорат билан олға кетаётган бизнинг вашингтонлик рақибларимиз учун буйруқ бўла олмайди. Энг сўнгги мисол, АҚШнинг Россия "Роснефт" нефт ширкатининг Швейцария шўъба корхонасига қарши Венесуэла нефтини сотишда компаниянинг иши учун ўч олиш учун киритилган санкциялари. Дастлаб, санкцияларнинг эълон қилиниши Москва биржасида бироз ваҳима қўзғади, аммо Роснефт акциялари нархи бироз пасайганидан кейин аввалги даражаларига қайтди. Эҳтимол, бундай сокин (ва невротик фикрлайдиган молиявий бозорлар учун ҳос бўлмаган) реакция компаниянинг жавоб баёнотлари билан эмас, балки Америка ва Европа оммавий ахборот воситалари томонидан нашр қилинган Вашингтоннинг Венесуэла йўналиши бўйича истиқболларини таҳлил қилиш билан боғлиқ, шу жумладан Ғарб экспертларига асосланган ҳолда.

Консенсус таҳминан қуйидагича кўринади: Вашингтон Роснефтнинг ўзига қарши санкциялар киритишдан қўрқди, чунки бу ҳолда бутун дунё энергия бозори зарар кўради, British Petroleum ва Қатарнинг суверен инвестиция фонди Россия компаниясидаги миноритар улушларига эгалик қилгани эса АҚШ Давлат Департаментининг "қирғийлари" шашдини пасайтириб туради. Венесуэла қарзларни сўндириш ҳисобига Венесуэладан нефт олаётган шўба корхонага қарши санкциялар Венесуэланинг нефт экспортига тўсқинлик қилиш ва Роснефтни ушбу "Жанубий Америка нефт пироги" дан узоқлаштиришга уринишдир. Санкцияларнинг билвосита мақсади Россия расмийларининг расмий Каракас ва президент Мадурони қўллаб-қувватлашни давом эттиришнинг бемаънилигига "ишонтириш" ҳисобланади. Ушбу ёндашувнинг самарадорлигига жуда жиддий шубҳа бор, ҳатто Вашингтоннинг кучи ва донолигига хизмат доирасида шубҳа қилиши мумкин бўлмаганлар орасида ҳам.

"Венесуэлани Путин томонидан қўллаб-қувватланишини тўхтатиш жуда мушкул", - дейди "Америка Овози" радиоси.

Рейтер агентлиги хабар беришича: "Агар Москва Венесуэла нефтини экспорт қилишни давом эттириш нияти бўлса, у АҚШнинг бугунги санксияларини четлаб ўтишнинг алтернатив усулларини албатта топади", - деб ёзади Signum Global Advisors компанияси вакили Эндрю Бишоп ўз мижозларига ёзган хатида.

"Америка Овози" журналистлари ҳам парадоксал кашфиёт қилишди: АҚШнинг Венесуэлага қарши санксиялари қанчалик самаралироқ бўлса, Россия америкалик истеъмолчилардан шунча кўпроқ даромад олади. Бу АҚШ ташқи сиёсатининг кўзга кўринмас оқибати божхона маълумотлари таҳлили орқали аниқланди: "АҚШ Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, Венесуэланинг оғир нефтига боғлиқ бўлган Мексика кўрфази бўйидаги нефтни қайта ишлаш заводлари жорий йилда санкциялар (Венесуэлага қарши – Таҳр.) жорий қилинганидан бери Россия нефт маҳсулотларини импортини деярли уч баравар оширди".

Бундан ташқари, уларнинг ўзлари санкцияларнинг яна бир натижасини аниқлашди: "Америка Овози" га кўра, Венесуэла ўз нефтини жаҳон бозорида сота олмаслиги сабабли, уни Россия компанияларига чегирма билан сотмоқда (яъни рус харидорлари бундан қўшимча даромад олишмоқда), ва шу билан бирга, нефтни сотишдан олинган пул Россия қуролларини сотиб олиш учун олинган қарзларни тўлашга кетмоқда. Яъни, пул яна Россияга у ёки бу шаклда қайтиб келмоқда. Ушбу схемани тавсифловчи манбанинг аниқ ёлланганлигини ҳисобга олган ҳолда, америкаликлар томонидан эълон қилинган маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа билан қараш мумкин.

Аммо бизнинг океан ортидаги шерикларимиз вазиятни айнан шу тарзда кўришади ва уларнинг воқеликни талқин қилишларида шубҳа қилишмаяпти ва бу улар энди улкан руҳий азобларни бошдан кечираётганларини англатади. Улар бу азобларни Американинг Венесуэлада давлат тўнтаришини амалга оширишга уринишлари туфайли Россия тез суръатлар билан пул ишлаётганини англаганидан тортишмоқда. Оқ уйда "Американинг орқа ҳовлисида"ги (Жанубий Америка Вашингтонда шундай номланади) бундай геосиёсий дзюдога ҳеч ким ўрганмаган.

Бундай шароитда Давлат Департаментига "бу русларни бир нарса қилиш керак" деган талаб қўйилиши мантиқан тўғри, шунинг учун у қўлидан келганини қилмоқда. Бундан ташқари, Америка дипломатияси узоқ вақт давомида жиддий музокаралар олиб бориш қобилиятини аллақачон йўқотган. Санкцияларни киритиш мумкин бўлса, музокара олиб боришдан нима фойда? Шунга кўра, санкциялар бундан кейин ҳам киритилади ва шундан сўнг журналистлар ва экспертлар АҚШнинг давлат нашрлари саҳифаларида ўқувчиларга АҚШ санкцион таёқни айлантириш учун қанча пул тўлаши (ёки фойдани йўқотиши) ҳақида тушунтириш берадилар.

Ва шу нуқтаи назардан, Москва ва Париж ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш истиқболлари (жуда узоқ келажакда бўлса ҳам) афзалроқ кўринади. Европа сиёсий элитаси билан муносабатларнинг барча мураккабликларига қарамай, унинг ҳеч бўлмаганда баъзи вакиллари ўз ҳаракатларининг оқибатлари ҳақида ўйлаш қобилиятини намойиш этмоқдалар.

Шу маънода, расмий Вашингтон, онгли америкалик мутахассиларнинг барча тавсияларига қарамай, ҳозиргача санкциявий ботқоқлар билан қопланган йўл атрофида айланишни афзал кўрмоқда. Натижани олдиндан айтиш мумкин. Аммо бу АҚШ учун яна ёқимсиз кутилмаган воқеа бўлади.

Асосий мавзулар