11:15 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Колумнистлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1077)
1762 0 0

COVID-19 инфекциясининг ривожланиши, унинг сайёрадаги ғалабали юриши ҳақида деярли ҳар дақиқада хабар қилинмоқда. Ҳозирги утопия тобора ваҳима қўзғатувчи кайфият бағишлаётгани шубҳасиздир, деб ҳисоблайди муаллиф.

COVID-19 инфекциясининг ривожланиши, унинг сайёрадаги ғалабали юриши ҳақида  деярли ҳар дақиқада хабардор қилаётган матбуотни кузата туриб, ваҳимали хавотир ва ўлатдан азият чекаётганлар сони (эҳтимол, ҳозирча) ўртасидаги тафовутни пайқамасликни иложи йўқ. Бу ҳар йили гриппдан вафот этганлар сони ва пневмониядан ҳар йили қурбон бўлганлар сонидан анча паст, деб ёзади РИА Новости муаллифи.

Албатта, янги вируснинг қурбонлари нисбатан камлиги бу бепарволикка сабаб бўлмайди. Биринчидан, ҳар қандай ҳолатда, ўлим бу ўлим, ва янги таҳдид - бу янги таҳдид, иккинчидан, келажакдаги истиқболлар унчалик аниқ эмас. Эпидемия қайси босқичдалиги ҳам аниқ эмас - бошланғич, иккиламчи ёки якунийми. Одатда бундай ҳолатлар қандай сирли равишда пайдо бўлса, шундай сирли равишда йўқолади. Негалиги аниқ эмас.

Бошқа томондан, аввалги ваҳима ҳужумлари ҳолларини эслаймиз. Чўчқа гриппи, парранда гриппи, САРС (атипик пневмония), Эбола безгаги, инсоният эса ҳали ҳам барҳаёт. Аммо ўн беш йил олдин, парранда гриппи дунё аҳолисининг учдан бир қисмини, яъни уч миллиардга яқин одамни ўлдириши мумкинлиги башорат қилинган эди. Аслида қурбонлар сони 300 га яқин бўлган.

Албатта, бу янги ўта зарарли инфекциянинг пайдо бўлишини истисно қилмайди - осонлик билан юқадиган ва жойида ўлдирувчи. Ушбу соҳадаги билим ҳали ҳам кўп таъминлай олмайди ва кафолатни эса фақат суғурта полиси беради.

Аммо яна бир савол берилиши керак: эпидемиологик вазият иқтисодий ва сиёсий вазиятга қандай таъсир қилиши мумкин? COVID-19 учун аллақачон геологик миқёсдаги жараёнларни ҳаракатга келтирувчи детонатор ролини ўйнаши мумкин бўлган “қора оққуш”, яъни кутилмаган ҳодиса деб аташга улгуришди. Баъзилар тушкунликка тушишди, бошқалар қувонишди, бироқ ҳаммаси ҳам эски дунё вирусдан қулашни бошлаганини тахмин қилишмоқда.

Шубҳасиз, Фукуяма талқинидаги “тарихнинг охири” ҳаворийларнинг "қачонки "тинчлик ва хавфсизлик "деганларида, уларнинг ҳалокати тўсатдан юз беради" (1Фес.5:3) сўзлари эсга тушади. Либерал утопиянинг (хомхаёл, хаёлий орзу) ақлсиз ўзидан мағрурлиги яхши натижа бермайди.

Бироқ, ўтмишдаги ўлатли балоларни эслайлик, уларга нисбатан COVID-19 енгил аксиришдан бошқа нарса эмас. 1918-1919 йиллардаги испан вируси, энг камида 40 миллионнинг ҳаётига зомин бўлди, бу Биринчи Жаҳон урушидаги йўқотишлардан тўрт баравар кўпдир. Шу билан бирга, ушбу урушда одамлар фронт атрофи худудларида ҳалок бўлишган, фронт ортида ва айниқса нейтрал мамлакатлар аҳолиси ўзларини хавфсиз ҳис қилишган, испан эса на фронт ортидагиларни ва на нейтралларни аямади. Испания гриппи вируси жуда ёвуз бўлиб, кексаларни ҳам, кучга тўлган ёшларни ҳам нариги дунёга равона қилди.

Шунга қарамай, тез орада испан пандемияси унутилди ва маданиятда, халқ анъаналарида жуда сезилмас излар қолдирди. Ҳа, қадимги Европа дунёси йўқ бўлиб кетди, лекин бу жаҳон уруши қирғинлари ва тўрт империянинг қулаши натижасида рўй берди, испан гриппи эса ўзининг вайронагарчилиги билан Европанинг фалокатига алоҳида таъсир кўрсатмади.

Афтидан, XIV аср ўрталарининг Европа аҳолисининг тўртдан биридан учдан бир қисмигача (20-25 миллион) ўриб чиққан ва ҳосилини Испания ва Ирландиядан Польша ва Россиягача йиғиб олган  қора ўлати айнан ўша қора оққуш бўлиши керак эди. Охир оқибат, вабо ҳатто Юз йиллик урушни ҳам тўхтатди ва унинг бутун иқтисодиётга таъсирини инкор этиб бўлмайди: кўп сонли ишчиларнинг йўқолиши бутун меҳнат муносабатлари тизимини ўзгартирди. Ва яна, Европанинг ўша пайтдаги энг муҳим марказлари - Флоренция, Генуя, Папа Авиньонида кўплаб олижаноб одамларни йўқ қилган яҳудий қирғинларининг пайдо бўлишига олиб келган вабо шафқатсизликлари маданиятда ҳам акс эттирилган. "Декамерон"ни ҳамма ўқиган.

Аммо ўн йил ўтди. Вабо вақти-вақти билан оқибатларини эслатиб турарди (у Ғарбий Европада XVIII асргача пайдо бўлиб турган), аммо умуман олганда у на сиёсат, на иқтисодни тубдан ўзгартирмади. Юз йиллик уруш 1360 йилда қайта бошланиб, Францияни деярли яна бир аср давомида азоблади. Иқтисодий, диний, маданий нуқтаи назардан, вабодан олдинги давр ва вабодан кейинги давр тўлиқ узлуксизликни намойиш этади - кескин ўзгаришлар юз бермади ва агар қора ўлат Европани четлаб ўтганда ҳам вазият худди шундайлигича бўларди деб тахмин қилса бўлади.

Ўрта асрлардаги жамиятнинг ушбу мослашувчанлиги, ҳатто ўлат ва очарчилик, қўрқоқлик ва вайронагарчилик ҳам ўша давр ҳаётининг ажралмас қисми бўлганлиги билан изоҳланиши мумкин ва Ўрта асрларнинг одами ҳамма нарсага, шу жумладан вабо даҳшатларига бардош беришга одатланган эди. Ўша пайтда, агар воқеанинг охири ҳақида ўйлаган бўлса ҳам, унда Фукуямадан фарқли ўлароқ жуда даҳшатлироқ маънода. Dies irae, dies illa мутлақо либерал утопия эмас.

Бошқа томондан, ҳозирги ваҳима тобора кўпроқ ваҳима қўзғатаётганини инкор этиб бўлмайди. Ғарб дунёсидаги университетлар ва ақлий марказлари ғолиб либерализмнинг порлоқ келажаги ҳақида жар солиши (бундан бошқа яна нима иши ҳам бор?) давом этаётган маҳалда, ушбу ғолиб маърузаларга контрапункт бўлиб Грета Тунбергнинг қасидалари, ҳозирги вирусологияси ёки бошқа нарсалар чиқяпти. “Ва одамлар оламга келадиган мусибатлардан қўрқув ва кутишдан ҳалоқ бўладилар” (Лк.21:26).

Шубҳасиз, утопиялар билан бошқача йўл тутиб бўлмайди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1077)

Асосий мавзулар