Ўзбекистон армияси нима учун коронавирусдан қўрқмайди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСолдаты Вооруженных сил Узбекистана
Солдаты Вооруженных сил Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда армияга баҳорги чақирувни тўхтатишга қарор қилинди. Белгиланган муддат хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларнинг айримлари уйларига жўнатилди, аммо қўшимча кучлар ҳозирча кечикмоқда. Бу мамлакат мудофаасига таъсир қиладими?

Март ойида республикада бир йил муддатга навбатдаги чақирув эълон қилинди. Захирага бўшатилган аскарларни ташиш учун “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ томонидан ташкил этилган махсус поездлар 7 мингдан ортиқ аскарни уйларига етказишга муваффақ бўлди. Шу билан бирга, ҳарбий хизматчининг ҳар бирига шахсий гигиена воситалари ва тиббий ниқоблар топширилди. Март ойининг бошида янги қабул қилинган аскарлар гуруҳлари хизматни ўташ жойларига йўл олишди. Шу билан бирга, оғир эпидемиологик вазият армиянинг "смена ўзгариши" ни тўхтатиб қўйишига олиб келди. Бу чақирув пунктларида одамларнинг оммавий тўпланишида коронавирус инфекцияси тарқалиши хавфини камайтиради. Ушбу чора тўла асосли, чунки 6 апрель куни эрталаб Ўзбекистонда COVID-19 вирусини юқтирганлар сони 390 кишига етди, улардан юзга яқини ўтган кун ичида касалланган.

Офицеры узбекской армии - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда армияга чақирув вақтинча қолдирилди

Вазият мураккаб. Қўшинлар карантин объектларини санитария ишлови ва ҳимоя қилинишига жалб қилинган. Эпидемиологик хавфли ҳудудда радиациявий-биологик мудофаа бўйича малакали мутахассислар ва шифокорлар жанговар шароитда ишлашмоқда. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ёш мутахассисларни тайёрлаш марказининг дезинфекциялаш гуруҳи дислокация нуқтасига туташган бир нечта кўчаларни зарарсизлантирди ва шунга ўхшаш тадбирлар бутун мамлакат бўйлаб давом этмоқда. Фуқаролар кўрилаётган чоралардан мамнун ва миннатдорчилик билдирмоқдалар. Бироқ, ўқитилмаган янги аскарларни жангга жалб қилиш мақсадга мувофиқ эмас.

Мамлакатни тўғридан-тўғри тажовуздан ёки вирусли пандемиядан ҳимоя қилиш учун, биринчи навбатда, жипслашган, ўқитилган ва яхши жиҳозланган ҳарбий қисмлар керак. Қўшинлар ўзларига берилган вазифаларни автоном ва самарали бажариш учун пухталик захирасига эга. Баҳор чақирувини номаълум вақтга кўчирилиши жанговар тайёргарликка таъсир қилмайди. Муддатли ҳарбий хизматчилар жанговар вазиятда одатий ҳаёт тарзини амалга оширишнинг иложи йўқлигини ва Ўзбекистон халқи ўз армиясига чин дилдан умид қилишини яхши билишади.

Хавотирли суръат

Ўзбекистон Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, янги беморларнинг сони 100 мингдан ортиқ одам учун карантин тугаганидан кейингина камайишни бошлайди. Яъни, келгуси кунлар ва ҳафталар ичида республикада COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши кураш сусаймайди. Ўйлайманки, баҳорги чақирув "технологик носозлик" туфайли тўхтатилмади, балки асосий ҳудудда кучларнинг қайта йиғиш шаклидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун.

Дезинфекция машин вьезжающих в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
COVID-19: Ўзбекистонда вирусни юқтириб олганлар сони кескин кўпайди

Армиядаги "сменани ўзгариши" шундай қилинганки унда касал одам йиғилиш пунктига етиб бориши ва ҳарбий форма кийиб олиши пандемия вазиятида деярли имконсиз: бир неча ҳарбий тиббий комиссия босқичма-босқич ҳар бир йигитни (алоҳида) ва унинг тиббий картасини аниқ ёки яширин касалликларга текшириб кўради. Келажакда, тахминан бир ой давомида янги аскарлар қўшинларда "кекса ёшдагилар" дан бутунлай ажратилиб жойлаштирилади, "Ёш аскар курси"ни алоҳида ўтайдилар (бу деярли карантин). Албатта, вирусли эпидемия хавфли, эҳтиёт чораларини талаб қилади, аммо у навбатдаги чақирувни бекор қила олмайди.

Масалан, бугунги кунда Россия ҳарбий коммисариатларининг барча ходимлари масофадан туриб ишлаш режимига ўтказилди, чақирилувчиларнинг зарур маълумотлари телефон орқали аниқланмоқда. COVID-19 омилини ҳисобга олган ҳолда россиялик чақирилувчилар тегишли текширувлардан ўтиб, 20-майдан эрта бўлмаган муддатда, яъни одатдагидан кечроқ ҳизмат жойларига йўл оладилар. Ушбу мисол шуни кўрсатадики, коронавирус чақирув технологиясига таҳдид солмайди, аммо Ўзбекистоннинг қуролли кучлар жуда ихчам - 50 минг киши, уларнинг аксарияти эпидемияга қарши курашга жалб қилинган. Ва, эҳтимол, бу вазиятда, янги аскарлар фақат халақит бериши мумкин.

Бугунги кунда чақирув бўйича ҳизматни ўтаб бўлган, ўқитилган ва тажрибали жангчилар, уйларида ўз-ўзини изоляция қилишидан кўра, мамлакат ва одамлар учун олдинги сафда кўпроқ фойдалидир. Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги арафасида, 1944 йилдан бери 7-9 йил давомида таътилсиз хизмат қилишга мажбур бўлган 1927 йилда туғилган чақирилганлар бехос эсга тушади. Ҳеч ким нолимаган ва бугун бу аскарларнинг набиралари ҳарбий анъаналарнинг кучига таяниб, замон талабларига жавоб бериб, Ватанга ғурур ва шараф билан хизмат қиладилар. Умид қиламизки, Ўзбекистонда коронавирусни енгиш учун бир неча йил эмас, балки бир неча ой кифоя бўлади.

Албатта, қўшинларнинг жанговар тайёргарлигининг одатий ритми ва машқлар жадвали бузилади, аммо бу таркибий қисмларнинг умумий тайёргарлигига таъсир қилмайди. Коронавирусни мағлуб қилгандан сўнг, қўшилган ёш кучларни ҳарбий сафга тезлаштирилган тарзда қўшиш мумкин.

Хизмат, хайрия

Карантин - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги карантин қачон тугайди?

Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши хавфи туфайли 30 март кунидан барча аэропортлар фаолияти тўхтади, аввалроқ бошқа давлатлар билан транспорт алоқалари тўхтатилган эди. Шунга қарамай, вақтинчалик қийинчиликларни бартараф қилса бўлади, мамлакат ва қуролли кучлар ҳаёти давом этмоқда.

Ҳарбий хизматчилар бутун республика бўйлаб "Биз сизга ёрдам берамиз, сиз эса уйда қолинг" шиори остида ўтказилаётган хайрия тадбирларида фаол иштирок этмоқдалар. Ва улар нафақат маҳсулотлар билан ёрдам бермоқда. Олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ва Ҳарбий прокуратура кўнгиллилари гуруҳи карантиндаги ватандошларни 200 дан ортиқ дунё ва ўзбек адабиётига оид китоблари билан руҳий қўллаб-қувватладилар.

Бошқа томондан, (бугунги кунда уйларидан узоқда ўз вазифаларни бажараётган) ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида Фарғона, Андижон ва Наманган гарнизонларида Санитария-эпидемиология назорати маркази назорати остида чегирмали озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0