Карантиндан қочиш ёки бор бисотини кўтариб узоқ йўлга пиёда чиққан аёл ҳақида

© Sputnik / Дильшода РахматоваПустые улицы Ташкента
Пустые улицы Ташкента  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Карантин туфайли Тошкент ва бошқа шаҳарлар ёпилди, таксида юриш, ниқоб тақмай кўчага чиқиш тақиқланди. Бундай вазиятда, асосийси - ниқобни кўзга ҳам тақиб олмаслик, акс ҳолда ён-атрофда ёрдамга муҳтож кишиларни ҳам кўрмай қолиш мумкин.

...Карантин ўз йўлигаку-я, лекин қарзларни барибир тўлаш керак. Ҳамкасабамдан менга керакли банк ишлаётганини билганимдан сўнг у ерга бориб тўловни амалга оширишга қарор қилдим. Обедгача бир соат вақт қолган эди, пиёда бориш керак бўлган масофа эса - 8 бекат.

Шаҳар кўчаларида кам сонли бўлсада автомобиллар бор эди, лекин манзилингни яқин қила олмаса уларнинг бўлганидан не фойда?  Велосипед минишни билмаганимга ва электросамокатим йўқлигига, биринчи марта пушаймон бўлдим. Ёнимдан скейтини ғизиллатиб ўтиб кетган болага ҳавасим келди.

© Sputnik / Дильшода РахматоваТошкентнинг бўш кўчалари
Карантиндан қочиш ёки бор бисотини кўтариб узоқ йўлга пиёда чиққан аёл ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентнинг бўш кўчалари

Шу хаёллар билан қадамимни тезлаштириб салкам югуриб кетаётганимда олдимдан бир неча сумка ва пакетлар кўтариб олган аёлни кўриб қолдим. Ёш аёл юк оғирлигидан эгилиб зўрға қадам босаётган эди.

“Ёрдам берайми?” деган саволимдан ўз хаёллари билан банд бўлган аёл дастлаб эшитмадими ёки кутилмаган бўлгани учунми - бир зум шошиб қолди.

Мен энг катта сумкани кўтармоқчи бўлиб қўл чўздим. Сумка ичига гўёки 5-6та чўян дазмол солингандек оғир эди. Аёл мени тўхтатиб бироз уялиб, қўлимга енгилроқ пакетларни узатди.

“Эҳ, чарчаб кетдим, Тошкентдан кетмоқчиман. Иш йўқ, квартирага тўлашга пул йўқ, озиқ-овқатлар ҳам тугаган, бирор қариндош уруғ ҳам йўқ. Эрталаб йўлга чиққандим, ҳалигача шаҳардан чиқиб кета олмаяпман. Собир Раҳимовгача пиёда етиб олмоқчиман!”, - деб арз қилди тасодифий танишим.

Севаранинг (кейроқ исмини билиб олдим) сўзлари мени ҳайратга солди. Шунча юк билан у Юнусободдан Собир Раҳимовгача пиёда йўлга чиқибди. 17 км! - уч ярим соат тўхтовсиз.

Контрольно пропускной пункт Рохат при въезде в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Махсус рухсатнома талаб этилмайдиган автотранспорт рўйхати эълон қилинди

Шу пайт тўхтаб атрофга назар солдим, Севара қарама-қарши томонга кетаётган эди.

“Собир Раҳимовга бориш йўлини биласизми?”, - деб сўрадим.

У йўқ деган маънода бош чайқаб қўйди.

Мен ҳеч нарса демадим. Бошимда кўплаб саволлар пайдо бўлаётган эди. Бор бисотини йиғиб, йўл билмасдан пиёда бош оққан тарафга қараб кетиш учун нақадар тушкун аҳволда бўлиш керак киши...

Биз Аквапарк олдида тўхтадик. Банккача бироз қолган эди.

“Сиз бошқа томонга кетаяпсиз, - дедим мен Севарага. – Мен банкдан чиққунча, узоғи билан бир соат кутиб турсангиз, ортга қайтишда сизни кузатиб қўяман. Фақат илтимос ҳеч қаерга кетмай шу ерда туринг”.

Аёл киши “хўп” деб бош силкиди, мен банкка кириб кетдим.  

Ортга қайтишда, мен Севарани анча узоқда кетаётганини кўрдим. Мендан умидини узган шекилли, бир ўзи яна йўлга чиққан эди. Мен унга етиб олиб яна юкларини кўтаришда ёрдам бердим. Мени кўриб у ҳам бироз дадиллашди.

Сотрудники ГУВД осуществляют проверку документов - Sputnik Ўзбекистон
Карантин тартиби: кимларга Тошкентга кириш ва чиқишга рухсат берилади?

Йўл-йўлакай Севара Тошкентда тиббий ҳамшира бўлиб ишлаганини, бир неча кун олдин уларнинг поликлиникаси вақтинча ёпилганини ва у ишсиз қолганини хабар қилди. Аёл асли бухоролик бўлиб 4 йилдан бери Тошкентда жойлашиб олишга ҳаракат қилаётган экан. Энди эса пойтахтдан бутунлай кетишга қарор қилибди. Аёл айтишига қараганда у бундай ҳаётдан чарчаган. Тиббиёт ходимлари ҳозир ҳамма жойда керак бўлса-да, лекин бошқа шаҳарликлар учун  шундай мураккаб вақтда ҳам ишга жойлашиш қийинлигини айтди. Устига-устак уйда онаси ҳам касал бўлиб қолган, у кишига ҳам қараш керак.  

Унинг бу иқрорига жавобан, мен ҳозир дунёнинг кўплаб жойларида вазият бундан ҳам ёмонлигини, у бўлса ҳарчанд ўз ватанида эканини, бу ерда унга биров бўлмаса бошқаси ёрдам бериши мумкинлигини айтдим. Ахир юз минглаб кишилар бегона юртларда қолиб кетиб ушбу мураккаб вақтни янада қийинроқ шароитларда ўтказмоқда.

Бунга жавобан Севара истеҳзоли кулиб қўйди.

“Эрта тонгдан мана шу сумкалар билан бир постдан иккинчи постга келаяпман. Ҳеч ким менга ёрдам бера олмади. Ҳамма уйингга бор дейди. Уйим Бухорода бўлса мен қаерга борай?”

Суҳбат билан Универсам бозоригача етиб келдик, у ердан Собир Раҳимов бекатига қадар тўғри йўл эди. У ерда, шаҳар чегарасидан ташқарида Севарани бухоролик юртдоши кутиб турган эди. У Севарани машинада Бухорога олиб боришни ваъда берган.

Автомобиль Дамас - Sputnik Ўзбекистон
Вилоятлараро автотранспорт ҳаракати бутунлай тўхтатилди

Бекатда бир неча таксилар турар эди. Уларнинг олд ойналарида “етказиб бериш” деган ёзувлар илинган эди.

“Мана шу қизни Собир Раҳимовгача олиб бориб қўйинглар, илтимос”, - деб уларга мурожаат қилдим. Таксичилар рози бўлмади. Йўловчи ташиш учун жарималар улкан, манзилгача эса камида 20та пост бор. Шунда мен ҳеч бўлмаса ушбу аёлнинг юкларини шаҳар чегарасигача олиб бориб қўйишни сўрадим.

“Қирқ минг сўм”, - деди ҳайдовчилардан бири.

“Эсинглар жойидами!?”, - деди ҳайрат билан менинг чарчаган йўлдошим.

Мен таксичининг кўзига тикилиб қарадим: замон қийин вақтида сизлар халққа шундай ёрдам бераяпсизларми, деган маънода. У бўлса айбига иқрор бўлгандек, бошини эгиб, нархлар ошиши бекорга эмаслигини, ҳозир одам ва жўнатмалар йўқлигини, орқага бўш келишга тўғри келишини тушунтириб берди. Ҳа, ҳамманинг ўз ҳақиқати бор.

Савдолашишга вақт ҳам тоқат ҳам йўқ эди. Буюмларини машинага жойлаб ўзи пиёда Севара ўз уйи томон тўғри йўлдан кетди.

Пограничный пункт, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Яна 3 та вилоят кириш ва чиқиш учун ёпилди

Менинг ўзим ҳам уйга етиб олганимда яхшигина чарчаганимни ҳис қилдим. Кечқурун Севара қўнғироқ қилиб қолди. У ёрдам учун миннатдорлик билдирди ва танишининг машинасига етиб олганини хабар қилди. Овозидан ҳам чарчагани ҳам хурсандлиги билиниб турар эди.

Ана шундай жим ва бахтсиз ёлғиз юрганлар ёки ўз-ўзини яккалаш вақтида бир ўзи уйида ўтирганлар қанча экан? Ҳаммасидан айланиб ҳол-аҳвол сўраб чиқа олмайсан, лекин шундай кишини кўриб билиб қолсангиз – жим ўтиб кетманг. Ахир яхшилик дунёни асраб қолади, жумладан коронавирусдан ҳам.

Янгиликлар лентаси
0