18:33 03 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Колумнистлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (933)
745 0 0

Янгилик кўплаб заҳарли ва истеҳзоли шарҳларга сабаб бўлди: буюк давлату, лекин ўзининг асосий тиббий материалларга бўлган эҳтиёжини мустақил равишда таъминлай олмаяпти ва қўшниларининг эҳсонларидан фойдаланишга мажбур.

Россия Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдамини миннатдорчилик билан қабул қилди. Умумий ҳисобда, мамлакатимизга беш миллион тиббий ниқоб ва тиббий дока берилади, деб ёзади РИА Новости муаллифи.

Янгилик кўплаб заҳарли ва истеҳзоли шарҳларга сабаб бўлди: буюк давлату, лекин ўзининг асосий тиббий материалларга бўлган эҳтиёжини мустақил равишда таъминлай олмаяпти ва қўшниларининг эҳсонларидан фойдаланишга мажбур.

Шу билан бирга, масхаралар ва эрмаклар ортида, одатда бўлгани каби, содир бўлаётган нарсаларнинг асосий маъноси қолиб кетмоқда. Уни тушуниши учун баъзи фактларни эсга солиш керак.

Март ойининг биринчи ярмида Россия Ўзбекистонга коронавирус ташхиси учун бир неча минг синов тизимини беғараз тақдим қилди. Аммо Ўрта Осиё республикаси бундай ёрдамни олган ягона эмас эди. Февраль ойининг бошидан бери Москва бу ишни доимий равишда амалга ошириб, кўплаб қўшниларни бу тестлар билан таъминламоқда.

Ўзбекистоннинг ўзи нафақат Россияга ёрдам кўрсатди. Икки ой олдин Тошкент Хитойга инсонпарварлик ёрдамни юборди, ўшанда Хитойда эпидемия авжига чиққан эди. Пекин "кучли ва беғараз кўмак" учун миннатдорчилик билан қабул қилди. Бир ярим ой ўтгач, вазият аксинча такрорланди: март ойи охирида Хитой Ўзбекистонга юк жўнатди.

Россия ва Хитой ўртасидаги вазият ўхшаш: февраль ойида биз у ерга икки миллион ниқобни жўнатдик, бир неча ҳафта олдин эса ўзимиз ёрдамни қабул қилиб олдик. Масала юкларни алмаштириш биланла чекланиб қолмади: аввал эпидемияга қарши кураш бўйича россиялик мутахассислар қўшнилар томон йўл олди, яқиндагина эса хитойлик шифокорлар ташриф буюрдилар.

Ўзаро ёрдам алмашинуви ғалати бўлиб туюлиши мумкин, аммо бунинг ортида одатий гуманитар механизмни тубдан қайта кўриб чиқиш ва ўзгартиришга уриниш ётади. Яна бир бор, глобал сиёсий тизимнинг асосий "ҳаракатга келтирувчилари" - Россия ва Хитой бу жараённи бошқармоқда.

Замонавий дунёда инсонпарварлик ёрдами ғояси жуда ғалати, баъзи жойларда эса иккиюзламачилик ва очиқчасига бадбашара кўринишга кирди.

Биринчидан, ёрдам беришнинг асосий "сценарий"си сифатида муаммонинг территориал жиҳатдан чекланган, жойлашганлик хусусияти бўлиб қолди: агар бирон бир мамлакат фалокатга дуч келса (ҳар хил - табиийдан бошлаб техногенгача), унда шунга ўхшаш қийинчиликларга дуч келмаган бошқа давлатлар ёрдам бериши мумкин.

Ҳозирги COVID-19 пандемияси эса вужудга келиши мумкин бўлган инқирозлар эҳтимоллигини унутишни афзал кўрган дунёни эсга олди: бир вақтнинг ўзида ҳамма бир хил муаммога дуч келаётганида.

"Дала синовлари" натижаси, айниқса Ғарбда, умидсиз бўлиб чиқди. Ўзларини бенуқсон ахлоқнинг намунаси сифатида кўрсатишга одатланган баъзи давлатлар жуда шов-шувли хулқ-атворини намойиш қилишди: тиббиёт буюмлари билан ортилган бегона юклар улар томонидан ҳеч иккиланмасдан ва ҳеч бир пушаймонсиз ушлаб қолинмоқда.

Иккинчидан, инсонпарварлик ёрдами ғояси, маълум бўлишича, кўплаб шартлар ва чекловлар билан юкланган.

Кимдир заифлиги ва ўз кучлари ёрдамида курашишга қодир эмаслигини намойиш этишдан қўрқади - бу кўпинча у ёки бу жиҳатдан буюкликка даъвогар давлатлар тааллуқли. Бошқалар учун фақат иттифоқчиларнинг ёрдами мақбул ва ўзаро зиддиятлари мавжуд мамлакатлардан ёрдам таклифларида эса қандайдир таҳдидлар кўринмоқда. Масалан, 2016 йилда Россиянинг ёнғинга қарши самолётлари Португалиядаги ёнғинларни ўчиришда иштирок этган бўлса, икки йилдан сўнг, 2018 йилда худди шундай муаммога дуч келган Греция Москванинг ташаббусига эътибор бермасликни афзал кўрди.

Бундай вазиятда Россия сўз билан эмас, балки амалда мутлақо бошқача ёндашув мумкинлигини ва зарурлигини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

Аввалига, ҳатто глобал инқироз ҳам давлатлар ўз қадр-қимматини йўқотишига сабаббўла олмайди. Ҳеч ким бошқа мамлакатларга ёрдам бериш учун миллий эҳтиёжларни қурбон қилишлиги ҳақида гапирмаяпти. Аммо агар захиралар имкон берса, ўзим ҳам емайман, бошқаларга ҳам бермайман деб ўтирмасдан, ҳеч бўлмаганда ҳозирги пайтда танг қолганларга қисман ёрдам бериш керак. Ва агар ўзингиз ҳам танг ҳолатда қолсангиз, сизни қўллаб-қувватлашларига ишончингиз комил бўлиши мумкин.

Пандемия каби муаммолар халқаро миқёсда, ҳамма бир вақтнинг ўзида танг шароитда қолганида, инсонпарварлик ишини самарадорлигини ошириш учун сабабдир. Ва содир бўлаётган воқеалар унинг ҳақиқийлигини исботлайди. Хитой, ўзининг бутун иқтисодий қудрати ва ишлаб чиқаришнинг мослашувчанлигига қарамай, феврал ойида эпидемиянинг энг ўткир босқичидан ўтаётганда ёрдамни қабул қилишдан тортинмади. Аммо яхши ўзгаришлар юз берганда, Пекин уни фаол равишда бошқаларга тақдим эта бошлади.

Ўзаро инсонпарварлик ёрдами ғояси илгари сурилган ва ҳаётга татбиқ этилаётган дунё сиёсий тизимнинг асосларини бузмоқда. Баъзи давлатлар янада жиддий йўқотишларни афзал кўришлари тасодиф эмас, нима бўлганда ҳам улар учун ноқулай ва номақбул кучларнинг ёрдамини қабул қилмаса бўлгани. Шу орқали улар АҚШнинг гегемонлиги остидаги қатъий иерархияни сақлаб келмоқда, бунда ҳар бир мамлакат аниқ белгиланган жойни эгаллашга мажбурдир ва уни ўзгартиришни ўйлай олмайди ҳам.

Айнан шунинг учун АҚШ Кубанинг ёрдамини тасаввур қила олмайди, гарчи Куба фавқулодда вазиятлар ва соғлиқни сақлаш тизимлари аллақачон АҚШдан устунроқ эканликларини исботлашган. Ва ҳудди шу сабабли, Ўзбекистоннинг Россияга инсонпарварлик ёрдами ҳар хил кулгига сабаб бўлмоқда: чунки қулаётган, аммо ҳанузгача қил учида турган жаҳон тартибида бу ҳодиса буюк давлатнинг заифлиги ва хўрланишининг намойиши ҳисобланади.

Аммо Россия ҳам, Хитой ҳам бундай ўйламайди.

Аксинча, улар учун COVID-19 билан жамоавий кураш янги тизимни қуришда навбатдаги қадамдир. Бемаъни иерархик ўйинларсиз, аммо ҳамкорларга нисбатан ҳурмат ва ҳамма учун бир хил қоидалар билан.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (933)

Асосий мавзулар