18:06 03 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Колумнистлар
Ҳавола олиш
178350

Россиянинг Су-57 бешинчи авлод қирувчиси ва Американинг кўп қиррали кўринмас F-35-и осмонда рақибми? Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленко бунга жавоб беради.

Американинг F-35 кўп қиррали қирувчи-бомбардимон самолётини яратиш, ундан фойдаланиш ва илгари суриш тарихи кўринмас жанговар самолётларни ишлаб чиқариш технологиясидан маркетингнинг устунлигини аниқ намойиш этади.

Пентагонга яқин Defense News нашри F-35 Lightning (Чақмоқ) II қирувчи-бомбардимончиси бўйича мутахассисларининг танқидий баҳоларини яна бир бор чоп этди. Фактлар шуни кўрсатадики, F-35 - бу товуш тезлигигача учадиган қирувчи бўлиб, у тўлиқ форсажда 1 дақиқадан кўп бўлмаган вақт ичида тезлаша олади. 1 Мах-дан юқори тезликда 60 сониядан кейин корпуснинг ҳаддан ташқари қизиши натижасида вайрон бўлиш хавфи мавжуд, 1.6-Махдан кейин эса дум қисми шунчаки самолётдан узилиб кетиши мумкин.

Эътибор беришимиз керакки, крейсер товушдан юқори тезлик кўплаб замонавий қирувчиларга ҳос, 5-авлод учун эса бу 1.4-Махдан паст бўлмаслиги керак.

1-Мах тезликка эришилганда, F-35 қирувчиси радарлар учун "кўринмаслик" хусусиятларини, яъни яширин ва тўсатдан пайдо бўлиш ҳусусиятини йўқотади. Ташқи илмоқларида бирон бир қурол бўлса, "Чақмоқ" кўринмаслиги ҳатто товуш тезлигидан паст режимларда ҳам йўқолади.

Кўрсатиб ўтилган муаммоларни технологик жиҳатдан йўқотиб бўлмайди. Самолёт уч хил модификацияда хизматга қабул қилинган: оддий, қисқа кўтарилиш ва қўниш масофаси билан, шунингдек, авиаташувчи учиш майдонидан учадигани. АҚШ денгиз флоти учун "кўринмас"нинг заифлиги ҳолати, шунингдек, таъмирлаш базасидан сезиларли даражада географик жиҳатдан йироқлигига ҳам боғлиқ. Агар сафар бошидаёқ авиаташувчидан учадиган F-35 ишдан чиқса, бу бир неча ой давомида авиақанотнинг жанговар самарадорлигини пасайтиради.

Физика қонунлари билан баҳслашиш бефойда. Пентагон "эксплуатацион хусусиятларни"ни оператив тузатди, энди F-35 қисқа тезлашув имкониятга эга товуш тезлигидан паст самолёт деб ҳисобланади. Ҳарбий-денгиз кучлари ва денгиз пиёдалари учун F-35В ва F-35C модификациялари тахминан 1,2 Мах (форсажда) тезлигида учиши учун белгиланган маълум секундлар миқдори қабул қилинди. Юқори баландликда тутиш вазифасини бажариш учун охирги чора сифатида F-22 Raptor қирувчи самолёти бор, у юқори тезликда вайрон бўлмайди (ҳудди шундай 1-махдан кейин радарларда ҳам кўринади).

Жангда тезлик чегаралари ва жанговар вазиятда манёврлар қирувчи учун нимани англатади?

Технологик жиҳатдан тенг душман билан қарама-қаршиликда, F-35 қирувчи нишонга айланади. Мисол учун юқори тезликка эга ва юқори маневрли, Россияда ишлаб чиқарилган "Су" ва "Миг"лар билан ҳаво жангининг натижасини тўлиқ тахмин қилиш мумкин.

Бешинчи авлодли "ишкаллар"

F-35 концепцияси: душманни "кўринмас"ни аниқлашидан олдин йўқ қилиш. Бироқ, америкалик кўп қиррали қирувчи самолёт бундай вазифаларни бажариш учун жуда хом кўринади. Юқори тезлик нафақат F-35 корпуси ва махсус стелс-қопламасига таҳдид солади, балки самолётнинг орқа қисмидаги кўплаб ҳимояланган антенналарни заифлаштиради.

Ўтган йилнинг июн ойида F-35 самолётнинг жанговар вазифаларни бажариш қобилиятига ва учувчининг хавфсизлигига таъсир қиладиган 13 та техник муаммолар ҳақида маълумотлар эълон қилинди. Ўша вақтдан бери асосий камчиликлар сони бештагача камайтирилди, аммо бу ҳам нархи 100 миллион долларга тенг бўлган машина учун жуда кўп. Вазият F-35 Lightning II яратиш дастурининг қиймати тахминан 1,3 триллион долларни ташкил этиши ва кп қиррали қирувчи-бомбардимончи 2011 йилдан буён оммавий ишлаб чиқарилаётганлиги билан янада парадоксалдир. Маълумки, денгиз флоти ва АҚШ денгиз пиёдалари корпусининг F-35 самолётлари экстремал манёврлар (ракеталардан қочиш) пайтида беқарор ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳолга келади. Борт радарлари денгиз юзасининг жуда тор сатҳини "кўради". Кечаси, асбобларнинг милтилловчи экранлари фазовий йўналишни аниқлашни бузади, ва барча турдаги "Чақмоқ"ларнинг қўнишини қийинлаштиради. F-35 кабинасидаги атмосфера босимидаги фарқланишлар босим шикастларини келтириши ва учувчини ишдан чиқариши мумкин. Lockheed Martin F-35 дастурий таъминотини янгилаш муаммосини фақат 2020 йил охирига қадар ҳал қилишга умид қилмоқда. Бироқ, буларнинг барчаси серияли ишлаб чиқаришга ва "кўринмас"нинг иттифоқдош мамлакатлар - Австралия, Буюк Британия, Норвегия, Исроил, Италия, Япония ва бошқаларга фаол сотилишига халақит бермаяпти.

Ўз маҳсулотини илгари суришда Lockheed Martin тўсиқларга дуч келмоқда. Шундай қилиб, АҚШнинг бир нечта ҳамкор давлатлари "жосуслик" дастурлари туфайли F-35 қўшма ишлаб чиқариш дастуридан чиқиш билан таҳдид қилишди.

Муаммо ALIS ахборот тизимида бўлиб, у F-35 самолётининг дунёдаги исталган жойида, қабул қилувчи мамлакатнинг хоҳишидан қатъи назар, барча ҳаракатларни, манёврларни, миссияларни кузатиб боради. Тизим гўёки фойдаланувчининг манфаати учун техник ҳолат ва логистика таҳлилини ўтказади.

АҚШнинг баъзи ҳаддан ташқари суверен ҳамкорлар ALIS учиш маълумотларини Пентагондаги "катта оға"га узатаётганидан хавотирда. Яқинда бу масала ALIS 3.6 такомиллаштирилган версияси билан ҳал қилиниши кутилмоқда.

Қирувчи самолёт ўйинчоқ эмас

Ҳарбий самолётлар ишлаб чиқариш соҳасидаги технологик имкониятларини қайта кўриб чиқишнинг америкача тенденцияси кузатилмоқда. Бешинчи авлод F-22 Raptor қирувчи самолётини яратиш тажрибаси илгари муваффақиятсиз деб топилган (ишончсиз радиатўлқинни ютувчи қоплама, метрли диапазондаги радарлар томонидан аниқланади, ҳизматнинг қисқа масофаси - 750 км). Серияда ишлаб чиқарилган машина нархи ҳам ноқулай бўлиб чиқди - 350 миллион доллар. Натижада Пентагон атиги 187 дона F-22 "кўринмас"ларни сотиб олди (384 дона режалаштирилган). F-35 Lightning II-нинг (иккитаси ўрнига) битта двигател туфайли арзонлаштирилиши  тортиш кучини, тезлиги, маневрлик ва жанговар юкни камайтирди. Аналоглар билан таққослаганда айниқса сезиларли.

Гипотетик дуэлда бешинчи авлод рус қирувчиси Су-57 биринчи бўлиб F-35 (ва F-22) ни аниқлаб, йўқ қилиш, душман билан жангни (ракеталардан ўқ узиш), ҳатто юқори тиғизлик ва ўта юқори тезликларда ҳам олиб бора олади. Дарвоқе, рус машинаси товушдан юқори тезликка форсажни ёқмасдан ўта олади.

Су-57 қирувчиси америкалик бешинчи авлод F-22 ва F-35 аналоглари имкониятларидан анча юқори бўлган ажойиб парвоз ва жанговар хусусиятларга эга. Су-57 нинг кичик "самарали акс эттирувчи юзаси" унга душман радарларига деярли кўринмай қолишга имкон беради, конструкциясидаги композицион материаллар сиртнинг 70% ва самолёт оғирлигининг 25% ташкил этади. АҚШ мутахассислари рус қирувчи самолётининг устунлигини тан олишга мажбур бўлмоқдалар ва Су-57нинг товушдан юқори тезликларда энг юқори маневрлилиги қобилиятини, ҳатто жуда қиммат F-22 Raptor эга бўлмаган инфрақизил қидирув ва кузатув тизимини алоҳида таъкидламоқдалар.

Су-57 замбаракли қуроли ёрдамида, шунингдек, ўрта ва узоқ масофага учадиган ракеталардан фойдаланиб, юқори маневрли яқин жангга қодир. Су-57нинг устунлигини асосий радиолокацион станцияси, нишонни аниқлашнинг ноёб оптико-электрон тизими ва "ақлли қоплама" деб номланган электрон помех бериш тизими томонидан таъминланади.

Россия қирувчи самолёти 400 км гача бўлган масофада ҳаво ва ердаги нишонларни аниқлай олади, бир вақтнинг ўзида 62 та объектни кузатиб боради, бошқа самолёт ва дронларга объектлар нишон кўрсатмаларини узатади. 2028 йилгача Россия Федерациясининг аэрокосмик кучлари ушбу машиналардан 76тасини олиши керак. Россиянинг бешинчи авлод Су-57 қирувчи самолётининг серияли ишлаб чиқарилиши (2019 йилдан) муқаррар равишда жаҳон бозорида рақобатчиларни сиқиб чиқаради.

Асосий мавзулар