11:05 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Колумнистлар
Ҳавола олиш
113720

Наполеон Бонапарт қурол кучи билан эришолмаган нарсага, Эммануэль Макрон дипломатия ва сиёсий шантаж орқали эришди, дея ёзади РИА Новости колумнисти.

Наполеон Бонапарт қурол кучи билан эришолмаган нарсага, Эммануэль Макрон дипломатия ва сиёсий шантаж орқали эришди: энди Евроиттифоқ пулларини Париж бошқаради, немис солиқ тўловчилари эса француз қарзларини ва ижтимоий дастурларини тўлайдилар. Эммануэлӣ Макроннинг "коронабонд"лар масаласида Ангела Меркелӣ устидан ғалаба қозониши Германия ва ҳозирча ҳеч бўлмаса тузикроқ бюджет сиёсатини сақлаб қолган Европанинг озчилик мамлакатлари учун Биринчи Жаҳон уруши каби оқибатларга олиб келиши мумкин.

Франция байроғи Бранденбург дарвозаси устидан ҳилпираб турмаган бўлса-да, Германия ҳақиқатан ҳам Франция ва унинг иттифоқчиларига шундай товон пулларини тўлайдики, вазият ҳақиқий урушдаги мағлубиятга ўхшатади. Бироқ, Европалик сиёсатчиларга ҳурмат бажо келтириш керак: омма олдида ҳаммаси теккис ва олижаноб кўринади. Коронавирусга қарши кураш баҳонасида, Ангела Меркелӣ (кўп йиллик қаттиқ қаршиликлардан кейин) "коронабонд" деб номланган - қарз мажбуриятларини чиқаришга рози бўлди, бу мажбуриятларни умуман Европа Иттифоқи (аслида Германия ва иқтисодиёти барқарорроқ бўлган бошқа давлатлар) ўз зиммасига олади, лекин маблағларни Франция, Италия, Испания ва боюджет интизоми бўйича ўзига ҳос тасаввурларга эга бошқа давлатлар сарфлашади. "Коронабонд"нинг биринчи транши ҳажми 500 миллиард еврони ташкил этади. ВВС таъкидлаганидек, "Франция президенти Эммануэлӣ Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркелӣ маблағлар грант шаклида тақдим қилиниши ҳақида келишиб олдилар".

Бюрократик атамаларни бежиз иқтисодий амалиётга таржима қиладиган бўлсак, бу қуйидагича ўқилади: немислар, голландлар, шведлар ва австрияликлар қарз олиб, бу қарзларни ўзлари тўлайдилар, пуллар эса "темир Ангела"нинг қаршилигини муваффақиятли синдирган "Европа жануби" мамлакатларига беғараз ёрдам сифатида кетади, эҳтимол айнан бу пулни тақдим қилинмаслиги (ва беғараз!) Еврозонаси йўқ бўлиб кетиши хавфи билан Меркелни рози бўлишга мажбурланганлиги эҳтимолдан ҳоли эмас. Германия канцлери таслим бўлганидан кейинла ушбу 500 миллиард евро "евро зонаси бирлашиши учун керак " бўлган ўзига хос қадам (эҳтимол биринчи қадам) деб Эммануэль Макрон эълон қилганида айнан шу таҳдидга ишора қилганини истисно қилиб бўлмайди.

Назарий жиҳатдан қарз Европа Иттифоқининг қўшма бюджети томонидан тўланади. Аммо муаммо шундаки, биринчидан, бу бюджетни Европа Иттифоқи давлатларининг ўзлари тўлдирадилар, шу билан бирга улар тенг нисбатда тўлдирилмайди, иккинчидан, агар коронавирус баҳонасида Макрон ва унинг иттифоқчилари илгари бардошли Меркелни умумевропа қарз мажбуриятларини чиқариш каби бу қадар нозик масалада "енгишга" муваффақ бўлишган бўлса, унда Франция, Италия, Испания ва "Европа жануби"нинг бошқа давлатларини ушбу бюджетга камроқ ҳақ тўлаши, Германия, Австрия, Дания, Голландия эса - анча кўпроқ тўлашига ундаши бамисоли элементар сиёсий операция.

Немис бизнеси, сиёсатчилари ва электоратнинг муҳим қисми учун принципиал масалада таслим бўлганидан кейин пайдо бўладиган улкан жанжални олдини олиб, Германия канцлери дарҳол Франция президентининг ғалабали маърузаларига муҳим тушунтиришларни беришга шошилди.

Унинг таъкидлашича, "коронобонд" бу бир марталик восита, чунки Евроиттифоқ мисли кўрилмаган инқирозга дуч келмоқда. Британиянинг The Guardian газетаси ўқувчиларнинг эътиборини қуйидагича тортади: Берлиннинг расмий позицияси қабул қилинган дастурнинг "чекланган сақлаш муддати" ни назарда тутади, бу ўз навбатида, ҳеч бўлмаганда назарий жиҳатдан, немис пулларини француз нафақаҳўрларига тарқатилишига қарши бўлганларни тинчлантириши керак. Муаммо шундаки, бу ваъдалар бировни тинчлантириши қийин.

Европарламентда аллақачон 2 триллион еврога (ҳозирда кўзда тутилаётган 500 миллиард эмас) тенг "иқтисодиётни рағбатлантириш" тўпламини  ташкил этиш тўғрисидаги талаблар тарқатилмоқда, бу Германия ва Европа Иттифоқининг анча-мунча барқарор давлатлари зиммасига яқиндагина ҳеч ким энг даҳшатли тушида ҳам тасаввур қила олмаган қўшимча қарзларни тўлаш вазифаси қўйилади. Бундан ташқари, Италия Бош вазири ўз твиттерида 500 миллиардлик "грантлар" "биринчи қадам" эканлигини ёзди. Демак, эҳтимол Макрон ва унинг бир ҳил вазиятдаги иттифоқдошлари Германияни соғишда давом этадилар.

Немис пулларини сақлаб қолишнинг сўнгги парадоксал умиди сифатида Австрия канцлери Курцнинг норасмий раҳбарлиги остида Австрия, Дания, Голландия ва Швеция иттифоқи чиқмоқда.

Euronews адолат билан Европа Иттифоқи барча давлатларининг "коронабонд" бўйича розилиги кераклигини таъкидлайди, бундай розилик эса йўқ: "Себастьан Курц Дания, Нидерландия ва Швеция етакчилари билан ушбу (Макрон ва Меркелнинг "коронабондлар" бўйича-таҳр.) таклиф тўғрисида гаплашганини ва уларнинг позицияси ўзгаришсиз қолганини Твиттерда эълон қилиб, бўлажак музокаралар қийин ўтишига ишора қилди. "Биз энг кўп зарар кўрган давлатларга кредит бериш орқали ёрдам беришга тайёрмиз", - дея қўшимча қилди у.

Бироқ, Франция ёки Италия бюджетидаги тешикларни қоплаш истиқболидан норози бўлган барча мамлакатлар амалда вето ҳуқуқига эга бўлишларига қарамай, ушбу жасур "тўртлик" гуруҳи узоқ вақт давомида Европа Иттифоқи, Париж, Берлин ва Европа комиссиясининг қўшма босимига қарши туришлари эҳтимоли паст. Евро ҳудудига аъзо бўлишдан зарар кўрган ва иқтисодиёти Европа ички бозорида Германия иқтисодиёти билан рақобатлаша олмайдиган мамлакатлар вакиллари учун коронавирус эпидемияси Берлин ва унинг иттифоқчиларини Евро зонаси келтирган қўшимча даромадларнинг бир қисмини бўлишишга даъво қилиш учун сўнгги имкониятдир. Бошқа томондан, Германия, Нидерландия ёки Австриядаги сайловчилари уларнинг ҳисобига маблағларни бу тарзда тақсимланишига асосли эътироз билдиришлари мумкин. Агар Ангела Меркелда евро ҳудудини сақлаб қолиш учун икки триллион евро сарфлаш кераклигига ишонч ҳосил бўлиб, ва охир оқибат бу пулларни Германия бюджети томонидан тўланиши керак бўлган тақдирда, у ҳолда ўз фуқаролари Меркелни тўхтата олмайдилар. Аммо келгуси сайловда ушбу сайловчилар ўзларининг миллий манфаатларини қаттиқ ҳимоя қиладиган сиёсатчиларга муҳтож эканликларини ҳал қилишлари мумкин. "Коронавирусни қарзлар билан даволаш"нинг ёмон таъсири сифатида кўплаб Европа мамлакатларида тизимга қарши популизмнинг кескин ўсиши бўлиб чиқса ажабланмаса бўлади.

Агар рўй берса ҳам, бунда одатдагидек "ижтимоий тармоқлардаги рус троллари" ёки (ҳозирги модага мувофиқ) "Хитой тарғиботининг уринишлари" айбдор бўлади. Аммо Европа Иттифоқи учун сиёсий хавфларнинг янги тўлқинини яратишда ҳақиқий айбдорлар - бу йўлни танлаган Европа етакчиларининг ўзлари.

Манба: РИА Новости.

Асосий мавзулар