18:11 03 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Колумнистлар
Ҳавола олиш
528 0 0

Май ойининг охиридан бери АҚШни титроққа солаётган ирқчилик ва полиция зўравонлигига қарши намойишлар, америкаликларни қонунни ҳимоячиларига қанчалар мухтожлиги ҳақида ўйлашга мажбурлади.

ТОШКЕНТ, 10 июн - Sputnik, Софья Мельничук. Май ойининг охиридан бери АҚШни титроққа солаётган ирқчилик ва полиция зўравонлигига қарши намойишлар, америкаликларни қонунни ҳимоячиларига қанчалар мухтожлиги ҳақида ўйлашга мажбурлади. Фаоллар гапираётган ва ОАВлар ёзаётган ўша зўравонликка турли йўллар барҳам бериш таклиф қилишмоқда: кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, полицияни молиялаштиришдан маҳрум қилиш ва ҳаттоки ундан бутунлай қутулиш. Бундай тадбирлар рўёбга чиқиши мумкинми, РИА Новости ўрганди.

Ислоҳотлар вақти

Демократлар Конгрессга ҳуқуқ тартибот органлари ҳодимларини таъқиб қилишни енгиллаштиришни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини тақдим этди. Аслида, бу полициячиларни улар ҳибсга олаётган пайтда инсон ҳуқуқларини бузган тақдирда терговдан ҳимоя қиладиган дахлсизликни бекор қилиш ҳақида. Полициячилар ўз хоҳишларига биноан куч ва ўқотар қуроллардан фойдаланиш ҳуқуқига эгалар - чунки америкаликларнинг 43 фоизи ўқотар қуролга эгадирлар.

"Тизимли ирқчиликни ва кераксиз назорат чораларини йўқ қилиш учун ягона курс бўлмаганлиги сабабли, ислоҳотлар орқали таркибий ўзгаришлар вақти келди", - дейилади конгрессменлар мурожаатида.

Ҳужжат "Адолат қонуни 2020" деб номланди, бу яқинда рўй берган афро-америкаликларнинг ўлдирилишига жавоб бўлди. Ва танқидчилар таъкидлаганидек, замонавий тарихда "конгресс томонидан полиция ишига энг тажовузкор аралашуви".

Полициячилар устидан миллий назорат тизимини яратиш режалаштирилмоқда. Хусусан, улар ҳар бир куч ишлатиш тўғрисида ҳисобот беришларига мажбур бўлади. Нафасни қисиш усуллари тақиқ остига тушади – айнан шу туфайли Жорж Флойд вафот этди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан нохолис муносабатни олдини олиш учун тренинглар киритилади - акс ҳолда давлат томонидан молиялаштириш ҳақидаги гаплар бўлмайди.

1977 йилдан бери минтақавий ва маҳаллий ҳукуматнинг полицияга сарф-харажатлари 42 миллиарддан 115 миллиард долларгача кўтарилди. Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг эҳтиёжлари учун ажратиладиган бюджет маблағларининг улуши деярли ўзгармади - қарийб тўрт фоиз.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари қимматга тушмоқда. Масалан, Остин шаҳрининг полиция бўлими 2012 йилдан 2017 йилгача бронежилетлар, дубулғалар, таёқлар, тутун гранаталари, газ пуркагичлар ва бошқа амуницияга бир миллион доллардан кўпроқ пул сарфлаган. Эль-Пасо ва Денвердаги ҳамкасблари ҳам тахминан шунча сарф қилди.

Полициячининг тўлиқ жиҳозлари - кийим-кечаги, қурол-яроғи, электрошокер, рация, бронежилети - қарийб 4,5 минг долларни ташкил этади. Радар, компьютер ва кузатув тизимига эга машина - моделига қараб 25-50 минг. Бир полициячининг бир йиллик иш ҳақи 82 мингни ташкил этади, бу ўртача америкаликнинг йиллик даромадидан бир ярим баравар кўп.

Пул муаммоси, айниқса, коронавирус эпидемияси туфайли юзага келган иқтисодий пасайиш туфайли долзарб бўлиб қолди. Масалан, Нью-Йоркда ҳукумат полициянинг 6 миллиард долларлик бюджетни сақлаб қолишни талаб қилмоқда, шу билан бирга таълим тузилмалари ва ёшлар дастурлари субсидияларнинг 80 фоизини йўқотади.

Пул йўқ - муаммо йўқ

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимини молиялаштиришни қисқартириш ҳақидаги чақириқлар 2014 йилда Миссурида полиция зўравонлигига қарши намойишлар пайтидан янграй бошлади.

Ушбу радикал чоранинг тарафдорлари, назорат ва тренинглар ёрдам бермайди деб ҳисоблашади: аҳир ҳалоқ бўлганлар сони кўпаймоқдаку. Тўғри, статистика бу ерда кучли асос эмас. Баъзи манбаларга кўра, оқ танли америкаликлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан тўқнашувларда кўпроқ ҳалок бўлишади. Бошқаларига кўра эса, афро-америкаликлар орасида қурбонлар икки баравар кўп. CNN телеканалига кўра, Америка полицияси бошқа ривожланган давлатларга қараганда анча тажовузкор: 2018 йилда АҚШда мингга яқин одам отиб ўлдирилган. Таққослаш учун, Германияда - 11та, Австралияда - 8та, Швецияда - 6та, Англияда - 3та.

Шунинг учун, кўпчилик ишонишича, чарҳпалакни тўҳтатишга имкон берадиган ягона нарса бу полициядан пул тортиб олишдир. Бўшаган маблағлар муҳтожларга йўналтирилиши керак. Black Lives Matter ("қоратанлилар ҳаёти муҳим") ҳаракатининг ҳаммуассиси Патрис Куллорснинг тушунтиришича, "гап сармояларни қоратанлилар жамоаларга киритиш ҳақида". Куллорс фикрига кўра, бу алоҳида полиция ходимларини жавобгарликка тортишдан кўра муҳимроқдир.

Бундан ташқари, маблағларни мактаб ва касалхоналарга, руҳий саломатликни қилиш ва оиладаги зўравонликнинг олдини олиш билан шуғулланадиганларга берилиши мумкин.

Тартиб ҳимоячиларисиз тартиб

Баъзилар бундан ҳам узоқроққа қадам босиб, полицияни шунчаки тарқатиб юборишни таклиф қилишмоқда. Жорж Флойд вафот этган Миннеаполисда ушбу мақсадни MPD150 жамоат ташкилоти ўз олдига қўйди. Полициячилар - "атиги қуроли бор нотанишлар", "инқирозли вазиятларда" эса психологлар, ижтимоий ходимлар ва жабрланувчиларнинг адвокатлари ишлашлари керак.

Агар камбағалларга яхши маълумот берилиб, улар ишга жойлаштирилса ва уларнинг руҳий саломатлиги профилактикаси билан шуғулланиладиган бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига умуман мухтожлик қолмайди.

Қуролланган талончилар, қотил ва бошқа ёвузлар билан нима қилиш керак? MPD150 қуйидагича жавоб беради: агар инсон асосий эҳтиёжларни бошқа йўллар билан қондира олмаса, жиноятлар содир этишга мажбур бўлади. "Зўравонлик ҳаракатларига жавобан муносабат билдириш учун чекланган ихтисослашган гуруҳ керак, - дея таъкидлайди ижтимоий фаоллар. - Ҳозирда полициячилар нафақат бу билан шуғулланмоқдалар: улар йўлда машиналарни асоссиз тўхтатишмоқда, майда гиёҳвандларни ҳибсга олишмоқда ва қора танлиларга тазийқ ўтказмоқда, бу эса одамларда жиноий ҳуқуқ тизимининг тазийқи ҳиссини кучайтирмоқда".

Собиқ федерал прокурор, Трей Гауди бу мантиққа қўшилмайди. "Кўчада яланғоч ҳолда қўлида пичоқ билан югуриб юриб, ўзини Исо деб ҳисоблайдиган одамни кўрсангиз психологик ёрдам хизматига эмас, полицияга мурожаат қилишингиз керак, - дейди у. – Мана сизнинг айтишингиз бўйича, полицияни тарқатиб юбориш керак. Ва менга қизиқ, уларнинг вазифаларини ким бажаради?"

Биринчи қадамлар

Миннеаполисда нафақат фаоллар, балки амалдорлар ҳам ҳуқуқ-тартибот идораларисиз ҳайт ҳақида ўйлашди. "Биз полиция бўлимини йўқ қиламиз. Биз жамоат хавфсизлиги ва фавқулодда чораларга нисбатан ёндашувимизни тубдан қайта кўриб чиқамиз", - деб ёзади Твиттерида шаҳар кенгаши аъзоси Жеремайа Эллисон.

Унга яна бир қатор ҳамкасблари, жумладан шаҳар кенгаши раҳбари Лиза Бендер ҳам қўшилди. Флойд қабри олдида тиз чўкиб йиғлаган шаҳар мэри Жейкоб Фрей эса бу ғояни қўллаб-қувватламади: "Мен бутун бошли полиция бўлимининг тарқатилиб юборилишига қаршиман, мен буни очиқчасига айтаман". Бироқ, "ирқчи тизимни тўғрилаш учун" улкан таркибий ислоҳотни" у маъқуллайди.

Полициячилар, бундай чоралар вазиятни янада ёмонлаштиради, деб ишонади. "Бу содир бўлаётган вазиятга ҳатто жавоб ҳам эмас, - дейди нафақадаги лейтенант Гвен Гантер. - Мен ҳатто, улар "полицияга муҳтожмиз" дейишларига қанча вақт кетишини билмоқчиман.

Кузатувчиларнинг таъкидлашича: полицияга босим қанчалар кучайган сари, полициячилар шунчалар ўзлари ва хизмат ваколатларини суистеъмол қилганликда айбланаётган ҳамкасбларини ҳимоя қилмоқдалар. Полиция касаба уюшмалари илгарилари ҳам ҳуқуқни муҳофаза органлари тизимини ислоҳ қилинишига тўсқинлик қилган ва ўз позициясини ўзгартириши даргумон.

Норозилик пайтида полициячилар ҳам жабрланганини унутмаслик керак. Нью-Йоркда 292 ҳуқуқ-тартибот ходими тан жароҳати олди, Чикагода - 130, Лас-Вегасда полициячи бир намойишчи томонидан отиб ташлангач оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.

Полицияни тугатиш, ҳеч бўлмаганда яқин йилларда амалга оширилмайди, чунки бу жамиятни бутунлай бошқача ташкил этилишини талаб қилади, деб ҳисоблайди ИМЭМО РАН Шимолий Америка тадқиқотлари маркази раҳбари Виктория Журавлева.

"Мамлакатда кўплаб маҳаллий жамоат ташкилотлари фаолият юритмоқда, - дейди у РИА Новости билан суҳбатда. - Масалан, шерифларни маҳаллий аҳоли сайлайди ва кичик шаҳарлар ҳануз полициясиз яшайди - уларга шерифнинг ўзи кифоя. Муаммо шундаки, мегаполисларда нима қилиш керак".

Мутахассиснинг фикрига кўра, ислоҳот ҳам яқин келажакда бўлиши шубҳали. "Республикачилар ва Демократик партияларнинг федерал даражада муросага келиш эҳтимоли унчалик катта эмас. Бу жиддий мавзу, хусусан, шахсий қуролга бўлган ҳуқуқ каби қадр-қимматликларга доир", - дейди Журавлева.

Америкашунос-сиёсатшунос Дмитрий Дробницкийнинг таъкидлашича, ҳатто федерал назорат тизимини яратиш таклифи ҳам АҚШ Конституциясига зиддир, чунки бу билан штатларнинг ўзлари шуғулланиши керак. "Ёки асосий қонунни ўзгартириш керак, ёки инқилобчиларга бўйсуниш ёки буларнинг барчасини инкор қилиш керак. Агар ҳиссиётларга эмас, балки рақамларга қарасак, сўнгги ўн йил ичида полиция қурбонлари сони камайган. Тўғри, барча муаммолар ҳал этилмади, аммо дунёда барча муаммолар ҳал этилиб бўлган жой борми ўзи?" - деб мулоҳаза қилади у.

Қизғин мунозараларга қарамай, сўровлар шуни кўрсатадики, америкаликларнинг 50 фоиздан ортиғи полиция ишидан мамнун (16 фоизигина норози). Шу сабабли, фуқаролик жамияти муросага келиш учун ҳали анча узоқ йўлни босиб ўтиши керак. Оқ уй аллақачон ўз аниқ фикрини билдириб бўлди. Дональд Трампнинг таъкидлашича, полиция мамлакатга "тинчликда" яшашга имкон бермоқда ва "ходимларнинг 99 фоизи намунали одамлардир". Шу сабабли, АҚШ президенти ишонтиришича, хеч қандай молиявий чекловлар бўлмайди, тарқатиб юбориш ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас.

Асосий мавзулар