04:03 04 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Колумнистлар
Ҳавола олиш
91330

С-400 "Триумф" зенит-ракета тизимининг янги синови орқали Анқара республиканинг мудофаа қобилиятини ва ҳақиқий суверенитетини мустаҳкамлаш бўйича қатъий позицияни намойиш қилмоқда

С-400 "Триумф" зенит-ракета тизимининг янги синови орқали Анқара республиканинг мудофаа қобилиятини ва ҳақиқий суверенитетини мустаҳкамлаш бўйича қатъий позицияни намойиш қилмоқда - Россия томонидан ишлаб чиқарилган дунёдаги энг яхши қуролларни сотиш ёки уларни АҚШнинг ҳарбий-техникавий ҳамкорликдаги аллақандай имтиёзларига ўрнига алмаштиришсиз.

4 июлдан бошлаб Туркия Мюртед авиабазасида турли баландлик ва масофаларда учаётган F-16 ва F-4 қирувчи самолётларига қарши Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимларини (ЗРТ) янги синовларини ўтказмоқда. Анқара Вашингтоннинг Россия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ва ракеталарга қарши тизимларини ишлатиш билан боғлиқ кўплаб огоҳлантиришларини эътиборсиз қолдирди.

“Триумф”ни АҚШда ишлаб чиқарилган F-16 Viper ва F-4 Phantom II қирувчи самолётларида синовдан ўтказиши бежиз эмас. Ўтган йили АҚШ хавотирларига қарамай, турк мутахассислари С-400ни Американинг F-16 қирувчи самолётларига қарши - Анқара узра турли баландликларда синаб кўришди. “Триумф”нинг кўп босқичли синовлари 2020 йил ноябргача давом этади.

С-400ларни етказиб бериш ўтган ёзда бошланиб, Анқара ва Вашингтон муносабатларида зиддиятларга олиб келди. Америкаликлар турк ҳамкорларидан келишувдан воз кечиб, Patriot тизимларини сотиб олишларини талаб қилишди, Туркияни F-35 қирувчисининг қўшма ишлаб чиқариш дастуридан четлатиш билан таҳдид қилишди. Анқара ҳарбий-сиёсий босимга бардош берди, ён босишни рад этди ва бир неча бор “Триумф” альянсга таҳдид солмаслигини таъкидлади.

Россия Туркияга С-400нинг тўртта дивизионини етказиб бериш бўйича 2,5 миллиард долларлик биринчи шартномасини ўтган йил ноябрь ойида якунлади. 2020 йил июнь ойида Анқара ва Москва “Триумф”ларнинг иккинчи тўпламини (полкини) етказиб бериш бўйича принципиал келишувга эришдилар. Шунда Туркия Республикаси мудофаа саноати котибияти раҳбари Исмоил Демир шундай баёнот берди: “С-400 тизими фойдаланиш учун сотиб олинмоқда. Нуқта”. АҚШ эса ҳануз Турк заминида “Триумф”ни йўқ қилиш йўлини изламоқда: улар уни сотиб олишни, Америка комплекслари билан алмаштиришни таклиф қилишмоқда, ва янги санкциялар билан таҳдид қилишмоқда.

“Триумф” абадий

Туркияда С-400нинг синовлари аниқланиш масофасини текшириш, кузатув барқарорлиги, йўқ қилиш самарадорлиги ва бошқа жанговар параметрларни аниқлаш учун ўтказилади. Анқара яқинида, Мюртед авиабазасида жойлаштирилган рус зенит-ракета тизимлари бир неча бор ҳақиқий аеродинамик нишонларда, шу жумладан F-35 ва F-22 самолётларида синовдан ўтказилмоқда. Маълум бўлишича, махфий ва гўёки радарлар учун кўринмас бешинчи авлод Америка қирувчилари, уч марта “Триумф”лар аниқлаш ва зарба бериш радиусида кўринган. Қора денгиз ва Туркия ҳудуди орқали Яқин Шарққа ротация ва кўчирилиши пайтида, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг F-35 ва F-22 йўналишлари Мюртед авиабазасидан 200 километр наридан ўтказилади.

Fighter Jets World нашри хабарига кўра, Туркия ҳаво мудофааси мутахассислари радиолокацион станциялари имкониятларини турли хил режим ва баландликларда синаб кўришмоқда. Туркия томони Россиянинг С-400 тизимларини Америка бешинчи авлод қирувчи самолётларида синови тафсилотларини ошкор қилмаяпти. Аммо, ҳарбий эксперт Виктор Баренецнинг маълумотларига кўра, ушбу текширув иштирокчиларидан бири “Рособоронэкспорт” вакили билан суҳбатда шундай деди: “Америка самолётлари радар экранларида шифтдаги пашшадек кўринади”. Шикоятлар йўқлиги ва янги етказиб бериш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, Анқара “Триумф”дан тўла қониқди, деб тахмин қилиш мантиқан тўғри бўлади.

Олдинроқ Туркия мудофаа вазирлиги С-400ни жойлаштириш муваффақиятли кечганини, Россия тизими F-16 Fighting Falcon қирувчи самолёти радиолокацион станция қоплаш чегарасида - 600 километрдан ошиқ масофада аниқлаганини, ниҳоятда паст баландликларда барча нишонлар аниқланганини хабар қилган эди. "Триумф" дунё қурол бозоридаги энг машҳур 4-авлод қирувчи-бомбардимончисини топибгина қолмай, тизим нишонга зарба бериш ҳудудига киришидан олдин ракеталарни юборишга доимо тайёр. Яъни, жанговар навбатчилик режимида F-16 Fighting Falcon самолёти 400 километр масофада автоматик равишда йўқ қилинади. Эслатиб ўтаман, битта енгил F-16 қирувчи самолётининг нархи 50 миллион долларга, “кўринмас” F-35 эса икки баравар қиммат.

Янги имкониятлар даври

Мюртед авиабазасидаги “Триумфал”(яъни тантанали-таҳр.) синовлар Америка қирувчи авиацияси мавқеига катта путур етказди. Шундай бўлса-да, Анқара билан ҳаддан ташқари тортишиш Вашингтоннинг фойдасига зарар. Туркия ҳудудидаги Инжирлик авиабазасида Америка ядро қуроллари сақланади, бу АҚШ Ҳаво кучларининг қайноқ минтақадаги асосий таянч пунктидир. Геосиёсий жиҳатдан Туркия АҚШ ва НАТО учун жуда муҳимдир, шунинг учун иттифоқдаги ўйин қоидаларига ҳеч қандай хавфларсиз таъсир ўтказиши мумкин. Анқарани Москва билан кутилмаган яқинлашиши, Ғарб ҳамкорларининг диктати ва ташқи босимини янада заиф қилади.

С-400 сотиб олгани сабабли Вашингтон Туркиянинг F-35 дастуридаги иштирокини музлатиб қўйди (Анқара “жазоланди”, аммо дастурдан чиқарилмади). Ушбу чеклов киритилганидан кейин Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўглу Россиядан сўнги Су-35 ва Су-57 қирувчи самолётларини сотиб олиш мумкинлигини маълум қилди. МАКС-2019 авиакўригида бундай “тарихий ҳодиса”нинг эҳтимоллигини Ҳарбий-техник ҳамкорлик Федерал хизмати раҳбари Дмитрий Шугаев ҳам тасдиқлади. Вазият ривожланмоқда, аммо дастлабки натижаларни бугуннинг ўзида сарҳисоб қилиш мумкин.

Агар Туркия ҳаридининг жанговар салоҳиятини объектив баҳолайдиган бўлсак, унда республиканинг мудофаа қобилиятининг сифат жиҳатидан кўтарилиши сезиларли: битта "Триумф" батареяси 72тагача нишонга қаратилган ракетага эга ва бир вақтнинг ўзида 36та нишонга зарба бера олади. Ракеталар турли хиллиги С-400-га қирувчи-бомбардимончиларни, дронларни, қанотли ракеталарни, тактик ва баллистик ракеталарни 5 метрдан 30 километргача баландликда (2км дан 400км гача масофада) самарали ва фарқли равишда уриб тушуришга имкон беради. "Триумф" тизими турли масофали зенит-ракета тизимларини бирлаштира олади ва ҳаводан мудофаа тизимларининг муҳим тармоғини бошқаришга қодир (турк мутахассислари Россиянинг “Панцир-C1”, “Тор-М1” ҳаво мудофааси тизимларига ҳам эҳтиборини қаратиши лозим). Ҳаво мудофаасининг бузиб бўлмас гумбази Туркияга ҳаво кучларининг ривожланишидаги баъзи кечикишларни қоплашга имкон беради.

Шак-шубҳасиз технологик мукаммаллик ва ҳарбий қудратга эга бўлган Туркиядаги рус “Триумфи”, битта ҳам ўқсиз кўп қиррали дунёни кучайтиради, архаик ҳарбий блок ва унинг ўзини тайинлаган гегемонларини жойига қўяди. Шу билан бирга, янги имкониятлар даври яқинлашмоқда ва Анқарада Россиянинг С-500 “Прометей” зенит-ракета тизимини сотиб олиш муҳокама қилинмоқда. Россиянинг узоқ масофали ҳаво мудофаа тизимлари халқаро бозорда ва жанговар позицияларда Ғарбнинг унчалик мукаммал бўлмаган аналогларини сиқиб чиқаришда давом этмоқда.

Асосий мавзулар