16:38 27 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Колумнистлар
Ҳавола олиш
1480 0 0

Куни кеча Америка президенти Дональд Трамп сиёсий технолог Рожер Стоунни қамоқдан озод қилишга қарор қилди.

Буни АҚШ тарихидаги бурилиш нуқтаси деб ҳисоблаш мумкин – бу билан Америка сиёсий ҳаёти “англосаксон модели”нинг қай бир маънодаги чегараланган расмий режимидан, боши анчадан бери фуқаролар урушидан чиқмаётган Жанубий Американинг бирон бир банан республикаси ёхуд Яқин Шарқ давлатига тобора ўхшаб қолмоқда.

Стоун - Америка президентининг эски ҳамкори. “Трампнинг Россия учун фаолияти” бўйича тергов доирасида у “конгресс олдида сохта гувоҳлик бергани”, шунингдек, прокуратура гувоҳларига таъсир кўрсатишга ҳаракат қилгани ва “адолатга тўсқинлик қилгани”га, яъни Америка прокурорлари Оқ уйда Россия агентларини қидиришга қаратилган “жодугарларга қарши ов”га қаршилик кўрсатгани учун 40 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Стоун унга ва унинг оиласига кучли тазйиқ ўтказилганига қарамай, президентга туҳмат қилишдан бош тортгани учун “Трамп учун жафо чеккан” деб ном қозонди.

Нега Трампнинг қарорини босқичли деб ҳисоблаш мумкин.

Умуман олганда, Ғарбий (Америка) бошқарув тизимининг улкан устунлиги элита ичидаги можароларнинг барча иштирокчилари бир неча асосий қоидаларга риоя қилишида эди. Биринчидан, ички сиёсий можароларда рангли инқилоблар технологиясини қўллаш мумкин бўлмаган. Иккинчидан, элита ичидаги можароларни ҳал қилишда, аслида миллий хавфсизликни ҳимоя қилиши керак бўлган давлат тузилмаларидан фойдаланиб бўлмасди. Учинчидан, бутун тизим барқарорлигини ва унга сайловчиларнинг ишончини сақлаб қолиш мақсадида суд қарорлари ҳурмат қилиниши керак бўлган. Бу ички сиёсий кураш оқ қўлқопларда ва олийжаноблик тамойиллари асосида олиб борилишини англатмаган, аммо қандайдир даражада ўзаро ҳурмат, шунингдек, қариндошларни таъқиб қилишдан воз кечиш ва сиёсий мухолифларни жисмоний йўқ қилишга (ёки қаматишга) уринишдан воз кечиш ҳақиқий фуқаролик урушларидан ҳимояни таъминлаган ва кейинги ғолибга сайловлардан кейин вайронага айланган ва қонга буланган эмас, аксинча, ҳақиқатан кучлик мамлакатни бошқаришини кафолатлаган.

2016 йилда сиёсий рақибларни таъқиб қилиш бўйича тақиқдан воз кечилди: Трамп кампаниясининг шиори “Уни қаманг!” бўлди (Ҳиллари Клинтон назарда тутилган), демократлар эса, ўз навбатида, Трамп ва унинг бутун оиласи ўз ватанларига хиёнат қилганлиги ва Путинга ишлашда айбланиб (аниқ сохта айблов билан) панжара ортига кетишини очиқчасига орзу қиладилар.

2016 йилги сайловлар билан бир вақтда, ички сиёсий курашда махсус хизматлардан бевосита ва кенг миқёсда фойдаланиш бўйича (олдинлари камдан-кам ҳолларда бузилган) тақиқдан ҳам бутунлай воз кечилди: ФБР ва ЦРУ бошлиқлари Трамп ғалаба қозонган тақдирда “кафолат” яратиш йўлида очиқчасига иш олиб борди ва бу “кафолат” “рашагейт”да ва “украинагейт” учун навбатдаги импичментга уринишда қўлланди, ва бу иккала мутлақо ақлсиз амалиётдан Америка жамиятининг бир қисми ларзага келди: жамият ўз хавфсизлик кучларига сўзсиз ишонишга ва уларнинг сиёсий фитналигига оид ҳар қандай шубҳаларни асоссиз назариялар сифатида чиқариб юборишга одатланиб қолди.

Рангли технологиялардан фойдаланишнинг дастлабки белгилари ва ҳокимиятни эгаллаш учун тартибсизликларнинг “синови” бундан бир неча йил олдин ҳам қайд этилган, аммо фақатгина 2020 йилда “кўча”дан фойдаланиш тақиқига барҳам берилди: Американинг деярли барча йирик шаҳарларида бўлиб ўтган тартибсизликлар яққол аксил-президент ҳусусиятга эга бўлди ва улар демократчи-сиёсатчилар томонидан очиқчасига қўллаб-қувватланган қотиллик ва вандализмлар билан ҳамоҳанг бўлди.

АҚШ сиёсатида “Анфан террибл” (шўх, эрка-таҳр.) мақомига эга Трампнинг ўзи ҳам ўз шахсий твиттерида махсус хизматлар, демократлар, судьялар ва ОАВларга қарши оловли чиқишларида обрўсида туриб, бир қатор “қизил чизиқлардан” кечиб ўтмагани ғоят ҳайратлантирди. У кўчадаги намойишларни бостиришда ўзига содиқ махсус кучларни, сиёсий таъқиблар учун прокуратурани жалб қилмади ва ҳаттоки қамоқда сақланаётган ўзининг судланган тарафдорларини қутқариш учун ўзининг авф этиш имкониятларидан фойдаланишни рад этди, чунки улар Трампга хиёнат қилишдан бош тортдилар, ва бу ерда генерал Флинни (миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи ва Трамп сайлов штабининг асосий мутахассиси) ва сиёсий технолог Рожер Стоунни эслаш кифоя.

Қўрқув, ёки заифлик, ёки Трампгача бўлган сиёсий тизимни сақлаб қолиш истаги билан тушунтириш мумкин бўлган Трампнинг “Жанубий Америка қоидаларига мувофиқ ўйнашни” истамаслиги, кўпчилик орасида, шу жумладан президентнинг ўзини ҳимоясиз ва алданган деб ҳис қилган юқори мартабали ёки таниқли тарафдорлари орасида катта умидсизликни ва ҳатто нафратни келтириб чиқарди. Мана энди президент, жуда кеч бўлса ҳам, улар томон ёндошди.

"Америка овози"нинг хабар беришича: "АҚШ президенти Дональд Трамп, унинг узоқ йиллик дўсти ва маслаҳатчиси жазони ўташ учун қамоқхонага кетишидан бир неча кун олдин Рожер Стоунга чиқарилган ҳукмни юмшатди. Оқ уйнинг баёнотида шундай дейилади: “Рожер Стоун анча жабр кўрди ... Унга ва бу ишдаги бошқа кўплаб инсонларга ҳам адолатсиз муносабатда бўлишди. Рожер Стоун энди озод!”

Трампнинг узоқ вақтдан бери душмани, республикачи сенатор Митт Ромни, бу қадам Америка сиёсатининг “эски қоидалари” нуқтаи назаридан қандай қабул қилинишини тушунтирди:

“Мисли кўрилмаган тарихий коррупция: АҚШ президенти, президентни ҳимоя қилишда сохта гувоҳлик бергани учун судда хукм чиқарувчиларнинг қарори билан маҳкум қилинганга ҳукмни юмшатди”.

Сенатор Ромни шакл нуқтаи назаридан ҳақ, лекин моҳияти бўйича ноҳақ - агар Трамп сайлов штаби вакиллари сиёсий репрессияларга дуч келган, бошидан охиригача сохта бўлган “Америка сайловларига Россиянинг аралашуви” бўйича тергов бўлмаганида эди, унда президент ҳеч қандай шов-шувли қарор чиқармаган бўларди. Энди эса АҚШни банан республикасига айланишининг барча унсурлари тўпланди: махсус хизматлар сиёсий буюртмаларни бажармоқда, судлар эса сиёсий қарорлар қабул қилмоқда.

COVID-19 сабаб барча черков хизматларини бекор қилган, аммо шу билан бирга ирқчиликка қарши курашни рўкач қилиб оммавий вандализмага руҳсат берган демократик партия тарафдори бўлган мэрдан бошлаб, АҚШ президентигача бўлган ҳар бир амалдор “дўстларга - ҳамма нарса, душманларга – қонун” тамойили билан яшамоқда. Сиёсий рақиблар ва уларнинг оддий тарафдорларини ёмонлаш ва одам қаторидан чиқариш шунчалар кўпайдики, бу вазият 2013 йилдаги Украинани ўхшата бошлаяпти. Кўчаларда тўқнашувлар бўлиб ўтди, шу қаторда оммавий ғалаёнлар ва баъзи шаҳарларда бутун бошли кварталлари ёқиб юборилди. Унча ёқимли бўлмаган ушбу манзарада мамлакатни парчаланиб кетишига нима етмаяпти? Албатта, можаронинг иккала томони ҳам яхшилик ва ёмонликнинг сўнгги жанги сифатида қабул қилаётган президентлик сайловлари, унда нафақат шартли Трамп ёки Байден учун, балки барча иштирокчилар учун асосий ставка - уларнинг ҳаёти ва эркинлиги.

Бузилиб бўлган сиёсий тақиқларни қайта санаб ўтиш - сайловда ютқазган шахс ўтмишдаги имконсиз нарсани амалга ошириши кутилаётган сценарий фойдасига аҳамиятли далилдир: у шунчаки сайлов натижаларини тан олмайди ва ҳокимият учун кураш энди кўчада, қўлларда қурол билан олиб борилади. Буни Трамп ҳам, Байден ҳам амалга ошириши мумкин. Кўп йиллар олдин Америка ички сиёсий курашида “қизил чизиқлар”ни белгилаб қўйган Америка доно элиталари айнан шундай сценарийнинг олдини олишга ҳаракат қилишган. Аммо империя якунида одоб-ахлоқ қоидалари бузилиши одат тусига кирган, бу қоидабузарликларнинг оқибатлари ўзини тез орада намоён қилади.

Манба: РИА Новости

Асосий мавзулар