20:40 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Колумнистлар
Ҳавола олиш
111650

Бешинчи авлод жанговар самолётлари пайдо бўлишига қарамай, дунёда энг кучли - Россиянинг тўртинчи авлод оғир МиГ-31 қирувчи-тутувчи самолёти ҳисобланади.

МиГ-31 қирувчи-тутувчи самолёти 2,83 Мах ва 20 км баландликларда улкан ракета қуролларини ишлатишга қодир. Бу самолёт чет эллик мутахассисларда қаттиқ қизиқиш уйғотмоқда, чунки унинг аналоги йўқ.

МиГ-31 қирувчи-тутувчи самолётларининг иш етарли - Ғарб давлатлари ҳар ҳафта разведка ўтказиб, Россия ҳаво чегараларининг мустаҳкамлигини текширадилар. 14 июлда Қора ва Баренц денгизи устида Россия  давлат чегаралари йўналишида парвоз қилаётган нишонлар аниқланди. Объектларни аниқлаш ва тўхтатиб қолиш учун Шимолий флот ва Жанубий ҳарбий округнинг ҳаво мудофааси кучлари жангчилари осмонга кўтарилди.

Норвегия ҲҲКга қарашли Р-3С “Орион” разведка самолёти (Баренц денгизи) ва АҚШ ҲҲКга қарашли RС-135, MQ-9А “Рипер” ҳамда Р-8А “Посейдон” самолётлари (Қора денгиз) Россия қирувчилари кузатуви остида парвоз йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлди.

Маълумки, МиГ-31 Россиянинг қутб чегараларини узоқ вақтдан бери ва ишончли ҳимоя қилмоқда, улар икки йилдан кўпроқ вақт давомида бортида кучли “Ханжар” гипертовушли ракеталар билан Қора денгиз ҳудудида (РФ жанубий ҳарбий округи) ҳушёрлик билан навбатчилик қилмоқда.

Аввалроқ (11 июл) АҚШнинг РC-135 разведка самолёти Япония денгизининг нейтрал сувлари орқали Россия давлат чегарасига яқинлашганди. МиГ-31 ва Су-35 самолётлари биргаликда РФ чегараларининг бузилишига йўл қўймади.

Америкалик мутахассислар МиГ-31 ни Россия ҳарбий космик кучларининг “энг яхши овчиси" деб аташади ва унинг жанговар имкониятларини синчковлик билан таҳлил қилишади. Military Watch таҳлилчилари Россиянинг МиГ-31 самолёти дунёдаги энг оғир ва тезкор замонавий қирувчи-тутувчиси  эканлигини таъкидламоқда. Эҳтимол, бу асосий нарса эмас.

Қудратли устунлик

Ғарбнинг махсус нашри мунтазам равишда “Foxhunter”нинг (МиГ-31 НАТОдаги номи) супер имкониятларига бағишланган мақолаларни чоп этади.

Military Watch журнали таъкидлашича: дунёда биронта ҳам қирувчи энг тезкор рақиб, шунингдек баллистик ва қанотли ракеталарини ва космик кемаларни тезда тўхтатиб қолиш ва йўқ қилишга қодир эмас.

"МиГ"лар гипертовушли  ракеталар билан бирга бир неча дақиқада аэродромдан кўтарилиб, самолёт ташувчилар, ҳарбий объектларамда рақибнинг қўмондонлик пунктларига (ёқилғи қуйишисиз парвоз - 3000 кмгача) зарба бериши мумкин. Уч ёки тўртта МиГ-31 қирувчиси ҳаво бўшлиғини 1000 км масофани (ичкарида - 300 км) назорат қилишга қодир.

МиГ-31БМ босқичли антенна қаторига эга радар билан жиҳозланган ва нишонларни 160 км дан 320 км гача (модификацияга қараб), паст, ўрта ва юқори баландликларда аниқлайди.

Жанговар машина автоматик равишда 10 тагача нишонни кузатиб боради ва бир вақтнинг ўзида 200 км ёки ҳатто 300 км Р-33 ва Р-37 ракеталари билан йўқ қилиш учун 4 – 6 та устувор мақсадни танлайди. Масалан, МиГ-31М ва МиГ-31БМ олтита Р-33С ракетани олиб юриши мумкин. Бу бир вақтнинг ўзида 6 тагача нишонни яксон этишни англатади.

Military Watch маълумотларига кўра, МиГ-31 учун ишлаб чиқарилган Р-37 “ҳаво-ҳаво” ракетаси АВАКС самолётларини, ҳаво қўмондонлик пунктлари ва танкерларини 400 км масофада яксон қилишга қодир.

Шунингдек, МиГ-31 арсеналида ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталар, замонавий ва радиолокацияга қарши (кемага қарши) Х-31 “ҳаво-ер” ракеталари (AS-17 Krypton, НАТО таснифи бўйича) мавжуд бўлиб, улар 250 кмгача масофада ер усти ва сиртқи нишонларга зарба беришга қодир.

"Ханжар" авиацион комплекс гипертовушли ракетага эга бўлиб, рақибнинг барча мавжуд ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини "шаффоф" қилиб, 2000 кмгача масофада нишонларни яксон қилади. Жанговар машина фаол ва пассив радио шовқинларни енгишга қодир. АҚШ МиГ-31 қирувчи самолётларини - учиб чиқиши ўзидаёқ ўта хавфли деб ҳисоблаши  бежиз эмас.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Қозоғистон Республикаси чегараларида ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш кераклиги мантиқан тўғри бўлади.

Military Watch нашри маълумотларига кўра, Қозоғистон ҳарбий-ҳаво кучлари Су-27 ва Су-30СМ қирувчи самолётлари билан бирга, қирувчи авиациясининг асосини ташкил қиладиган 32 дона оғир қирувчи-тутувчи самолётига эга.

Қозоғистон МиГ-31 самолётларининг бир қисми МиГ-31БМ даражасига модернизация қилинган ва олдинги ва узоқ масофали Р-33 ракеталарига қўшимча равишда Р-77 ракеталари билан жиҳозланган.

Эътибор беринг, барча супер имкониятлар билан бирга 2000 йил бошларида МиГ-31 қирувчи самолётининг экспорт версияси нисбатан арзон - 35 миллион долларни ташкил этганди. Менимча, бу самолёт халқаро қурол бозорида зўр муваффақият билан ҳайратда қолдириши мумкин эди, аммо Россия  ҳар бир иттифоқчи ёки шерикка МиГ-31ни беришни ишонмайди.

“Миг”га етиб бўлмайди

Эксплуатация вақтида қирувчи-тутувчи бир неча марта модернизация қилинди, тузилишига ўзгартиришлар киритилди ва замонавий ускуналар ва янада кучли қуроллар ўрнатилди.

Натижада, МиГ-31БМ самарадорлиги МиГ-31 га қараганда икки баравар ошди. Гарчи Совет Иттифоқи даврида, МиГ-31 дан ташкил топган авиаполк – ҳаво зарбасига қарши мудофаа тизимининг спецнази ҳисобланган (самолёт 1981 йилда қабул қилинган). Қирувчилар ҳаттоки Франц-Жосеф аэродромида ҳам жойлашган эди.

Британиянинг Air Forces Monthly журналига кўра, модернизация қилинганидан сўнг, МиГ-31 янги радиолокация режимлари ва янги ракеталардан фойдаланиш туфайли ўз самарадорлигини сезиларли даражада оширди. Янгиланган “Заслон-АМ” отишни бошқариш тизими янги процессор билан эски “Аргон-15А” ўрнини эгаллади, янгиланган радарларнинг қирувчи нишонни аниқлайдиган диапазони 130 мил (209 км)га этди ва 24 тагача ҳаво нишонини кузатиш имконияти таъминланди.

Модернизация қилинган МиГ-31БМ қирувчи самолёти дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари учун ҳали ҳам эришиб бўлмайдиган технологик чўққи ҳисобланади.

Масалан, Пентагон ва Boeing 14 июл куни гўё дунёдаги энг оғир ва тезкор F-15EX русумидаги қирувчи самолётларни қуриш бўйича шартнома имзоладилар. Эълон қилинган тезлик – 3 Махгача, жанговар юк 3,2 тоннагача ва узунлиги 7 метргача бўлган гипертовушли ракеталарни учириш имкониятига эга (ҳозирча бундай ракеталар йўқ)

Аммо, Россиянинг МиГ-31БМ максимал тезлиги 3 Мах ҳисобланади. Юк кўтариши - 5 тоннагача, парвоз оғирлиги 46,7 тоннагача.

“МиГ” 50% пўлатдан, 33% алюминий қотишмалар ва 16% титандан иборат мустаҳкам корпус узоқ муддатли динамик ва кучли ҳароратли босимларга бардош бера олади.

Америкаликлар Россиянинг ўтган аср охиридаги  технологияларга "етиб олишга" аниқ ҳаракат қилмоқдалар. Шу билан бирга, Россия Федерацияси бир неча йиллардан бери узоқ масофага учадиган МиГ-41 самолётини ишлаб чиқмоқда ва у яқин космосда вазифаларни бажаришга қодир бўлган МиГ-31 қирувчи-тутувчисининг муносиб вориси бўлади.

Асосий мавзулар