20:39 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Колумнистлар
Ҳавола олиш
84610

Порлаётган юлдуз - Бе-200 “Альтаир” соатига 710 кмгача (крейсер тезлиги - 365 км/с) тезлаша олади. Самолёт тўлқин баландлиги 1,3 метргача бўлган сув юзасига қўна олади. “Учар кема” кўтарилиши учун сув сирти ёки қуруқлик бўйлаб 1,5 км масофа кифоя.

Машина юк билан кўтарилиш тезлиги бўйича йигирмадан ортиқ жаҳон рекордларини ўрнатди ва ўз синфида унга рақиб йўқ.

14 июль куни Россия ҳарбий-денгиз флоти,  Денгиз авиацияси учувчилар таркибини жанговар тайёрлаш ва қайта ўқитиш марказида (Ейск шаҳри) Россия мудофаа вазирлиги учун қуриб битказилган биринчи Бе-200 “Альтаир” амфибия-самолёти кутиб олинди. Ундан тажрибавий фойдаланиш бошланди. 2018 йилги шартномага асосан, Ҳарбий-денгиз флоти бу йил Бериев номидаги Таганрог авиация илмий-техник мажмуасидан яна иккита қидирув-қутқарув самолётини қабул қилади. Келгусида Россия Ҳарбий-денгиз флоти учун “Альтаир” туркумини давом эттириш режалаштирилмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги Болтиқбўйи, Шимолий, Тинч океани, Қора денгиз флотларида ва Каспий флотилияси таркибида денгиз авиациясининг амфибия бўлинмаларини яратмоқчи. Бу масъулият ҳудудларда жанговар патрул, қидирув-қутқарув операциялари имкониятларини кенгайтириш имконини беради. Россия Ҳарбий-денгиз флоти учун мўлжалланган Бе-200 самолётлари таркибий ва функционал жиҳатдан бошқа модификациялардан фарқ қилади.

Илгари, асосан Россия ва Озарбайжон ФВВ томонидан фойдаланаётган Бе-200 амфибия-самолётининг 20 га яқин нусхаси ишлаб чиқарилган эди. Самолётнинг олтита модификация мавжуд (қидирув-қутқарув, патрул, транспорт, санитар, йўловчи, ўт ўчириш).

Масалан, БЕ-200П патрул қилишда фойдаланилади, у узоқ масофаларда давлат чегарасини (ёки иқтисодий ҳудудни) бузувчиларини аниқлаш имконини берадиган кўплаб кузатув ускуналари билан фарқланади. БЕ-200ПС қидирув-қутқарув ишларида қўлланилади. Ўт ўчирувчи БЕ-200ЧС экспорт учун ишлаб чиқарилади, бундай самолётларнинг биттасини Озарбайжон сотиб олган, тўрттасига Хитой 2016 йилда буюртма берган.

Порлаётган юлдуз

Россия Мудофаа вазирлиги бугунги кунга олтита “Альтаир”га шартнома тузди. Ҳарбий-денгиз кучлари учун фойда яққол. Реактив двигателларга эга энг йирик замонавий Бе-200 “Альтаир” амфибия-самолётлари денгиз чегаралари ва иқтисодий ҳудудларни қўриқлашга, қидирув-қутқарув вазифаларини бажаришга ва 5 тоннагача бўлган юкларни - 1500 километргача радиусда, 10000 метр баландликда ташишга қодир.

Қанот тепасида жойлашган қудратли Д-436ТД двигателлари соатига 710 км (крейсер тезлиги - 365 км/с) гача тезликни таъминлайди. Самолёт тўлқин баландлиги 1,3 м гача сув юзасига қўниши мумкин ва кўтарилиши учун сув сирти ёки қуруқликдан атиги 1500 м масофа кифоя.

Бу юкларни очиқ денгиздаги кемалар ва қайиқларга тез ва хавфсиз етказиб бериш учун жуда муҳимдир. Бе-200 нинг афзалликлари қаторида, шунингдек, автоном жойлаштирилиши, парвознинг юқори хавфсизлиги ва двигателлардан бири ишдан чиққан тақдирда сувга қўниш имкониятидир. Самолёт икки юз миллик қирғоқ ҳудудида олти соатгача патруллик қила олади.

“Альтаир”ни ўзлаштириш босқичида РФ Мудофаа вазирлиги уни тинч мақсадларда ишлатилишини маълум қилди, лекин шунга қарамай Бе-200нинг универсал ҳаво платформаси унга кенг кўламли махсус ускуналарни жойлаштириш ва мураккаб ҳарбий вазифаларни бажариш имконини беради. Шундай қилиб, Ҳарбий-денгиз флоти учун мўлжалланган самолётни патрул модификациясида бортга оптик-электрон аниқлаш тизими ва операторлар учун автоматлаштирилган иш ўринлари, шунингдек қумондонлик-тактик, радиолокацион, радиогидроакустик, магнитометрик тизимлар, радиотехник разведка ва қуролларни бошқариш мажмуалари ўрнатилиши мумкин.

“Альтаир” денгиз, қуруқлик ва ҳаво объектлар разведкасини амалга оширишга, махсус операцияларни таъминлашга, ҳалокатга учраган самолётлар, кемалар ва сув ости кемалари экипажларини қидириш вазифаларини самарали бажаришга, шунингдек шаҳсий таркиб ва қуролларни ташишга, ярадорлар ва беморларни аэродром тармоғисиз қирғоқ ҳудудларидан (ёки табиий офат ҳудудларидан) эвакуация қилишга қодир. Эҳтимол, платформа сувости кемаларига қарши зарба бериш вазифалари учун ҳам мослаштирилиши мумкин.

“Учар кема”га замонавий борт радиоэлектрон ускуналари билан жиҳозланган, шу жумладан, янги авлод парвоз-навигацион тизимлари билан.

Самолёт ҳар қандай физик-географик ва иқлим шароитида, кеча ва кундуз, оддий ва қийин об-ҳаво шароитларда уча олади. Кўп функцияли Бе-200 “Альтаир” - бу дунё миқёсидаги самолёт ва мутахассислар унга келажакда катта умидлар билдиришмоқда. Яқин истиқболда - 26 июл куни Санкт-Петербургдаги Бош ҳарбий-денгиз парадида иштирок этиш.

Каспий муҳити

Бе-200нинг биринчи эскадрони Каспий денгизида тузилиши режалаштирилмоқда. Шуни таъкидлаш жоиз, яқин вақтгача Россия Ҳарбий-денгиз флоти Каспий флотилияси ўз денгиз авиациясига эга бўлмаган. Кичик авиаотрядлар флотилия таркибига фақат Фуқаролик ва Улуғ Ватан уруши даврида киритилган. Эҳтимол Каспий денгизи “Альтаир” учун синов майдончасига айланиши мумкин. Фойдаланиш тажрибаси “учар кема”ни такомиллаштиришга, аниқроғи, Ҳарбий-денгиз флоти вазифаларини ҳал қилиш учун ҳаво платформасини мослаштиришга имкон беради.

Ш билан бирга, бу Россиянинг Кавказ, Марказий Осиё ва сайёрамизнинг бошқа қисмларида минтақавий иттифоқчилари ва ҳамкорларини ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасида кўпроқ қизиқишини уйғотишига имкон беради. Бе-200 амфибия-самолёти сезиларли экспорт салоҳиятига эга, унга муносиб рақобатчилар йўқ.

Канаданинг Bombardier компанияси 1990 йилда ўзининг 5,3 тонна сувни қабул қилиш қобилиятига эга бўлган CL-215 “учар кема”сини ишлаб чиқаришни тўхтатди (дунёда 120 га яқин бундай машиналар қолди). Янада кўпроқ юк кўтара оладиган иккита PW123AF турбовинт двигателли (1994 йил модели) Bombardier CL-415 ва унинг асосида яратилган кўп мақсадли патрул 415МР мижозларни қўрқитадиган нарх тоифасига киради (25 йил давомида 80 дона 415МР машиналари сотилган). Ва шунга қарамай Bombardier 415 кўп жиҳатдан “Альтаир”дан ортда қолади.

Япониянинг US-1A (1971 йилда ишлаб чиқилган) ва US-2  (2007 йилдан ишлаб чиқарилади) амфибия-самолётлари - тор қидирув-қутқарув ихтисосликка эга. Япониянинг яна бир “учар кема”си - ShinMaywa - жуда қиммат.

1985-1986 йилларда Хитой фақат тўртта SH-5 кўп мақсадли амфибия-самолётини ишлаб чиқарди, улар фақат қидирув-қутқарув самолёти сифатида ишлатилади. Хитойнинг AG600 амфибия-самолёти жиддий техник қийинчиликларга дуч келмоқда. Ёнғин ўчириш учун хитойликлар Россиянинг Бе-200ларига буюртма бергани бежиз эмас. Яъни, “Альтаир”нинг дунёда деярли ҳар жиҳатдан рақиби йўқ.

Шу билан бирга, ишлаб чиқувчи-корхона конструкторлик ишланмалари бўйича ярим аср олдиндаги қадам босган, шу жумладан истиқболли Бе-1000 ва Бе-2500 экранопланалари лойиҳалари мавжуд.

Асосий мавзулар