20:30 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Колумнистлар
Ҳавола олиш
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди? (22)
90710

Олимпиада 80 - Ҳаммаси қандай бўлган эди? Бу сафар ушбу афсонавий Олимпиадага Ўзбекистоннинг "Андижанка" чим хоккей жамоаси қандай ҳисса қўшгани ҳақида.

СССРда аёллар чим хоккейи Олимпиададан уч йил аввал пайдо бўлди, аммо ушбу спорт тури биринчи бор намойиш этилган бу Ўйинларда, турнир мезбонлари медалларни эгаллашга муваффақ бўлган. Мамлакат асосий жамоасидаги спортчиларнинг аксарияти Ўзбекистоннинг “Андижанка” жамоасидан бўлган.

Қандай қилиб Ўзбекистонлик гандболчи-қизлар Олимпиада-80 учун чим устида хоккейчига қайта тайёрланганлиги, нимага совет терма жамоасининг асосий рақиби - Африканинг Зимбабве жамоасида ушбу спорт мусобақаларида асосан оқ танли спортчилар бўлгани ва уларнинг Ўйинлардан кейин тақдири қандай кечгани ҳақида чим устида хоккей бўйича Совет аёллар миллий терма жамоаси аъзоси Валентина Заздравных Sputnik-га берган интервьюсида гапириб берди.

 “Биз бошқа спорт турига ўтамиз” ёки дадил тажриба

Валентина Заздравных хоккей билан шуғулланишни Ўзбекистонда, Андижонда бошлади. Аслида, уни спортга тасодиф олиб келди.

“Мен бешинчи синфдан бери шуғулланганман, - дейди Валентина Заздравных. - Мириман Ким, бизнинг келажакдаги Олимпия мураббийимиз, мактабимизда жисмоний тарбия фанидан дарс берарди ва барча қизларни гандбол ўйнашга ундаган. Мен Ўзбекистон терма жамоасига киритилдим. 1972 йилда Киевда бўлиб ўтган мактаб ўқувчилари Спартакиадасида қатнашдим, кейин гандбол бўйича СССР халқларининг  V Спартакиадасида, 1977 йилда КПСС вилоят қўмитасининг иккинчи котиби, инглиз тилини мукаммал билган Борис Красников битта журналда Олимпиада-80да чим устида хоккейни алоҳида олимпия спорт тури сифатида киритиш режалаштирилганлигини ўқигунига қадар. У мураббийимизни чақириб, таклиф қилди: “Шуни қилиб кўрин!”. Кейин мураббий бизнинг олдимизга келди-да ва қуйидаги хабар билан бизни ҳайратга солди: “Биз бошқа спорт турига ўтамиз”.

Дастлаб янги жамоа хоккей билан футбол майдонида шуғулланди. На чавганимиз бўлмаган ва на тўпимиз. Аммо СССР олимпия терма жамоасига кириш ва эҳтимол унинг асосини ташкил этиш қатъийлиги бўлган.

Советская женская сборная по хоккею на траве
© Foto : Из личного архива Алины Хам
Советская женская сборная по хоккею на траве

“1977 йил августда мураббийимиз келишувга эришиб, биз Украина ССР Черновци шаҳрига бордик, - деб эслайди Олимпия медали совриндори. - У ерда эркаклар жамоаси бор эди. Ва биз эркакларга қарши ўйнай бошладик. Йигитлар бизга ўйнашни ўргата бошладилар. Черновцида биз дастлабки асосларни ўзлаштирдик, тўпни қандай олиб боришни, чавганни қандай ушлаш кераклигини ўргандик. Қайтиб келганимизда, Андижон мебел фабрикаси бизга чавганларни тайёрлаб берди. Албатта, улар халқаро стандартларга жавоб бермаган. Аммо биз айнан уларда машқларни олиб бордик. Кейинчалик, Ўйинларга яқин биз учун яхши импорт чавганлар, тўплар, оёққа ҳимоя қалқонлари сотиб олинди”.

1979 йил март ойида Москвада чим устида хоккей бўйича аёллар жамоалари ўртасида биринчи турнир бўлиб ўтди. Тарихий, биринчи голни “Андижанка” ўйинчиси Светлана Рассолова киритди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон ССР хоккейчилари ғалаба қозонишди. Кейинчалик ушбу жамоа кетма-кет икки марта СССР чемпионлигини қўлга киритди.

СССР Олимпия терма жамоасига Андижонлик тўртта хоккейчи таклиф қилинди: Алина Хам, Лейла Ахмерова, Нелли Горбаткова ва Валентина Заздравных. Аммо жамоанинг асосини Москва ва Москва вилояти спортчилари ташкил этди.

Перрондаги машғулотлар, посилкалар ва йигитлар учун латифалар

Ўзбекистон ССР хоккейчилари Олимпия ўйинларига “Андижон – Москва” самолётида учишди - аваллари бу шаҳарлар орасидаги ҳаво қатнови мунтазам эди.

“Олимпиадан олдин биз тез-тез, уч кунлаб поездда сафарга чиқишимизга тўғри келар эди”, - деб эслайди Валентина Заздравных. – Тўхтаб туриш беш дақиқадан кўпроқ бўлган ҳар қандай бекатларда, мураббий бизни платформага олиб чиқарди ва биз у ерда югурар эдик. Шунда биз ҳам аччиқланиб: “Ҳамма бизга аҳмоқларга ўҳшаб югуришимизга кўз тикиб туради!", дердик. У эса: “Етиб боргунча тайёр бўласиз”, дер эди.

Москва яқинидаги Новогорскдаги база андижонлик хоккейчилар учун биринчи Олимпия маскани бўлди. Валентина Михайловнанинг сўзларига кўра, у ердаги муҳит аъло эди.

“Биз Москвага машғулот ўтказиш учун борардик. Қолган вақтимизни шу ерда, табиатда ўтказганмиз. Базамизга юмористлар келишарди. Улар бизга нималарнидир гапириб беришарди ва биз кулардик. Тўсатдан қизларни залдан чиқариб юборишди ва артист ўзининг фақат эркакларга мўлжалланган латифаларини айтишни бошлади. Улар баскетболчилар бўлган. Биз улар билан дўстлашиб олдик. Биз баскетболчини кўрганимизда унинг ёнига жойлашволардик. Уларнинг орасида 1972 йилда АҚШга қарши афсонавий учрашувда иштирок этган ўзбекистонлик Алжан Жармухаметов ҳам бор эди”, - дея эслайди хоккейчи.

Ўйинлар бошланишидан олдин иштирокчилар Олимпия шаҳарчасига кўчирилди.

“Биз баланд бинолардан бирининг 14-қаватида яшардик, - деб эслайди спортчи. - Бизга бутун қават берилди. Бир хонада икки кишидан яшаганмиз. Бу ерда мажлис зали бор эди, унда концертлар, филмлар қўйилар эди. Зерикмаганмиз. Овқат аъло даражада эди - ҳам икра, ҳам ҳар хил ёнғоқлар. Овқатланишимизга бизга кунига 22 рубль ҳисобида талонлар бериларди. Табиийки, биз унчалик овқатланолмасмадик, ярмини сарфлардик ҳолос. Қолганига озиқ-овқатларни - бўлинган колбаса, мандарин, тешик кулчаларни йиғиб, уларни посилкалар билан уйга жўнатардик. Ахир биз ўзбекистонлик эдик, Москвада эса бу нарсалар кўп эди. Биз тез-тез сафарларга чиққанимиз учун поездлардаги проводник танишларимиз ҳам бор эди.  Олимпия шаҳарчасида нафақат озиқ-овқат сотиб олиш мумкин эди. Мен “Электроника” магнитофонини сотиб олгандим. У анчагина қиммат эди, лекин мен мен барибир сотиб олдим”.

Олтин медалдан маҳрум қилган ҳалокатли хато 

Москвада СССР аёллар хоккей жамоаси икки аренада – “Динамо” ва Ёш пионерлар стадионида ўйнади.

Аёллар хоккейидаги олтин медаллар тақдири СССР - Зимбабве учрашувида ҳал бўлаётган эди. Совет жамоаси 0:2 ҳисобида ютқазаётганди. Ва энди ҳакам зимбабвеликлар дарвозасига пеналти белгилади. Мураббий зарбани амалга оширишга йигирма беш ёшли Валентина Заздравныхни юборди.

“Биз голлар фарқи бўйича биринчи ўринга кўтарилишимиз мумкин эди, - деб эслайди у. - Ўша пайтда ҳаммаси менга боғлиқ эди. Мен зарбани бердим. Ва ... гол уролмадим. Ва СССР терма жамоаси олтин ўрнига бронзага эришди.

Валентина Михайловна ўз хатосига баҳона тополмайди. Ўшанда ҳам уни ҳеч ким айбламаган эди. Ахир бу спорт. Ва унда, ҳаётда бўлгани каби, ҳар нарса содир бўлади.

Женская сборная СССР по хоккею на траве во время Олимпиады-80
Фото из личного архива Валентины Заздравных
Женская сборная СССР по хоккею на траве во время Олимпиады-80

“Бу зарбани мен бермаслигим керак эди, аммо устозимиз шу қарорни қабул қилди, гарчи Нателла Красникова ва Наталья Бузуновалар доим пеналтиларни амалга оширган бўлса ҳам”, - деб эслайди Москва Олимпиадасининг бронза медали совриндори. – Устига устак, Ўйинлардан бироз олдин мен жароҳат олганман – уч юз граммлик тўп оёғимга қаттиқ теккан. Бу ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин эди”.

Валентина Михайловна шунингдек, Зимбабве чим устида хоккей жамоаси асосан келиб чиқиши европалик қизлардан ташкил топганлигини, улар орасида фақат бир нечта қора танли спортчилар бўлганини таъкидлади. У пайтда Буюк Британиянинг собиқ мустамлакасида каттагина оқ танлилар жамоаси қолган. Дарвоқе, ушбу медал, Зимбабвенинг Москвадаги Ўйинларда умуман ягона медали бўлди.

Хоккейчилар шу ернинг ўзида, ўйин бўлиб ўтган Ёш пионерлар стадионида тақдирланди ва деярли дарҳол уйларига жўнатилди. Хоккейчилар Ўйинлар ёпилишини телевизор орқали томоша қилишди.

Ғалаба бой берилганига қарамай, дебютантларнинг натижалари муваффақиятли деб баҳоланди. Айниқса, ўзбекистонлик хоккейчиларининг ватанида. Тошкентда ва Андижонда уларни ҳақиқий қаҳрамонлардек кутиб олишди.

Шараф Рашидов поздравляет участницу Олимпиады Валентину Заздравных с наградой
Шараф Рашидов поздравляет участницу Олимпиады Валентину Заздравных с наградой

“Бизни Андижонда шарафлашди, Тошкентда эса ҳукумат қабули бўлиб ўтди, унда бизни Ўзбекистон Марказий Қўмитасининг биринчи котиби Шароф Рашидов шахсан тақдирлади, - деб эслайди спортчи. – Шунингдек, бизни телевидениега таклиф қилишди - Янги йил “Огонёк”ида иштирок этиш учун. Кейин бизга рангли телевизорлар тақдим қилишди. Андижонда эса барча совриндорларга автомашиналарни навбатсиз сотиб олишга рухсат беришди - жуда камёб товар. Автомашина оддий – “Жигули” эди. Совға пулининг бир қисми - 1500 рубль, 1200 рубль - чегирмаси билан.

Чет элга тилхат орқали чиқиш ва озиқ-овқат дўконида сотувчи бўлиб ишлаш

Гарчи СССРнинг ёш миллий терма жамоаси “олтин”ни қозонолмаган бўлса-да, аммо жуда машҳур бўлди: Олимпиадагача ҳеч ким Совет спортчи-қизлари ҳақида эшитмаган, улар эса шоҳсупага кўтарилишди. Спортчиларни бутун дунё бўйлаб таклиф қила бошлашди.

Тренер Мириман Ким и его воспитанницы из женской хоккейной команды Андижанка
Из личного архива Валентины Заздравных
Тренер Мириман Ким и его воспитанницы из женской хоккейной команды "Андижанка"

“1981 йилда “Меҳнат” эркаклар жамоасини (у ерда Валентинанинг эри ўйнаган, худди шундай, хоккейчи) ва мен ўйнаган “Андижанка”ни Бельгияга таклиф қилишди. Тўсатдан эрим ва мени мамлакатдан чиқармай қўйишди. Аниқланишича иккаламиздан биримиз боришимиз мумкин экан. Аммо ким? Биз иккаламиз ҳам жамоамизнинг етакчи ўйинчиларимиз. Натижада биз қолиб кетишга уринмаслигимиз ҳақида тилхат ёзишга мажбур бўлдик”, - дея эслайди Заздравных.

Ҳудди ўша йили Аргентинада халқаро турнир бўлиб ўтди, унда ҳам СССР терма жамоаси Москвадаги Олимпиада натижаларини такрорлади.

Миллий биринчиликда кетма-кет икки ғалабадан сўнг, Валентина Михайловна ўйновчи мураббий мақомига ўтди, кейин бир неча йил спортинтернатда ишлади, “Андижанка” учун спорт захирасини тарбиялади.

Совет Иттифоқи қулаганидан сўнг, 1995 йилда хоккейчининг оиласи Россияга кўчиб ўтди.

“Биз бутун оиламиз билан бирга йиғилдик – онам, дадам, опа-сингилларим, акам. Жами ўн тўрт киши. Ва ҳаммамиз Брянск вилоятига бориб, уч хонали квартирага жойлашдик, - деб эслайди спортчи. - Менинг Москвадаги дугоналарим менга: “Валя, агар ўзинга ҳомий топсанг, у ҳамма нарсенга ёрдам беради. Агар топмасанг...” Шу тариқа яшадик”.

Бундай қийин шароитда Олимпиада-80 бронза медал совриндори озиқ-овқат дўконида оддий сотувчи сифатида ишлашга киришди.

“Мен математикани яхши билардим, - деб эслайди Валентина Михайловна. - Харидорлар менинг кимлигимни англамас эди. Иш берувчилар ҳам. Улар шунчаки Ўзбекистондан келиб қолган деб ўйлашар эди. Улар ҳамма қатори пул тўлашарди. Албатта, чарчаганман. Ҳар қандай ишга киришардим - тозаловчи, буларнинг барчасидан дам оволиш учун. Кейин яна сотувчилик”.

Ҳозир Валентина Заздравных Москвада яшайди, учта қиз ва бир ўғил набирани тарбиялайди. Оила, албатта, спорт билан шуғулланади: битта қиз набираси бадиий гимнастика билан, иккинчиси сузиш билан шуғулланади. Ким билади, эҳтимол улар нафақат бувисининг муваффақиятини такрорлай олишади, балки ундан ҳам ўтиб кетишар.

Валентина Заздравных — бронзовый призер Олимпиады-80 по хоккею на траве
Sputnik / Максим Блинов
Валентина Заздравных — бронзовый призер Олимпиады-80 по хоккею на траве
Мавзу:
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди? (22)

Мавзу бўйича

Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди?

Асосий мавзулар