“Форд” қовун туширди. Нима учун АҚШ суперавиаташувчи кемаси ҳануз хизматга тайёр эмас

© Foto : U.S. Navy / Mass Communication Specialist 2nd Class Ridge LeoniАмериканский авианосец CVN-78 Gerald R. Ford
Американский авианосец CVN-78 Gerald R. Ford - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қарийб 13 миллиард доллар қийматидаги тарихдаги энг қиммат жанговар кема ҳали ҳам хизматга тайёр эмас, гарчи у 2017 йил май ойида денгиз флотига киритилган бўлса ҳам.

ТОШКЕНТ, 21 июл - Sputnik, Андрей Коц. Американинг янги авлод “Джеральд Форд” суперавиаташувчиси яна муаммога дуч келди – шу кунларда АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари раҳбарияти лойиҳадан бир қатор юқори мартабали мутахассисларнинг четлатилишини маълум қилди. Америка ОАВлари буни “сузувчи аэродром”нинг тажрибали фойдаланишида аниқланган кўплаб камчиликлар билан боғламоқда. Қарийб 13 миллиард доллар қийматидаги тарихдаги энг қиммат жанговар кема ҳали ҳам хизматга тайёр эмас, гарчи у 2017 йил май ойида денгиз флотига киритилган бўлса ҳам. Нима учун “Джеральд Форд”нинг омади бу қадар чопмаётгани - РИА Новости материалида.

Путин Керчда десант кемалари қурилишига тамал тоши қўйди - Sputnik Ўзбекистон
Путин Қримда десант кемалари қурилишига тамал тоши қўйди

Келажак кемаси

Энг қудратли авиаташувчини ишлаб чиқилиш 1990-йиллар ўрталарида бошланган. Кемага 2005 йилда асос солинган. Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлигининг режаларига кўра, у 1960-йилларнинг бошларидан хизматда бўлган Американинг биринчи ядровий авиаташувчиси бўлган “Энтерпрайз” ўрнини эгаллаши керак эди. Деярли ўн йил давомида қурилганидан сўнг у 2013 йилнинг кузида сувга туширилган. Сув сиғими 100 минг тоннадан ортиқ бўлган “Джеральд Форд” дунёдаги энг катта сув сиртидаги жанговар кемадир.

Суперавиаташувчининг лойиҳадаги имкониятлари чиндан ҳам ҳайратлантиради. Узунлиги 337 метр, кенглиги 78 метр ва баландлиги 76 метр бўлгани билан, 30 узел (соатига 56 километр) тезликка эриша олади. Бундай тортишишни қуввати 700 мегаваттдан бўлган иккита Bechtel A1B ядровий реактори томонидан таъминланади. Сузиш автономлиги деярли чексиз, фақат юз кунда бир озиқ-овқат захираларини тўлдириб туриш керак.

“Джераль Форд” авиақанотида турли мақсадларга мўлжалланган юзга яқин самолётлар, шу жумладан F/A-18E/F Super Hornet, F-35C, қирувчи самолётлари, электрон қаршилик яратиш самолётлари, E-2D Hawkeye узоқ радиолокацион аниқлаш самолётлари, C-2 Greyhound транспорт самолётлари. Бундан ташқари, авиаташувчи MH-60R/S вертолётлари ва дронларни жойлашиши ва жанговар ишлатилишига ҳам мўлжалланган.

Закрытие международного авиационно-космического салона МАКС-2019 - Sputnik Ўзбекистон
Бе-200 амфибия-самолётлари – “учар кемалар” нималарга қодир?

Гарчи конструкторлар кўплаб замонавий технологиялардан фойдаланиб, бортда жараёнларнинг аксариятини автоматлаштиришнинг юқори даражасига эришган бўлса-да, “Джераль Форд”нинг экипажи ҳануз кўп сонли - 4,5 минг кишидан иборат.

Корпуси бундан аввалги “Нимиц” синфидаги кемалар корпуси билан деярли бир хил. Эътиборга молик фарқлардан бири шундаки, нисбатан ихчам бино орқа томонга яқин жойлаштирилди. Парвоз палубаси сирти кенгайтирилди, унинг жойлашуви эса қурол-аслаҳа ва самолётларнинг тезроқ жилдирилишига имкон яратади. “Джераль Форд”нинг “ноу-хау”си - одатий буғли катапульта ўрнига электромагнит катапульта. Ушбу қурилмалар самолётларни юмшоқроқ тезлаштиради ва учувчиларга босим камроқ бўлади.

Қийин бола

Авиаташувчи 2016 йилда фойдаланишга топширилиши керак эди. Аммо Bloomberg хабарига кўра, “Джераль Форд” жанговар синовдан ўта олмаган. Биринчи марта денгизга чиқишдан олдин ҳам, кемада кўплаб носозликлар аниқланган, уларнинг баъзилари эса фақат қайта лойиҳалаш орқали бартараф этилиши мумкин эди. Биринчи навбатда, электромагнит аэрофинишерлар (самолётларни тўхтатиб қолувчи мослама-таҳр.) суст ишлашини кўрсатди - ишлаб чиқувчилар уларни 1600 самолётни узилишларсиз қабул қилишлари мумкинлигини таъкидлашган, аммо амалда бу 25 дан ошмади. Электромагнит катапульта эса эълон қилинган тўрт минг ўрнига атиги тўрт юзта парвозни таъминлади ҳолос.

Шунингдек, Пентагон комиссиясида самолёт лифтларида қониқиш ҳосил бўлмади - кеманинг бутун жанговар ишига салбий таъсир кўрсатадиган муаммолар аниқланди. Ушбу муаммо ҳануз ҳал қилинмади - 11 та лифтдан фақат иккитаси керагидай ишлайди, бу жанговар тайёргарликни жиддий равишда чеклайди. Ва ниҳоят, дастлабки синовлар давомида мутахассислар янги лойиҳадаги авиаташувчилар учун махсус яратилган истиқболли радиолокацион станциялар билан боғлиқ муаммоларни аниқладилар.

Российский атомный подводный ракетоносный крейсер проекта 949А Антей К-410 Смоленск  - Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг "Антей" атом кемаси Болтиқ денгизида нима қиляпти?

Шунга қарамай, 2017 йил 8 апрел куни “Джераль Форд” денгизга йўл олди ва 31 май куни кема АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари таркибига киритилди. Бироқ, қийинчиликлар тугамади. Сафар давомида сузувчи валнинг қувватловчи подшипниклари тез ишдан чиқди. Кема портга қайтарилди, носозликни тузатишга бир неча ой кетди.

У ёғига баттарроғи рўй берди. 2018 йилда, денгиз синовлари пайтида, кучланиш ускунаси ишдан чиқа бошлади. Хабарда айтилишича: "Кема ўз ядровий реакторлари томонидан ишлаб чиқарилган энергияни суздирувчи вал ҳаракатига айлантиришида қийналмоқда”. Авиаташувчи таъмирлаш учун портга етказилди. Бир йил ўтгач, кучланиш ускунаси яна ишдан чиқди – “Джеральд Форд” яна портда қолди.

“Циркон”га қарши

Кўп камчиликлар бартараф қилинган бўлса-да, лифтлар ва электромагнит катапульталар доим ишдан чиқмоқда. Бир ой олдин, катапульталарни бошқариш тизими ишдан чиқди. Бортдан парвозлар беш кунга тўхтатилди.

Ва энг муҳими, янги модадаги катапульталар, бешинчи авлод F-35C қирувчи самолётининг палубали версиясини шунчаки қуввати етишмаслиги сабабли осмонга кўтаришга қодир эмаслиги аниқланди.

Ва шунга қарамай, ҳукумат суперавиаташувчилар дастурини молиялаштиришга тайёр. Ғарб экспертларининг шарҳларига кўра, сериянинг етакчи кемаси 2022 йилгача тўлиқ жанговар тайёргарликка етади. Яна бир авиаташувчи – “Джон Кеннеди” қурилмоқда. У ўтган йилнинг октябр ойида сувга туширилди, флот таркибига эса 2024 йилда киритилиши керак. Илгари Пентагонда “Нимиц”ларни ўрнини эгаллаши учун ушбу турдаги ўн-ўн икки кемага эҳтиёж борлиги ҳақида гапирилган.

Пуск противокорабельной ракеты с наземного комплекса - Sputnik Ўзбекистон
"Иблис "Бал"и: Қримда РФ Ҳарбий кучларининг кемаларга қарши қудратли тизими синовдан ўтди

Аммо бу режалар амалга ошиши ҳақиқатдан йироқроқ. Вазирликда ҳозирда АҚШнинг шундай йирик авиаташувчилар флотига эҳтиёж бор-йўқлиги борасида баҳслар кетмоқда. Пентагон раҳбари Марк Эспер кичикроқ кўламдаги Ҳарбий-денгиз кучларига қизиқиш билдираётганини маълум қилди. Тез орада флотнинг янги тузилмаси машқлар ва маневрларда синовдан ўтказилади, кузда эса у тасдиқланади. Қабул қилинган концепцияга кўра, Ҳарбий-денгиз флотида авиаташувчилар сони камаяди, аммо сув сиғими кичикроқ кемалар, хусусан, фрегатлар сони кўпаяди.

Эҳтимол бу, катта ва оғир авиаташувчилар Россия ва Хитойнинг сўнгги кемаларга қарши ракеталари учун жуда осон нишон бўлганлиги билан боғлиқ. 2022 йил Россия Ҳарбий-денгиз флоти таркибига истиқболли гипертовушли “Циркон” ракеталари қабул қилинади. Айни пайтда ракета синовлардан ўтмоқда: турли ташувчилар сиртидан учиришнинг ўнга яқин синови кутилмоқда. Тахмин қилинишича, парвоз масофаси Америка авиаташувчиларининг палуба самолётлари ҳаракати радиусидан ошади, тўққиз Мах рақамига яқин тезлиги эса бу ракетани кемалар ҳаво мудофааси тизимлари учун даҳлсиз қилади. Американинг The National Interest нашри “Циркон” ҳар қандай сузувчи аэродромда “дарча очишга” қодирлигини тан олди.

Янгиликлар лентаси
0