21:04 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Колумнистлар
Ҳавола олиш
2239 0 0

Гўл инглизлар ўз мамлакатларини ҳийлагар руслардан ҳимоя қилишни билишмайди! Британияда ниҳоят жамоат палатаси разведка ва хавфсизлик қўмитаси ҳисоботи эълон қилинди: у Россиядан эсаётган таҳдидлар ва мамлакатимизнинг орол ишларига аралашувига бағишланган.

Ҳисобот ўтган йилги парламент сайловларидан анча олдин тайёрланган, аммо унинг оммага эълон қилинишини ҳукмрон консерваторлар узоқ муддат кечиктириб келдилар ва Борис Джонсоннинг рақиблари уни бу ишни Россия таҳдидини камайтириб кўрсатиш ва ўз партиясига зарар етказмаслик мақсадида қасддан қилганликда айблашган. Мана энди муаллифларидан бири МИ-5нинг истеъфодаги машҳур ходими Кристофер Стил (Трампнинг "Россия билан алоқалари" тўғрисидаги досьеси муаллифи) бўлган ҳисобот эълон қилинди.

Британия матбуоти ҳафсаласи пир бўлди: ҳисоботда Шотландия мустақиллиги бўйича референдумга таъсир ўтказишга уринишлар ҳақида гапирилган бўлса-да, аммо Brexit референдумига Россиянинг аралашуви бўйича ҳеч қандай далил йўқ (сиёсий элитанинг аксар қисми, деярли бутун бошли матбуот ва Сити қарши бўлганида, (ахир қандай қилиб британияликлар ЕИни тарк этиш учун овоз бергани тушунарсиз эди-да). Аммо бу Лондон нуқтаи назаридан олиб қаралганда, албатта - агар Москва кўзи билан қараладиган бўлса, ҳисобот сенсациондир. Чунки муаллифларнинг ўзлари чиқарган хулосалар - Британия ҳукумати Кремл манфаатлари йўлида ишлашга тайёр эканлигининг энг яхши далилидир. Стил ва Браудер (ҳисоботнинг яна бир ҳаммуаллифи) буни, очиғи, тушуниб етмайдилар, аммо "КГБ меросхўрлари" ўйинининг маҳорати ҳам айнан шунда-да. Келинг, ҳаммасини бошидан кўриб чиқамиз.

Гарчи ҳисобот Россия таҳдидига жавоб излашга бағишланган бўлса-да, у биринчи навбатда ички сиёсий ўлчовга эга. Буюк Британиянинг муаммолари жуда кўп ва улардан энг асосийси - Шотландиянинг Бирлашган Қироллик таркибидан чиқишини олдини олишдир. Глазго Шотландия халқи иродасига қарши чиққан Brexitдан норози (шимолда ЕИда қолиш учун овоз берилган) ва мустақиллик бўйича яна бир референдум ўтказишмоқчи. Ўтган гал, 2014 йилда, мустақиллик тарафдорлари ютқазиб қўйишган, аммо энди ҳаммаси улар фойдасига ўзгариши мумкин (ҳарҳолда, Шотландияда яшовчи ЕИ фуқаролари сайлов ҳуқуқидан маҳрум бўлишлари эҳтимоли мавжуд). Лекин Лондон референдумга рухсат беришни хоҳламайди, аммо Глазго буни талаб қилмоқда ва қандайдир бир вақтда уни бир томонлама тартибда эълон қилиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Энди, улар фикрича, Шотландиядаги янги референдумга қарши бўлганларда жиддий сабаб пайдо бўлмоқда: уни ўтказиш шунчаки хавфли! Ахир Россия ўтган галги референдумга аралашган! Ҳисоботда шундай ёзилган, ундан ташқари, Россиянинг Шотландиядаги референдумга таъсир кўрсатишга уринишидан далолат берувчи "очиқ манбалардан олинган ишончли шарҳ"лар ҳақида ҳам эслатма мавжуд. Маълум бўлишича, бу умуман, "Собиқ иттифоқининг Ғарб демократик жараёнларига биринчи аралашуви" бўлган. Во ажаб, бундан келиб чиқмоқдаки, Британиянинг уқувсиз махсус хизматлари - Москванинг Brexit референдумига таъсир кўрсатишга уринишидек бир ҳаракатини оғзини очиб, ўтказиб юборганлар. Устига устак ҳукумат ҳам "Brexitни ҳимоя қилиш учун ҳеч қандай чора кўрмади". Ҳушёр америкаликлар 2016-йилда АҚШдаги президентлик сайловларига русларнинг аралашишга уринганликларини пайқагандан кейингина британияликлар ўзига келган. Умуман олганда, ҳисоботда махсус хизматлар бўйича танқидлар жуда кўп: улар бундай хавфли душманга қарши туришга тайёрмас.

Россия нима билан таҳдид қилмоқда? Ва умуман унга Британия нима учун керак? Муаллифларнинг зорланишларича, Москва Лондонни Ғарбнинг Россияга қарши лоббисида марказий ўйинчи сифатида кўради ва шу боис Бирлашган Қироллик "Ғарбдаги разведка фаолияти учун асосий нишонлардан бири бўлади". Жуда ажабланарли, ҳақиқатда - руслар Британияга нима сабабдан шундай муносабатда? Балки бу ўз тарихимизни яхши ёдда тутишимиз (аниқроғи, биз уни янада чуқурроқ англаётганимиз) ва унда биз сўнгги бир неча асрлар давомида (айниқса XIX аср бошидан) Лондоннинг мамлакатимизга қарши доимий стратегик ўйинига гувоҳ бўлаётганимиздандир? Турли хил даража ва ўлчовларда, турли шиорлар ва сабаблар остида, айнан Британия русофобиянинг барча шакллари ташаббускори ва муаллифи бўлиб келган. Бизнинг ички ишимизга аралашув (шу жумладан, сиёсий қотилликлар), Россия ичидаги тартибсизликларни қўллаб-қувватлаш ва империянинг чекка жойларида (масалан, Кавказ ва Ўрта Осиёда) урушларни аланга олдириш, бошқа йирик державаларни бизга қарши қайраш, қочқин фитначилар ва ўғриларни беркитиш, ёлғон ва сохта тарғибот - Россия-Британия муносабатларида буларнинг барчаси мунтазам бор бўлиб келган. Табиийки, Россия Буюк Британия у унга қандай муносабатда бўлса,  худди шундай муносабатда бўлади, биргина фарқи биз ўз олдимизга душманни одамгарчиликдан чиқариш, уни йўқ қилиш мақсадини қўймаймиз. Британия биз учун шунчаки даҳшатли ва доимий душман, у билан сулҳ тузиш ва ҳатто вақтинчалик иттифоқчи бўлиш мумкин, аммо унга ҳеч қачон ишониб бўлмайди.

Шу билан бирга, Россия Буюк Британиянинг ички ишларига ҳеч қачон аралашмаган, мисол ўтган асрларни олсак, император Павелнинг Ҳиндистонга юриш нияти ниятлигича қолган (аммо бу инглизларга Россия императорига қарши фитна ва суиқасдда фаол иштирок этишга тўсқинлик қилмади). Шу билан бирга, Лондонда Россияга қарши (ташқи ва ички фойдаланиш учун) шу даражада кўп сохталиклар тайёрландики, ҳатто фош этилганидан кейин ҳам улар Британияда мамлакатимизга бўлган муносабатнинг бир қисмилигича қолган. Рус таҳдидини ихтиро қилар экан – ҳоҳ дунё бўйлаб, ҳоҳ ўз давлати миқёсида, -  инглиз элиталари ўз русофобияси асирига айланди. Яъни, у эндиликда атрофда содир бўлаётган воқеаларни адекват қабул қила олмайди - йўқ жойда ҳам уларнинг кўзига руслар кўринаверади. Натижада рус таҳдидига қарши кураш бутунлай акс тус олмоқда – русларга таҳдид солаётган нарсаларга қарши курашга айланмоқда.

Парадокс дейсизми? Аммо разведка қўмитаси ҳисоботида гап нима ҳақда бормоқда? Учта асосий рус хавфи мавжуд, бу Британия учун учта асосий чақириқ демак.

Биринчиси - киберҳужумлар. Ҳам сайлов жараёнига, ҳам инфратузилмага. Иккинчиси - ёлғон ахборот. Ўзларининг ОАВлари, ижтимоий тармоқлар ва ботлар орқали, маълумотларни ўғирлаш. Мақсадлар - сайловларга аралашув ва шунчаки жамиятни тарқоқ ҳолатга келтириш учун амалга ошириладиган иш (худди Америкада сингари, гувоҳсизку?). Учинчи хавф эса - бу рус олигархлари.

Бу энг қўрқинчли одамлар, киберруслар ва рус ботларидан фарқли ўлароқ, улар ҳақида британияликларнинг ҳаммаси билади: матбуотда ўқишган, сериалларда кўришган. Бу хавфли одамлар Лондонда қай тарзда пайдо бўлган, қандай қилиб уни Лондонградга айлантирган?

"Сўнгги йилларда рус элиталари кўплаб давлатлар билан алоқаларни йўлга қўйганлар, аммо айнан Буюк Британияни олигархлар ва уларнинг пуллари учун энг мақбул жой деб ҳисоблашганга ўхшайди. Пуллар Британия истеблишменти кенг доирасида патрон(ҳомий)-мижоз тарзида таъсир ва муносабатлар тармоғини яратиш учун: хусусан, PR-фирмалар, хайрия ташкилотлари, сиёсат, илмий соҳа ва маданий муассасаларда ишлатилган. Уларнинг барчаси "(Россия) обрўйини оқлаш" жараёнида қатнашиб Россия пулларини олувчилар бўлган. Қисқа қилиб хулосалаганда, Британиядаги Россия таъсири янги меъёр саналади. Путинга алоқадор бўлган ва Британия бизнесига интеграллашган, олий жамиятга кириб борган ва умуман, ўзининг бойлиги туфайли қабул қилинган кўплаб руслар бор".

Улар шунчаки қабул қилинган эмас.

"Путин билан яқин алоқада бўлган Россия элитасининг бир нечта аъзолари бир вақтнинг ўзида Британияда хайрия ва/ёки сиёсий ташкилотлар ишларида қатнашган шахслар сифатида фош қилиндилар. Улар сиёсий партияларга бадал киритганлар ва умуман, Россия таъсири операцияларида ёрдам беришга имкон берадиган ижтимоий мавқега эга. Таъкидлаш жоизки, лордлар палатасининг кўплаб аъзолари Россия билан боғлиқ бизнес-манфаатларга эга. Баъзилари эса тўғридан-тўғри рус давлати билан бевосита боғлиқ бўлган Россиянинг йирик компанияларига ишлашади. Бу каби барча алоқалар, Россия томонидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиши мумкинлиги нуқтаи-назаридан синчковлик билан аниқланиши ва ўрганилиши керак".

Бу жараён шу қадар чуқурлашиб кетганки, "интеграция даражаси, айниқса Лондонградда, ҳукуматимизнинг ҳар қандай чоралари, энди афсуски, ёвузликни бартараф этолмаслигини, олдини ололмаслигини англатади. Улар зарарни минималлаштириши мумкин, холос".

Энди нима қилсак экан?

Чет эл агентлари тўғрисида қонун қабул қилиш керак (амеракадаги сингари), яқинда қабул қилинган жиноий фаолиятга қарши кураш чораларини кучайтириш лозим, чунки улар русларга қарши унчалик самара бермаслиги мумкин. Масалан, ҳисоботда Жиноятларга қарши кураш миллий агентлик томонидан таклиф этилган уюшган жиноятчилик билан алоқаларда гумон қилинганларга санкциялар қўлланилишини назарда тутувчи 2018 йилги "Санкциялар ва маблағларни легаллаштиришга қарши" Актга қўшимчалар қўллаб-қувватланади.

Яъни, барча лондонградчиларни сиқувга олиш керак, ахир улар Путин ва бандитлар, ҳатто, аниқроғи, бандит Путин билан боғлиқ. Аммо гап ким ҳақида бормоқда?

Ҳисоботда ҳеч қандай исм мавжуд эмас, аммо британ матбуотида хоҳлаганча топса бўлади. Таъсир ўтказиш ва хайриялар ҳақида гапирилганда одатда кимни мисол сифатида келтирадилар?

"Любовь Чернухина, Путиннинг собиқ вазири Александр Темерконинг рафиқаси, Мудофаа вазирлигининг собиқ ходими" - улар консерваторларга хайриялар беришган, Кэмерон, Мэй, Жонсонлар билан учрашишган. Аммо Чернухин 2000 йиллар бошида молия вазири ўринбосари бўлган, Касьянов билан ишлаган, кейин Лондонга қочган. ЮКОСнинг собиқ вице-президенти Темерко эса халқаро қидирувда: Россияда у талон-тарожликда айбланмоқда. Путиннинг кадрлари шуларми?

Россия ғазнасининг бир эмас, бир неча юзлаб ўғрилари, хусусан, энг йириклари ҳам (Москва банкининг собиқ раҳбари Андрей Бородинни эслаш кифоя) Лондонга қараб қочган ва улар ўз хавфсизлигини таъминлаш учун турли йўлларни излаётгани тушунарли. Яъни, оддий қилиб айтганда, "Лондондан чиқарилмайди" деган иборани пул билан мустаҳкамлаб қўймоқчи. Лондонда ҳозирча иккита ватанга яшаб келаётган кўплаб рус олигархлари ҳам бор, аммо уларнинг жуда оз қисмини Россия манфаатларига ишлашда гумон қилиш мумкин.

Яъни, рус агентларига қарши очган ўз урушида Британия ҳукумати аксарият қисми Россия ва Путинга қарши бўлган рус-лондонликларга зарба беришга тайёр. Афтидан, шундайга ўхшайди, бунга ҳатто ҳисоботдаги "Британияда яшайдиган Владимир Путинга қарши бўлган россиялик муҳожирларни ҳимоя қилиш зарурлиги" тўғрисидаги чекиниш ҳам тўсқинлик қилолмайди. Чунки модомики рус олигархлари - таҳдид экан, унда ўрмонга ўт кетса, хўлу-қуруқ баравар ёнади.

Бундан келиб чиқадики, доклад муаллифлари лондонградчилар билан Россиянинг ўзи анча вақтдан кўзлаб юрган иш: уларни мулкидан ва таъсирдан маҳрум этишни - амалга оширишни таклиф қилмоқда. Британияликларнинг бу учун мотиви албатта, бутунлай бошқалиги аён, қолаверса, мусодара қилинган пуллар Россияга қайтарилмайди. Британия ўзига ишон билдирган бошқа давлатдан келган фирибгарлар ва бой қочқинларни биринчи марта шилаётгани йўқ, аммо бу тарзда Путинга ишлаш учун, албатта, жуда қаттиқ ҳаракат қилиш талаб этиларди. Чет элдан пулларни чиқараман деб, кейин "чанг ютиб қийналиб кетасиз", дея огоҳлантирганди президентимиз қачонлардир, энди эса қочоқларнинг пулларини камига улар учун ҳақоратли бўлган "Путин агентлари" деган формулировка билан мусодара қилишади. Нозик инглиз ҳазили – алоҳида шинавандалар учун.

Асосий мавзулар