Украина ноқулай позага турди

© CC BY 4.0 / Администрация Президента Украины Президент Украины Владимир Зеленский во время визита в Донбасс
Президент Украины Владимир Зеленский во время визита в Донбасс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Владимир Зеленский анча давом этган танаффусдан сўнг Владимир Путинга қўнғироқ қилди. Томонлар етакчилар томонидан 2019 йил 9 декабрда "норманд формати" доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Сергей Левченко. Владимир Зеленский узоқ танаффусдан кейин Владимир Путинга қўнғироқ қилди. Томонлар етакчилар 2019 йил 9 декабрда "норманд формати" доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар, шунингдек, мулоқот гуруҳи доирасида Донбассда ўт очишни тўлиқ тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини мамнуният билан олқишладилар - бу маълумот ҳар икки президент сайтларида жойлаштирилган.

Рабочий визит президента РФ В. Путина во Францию  - Sputnik Ўзбекистон
Зеленский Путин билан музокаралари ҳақида гапирди

Қолган ҳолатларда акцентлар фарқ қилади.

Украина президенти сайтида асосий эътибор Зеленский учун анъанавий бўлиб қолган, ушлаб турилган шахсларни ўзаро алмашиш мавзусига қаратилган. Ва кутилмаганда, Украина Конституциясига ўзгартиш киритишни кўзда тутувчи Донецк ва Луганск вилоятларидаги айрим ҳудудларда аксилмарказлаштириш ва маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг махсус тартиби тўғрисидаги қонун лойиҳалари (негадир қонун деб аталган) муҳокамаси эслатиб ўтилган.

Кремл сайтида эса 15 июль куни Олий Рада томонидан қабул қилинган 2020 йилда маҳаллий сайловларни ўтказиш тўғрисидаги қарор Минск келишувларига зидлиги ва низоларни бартараф этиш истиқболларини хавф остига қўяётганига урғу берилган. Ҳамда яқинда Украинанинг юқори лавозимдаги расмий шахслари томонидан келишувларни қайта кўриб чиқиш зарурлиги ҳақида айтилган баёнотлар юзасидан ташвишлар билдирилган.

Инаугурация избранного президента Украины В. Зеленского - Sputnik Ўзбекистон
СССР учун тавба қилди. Зеленский Польшада нимани ўз зиммасига олди

Агар баёнотлар шунчаки гап бўлса (Украина ҳукумати вакиллари қарийб олти йилдан бери бир-бирига зид баёнотлар билан чиқишмоқда), аммо Раданинг "Минск" келишувига зид бўлган қарори бекор қилиниши амалга ошмайдиган ишдек кўринмоқда. Айниқса, уруш партияси Зеленскийни ҳатто ўт очишни тўхтатиш бўйича навбатдаги келишувни имзолагани учун ҳам "хиёнат"да айблаётган бир шароитда.

Шуниси эътиборга моликки, ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув ҳам, Владимир Путинга қўнғироқ ҳам, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Владимир Зеленскийга очиқ мурожаатидан бир неча кун ўтгач рўй берди. Зеленский ўз ҳаётидан қўрқувга тушди дейиш ноўрин. Шунчаки, унинг атрофидагилар ушбу мурожаатни Россия келишиб бўлмас Украина ҳукумати билан муносабатларнинг янги форматига ўтишга тайёрлиги ҳақида очиқ сигнал сифатида тўғри қабул қилишганга ўхшайди. Шу билан бирга, агар "Минск режалари" 2020 йил охиригача бажарилмаса, "Б режаси"га ўтиш билан муболаға қилган Зеленскийда албатта, бошқа муқобил режа йўқ ва умуман бўлмаган ҳам.

Переговоры лидеров России, Германии, Франции и Украины в Минске - Sputnik Ўзбекистон
Минск келишувларининг 5 йиллиги - Украина, Ғарб ва Россия нималарга эришди?

Қолаверса шу пайтда Зеленский рейтингини сақлаб қолиш бўйича "хас"лардан бири - "Норманд формати" етакчилар учрашуви ҳам иш бермай қўйди. Охирги учрашув қарорларини бажармай туриб, бундай урашувдан нафақат Россия қатъиян воз кечди, уни ўтказиш ғояси Берлин ва Париж томонидан ҳам унчалик қўллаб-қувватланмади.

Рейтингини йўқотаётган Зеленский учун эса октябрь ойидаги маҳаллий сайловлар арафасидаги ушбу учрашув жуда муҳимдир.

Украина ҳукуматининг ўт очишни тўхтатиш бўйича намойишкорона, аммо қайтарса бўладиган қадамлари, юқорида эслатиб ўтилган қонун лойиҳалар муҳокамаси табиати айнан шу билан ифодаланади.

Бироқ, 15 июль куни Олий Рада томонидан тасдиқланган ва мамлакатдаги маҳаллий сайловлар 2020 йил 25 октябрга режалаштирилганлигини назарда тутувчи фармон, айни пайтда қайтариб бўлмайдиган қарорга ўхшайди - у 326та овоз билан конституциявий кўпчилик томонидан қабул қилинди.

Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон
"Норманд" саммити бўлиб ўтди. Зеленский энди нима қилади?

Ушбу ҳужжатга кўра, маҳаллий кенгашлар депутатлари ва қишлоқ, посёлка, шаҳар раҳбарларининг сайловлари 25 октябрь куни бўлиб ўтади, аммо: "қарорнинг 2 ва 3-бандларида кўрсатилганлардан ташқари".

Қарорнинг юқорида айтиб ўтилган бандлари эса "Қрим Автоном Республикасининг вақтинча эгаллаб олинган ҳудудларида, Севастополь шаҳрида, Донецк ва Луганск вилоятларининг айрим туманлари, шаҳарлари, посёлка ва қишлоқларида бу каби сайловлар тайинланмайди ёки ўтказилмаслиги" кўрсатиб ўтилган.

4-бандда эса Қримда ва назоратсиз Донбассда сайловлар ўтказилиши керак бўлган бешта шарт белгиланади:

- Россия Федерацияси томонидан Украинани вақтинча оккупацияси ва ҳарбий агрессиясини тугатиш, хусусан: Россия Федерацияси томонидан бошқариладиган, назорат қилинадиган ва молиялаштирилган ноқонуний қуролли тузилмаларни, Россия оккупацион қўшинлари, уларнинг ҳарбий техникаларини Украина ҳудудидан олиб чиқиш;

Берлинда ўтказилган норманд тўртлигига аъзо мамлакатлар раҳбарлари учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Песков "Норманд тўртлиги" қайси тилларда мулоқот қилишини айтди

- Украина давлат чегараси устидан тўлиқ назоратни тиклаш;

- Украинанинг вақтинча эгаллаб олинган ҳудудларида фаолият юритаётган барча ноқонуний қуролли гуруҳларни ва ёлланма жангчиларни қуролсизлантириш;

- Украинанинг вақтинча эгаллаб олинган ҳудудларида конституциявий тузум ва ҳуқуқий тартиботни тиклаш;

- тегишли ҳудудларда истиқомат қилувчи Украина фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш, ОБСЕ сайлов стандартларига риоя қилиш учун имкониятлар яратиш.

Албатта, Қримга нисбатан, бу шартлар мантрага ўхшайди ва "Минск-2"га ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аммо Донецк ва Луганск вилоятларининг назоратсиз ҳудудлари борасида, "Минск-2" доирасида Украина ўз зиммасига олган мажбуриятларига зидлигини сезмаслик жуда қийин.

Михаил Саакашвили - Sputnik Ўзбекистон
Саакашвили Украина бешта давлатга парчаланиб кетишини башорат қилди

Битимлар имзоланганига беш ярим йил бўлди ва эҳтимол ҳатто кар-кўрларга ҳам уларнинг асосий қоидаларини ва томонларнинг ҳаракатлари кетма-кетлиги аён. Келишув тан олинмаган ДҲР ва ЛҲР ҳудудларида сайловлардан олдин қуролли тузилмаларни тарқатиб юбориш ва қуролсизлантиришни назарда тутмайди. Чегара устидан назорат Украина томонига овоз бериш жараёни тугаши ва Украина Конституциясида ҳудудларнинг алоҳида мақоми мустаҳкамланганидан кейин ўтказилиши керак. Шундан сўнггина Донбассдан чет эл ҳарбий тузилмалари, ҳарбий техникалар ва ёлланма жангарилар олиб чиқилиши керак ҳамда “барча ноқонуний гуруҳларни қуролсизлантирилиши” ҳам амалга оширилиши керак.

Аслида, ушбу келишувлар, шу жумладан конституцион ислоҳотлар, 2015 йилда амалга оширилиши керак эди. Президентлар Путин ва Порошенко ўртасида 2015 йил 30 апрел куни бўлиб ўтган телефон суҳбати яқинда Украинада ошкор этилишидан шу аён бўладики, Украина томони Минск келишувларини бажаришга ҳатто тайёрланаётган ҳам бўлган.

Бироқ 2015 йил ёзидан бошлаб, Украина хукуматининг мақсадлари - кўринишидан Вашингтоннинг ишораси билан - тинчлик ва реинтеграция жараёнини чўзиш ва шу билан бирга Минск келишувларига риоя қилмаслик фактидан фойдаланиб Россияга қарши санкцияларни кучайтириш учун фойдаланиш бўлган.

Ва айнан 2015 йилнинг ёзида, аниқроғи 17 июлда, Украина Олий Радаси биринчи бор Минск келишувларига мутлақо зид бўлган резолюцияни қабул қилди. 2015 йил 25 октябрда бўлиб ўтадиган маҳаллий сайловларни тайинлаш ва ўтказиш тўғрисидаги қарорда сайловларни ўтказиш шартлари, жорий йилнинг 15 июлида қабул қилинган қарор шартлари билан бир хил.

Президент Украины Владимир Зеленский во время рабочей поездки в Израиль - Sputnik Ўзбекистон
Украина каби иттифоқдош бўлса, ҳеч қандай рақибнинг кераги йўқ

Аммо бу факт на сиёсатчиларнинг ва на журналистларнинг эътиборини жалб қилмади - барча даражаларда Украина ва унинг қонунлари билан келишилмаган ҳолда ЛДХРда мустақил сайловлар ўтказиш тўғрисида келишувларга зид келадиган масалалар муҳокама қилинди. Бу жараён Украина юқори лавозимли амалдорларнинг ўз мажбуриятларини бажаришга содиқликларига ишонтиришлар ва ҳатто келгуси йил учун муддатни узайтириш тўғрисидаги сўровлари фонида юз берди.

Ўшандан бери айрим нарсалар ўзгарди. Минск келишувлари муддати ўз-ўзидан номаълум бўлиб қолди. Украинанинг юқори лавозимли амалдорлари гарчи ўзлари шуни истамаган ҳолда Минск жараёни тарафдори эканликларини билдиришда давом этаётган бўлсалар-да, бир вақтнинг ўзида "норманд тўртлиги" иштирокчиларидан келишувни қайта кўриб чиқишни сўраб мурожаат қилишмоқда. Улар қатор низомлардан воз кечиш - биринчи навбатда, чегара устидан назоратни топширишни бекор қилиш ҳақида очиқ айтишмоқда. Битимлар ўша пайт ҳарбий мағлубият доирасида имзолангани ҳақида сафсата сотишмоқда, яъни бу билан негадир бугун Украина ғолиб-ку, дея ишора қилишмоқда.

Состоялся обмен пленными между Украиной и непризнанными республиками Донбасса - Sputnik Ўзбекистон
Кўз ёшлари ва қувонч: Украина ва Донбасс ўртасида асирлар алмашинуви

Аммо шу пайтда Владимир Путин ва Ангела Меркель ўртасида 15 июл куни бўлиб ўтган суҳбат давомида Украина расмийларининг Чора-тадбирлар мажмуасини қайта кўриб чиқиш зарурияти ҳақидаги баёнотлари деярли биринчи марта иккала томоннинг салбий баҳосини олди.

Мана шундай ўзгарган шароитларда, Олий Рада 2015 йилги - Минск келишувларида кўзда тутилмаган шартларни тасдиқлаш борасидаги финти(ҳийласи)ни такрорлашга қарор қилди.

Бу сафар ушбу ҳаракат нафақат эътибордан четда қолмади, балки Украина  "Минск келишувларини" бузганлик бўйича тўғридан-тўғри айбловларга дуч келди. Зеленскийнинг ушбу муаммони ҳал қилишга имконияти жуда паст бўлгани туфайли, бундан келиб чиқмоқдаги бундай қарорнинг қабул қилиниши, "норманд жараёни"нинг кейинчалик ҳаракатланиши буткул Россиянинг яхши ниятию, Берлин ва Парижнинг Киев томонидан бўлаётган бундай саботажга кўзни юмиш истагига боғлиқ бўлади.

Манба: РИА Новости.

Янгиликлар лентаси
0