20:19 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Колумнистлар
Ҳавола олиш
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди? (22)
80310

Бундан қирқ йил олдин, 1980 йил 25 июлда, Олимпия ўйинлари кунларида, буюк совет қўшиқчи-шоири, актёри Владимир Висоцкий вафот этди. Нега совет ОАВлари хонанданинг ўлими ҳақида сукут сақлади ва афсона билан видолашув маросими қандай ўтди - Sputnik материалида батафсил.

Висоцкийнинг ўлими ҳақидаги спортчилардан сир сақланди

1980 йилда Москва Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган совет ва Қозоғистон сув полоси бўйича ўйинчи Сергей Котенконинг сўзларига кўра, Висоцкий ҳал қилувчи ўйин арафасида вафот этди, бу фожиали хабар спортчилардан сир сақланди.

“Висоцкий ўлими ҳақида бир кундан кейин эшитдик. Бизга ҳеч ким ҳеч нарса айтмади, фақат негадир санъаткорнинг Олимпия шаҳарчасидаги концерти бекор қилинди. Шундан сўнг биз мотам вароғини кўрдик, ундан биз Владимир Семенович вафот этганлигини билдик”, - дейди Котенко.

У шоир билан боғлиқ қизиқарли воқеани эслайди. 1979 йилда жамоа Голландиядан Олимпиадан олдинги мусобақадан қайтаётганди: Шереметево аэропортида паспорт назорати пайтида йигитлар Марина Владини кўришади.

“Ўша вақтда уни ҳамма танирди: у жинси костюмида, гулдаста билан турганди. Владимир Семенович уни қучоқлайди, Слава Ободков (сув полоси бўйича СССРнинг кўп карра чемпиони - таҳр.) эса келиб, уларга шундай дейди: "Тўхтанглар, аввал менга дастхатингизни беринг, кейин эса ўпишасизлар”, - деб кулади спортчи.

Французская актриса Марина Влади (настоящее имя Марина Владимировна Полякова-Байдарова) и артист Театра на Таганке Владимир Высоцкий (второй справа)
© Sputnik / Анатолий Гаранин
Французская актриса Марина Влади (настоящее имя Марина Владимировна Полякова-Байдарова) и артист Театра на Таганке Владимир Высоцкий в день празднования десятилетнего юбилея театра.

Спортчи Висоцкийнинг ижодини жуда яхши кўришини тан олади ва у Олмаотага келганида, ҳар доим унинг спектаклларига борган.

"Аммо, афсуски, биз Висоцкийни Олимпия шаҳарчасида кўрмадик", - деб қўшимча қилади Олимпия чемпиони.

1980 йилда Олимпия шаҳарчасининг ибодат залида хизмат қилган Россиянинг бош раввини Адольф Шаевич артист ҳаётининг сўнгги кунларига оид яна бир воқеа ҳақида Sputnik’га сўзлаб беради.

"1976-77 йилларда, Будапештда таҳсил олаётганимда, Таганка театри Венгрияга гастрол сафари билан келди. Ҳамкасбим Висоцкий олдига бориб, спектаклдан кейин учрашиш ташкил қилишга муваффақ бўлди. Биз вино сотиб олдик, аммо меҳмонхонанинг остонасида Владимир Семенович билан тўқнашдик: "Болалар, узр, ҳамма нарса бекор бўлди, Марина [Влади] тўсатдан келди ва мен аэропортга кетяпман. Учрашувимиз мана шундай амалга ошмай қолди! " - афсус билан эслайди Адольф Соломонович.

Нега совет матбуоти сукут сақлади

Ёзги Олимпиада-80 СССР учун бундай катта миқёсдаги биринчи спорт мусобақаси эди. Шунинг учун, "юқорида" умумиттифоқ кумирининг ўлими ҳақида сукут сақлашга қарор қилинди. Висоцкийнинг ўлими ҳақидаги маълумотни фақат иккита Совет газеталари - "Вечерняя Москва" ва "Советская култура" (бошқа версияларга кўра - "Советская Россия") эълон қилди ва “Вечерка”нинг некрологи лавозимидан айрилган эмиш.

Актер Владимир Высоцкий в роли Гамлета
© Sputnik / Мирослав Муразов
Актер Владимир Высоцкий в роли Гамлета.

Баъзи хотираларга кўра, "Вечерняя Москва" шоирнинг вафот этгани ҳақида эълон қилган ягона нашр бўлган экан. Газетанинг 1980 йил июлдаги сони Таганкадаги В.С.Висоцкий номидаги Давлат маданият маркази-музейида сақланади.

"Жуда қисқа: шу вақтда, шундай ҳаёт йилида театр ва кино актёри Владимир Семёнович Висоцкий вафот этди. Дўстлар ҳамдардлик билдирмоқда. Мана Висоцкийнинг ўлими ҳақидаги расмий матбуотда бўлган маълумот", - деб таърифлайди газета некрологи Александр Михайлов, захирадаги ФХХ генерали, у 1980 йилда Олимпиаданинг очилиш ва ёпилиш маросимларининг хавфсизлигини таъминлаш штабида ишлаган.

Қайғули хабар атайлаб сир сақланган бўлишига қарамай, кўплар кумирнинг ўлими ҳақида миш-мишлар орқали билиб олишди.

"Бугундан ҳаммасини эслайман. Эрталаб Олимпия шаҳарчасидаги ресторанда нонушта қилгани келдим ва шу заҳотиёқ бу хабарни етказишди. Радио тинглашни бошладик, барча телеканаллар кўриб чиқдик: батамом сукутнат. Кейинчалик куннинг ўрталарида барибир расмий хабар қилишди”,  - дейди Шаевич.

Кадр из телевизионного фильма Место встречи изменить нельзя. В роли Глеба Жеглова — Владимир Высоцкий
© Sputnik / РИА Новости
Кадр из телевизионного фильма "Место встречи изменить нельзя". В роли Глеба Жеглова — Владимир Высоцкий.

Зубовский бульвардаги Олимпия ўйинларининг асосий матбуот марказида (ҳозир бинони "Россия сегодня" халқаро ахборот агентлиги эгаллайди – таҳ.) қўшиқчининг ўлими 25 июль куни кечқурун эълон қилинди.

"Кечқурун Алла Пугачева матбуот марказида концерт берди. У чиқди ва биринчи навбатда Висоцкийнинг вафоти ҳақида эълон қилди. Унинг хотирасига "Мен бахтсизлигимни баҳор музида олиб юрдим ... " деган қўшиқни куйлади" - дейди бош муҳаррир Ольга Серова, 1980 йил ёзида университетда биринчи курсдан сўнг матбуот марказида амалиёт ўтаганди.

Висоцкий билан видолашув маросимига 600 нафар дружинник жалб қилинди

"Висоцкий тунда вафот этди (шифокор Анатолий Федотовнинг сўзларига кўра, у кечаси соат учдан бешгача вақт мобайнида вафот этган), эрталаб КГБ бу ҳақда аллақачон билган. Соат 11 да Москва шаҳар партия қўмитасига махсус хабарнома юборилган", - деб эслайди Михайлов.

Эртаси куни Москва КГБ бўлими ташаббуси билан “Моссовет”да йиғилиш бўлиб ўтди. Захирадаги ФХХ генералининг сўзларига кўра, мажлисни ўша пайтда Москва Советининг Ижроия қўмитаси раиси Владимир Промислов (1963-1986 йилларда раис) олиб борди. Учрашув қатнашчилари нафақат дафн маросимини ташкил қилиш, балки унинг хавфсизлигини таъминлаш масалаларини ҳам ҳал қилишди.

Церемония прощания с Владимиром Высоцким в здании Театра на Таганке 28 июля 1980 года
© Sputnik / Анатолий Гаранин
Похороны популярного советского актера театра и кино, поэта и певца Владимира Высоцкого (1938-1980 гг.). Гражданская панихида и церемония прощания в здании Театра на Таганке 28 июля 1980 года.

"Юрий Петрович Любимов (1964-1984 йилларда - Таганка номидаги Москва театрининг бадиий раҳбари – таҳр.) КГБдан Висоцкий билан видолашув маросимида тартибни таъминлаш мақсадида ўз кучларини жалб қилинишини сўради. Биз олимпия объектларидан 600 нафарга яқин дружинник чақиришга мажбур бўлдик", - деб таъкидлайди Михайлов.

Булар комсомол округ қўмиталари орасидан сайланган комсомол ишчилар отрядлари аъзолари эди. Улар кулранг шим ва кўк кўйлак кийишган. Дружинниклар ва милиция билан бирга тартибни таъминлади, шоир билан видолашмоқчи бўлган одамлар навбатини назорат қилишди.

"Висоцкийни ҳамма яхши кўрган ва дафн маросими пайтида ҳеч қандай провокация бўлмаслигига ҳаракат қилди. Жуда кўп одамлар бор эди. Хонанда билан видолашмоқчи бўлган одамларнинг навбати - “Котельническая набережная”даги баланд қаватли бино орқасигача чўзилиб кетди", - дейди Михайлов.

Очередь к зданию Театра на Таганке, где проходила церемония прощания с Владимиром Высоцким 28 июля 1980 года
© Sputnik / Анатолий Гаранин
Очередь к зданию Театра на Таганке, где проходила церемония прощания с Владимиром Высоцким 28 июля 1980 года.

Ўшанда "Таганка" га 100 мингдан ортиқ одам келди, гувоҳларнинг сўзларига кўра, театр кириш эшигигача навбат тўққиз километрга етди.

“Бу ҳақиқатан ҳам халқ видолашуви эди. Одамлар нафақат театрни қуршаб олишди, хонандани сўнгги марта кўриш учун кўплаб фуқаролар уй томлари, автобус бекатлари, чироқ устунларига чиқиб олишди", - дейди Михайлов.

"Бу кескин фарқ бўлди. Ярим бўшаб қолган Москва - бутун оломон “Ваганковское” қабристонида. Ажойиб бирдамлик ҳисси", - дейди 1980 йилда Олимпиада ўйинларида қатнашган Темирбулат Билялиев.

Вынос гроба с телом Владимира Высоцкого из здания Театра на Таганке
© Sputnik / Анатолий Гаранин
Гроб с телом Владимира Высоцкого выносят (слева направо) Валерий Янклович — актер и друг Владимира Высоцкого, Юрий Любимов — художественный руководитель Театра на Таганке, Вениамин Смехов — актер Театра на Таганке.

Висоцкийнинг қабри мухлислар учун зиёрат масканига айланди

Дафн маросимидан кейин Висоцкийнинг қабри мухлислар учун зиёрат масканига айланди.

"Зиёратчиларни ўзига тортиши кўп ҳолларда қабристонда ўзини тутиш қоидалари бузилишига олиб келди. Ҳаваскор қўшиқчилар пайдо бўлди, қабр олдида хонанданинг ашулаларини тинглаш учун одамлар ўзи билан магнитафонлар олиб келишди. Аммо қабристон - концерт ўтказиш жойи эмас", - дейди таъкидлайди Михайлов.

"Ўлимидан сўнг беш-олти йил Висоцкий қабрини зиёрат қилиш давом этди. Унинг хотира кунларида кўплаб одамлар келишган эди", - деб қўшиб қўйди 1984- 1992 йилларда Ваганьковский қабристонидаги черковда хизмат қилган проториерей Николай Соколов.

Афсуски, хонанданинг ўлимида пул ишламоқчи бўлганлар ҳам бор эди. Висоцкийнинг суратлари ва ёзувлари қора бозорда сотишди.

"Биз, албатта, милиция кучи билан бу чайқовчиларни ҳайдадик", - дейди Михайлов.

Памятник поэту и автору-исполнителю песен, актеру Владимиру Высоцкому на Ваганьковском кладбище в Москве
© Sputnik / Юрий Абрамочкин
У памятника поэту и автору-исполнителю песен, актеру Владимиру Высоцкому на Ваганьковском кладбище в Москве.

Висоцкийнинг онаси Нина Максимовнанинг сўзларига кўра, ўғли ўлимидан кейин унинг квартирасига кўп одамлар келган ва кўплаб шахсий буюмлар, фотосуратлар, кассеталар йўқолган - меҳмонлар уларни эсдалик сифатида олишган.

"Висоцкий вафотидан бир-икки йил ўтгач, ўзини қўшиқчининг яқин дўсти деб айтган киши АҚШга кетмоқчи бўлади. Божхона уни Висоцкийнинг иш ёзувлари билан 40 ёки 60 дона кассетасини олиб қўйди. Яъни бу ёзувлар хонанданинг бутун ижодий жараёнини ўз ичига олади: у қандай қилиб матнга мусиқа танлаши, ўнлаб вариантлар", - деб эслайди Михайлов.

КГБ Висоцкийнинг ижодий мероси чет элга олиб кетишидан хавфсираган

Михайловнинг айтишича, Висоцкий рафиқаси Марина Влади шоирнинг муаллифлик ҳуқуқининг меросхўри бўлган ва марҳум эрининг хотирасига қандай муносабатда бўлаётганига диққат билан кузатган.

"КГБда тушунишган: тезроқ ҳаракат қилиш керак, акс ҳолда Влади Висоцкийнинг бутун архивини йиғиб, Францияга олиб кетади. Висоцкийнинг ижоди билан боғлиқ ҳамма нарса СССРда қолиши муҳим эди. 1981 йилда"Современник" нашриётида Владимир Семеновичнинг шеърлари тўпламини чоп этилди. Адади оз бўлса-да, аммо актёрнинг ижодига давлатнинг муносабати кўрсатилганди", - деб таъкидлайди захирадаги ФХХ генерали.

1986 йилда Висоцкий вафотидан кейин РСФСРда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди ва 1987 йилда эса "Учрашув жойини ўзгартириб бўлмайди" (Место встречи изменить нельзя) фильмида Глеб Жеглов роли учун СССР Давлат мукофотига сазовор бўлди. Ўша йили у ҳақида биринчи фильм - Эльдар Рязановнинг "Владимир Висоцкий билан тўрт учрашув" фильми чиқди. 1988 йил 25 январда Таганка театрида Юрий Любимов томонидан саҳналаштирилган "Владимир Висоцкий" спектаклининг премьераси бўлиб ўтди.

Висоцкий ҳаёти давомида нафақат СССРнинг кўплаб шаҳарларида, балки АҚШ, Болгария, Франция, Канада ва бошқа давлатларда 1000 дан ортиқ концерт берди.

Французская актриса театра и кино Марина Влади (настоящие имя и фамилия — Марина Владимировна Полякова-Байдарова)
© Sputnik / Анатолий Гаранин
Французская актриса театра и кино Марина Влади (настоящие имя и фамилия — Марина Владимировна Полякова-Байдарова), последняя жена Владимира Высоцкого.

"Влади Франция Коммунистик партиясининг сиёсий бюросининг аъзоси эди. Шу муносабат билан Висоцкий ҳақида юзага келадиган барча саволлар автоматик равишда олиб ташланарди. Яъни унинг даҳсизлиги ва иммунитети (бизда бундай қоида бор эди) Висоцкийга ҳам тегишли эди. Шунинг учун у нисбатан эркин ҳаракатланиш ҳуқуқидан фойдаланган. Худо сақласин, агар Влади Франция Коммунистик партиясининг бош котиби Жорж Маршега мурожаат этса ва у Брежневни қўнғироқ қилса”, - деб тушунтиради Михайлов.

Владимир Висоцкий 42 ёшида вафот этди. Ўлимнинг расмий сабаби - ўткир юрак-қон томир этишмовчилиги. Владимир Семенович ҳаёти давомида 100 дан ортиқ шеърлар ва 600 та қўшиқ ёзди, уларнинг аксарияти СССРда тақиқланган. Театрда ишлаб, қўшиқлар ёзган вақтда Висоцкий, шунингдек, фильмларда ҳам суратга тушди ва 30 га яқин фильмларда бош ролларни ижро этди.

Висоцкий 1979 йил июлида Ўзбекистонга охирги марта гастрол билан келганди.

Мавзу:
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди? (22)

Асосий мавзулар