20:23 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Колумнистлар
Ҳавола олиш
88210

Қуруқликдаги ва денгиз чегараларини “Искандер-М” ракета тизимлари билан ҳимоялаб, Россия миллий ва халқаро хавфсизликни мустаҳкамламоқда.

Россиянинг стратегияси мантиқийдир: бу ускуналар қанча кўп бўлса ва потенциал тажовузкорга зарар етказиш эҳтимоли қанчалар кўп бўлса, Европа ва Осиёда тинчлик шунчалик мустаҳкамроқ бўлади.

"Известия" газетасининг РФ Мудофаа вазирлигидаги манбасига кўра, "Искандер-М" тезкор-тактик ракета тизимлари (ОТРК) рақиб десанти ва кемаларига зарба бериш учун ишлатилади. Қуруқликдаги қўшинларнинг ракета бригадалари денгиз жанги тактикасини ўзлаштира бошладилар ва мажмуа душманнинг десантини қайтаришга технологик жиҳатдан тайёр. "Искандер-М" ОТРК нишонга уришнинг масофаси ва аниқлиги жиҳатидан жуда яхши хусусиятларга эга, дунёда унинг аналоглари йўқ.

Искандернинг денгиздаги отувлари 20 июл куни РФ Қуролли кучлари Жанубий ҳарбий округи ракета қисмларининг кутилмаган текширилиши вақтида амалга оширилди. ОТРК шартли равишда декант кемаларидан қуруқликка жанговар техника туширилиши пайтида йўқ қилди ва "душман" денгиз десанти томонидан Қора денгиз соҳилини эгаллаб олишини олдини олди.

Қўшинларни автоматлаштирилган бошқарув тизимига интеграцияланган “Искандер-М” қирғоқ мудофааси ичкарисида авиация, флот, разведка ва дронлардан нишон маълумотларини олиб, реал вақт режимида денгизда ҳаракатланаётган нишонларга (душман кемаларининг йўналиши ва тезлигини ўзгариши ҳисобга олинган ҳолда) зарба бериш қобилиятига эга.

“Искандер-М” ОТРК ракеталари мавжуд ва келажакдаги ракеталарга қарши мудофаа тизимлари учун даҳлсиз бўлиб, 4 дақиқада 500 км масофани босиб ўта олади, шу билан бирга 9М728 ёки Р-500 каллачалари нишондан 1 метргача масофага узоқлашади ҳолос. “Бал” ва “Бастион” соҳил ракета тизимлари (мос равишда денгизда 260 км ва 350 км масофага эга) билан жанговар ҳамжиҳатликда, янада қудратли “Искандер” эшелонланган мудофаани кучайтиришга ва Россия денгиз чегараларини ҳақиқатан ҳам даҳлсиз қилишга қодир.

Аввалроқ, РФ Мудофаа вазирлиги "Искандер-М" ОТРК-нинг барча ўнта ракета бригадаларини қайта қуроллантирилиши ва яна учтасини тузиш ҳақида хабар берган эди. Россия мудофаа саноати ҳар йили иккита бригада тўпламларини ишлаб чиқаради. Шу билан бирга, жанговар самарадорлигини ошириш мақсадида “Искандер”нинг модернизация амалга оширилмоқда.

Кемаларга қарата зарбалар

Одатда Россия қирғоқларининг мудофаасига Балтика, Шимолий, Тинч океани, Қора денгиз флотлари ва Каспий флотилиясининг жанговар кемалари, денгиз авиацияси ва қирғоқ қўшинлари маъсулдир. Бунда “Бал” ва “Бастион” мобил кемаларга қарши ракета тизимлари муҳим рол ўйнайди. Вақт ўтиши билан қирғоқдаги жанговар гуруҳлар "зичланиб" бормоқда.

Шундай қилиб, Балтика флоти 2019 йилда десантга қарши йўналтирилган ўз танк полкига эга бўлди, Қора денгиз флоти эса Қримдаги учинчи ҳаво-десант полки билан кучайтирилди. “Искандер-М” тизимлари билан қуролланган (Қуруқликдаги кучларнинг) ракета бригадаларини  қирғоқ мудофаасига ноодатий жалб қилиниши Россиянинг денгиз ҳудудларида оператив тарзда юқори аниқликдаги қуролларнинг зарба бериш потенциалини оширишга имкон беради.

Ишлаб чиқарувчининг маълумотларига кўра, Россия ракета бригадасининг тўлиқ тўплами 51 та машинадан иборат, улардан 12таси учириш мосламаси, 12 та юк ташувчи-ўрнатувчи, 11 та қўмондонлик ва 14 та ҳаётни қўллаб-қувватловчи машиналар. Яъни, икки дақиқа ичида бригада 24 та ракета билан зарба беришга қодир (қайта юклашгача). Кучайтирилган бригада зарбаси - 32 та ракета. “Искандер” денгизда қанчалик кўп нишонга зарба берса, рус ҳарбийлари қирғоқда шунча камроқ жанг қилишларига тўғри келади.

Бу ҳаракатлар ортиқча эмас, чунки эҳтимолий душманнинг замонавий ҳужум тактикаси денгиздан десантлашнинг турли хил вариантларини назарда тутади (Балтика НАТОнинг бундай машқларига жуда бой). Десант жиҳозланмаган қирғоқларга туширилиши ва тезюрувчи катер ва вертолётлардан, зарба кемалари ва авиация ёрдамида уфқорти тушурилиши ҳам машқ қилинмоқда. “Искандер”нинг 500 кмгача бўлган масофада кенг ҳудудли зарбаси душманнинг бундай операциясига бошиданоқ тўсқинлик қилиши мумкин. Бундан ташқари, ОТРК сафлари ҳудди шундай самарадорликда зарбалари билан Россия денгиз пиёдаларининг ҳаракатларини қўллаб-қувватлай олади.

Машғулотларда "Искандер-М" комплексларининг мавжудлиги ҳар доим ҳам НАТО қўмондонини ғазаблантириши бежиз эмас, чунки уларда бунга қарши ҳеч нарса йўқ. Ва бунда альянсга яна бир денгиз саломи. “Искандернинг” модернизация қилинган мажмуалари ва денгиз нишонларини уришга мослаштирилган ракеталари (“Ростех” ваъда берган) НАТО денгиз флотининг провокацион фаоллигини сезиларли даражада камайтиришга имкон беради ва Россия чегаралари атрофидаги халқаро хавфсизликни кучайтиради.

Бу ерда бир нарсани таъкидлаш муҳим: Россия ҳеч кимга таҳдид солмайди, у фақат Ғарбнинг душманлигига нисбатан асимметрик жавоб беради, Болтикбўйи ва Қора денгиз минтақаларида Ғарб ҳарбий блокининг ўсиб бораётган зарба потенциалига етарли даражада муносабат билдиради. Агар альянс Россия чегараларига яқин жойда ракетага қарши мудофаа позицияларини ва янги ҳарбий базаларни жойлаштиришни тўхтатса, “Искандер”лар ўзларининг ноёб қобилиятларини фақат ўқув полигонларида намойиш этадилар.

Қайтариб бўлмас квазибаллистика

"Искандер-М" ракета тизими 500 кмгача бўлган масофада кичик ўлчамдаги ва катта майдонли нишонларга (бир неча турдаги қуролли каллачалар, шу жумладан термоядровийлари билан) юқори аниқликдаги зарбалар беришга мўлжалланган. Мўлжалга олиш учун инерциал навигация тизими ва ГЛОНАСС йўлдошларидан сигналдан фойдаланилади. Якуний босқичда ақлли ўзи нишонга олувчи каллача ишга туширилади, у бир неча метрларгача аниқликни таъминлайди. Ракеталар йўналишини парвоз пайтида ўзгартириш мумкин, бу эса ҳаракатланаётган нишонларга, шу жумладан душман ҳарбий денгиз кучлари кемаларига ҳам ҳужум қилиш имкониятини беради.

Мажмуа икки хил ракетага эга: аэробаллистик 9М723 - квазибаллистик траекториялар бўйлаб 50 км баландликда учади, қанотли 9М728 ёки Р-500 – нишонга паст баландликда учади. Юқори аниқликдаги "Искандер" ракеталари кичик акс бериш сиртига, мураккаб парвоз йўналишларига (газ-динамик ва аэродинамик рўл ёрдамида бошқарилади) эга ва барча мавжуд ҳаво мудофаа-ракеталарга қарши мудофаа тизимлари учун даҳлсиздир. Ракеталар учирилгандан кейин ва нишонга яқинлашганида, улар 20 дан 30g гача бўлган ортиқча юкланиш билан ҳаракат қилади. Ракетанинг учирилишидаги массаси 3,8 тонна, узунлиги 7,2 метр, тезлиги секундига 2 км дан ошиқ, учиришлар орасидаги интервал бир дақиқани ташкил этади.

“Соҳилда”ги асосий зарба нишонлари - ракета мажмуалари ва позициялардаги кўп зарбли реактив тизимлари, аэродромларда жанговар авиация, душман қўмондонлик пунктлари ва алоқа боғланмалари, шу жумладан ҳимояланганлари. "Искандер-М" ОТРК энг яхши хориж аналогларидан (Lance, ATACMS, Pluton) аниқлилиги, ракеталарни учиришга тайёрлаш тезлиги ва бошқа хусусиятлари бўйича устундир.

Мажмуанинг асосий афзалликлари: стратегик ҳаракатчанлик, жанговар навбатчиликни ва ракета ҳужумларини яширинча амалга ошириш қобилияти, парвоз вазифасини автоматик ҳисоблаш ва киритиш, ёнғин ва радиоэлектрон кураш чоралар шароитида жанговар топшириқни бажаришнинг юқори эҳтимоллиги. Эслатиб ўтаман, Россия “Искандер”лари Сурия Араб Республикаси ҳудудида жанговар шароитларда муваффақиятли синовдан ўтдилар. Таққослаш учун, АҚШ ўзининг "Искандер" аналогидан воз кечди, чунки Raytheon компанияси Пентагон учун янги юқори технологияли оператив тактик ракета мажмуасини ишлаб чиқара олмади.

Асосий мавзулар