20:07 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Колумнистлар
Ҳавола олиш
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди? (22)
184 0 0

Лариса Павлова 1980 йилдаги Олимпия термасидаги ўзбекистонлик ягона волейболчи эди. Кўп йиллар давомида у "Автомобилист"да ўйнади.

Лариса Павлова 1980 йилдаги Олимпия термасидаги ўзбекистонлик ягона волейболчи эди. Кўп йиллар давомида у "Автомобилист"да ўйнади, кейинчалик эса спорт мутасаддиси сифатида ишлади.

Олимпиада йилидаги “Мисс Волейбол”

Бўлғуси чемпион ўспиринлигида катта опасидан ўрнак олиб, волейбол ўйнашга қизиқди. Опаси бир пайт маҳаллий "Спартак" жамоасида ўйнаган ва спорт устаси даражасигача кўтарилган. Кейин турмушга чиқиб ўйин майдонини тарк этди. Лариса эса севимли волейболига кўп йилларини бағишлаб унда ажойиб натижаларга эришди.

60-чи йилларнинг охирида, Павловлар оиласи Сахалин вилоятидан Тошкентга кўчиб ўтишганида, Лариса маҳаллий "Автомобилист" аёллар жамоасида ўйнай бошлади. Олимпиадагача бўлган ўн йиликда жамоа энг яхши натижаларга эришган. Унинг таркибида Павлова волейбол бўйича СССР кубогини қўлга киритди. Талаба бўла туриб, у 1977 йилги Бутунжаҳон ёзги Универсиадасида ғалаба қозонди. Умидли спортчи Иттифоқ даражасида кўзга ташланди.

Лариса Павлова
Из личного архива Ларисы Павловой
Лариса Павлова

"Давроқе, Олимпиада олдидан турне пайтида менга икки марта "Мисс Волейбол" сифатида танлашди. Бу подиум узра юриш талаб этиладиган ва ижодий чиқишлар қилинадиган классик гўзаллик танлови бўлмаган. Оммавий танловсиз баҳолашарди – балким, ташқи кўриниши ва харизма бўйича. Бу унвон менга СССР чемпионатида берилди,. кейин Руминиядаги турнирда ва мен бундай ҳушомад ҳақида бевосита мукофот топшириш маросимидан олдин билганман", - деб эслайди Лариса.

Олимпия ўйинларига танлашаётганда назорат-меъёр гуруҳлари ҳар бир ўйинчи бўйича маълумотларни мавсум давомида қайд қилишган: волейболчи нечта гол урди? у қандай услублардан фойдаланади? қандай хатоларга йўл қўяди? Ушбу ҳисоботлар натижаларига кўра СССР терма жамоаси мураббийлар кенгаши асосий жамоада ким ўрин эгаллашга лойиқлигини қарор қилган.

Волейбольный клуб Автомобилист Ташкент
Из личного архива Ларисы Павловой
Волейбольный клуб "Автомобилист Ташкент"

"Етакчи ўйинчилар доим кўзга ташланиб туришади ва менинг имкониятим борлигини билардим. Аммо Олимпия мавсуми бошланишидан олдин ҳаммаси шубҳа остида эди. Совет волейболчиларининг таркиби асосан машҳур “Уралочка”дан (Россияда энг номдор Екатеринбург аёллар жамоаси-таҳр.), Украина ва Беларусь жамоаларидан ташкил топган эди. Аммо мен, камтар бир ўзбек қизи Олимпиадани орзу қилар эдим. Бунинг устига, менда ўз республикамдан муваффақиятли чиққан волейболчи - икки карра Олимпиада чемпиони (1968 ва 1972 йиллар)Вера Дуюнованинг жонли намунаси бор эди", - деб эслайди Павлова.

Волейболистки
Из личного архива Ларисы Павловой
Волейболистки

СССР олимпия терма жамоасининг таркиби ўйинлардан бир ярим ой олдин Свердловск вилоятидаги ўқув-машғулот йиғинида қабул қилинди. Мамлакат шарафини ҳимоя қилиш "Уралочка"дан саккизта, ЦСКАдан учта ва ўзбекистонлик иқтидорли волейболчи қиз - Лариса Павловага ишониб топширилди.

Кўп миллатли мухлислар ва мураббийнинг сеҳрли насиҳати

Шундай қилиб, 1980 йил июл ойида Олимпиаданинг барча спортчи-қатнашчилари Олимпия шаҳарчасига жойлашдилар. Умумий байрам ҳисси барча ўйинлар давомида тарк этмади. Совет спортчилари ҳаммадан кўпроқ Болгариялик ҳамкасблари билан мулоқот қилишди - яхшиямки, тиллар жуда ўхшаш. Айниқса Павлова дастлабки назорат ўйинларидаги япониялик мухлисларни эслаб қолди. Ўша пайтда ҳам уларда саҳнага спортчиларга совға сифатида ўйинчоқларни ташлаш одат эди.

Ҳар куни Олимпия шаҳарчасида миллий тадбирлар, концертлар, дискотекалар, кино намойишлари ўтказиларди. Совет эстрадасининг барча юлдузлари шу ерда эди.

XXII летние Олимпийские игры (19 июля - 3 августа 1980 года). Дружеские рукопожатия советских и перуанских волейболисток. Малая спортивная арена Центрального стадиона имени В. И. Ленина.
© Sputnik / Владимир Вяткин
XXII летние Олимпийские игры (19 июля - 3 августа 1980 года). Дружеские рукопожатия советских и перуанских волейболисток. Малая спортивная арена Центрального стадиона имени В. И. Ленина.

"Айниқса ҳотирамда, халқ артисти Геннадий Хазанов билан бўлган учрашувлар қолган: у Ўйинлар тимсоли эди ва у ҳар куни рафиқаси Злата билан бирга келар эди. Аммо биз маданий дастурларда кўп иштирок этмадик. Тўғри, мураббийимиз бизга буни тақиқламаган, биз бутун жамоа билан чалғимасликка қарор қилдик. Биз фақатгина бўлажак ўйинларни ўйлар эдик, ўз формамизни сақлашга ҳаракат қилдик. Ўйинлар иштирокчиларига барча томошалар бепул бўлган, бизни ҳатто Катта театрга ҳам таклиф қилишган. Аммо биз катта мақсадимизга эришишни кўнгилҳушликлардан афзал кўрдик”, - дейди спортчи.

Волейболчилар жамоасининг қўшнилари баскетболчилар эди, қизлар доим бир-биридан игна ва ипларни олиб туришарди, ўйинчилар рақамлари ва гербларини тикишда ёрдам беришарди.

Лужникидаги Олимпия байрами очилиш маросими билан бошланди. Барча жамоалар навбатма-навбат стадионга чиқиб келиб, шараф айланасидан юриб, кейин алфавит тартибида сафланишган. "Трибуналарда - СССРнинг бутун раҳбарияти. Бундай одамлар сизга меҳр билан қўл силташини кўриш жуда ёқимли эди", - деб эслайди Павлова.

Уй олимпиадасида Совет миллий терма жамоасининг бош мураббийи Николай Карполь ("Уралочка"нинг узоқ йиллик мураббийи - таҳр.) эди. Волейболчи ҳар бир ўйин олдидан у йиғилишларни қандай ўтказганини эслайди, ким, қаерда туришини ва нима қилишини тушунтирарди. У қизларга рақиб жамоанинг заиф томонларини излаш ва тўпни улар ёмонроқ қилаётган томонга йўналтириш муҳимлигини ўргатарди. У комбинацияланган стратегияни талаб қиларди: ундаги асосийси - бу боғловчи ўйинчи, у пасни қаерга узатиш яхшироқлигини кўриши керак.

"Николай Васильевич билан ишлаш жуда қизиқ эди. У доим, айниқса ватанимиз юрагидалигимиз учун ҳам ғалаба қозонишимиз кераклигини айтарди. Албатта у бизга бақирарди, лекин бу мураббийга мумкин. Аммо баъзида шундай ҳам бўлардики, биз чарчаганмиз, кучимиз кетган ... Николай Васильевич эса шунчаки айтиб қоларди: "Қизлар, сафга туринг!" ... Ва бўлди, шу заҳотиёқ қаердандир қувватимиз ошиб, куч келиб ва биз курашишга шай турардик", - дейди Олимпиада чемпиони.

Момент встречи женских волейбольных команд СССР - Перу на XXII Олимпийских играх в Москве.
© Sputnik / Владимир Вяткин
Момент встречи женских волейбольных команд СССР - Перу на XXII Олимпийских играх в Москве.

Волейбол жамоавий ўйин бўлиб, унда жамоанинг ҳар бир аъзоси ҳамма учун масъулдир.Ҳамма яҳлит монолит бўлиши керак, бир-бирини ярим нигоҳдан тушуниши керак. Бунда нафақат тактика, комбинациялар, ақлли узатмалар ва тўп қабул қилишлари, балки чидамлилик ҳам зарур.

"Менимча, волейбол энг заковатли ўйинлардан биридир. Бунда жамоа билан биргаликда ўйлаб, бир онда қарор қабул қилиш жуда муҳим. Олимпиада бизда шунчалик иштиёклар жумбушга келганки, уни умр бўйи эслаймиз. Рақобатчиларимиз жиддий эди, айниқса Германия ва Перу жамоалари. Биз ҳаммамиз камон ўқидай эдик. Биз бирга ўқ отдик ва ғалаба қозондик", - дейди маҳрурланиб Лариса Михайловна.

У кўзларида ёш билан, бўйнидаги муносиб олтин медал билан шоҳсупада турганидаги ҳис-туйғуларини эслайди: мадҳия янграмоқда, улкан стадион томошабинлари жилмайишиб қувонишмоқда, бутун жамоа хурсанд, мураббий йиғлаб кулиб турипти.

"Буни сўз билан ифодалаш қийин. Лаҳза ҳиссларини тушуниш учун бошдан кечириш керак. Туйғулар ҳаддан ташқари кўп, сен ватанинг шарафини ҳимоя қилганингдан мағрурланиб кетаяпсан. Демак, шунча йиллик меҳнатларинг зое кетмаган. Ҳозир ҳам узоқ ўтмишга шўнғиб, овозим титраётганини ҳис қиляпман. У ерда, Москвада биз битта жамоа эдик", - деб тан олади Павлова.

Ғалабадан кейинла Лариса Михайловна Тошкентга учиб кетди. Уни эри ва кичкина қизи кутишарди, улар учун чемпион давом этаётган ўйин-кулгини қурбон қилишга қарор қилди. Павлова республикага ўзининг ҳамкасби- сув полочиси Эркин Шагаев (у ҳам ўз турида ғолиб бўлган) ва чим устидаги хоккейчилар билан бирга келди. Ўз она юрти шон-шарафини улуғлаган янги ғолибларни аэропортда гуллар ва самимий сўзлар билан кутиб олишди. Уларнинг шарафига яна СССР мадҳияси янгради.

Трибунадаги спорт ва Атлантадаги янги дебют

Лариса Михайловна ўз спорт фаолиятини 1983 йилда тугатди ва тан олишича, аввалига янги ҳаётига қийин мослашган.

"Спортчи - бу болалигиданоқ ҳалоллик ва муносиб ўйин, тамойилларни ҳурмат қилиш ўргатиладиган махсус миллат. Ундан кейин дипломат бўлиш, бизнес билан шуғулланиш қийин. Менга болалар спорт мактабини бирданига бир нечта йўналиш бўйича бошқариш таклиф қилинган: теннис, камондан ўқ отиш, ўқ отиш ва ҳоказолар. Мураббийлар билан тенг шароитда мулоқот қилиш учун ҳар бир спорт турлари хусусиятларини кечалари билан ўрганиб чиққаним эсимда. Мен доим шундай тамоилга амал қиламан: Олимпиада чемпиони ҳамма нарсани билиши шарт, шунда у янги лавозимида обрўга эга бўлади. Ва ҳақиқатда, мен биринчи мураббийлик кенгашимни муваффаққиятли ўтказдим", - деб эслайди Павлова.

Кейинчалик у Давлат спорт қўмитасининг бўлимларидан бирида ишлади,  Иттифоқ парчаланганидан кейин эса кўп йиллар давомида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг вице-президенти лавозимини эгаллаб, ҳар йили спортнинг турли хил турлари: сузиш, бокс, қиличбозлик, югуриш мусобақаларини ташкил этишга ёрдам берди.

Бутун республика учун жуда муҳим лойиҳа - "Пахтакор" жамоаси хотирасига бағишланган футбол мусобақаси (1979 йилда авиаҳалокатда клубнинг деярли бутун таркиби фожиали тарзда ҳалок бўлган). Тадбир МОҚ шафелигида болалар спорт оромгоҳларида ўтказилади. Ҳозирда Лариса Павлова МОҚнинг фахрий аъзоси, шунингдек, Тошкент волейбол федерацияси раисининг ўринбосари.

Волейболчининг ҳаётида яна битта Олимпия ўйинлари бўлган - 1996 йилда Атлантада. Лариса Михайловна у ерга ишчи гуруҳи таркибида мутасадди сифатида борган.

"Агар сиз ўзингиз мусобақада қатнашмаётган бўлсангиз-да ва уни шунчаки томоша қилсангиз, у бутунлай бошқача ҳис қилинади. Бир томондан, мен жамоамиз аъзоларига ёрдам беришим керак эди, уларни яхши кайфиятга етаклашим керак эди. Кимгадир меҳр билан, кимгадир қаттиқроқ муносабатда бўлиш керак эди – бу спортчининг ҳиссий ҳолатига боғлиқ эди. Худди биз билан бир пайт Москвада бўлгани каби. Ўша Ўйинларда мен турли мамлакатлар маданиятидан яхшигина завқландим: уларнинг ҳар бири ўзларининг этник хусусиятларини намойиш этишган ва мен уларни эркин муҳитда кўришимга имкон бўлди. Айниқса, спортчиларни қўллаб-қувватлашга келган Ўзбекистоннинг рақс гуруҳлари ва етакчи хонандаларимиз эсда қолишди", - Павлова ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Ўша йили Ўзбекистон терма жамоаси суверен давлат сифатида биринчи марта барча спорт турлари бўйича чиқиш қилди. Собиқ спортчи ўзининг миллий мусиқасини бошқа қитъада жонли равишда тинглашдан ва болаликдан кўнгилни илиқлайдиган рақсларни томоша қилишдан хурсанд бўлган.

"Менда 1980 йилда қолиб кетган ҳис-туйғулар қисман қайтди, аммо адреналин ва ўз ғалабамдан бахтиёрлик йўқ эди. Иштиёқларнинг шиддати бўйича Москва Олимпиадаси мен учун қадрлироқ", - дея иқрор бўлади чемпион.

Атлантадаги Ўйинлардаги фаолияти учун Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов Павловани "Соғлом авлод учун" ордени билан тақдирлади.

Оилавий қувонч ва адабий режалар

Лариса Михайловнанинг қизи Елена ҳам  Қозоғистон тарихидаги энг муваффақиятли волейболчиларидан бири бўлди. Волейболчи қиз Европанинг энг яхши клубларида ўйнади, унинг турмуш ўртоғи Асхат Житкеев эса дзюдо бўйича Олимпиада ўйинларининг кумуш медали совриндори. Житкеевлар Олма-Отада яшайдилар ва тўрт фарзандни тарбияламоқда. Дарвоқе, улар спорт сулоласини давом эттирмоқдалар: катта қизи теннис, ўғли дзюдо ва футбол билан шуғулланадилар. Лариса Михайловна тез-тез қариндошлариникига бориб туради. Айнан карантин вақтида, ишда танаффус бўлганида, у Қозоғистонга кетди. Машҳур бўлишига қарамай, у ҳатто ижтимоий тармоқларда ҳам рўйхатдан ўтмаган - у ўзини набираларига бағишлашни, уларга донолиги ва кучини беришни афзал кўради.

Лариса Павлова
Из личного архива Ларисы Павловой
Лариса Павлова

У Олимпиададан неча йиллар ўтиб ҳам, Японияга сафари пайтида уни танишганини эслайди.

"Бу мамлакатда Олимпия чемпионларига ҳурмат жуда бошқача. Биз қизим ўйнаган маҳаллий жамоанинг таклифига биноан келдик. Биз спорт мажмуаси бўйлаб айланиб юрган эдик, тўсатдан ҳамроҳлик қилаётган таржимон: "Лариса-сан, ана у ердасиз!", деди ва бизнинг СССР терма жамоамизнинг Японияга сафари пайтида олинган фотосуратлари қўйилган стендга ишора қилди", - дейди Павлова.

Энди Олимпия чемпиони хотираларини ёзишни орзу қилмоқда.

"Кўпчилик танишларим айтишяпти, чунки менинг тажрибам бой, таниқли одамлар билан кўп учрашганман. Ҳаёт воқеаларга бой, кўп нарсага ўргатган. Масалан, бир пайт мен туғрисўз ва бир сўзли эдим, бунга одамлар хафа бўлишарди. Вақт ўтиши билан мен дипломатияга ўргандим, яъни одамга гарчи у унга зид бўлса ҳам, ўз фикримни етказим, лекин шу билан бирга у одам билан яхши муносабатда қолишни. Бугунги кунда, 70 ёшимда, мен кўп нарсаларга бошқача қарайман", - хулоса қилади Лариса Михайловна.

Спорт, ва ҳусусан волейбол, нафақат формани сақлашга, балки ўзаро муносабатларни, аниқ режаларни шакллантиришга ва пировардида режалаштирилган мақсадга эришишга ёрдам беради.

Мавзу:
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди? (22)

Асосий мавзулар