23:12 27 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Колумнистлар
Ҳавола олиш
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди? (22)
619 0 0

Мусулмон спортчилар учун зиёратнинг асосий жойи ва имомлар "танланиши" ҳақида Sputnik мақоласида ўқинг.

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik, Мария Науменко, Лев Рижков. 1980 йилги Москва Олимпиада арафасида мураккаб вазифа ҳал қилиниши керак эди: Халқаро Олимпия Қўмитаси қоидаларига биноан, Ўйинлар иштирокчилари учун ибодатхоналар ва масжидлар жиҳозланиши керак эди.

Олимпия шаҳарчаси диний маркази қандай ишлагани ва айрим уламолар баъзида зериккани ҳақида - Sputnik мақоласи.

Спортчилар суратга тушгани киришарди

"Совет спортчилари борасида ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Мен дуо олгани келган ёки ва бирор ибодат маросимида қатнашган спортчиларимизни кўрмадим. Буларнинг ҳаммаси чет эл делегациялари учун қилинганди", - деб эслайди Толмачидаги Авлиё Николай черкови бошқарувчиси, протоиерей Николай Соколов. Унга 1979 йилда Олимпия шаҳарчасида диний хоналарни ташкил қилиш топшириғи берилган эди.

Москвадаги Олимпия шаҳарчасининг маданий марказида ҳар бири 100 квадрат метрдан иборат учта зал ажратилган. Улардан бирида христиан динини эътиқод қилганлар учун ибодат хоналари (католиклар, православлар ва турли протестант оқимлари эргашувчилари), иккинчисида - Ислом, учинчисида  эса - Иудаизм ва Буддизм эътиқодчилари ибодат қилган.

Баъзи диний тузилмалар вакиллари чет элдан таклиф қилинган. Маросимларни бажариш учун 20 нафар дин вакиллари танлаб олинган эди. Улардан бири Россиянинг амалдаги бош раввини Адольф Шаевич эди. 

Унинг таъкидлашича, спортчилар ибодат хонасига фақат суратга тушиш учун кирганлар - "ҳеч қачон спортчилар ибодат қилиш учун йиғилмаган".

"Кирганларнинг барчаси ҳайрон қоларди. Улар Совет Иттифоқида дин таъқиб қилинишини биларди, Олимпия шаҳарчасида эса бутун бир диний марказ пайдо бўлган. Бизнинг ўзимиз учун ҳам бундай қарорнинг қабул қилиниши ҳайратланарли ва кутилмаган ҳол бўлди", - дейди Шаевич.

Бутуниттифоқ Евангелие христиан-баптистлар Кенгашининг собиқ раҳбарларидан бири Вальтер Мицкевич ҳам махсус ажратилган ибодат хоналари спортчилар орасида машҳур бўлмаганини тасдиқлайди.

1980 йилда Олимпия шаҳарчасида хизмат қилган Мицкевич: "Бу жуда зерикарли навбатчилик эди. Бизга камдан-кам одамлар келарди: гоҳида бирор чет эллик югуриб келиб тиз чўкиб ибодат қиларди. Биз улар билан кўп ҳам алоқа қилмасдик", - дейди 1980 йилда Олимпия шаҳарчасида хизмат қилган Мицкевич.

Священнослужители в здании Культурного центра Олимпийской деревни во время XXII летних Олимпийских игр
© Sputnik / Сергей Гунеев
Священнослужители в здании Культурного центра Олимпийской деревни во время XXII летних Олимпийских игр

Аммо дин вакилларига хорижий ОАВлар алоҳида қизиқиш билдирган.

"Ўнлаб журналистлар - японияликлар ва норвегияликлар келишарди. Улар суратга олишарди, умуман Иттифоқда дин ишлари қай аҳволда бўлгани ҳақида саволлар беришарди. Уларнинг кўпчилиги Олимпия шаҳарчасида яшашган ва доим маданий марказ атрофида юришарди", - деб эслайди Шаевич.

Эрталабки ибодатдан кейин телевизор кўргани борардик

"Биз хонани мен иккита буддист ламаси билан бўлишганмиз. Ҳар кунни эрталаб мен ўзимнинг ярмимда ибодат қилиш билан бошлардим, улар ўзлари томонида, кейин эса бирга телевизор кўргани борардик. Ягона нарса – марказда тез-тез ибодат қилгани келиб турган католик спортчилар муайян сони бўлгани”, - дейди Адольф Шаевич.

"Мусулмонлар эрталаб бу ерга келишади-да, кейин хонани қулфлаб кетишарди - улар учун стадионга ёки бошқа жойга бориш янада қизиқарлироқ эди", - дея қўшиб қўяди Мицкевич.

Вальтер Артурович эслашича, католик руҳонийлари Москвага Литвадан келган, у доим уларнинг маросимларини қизиқиш билан кузатган.

"У ерда учта католик бор эди. Оёғини учигача қора либос кийган. Улар ҳар куни эрталаб ва ҳар доим ибодат қилишар ва Исо Масиҳнинг Голгофа азобларини эслашарди", - дейди Мицкевич.

Шаевичнинг сўзларига кўра, барча конфессиялар вакиллари бир-бири билан дўстона муносабатда бўлишган ва ҳар куни мусобақада кўрганлари билан ўртоқлашарди.

"Биз деярли барча руҳонийлар билан гаплашардик: православлар, мусулмонлар билан. Биз, аслида, битта меҳмонхонада яшаганмиз, алоқалар жуда яхши эди, таассуротларимиз билан алмашардик. Асосан спорт ҳақида гаплашардик", - дейди Шаевич.

Маданият маркази вестибюлида катта япон телевизорлари турарди. Бундан ташқари, экранлар ресторанларда хам бор эди - улар орқали мусобақалар намойиш этиларди. Раввин катта спорт мухлиси бўлгани учун мусобақанинг боришини кузатишга барча имкониятлардан фойдаланганини таъкидлайди.

Шаевич, ўйинлардан кейин "идорага ҳисобот бериш" керак бўлганлигини эслайди. Ва у СССР Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кенгашда: "ҳеч қандай диний тадбирлар бўлмади, ҳеч ким ибодат китобларини (дуолар тўпламлари - таҳр.) сўрамади ва келмади ҳам", деб ҳисобот берган.

"Олимпия шаҳарчасида ибодат хоналарининг ҳеч қандай рекламаси йўқ эди. Бу ерда ибодатхона борлигини тушунишлари учун катта ҳарфлар билан "Ибодат хонаси" деб ёзиб қўйиш керак эди. Бундай нарсалар йўқ эди. Одам бу жойни Худо билан, руҳонийлар билан мулоқот жойи эканлигини қандай тушуниши мумкин?! Шунинг учун, шаҳарчага келиб, қаерга боришни билмайсиз", - дея шикоят қилади Мицкевич.

Протестант руҳонийсининг сўзларини Москвадаги XXII Олимпиада ўйинларида шаҳсий биринчиликда бронза медалини қўлга киритган совет от спортчиси Юрий Сальников ҳам тасдиқлайди.

Ирландские спортсмены, члены национальной олимпийской команды во время службы в Олимпийской деревне
© Sputnik / Сергей Гунеев
Ирландские спортсмены, члены национальной олимпийской команды во время службы в Олимпийской деревне

"Мен шаҳарчада ибодат хоналарини кўрмадим ва у ерга боролмадим. Мен ҳам чўқинтирилганман ва Худога ишонаман. Агар шаҳарчада ибодат хоналари борлигини билганимда, у ерга албатта борган бўлардим. Буни чин дилдан айтяпман", - дейди Сальников.

"Москвада ибодатдаги ҳар қандай спортчи ибодат хонасига кириши мумкин эди, бу таъқиқланмаган эди. Аммо Олимпиада Ўйинларида иштирок этаётганини ва буни устига ибодатдалигини расман маълум қилиш - бу ақл бовар қилмайдиган иш эди. Ҳамма жим эди", - дейди православ руҳонийси Николай Соколов.

Кинозал ва сувенир дўконлари: Олимпиада-80 руҳонийлари ҳордиқ чиқариши

Вақт ўтиши билан руҳонийлар ўзларига ҳар хил овунишларни ихтиро қилишларига тўғри келарди.

Мицкевич: "Ҳеч ким келмаганида вақт жуда оғир ўтади. Мен кинотеатрга тез-тез бориб турардим, у ерда энг яхши совет филмлари намойиш этиларди, зал эса доим бўш эди", - дейди Мицкевич.

Яна Вальтер Артурович "ажойиб сартарошхоналар ва турли хил сувенир дўкончалари" бор Олимпия шаҳарчасида айланиб юришни яхши кўрарди.

"Мен магазинлардан мамнуният билан черковлар, диққатга сазовор жойлар тасвирлари бор, Ивановнинг "Масихнинг одамларга кўриниши" расми туширилган откриткаларини сотиб олдим", - деб эслайди Мицкевич.

Шунингдек, Олимпия шаҳарчасида кечқурунлари доим дискотекалар ва совет эстрадаси юлдузлари иштирокида концертлар уюштириларди.

"Бизнинг етакчи санъаткорларимиз ташриф буюрарди: Лев Лещенко, Владимир Винокур, Эдита Пьеха, Людмила Зыкина. Одатда уларнинг концертларига тушиш осон эмас эди. У ерда мен Иосиф Давыдович Кобзон билан танишиб олдим. У шаҳарчанинг диний марказида раввин ҳам борлигидан ҳайрон қолди”, - дейди Адольф Шаевич.

"Зыкина ибодат хонасига келиб: "Ҳа, албатта, Худо бор, Худо бўлмаслигининг иложи  йўқ ... Одамларга Худо тўғрисида эшитиши учун кўпроқ имконият бериш керак", дегани ҳеч эсимдан чиқмайди. Бизнинг зиё аҳли, маданиятимиз вакили: “одамларга ахлоқ, маънавий ҳулқни ўргатиш керак”, деган сўзларини эшитиш ёқимли эди", - деб эслайди Мицкевич.

Жоъме масжиди бузилиб кетишига оз қолди

1980 йилда Москва жоъме масжиди Яқин Шарқдан келган мусулмон спортчилар ва расмий делегацияларнинг зиёратгоҳига айланди.

Бироқ, Ўйинлар арафасида, диний арбоблар ушбу бино учун курашишларига тўғри келди. "Олимпийский" спорт мажмуасини қуриш учун тарихий биноларнинг деярли бутун квартали бузилди. Бундай тақдир масжидга ҳам таҳдид солган. Олдин ҳам ҳолатлар бўлган: масалан, Олимпия шаҳарчасини қуриш пайтида православ черкови бузиб ташланган.

"Менинг отам Абдулқодир Валитов барча идораларга хатлар ёзди. Сиз халқаро спорт тадбирини ўтказяпсиз. Араб мамлакатларидан меҳмонлар келса, уларни қаерга олиб борасиз? Маъносида," - дейди Отрадноедаги "Ярдям" масжиди имоми Исмоил-ҳазрат Валитов.

Бундан ташқари, Миср ва Саудия Арабистонининг СССРдаги элчилари ҳам масжид учун туришди. Натижада, ҳукумат бузиш ҳақидаги қарорини бекор қилди.

  • Москва Жоме масжиди (эски биноси) ва унинг ёнида 1980 йилда қурилган Олимпия спорт мажмуаси
    © Sputnik / Руслан Кривобок
  • Москва Жоме масжиди ва унинг ёнида 1980 йилда қурилган Олимпия спорт мажмуаси
    © Sputnik / А. Родионов
  • Москва Жоме масжиди эски биноси.
    Юрий Сомов
  • Москва Жоме масжиди эски биноси (2015 йилда янгиланган).
    © Sputnik / Юрий Сомов
  • Московская соборная мечеть открылась после реконструкции
    Москва Жоме масжиди янги биноси ва Олимпия спорт мажмуаси.
    © Sputnik / Глеб Киселев
1 / 5
© Sputnik / Руслан Кривобок
Москва Жоме масжиди (эски биноси) ва унинг ёнида 1980 йилда қурилган Олимпия спорт мажмуаси

"Олимпиада пайтида чет эл делегациялари ва маълум кунларда мусобақалари бўлмаган иштирокчилар Москва жоъме масжидига келишарди. У ерда барча мусулмонлар билан бирга намоз ўқиганлар. Буни мен ўз кўзим билан кўрганман", - деб эслайди Россия мусулмонлари Диний бошқармаси раисининг маслаҳатчиси Харис Саубянов.

Валитовнинг яна бир ўғли Ислом-ҳазратининг таъкидлашича, масжидга Совет спортчилари ҳам келишган.

Руҳонийлар Олимпия шаҳарчасига қандай тайинланишган

Олимпия шаҳарчасида аккредитациядан ўтиш учун Дин ишлари бўйича Кенгаш "синахта дин хизматчиларини: православ ва католик руҳонийларини, лютеран пасторлари, раввин, имом, буддистни танлаши ва тайёрлаши керак эди. Аммо Мицкевич ва Шаевич таъкидлашларича, улар Олимпия шаҳарчасида хизмат қилиш учун махсус танловдан ўтмаганлар.

"Айнан Олимпиада туфайли мен Москва раввини бўлдим. 1980 йилда мен раввинлик дипломини олдим, Будапештда ўқишдан қайтдим. Мен СССРда Совет ҳукумати даврида маълумот олган биринчи раввин бўлдим. Мен асли Биробиджандан (РФ Еврей автоном вилоятининг пойтахти - таҳр.) бўлганлигим сабабли, мени у ерга юбормоқчи бўлишди. Аммо Олимпиада бўлди ва бу даврга мени Москвада қолдириб, ўйинларда ишлашимга рухсат беришди", - дея шарҳлади Адольф Соломонович.

Москвага минглаб ибодат китоблари юборилди

АҚШ Олимпиада-80га бойкот эълон қилди ва америкалик спортчилар Москвага келмади. Аммо АҚШдан Ўйинларга ибодат хонаси учун Иудаизм бўйича адабиётлар махсус юборилди.

"Биз айнан Олимпиада учун Америкадан раввин Артур Шнайердан бир неча минг ибодат китобларини, Мусонинг Бешлик Китоби, Тавротнинг нусхаларини олдик. Иттифоқда, Ўйинлар муносабати билан бизга кўп сонли диний нашрларни қабул қилишга рухсат берилди. Мен улардан бир қисмини Олимпия шаҳарчасига олиб келдим. Православлар ва мусулмонлар ҳам, менимча, чет элдан кўплаб китобларни олган", - дейди Адольф Соломонович.

Московская соборная мечеть
© Sputnik / Борис Приходько
Московская соборная мечеть
Мавзу:
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди? (22)

Асосий мавзулар