“Вакциналар учун пойга”: Ғарб Россияни айбламоқда

© AP Photo/Eric GayСотрудник ресторана возле таблички Теперь открыто в Сан-Антонио
Сотрудник ресторана возле таблички Теперь открыто в Сан-Антонио - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирус пандемияси том маънода дунё иқтисодиётини тиз чўктирганидан бир ой ўтиб, вакциналар пойгаси деб аташ мумкин бўлган янги халқаро рақобат "жанри" пайдо бўлди.

Коронавирус пандемияси том маънода дунё иқтисодиётини тиз чўктирганидан бир ой ўтиб, сиёсий ва оммавий ахборот воситалари дунёсида вакциналар пойгаси деб аташ мумкин бўлган янги халқаро рақобат "жанри" пайдо бўлди. Коронавирус икки маротаба коллектив Ғарбга олиб келган яққол психологик жароҳатни ҳисобга олган ҳолда, ушбу пойгада ғалаба қозониш масаласи шунчаки сиёсий эмас, балки ҳам сиёсий,  ва Ғарб жамиятининг ўз-ўзини ҳурмат қилиши нуқтаи назаридан принципиал бўлиб қолди. Европа гуманизмининг энг яхши анъаналарида тарбиялаган одам учун (замонавий дунёда бу Европалик ёки америкаликни эмас, балки совет ёки рус маълумотига эга бўлган кишини англатади) ҳозирги замонда Ғарбнинг "вакциналар пойгаси" борасида васвасасини тушуниши жуда қийин, аммо буни барчасини замонавий АҚШ ёки Буюк Британиянинг асосий соҳаси, яъни сиёсий ва тижорий PR нуқтаи назаридан тушунтиришга ҳаракат қилиш мумкин.

Шприц с лекарством - Sputnik Ўзбекистон
Россияда коронавирусга қарши эмлаш 15 августдан бошланиши мумкин

PR майдонида жамоавий Ғарб, шу жумладан, АҚШ ва Буюк Британияда бир нечта жиддий "коронавирус шикастлари"га дуч келди. Биринчидан, узоқ (шунингдек, "чуқур тоталитар ва баъзида қолоқ", бу Лондон ва Вашингтон сиёсатчиларининг стереотипларига кўра) Хитой эпидемияни осонроқ енгди, муаммони эртароқ тушунди ва иқтисодий зарарни самарали чеклади. Бунинг ортидан ҳатто ўз ватанпарварлари назарида ҳам, АҚШ ва Буюк Британия, шунингдек, баъзи Европа Иттифоқи давлатлари ҳам унчалик илҳомлантирувчи кўринмайди.

Коллектив Ғарбнинг ғурурига навбатдаги шикастни беихтиёр (бундай бўлиб туради) Россия етказди - коронавирусдан "Ғарбни таҳқирловчи паст даражада" ўлимлар ва тестларни оммавий ўтказилиши билан, бу Ғарб оммавий ахборот воситаларининг тишларини ғичирлатишини ва статистикани сохталаштиришининг асоссиз айбловларни келтириб чиқарди, гарчи статистика (БССТ маълумотларидан ташқари) яққол эди:  Нью-Йоркда эпидемия қурбонларининг жасадлари кўчаларда музлатгичларда тўпланган ва бу тиббий ва давлат бошқаруви сифатидаги фарқни баҳолаш учун етарли.

Вакцина от COVID-19 во время тестирования в исследовательском центре вакцин - Sputnik Ўзбекистон
Россияда коронавирусга қарши вакцинанинг 26 та варианти яратилмоқда

Ва шу манзарада, талаб этиладиган харажатлар ва ҳар қандай хавф-хатарлардан қатъи назар, жамоавий Ғарб (шунингдек муайан Ғарб сиёсатчилари учун) вакцинани ишлаб чиқаришда устуворлик масаласи имидж нуқтаи назаридан жуда муҳим бўлиб қолмоқда, чунки, мисол учун АҚШ – ҳамон "дунёдаги биринчи рақамли" эканлигини кўрсатиш керак.

Шу билан бирга, Америка ОАВларини ўқиётганингизда ғалати бир туйғу вужудга келади: бирон бир партияга мансублигига қараб ва нашр эгаларининг Дональд Трампга хайрихоҳлиги бор-йўқлигига қараб, муайян нашрлар вакциналарни ишлаб чиқарадиган Америка компаниялар учун ёки Британия, Германия, ҳатто Хиндистон компаниялари ва университетлари учун ҳайрихоҳлик билдирмоқдалар, мақсад – "вакциналар пойгасида" ғалаба қозониш шарафи "тўғри" мамлакатнинг бирон бир тузилмасида бўлиши, аммо "лаънати Трамп режими" бундан сиёсий бонусларни ололмаслиги. Макро миқёсда ҳам шунга ўхшаш можаро мавжуд: НАТО ёки G7 ҳамкорлари билан билан саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ўрнига, расмий Вашингтон, баъзи немис ОАВларига кўра, Германиядан АҚШга истиқболли биотехнология компаниясини камида "суғуриб" олишга ҳаракат қилди, бу компанияда баъзи муҳим антикоронавирус ишланмалари бўлган.

Вакцина от COVID-19 во время тестирования в исследовательском центре вакцин - Sputnik Ўзбекистон
Россияда COVID-19 вакцинаси тайёр. Эмлаш ишлари медик ва ўқитувчилардан бошланади

Шу нуқтаи назардан, Россия ёки Хитойнинг коронавирусга қарши вакцинани яратиши ва оммавий равишда ишлатишга яқинлиги ҳақидаги ҳар қандай хабарлар Ғарб ахборот майдонида жумбуш реакцияни келтириб чиқаради, уни одатий аллергия билан эмас, балки ҳақиқий анафилактик зарба билан солиштириш мумкин.

Албатта, америкалик тиббиёт амалдорлари ҳақиқатан ҳам фақат профессионал нуқтаи назарга асосланган деб тахмин қилиш мумкин, аммо юқорида айтилганларнинг барчасини инобатга олган ҳолда, маълум бир сиёсий мантиққа эга эканлигига жиддий гумон бор. Россиянинг шу йил кузида шифокорларни оммавий эмлашни бошлаш режалари ҳақидаги хабарларга шунингдек, Хитойда эҳтимолий вакциналарни муваффақиятли синовлари ҳақидаги хабарларга расмий муносабатга мисол сифатида, The Wall Street Journal чоп этган Америка юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси позициясини келтириш мумкин:

"АҚШнинг юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси, доктор Энтони Фаучи, жума куни Конгрессда ўтказилган COVID-19 бўйича кичик қўмитасида йиғилишида АҚШ ХҲР ёки Россияда ишлаб чиқарилган вакциналарни ишлатмаслигини эҳтимолдан холи эмаслигини айтди. "Мен чиндан ҳам хитойликлар ва руслар вакцинани бировга беришдан олдин, ҳақиқатан синовлардан ўтказишадидеб умид қиламан, - деди у. Менимча, синовлар ўтказилгунга қадар вакцинани тарқатишга тайёрлигига даъво қилиш анча муаммоларни келтириб чиқаради". Шунингдек  Доктор Фаучи, АҚШ вакцинани йил охиригача олишига умид қилаётганини маълум қилди".

Bloomberg бизнес маълумотлари агентлиги турли мамлакатларда эҳтимолий вакциналарнинг қиёсий таҳлилига асосланиб, Фаучи, эҳтимол, Американинг Moderna компаниясининг вакцинасига умид қилаётганини таҳмин қилмоқда.

Коронавирусдан ҳимояланганлар: вакцинани синаб кўрган кўнгиллилар уйларига кузатилди - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусдан ҳимояланганлар: вакцинани синаб кўрган кўнгиллилар уйларига кузатилди

Bloomberg-нинг рўйҳатида (ушбу мақола ёзилаётган пайтда) Россиянинг ишланмалари йўқ, бу ғарб ўқувчисида Россия имкониятлари ҳақида соҳта таассурот қолишига ва Россия вакцинаси "номаълум жойдан" пайдо бўлган хомҳаёл пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Ҳозирнинг ўзиданоқ "вакциналар пойгаси" қандай давом этишини тахмин қилишимиз мумкин: Россия ёки Хитой вакцинаси дарҳол хавфли деб эълон қилинади ва сохта янгиликлар жанрида тегишли маълумотлар жойлаштирилади. Шу билан бир қаторда, Ғарб аудиториясининг шубҳали қисмини ишонтириш учун тезис ҳар қандай ҳолатда ҳам вакциналар иш берса ҳам, ушбу вакциналар хитой, эрон ва рус хакерлари томонидан ўғирланган деб тахмин қилинган маълумотлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади, жамоатчилик фикрини тайёрлаш эса тегишли тарзда аллақачон амалга оширилиб бўлган. Ва ҳимоянинг сўнги чизиги сифатида эса Россия ва Хитойни "вакцинали миллатчилиги"да айблаш ва эпидемияга қарши курашни аллақандай халқаро рақобатнинг аналогига айлантириш истаги бўлади, аммо параллел тарзда бундай муҳим масалада Пекин ёки Москвага қарам бўлиб қолмаслик учун Ғарбда ўз вакциналарини яратиш зарурлиги ҳақида тезис илгари сурилади.

Производство пробирок на предприятии Гранат Био Тех - Sputnik Ўзбекистон
Россияда COVID-19га қарши вакцина қилинганларда иммунитет пайдо бўлди

Бу каби ёндашувнинг муаммоси шундаки, бундай "бошқариладиган чекиниш"нинг ҳар бир босқичида - ва инкор қилиб бўлмас ҳақиқат ҳужуми остида чекинишдан бошқа илож йўқ - Ғарб ОАВлари ўз аудиториясининг тобора кўпроқ сегментларининг ишончини йўқотади. Бу эса Россия ва Хитой дезинформациясига қарши курашиш зарурияти ҳақидаги мунтазам конференциялар ва Америка ва Европанинг тегишли тузилмаларидан аввалги мавқеини тиклаш учун кўпроқ бюджет ажратишни талаб қилиш билан якунланади. Аммо аудиториянинг ишончини йўқотиш осон, тиклаш эса қийин, шу билан бирга коронавирус Ғарб дунёсида шундоқ ҳам рўй бериб келган жамоатчилик ишончининг пасайиши жараёнини тезлаштирди. Ғарб медиа ҳудудида баралла ишора қилинадиган Россия, Хитой ва бошқа "навбатчи айбдорлар", аслида бу муаммога ҳеч қандай алоқаси йўқ ва "вакцина миллатчилигидан" ғарбий ҳамкорларимиз ўз айблари сабабли азият чекишади ва, эҳтимол, мағрур ёлғизликда.

Манба: РИА Новости.

Янгиликлар лентаси
0