06:29 25 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Колумнистлар
Ҳавола олиш
234811

Ҳаракатланаётган поезд олдида йўл очиш, локомотивни тезда таъмирлаш, қўшинларни бутун мамлакат бўйлаб кўчириш – 6 август, пайшанба куни ҳарбий темир йўлчилари ўзларининг касб байрамини нишонламоқда.

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik, Андрей Коц. Ҳаракатланаётган поезд олдида йўл очиш, локомотивни тезда таъмирлаш, қўшинларни бутун мамлакат бўйлаб кўчириш – 6 август, пайшанба куни ҳарбий темир йўлчилари ўзларининг касб байрамини нишонламоқдалар. Уларнинг жанговар техникаси ҳар доимгидек ноодатий бўлган. Рельсдаги зирҳли маҳлуқлар ҳақида - РИА Новости материалида.

Захира йўлида

Гарчи зирҳли поездлар XIX асрда пайдо бўлган бўлса-да, улар ҳали ҳам Россия армияси захирасида мавжуд. Биринчи чечен кампанияси пайтида, СП-1 ва СП-2 махсус поездлари Назран-Грозний участкасида таъмирлаш-тиклаш гуруҳларини ҳимоя қилган. Уларнинг ҳар бирининг платформаларида иккитадан БМП-2 мавжуд. Шунингдек, ушбу майдончаларда қум ва шпалдан ясалган бошпаналар, автоматлар ва автоматик гранатомётлар учун ўт очиш нуқталари жиҳозланган.

Иккинчи чечен кампаниясида бешта махсус поезд иштирок этди. Экипажларга темир йўл йўналишларини муҳандислик разведкаси, фугаслардан тозалаш, қўшин эшелонларини жанговар кузатуви ва мудофааси юклатилган. Ва бугунги кунда "Байкал", "Терек", "Амур" ва "Дон" зирҳли составлари, зарурият туғилса, йўлга чиқишга тайёр. Хусусан, 2015 йилда улардан иккитаси бир нечта ҳарбий округларда моддий-техник таъминот қўшинларининг машқларида иштирок этган.

Подготовка к транспортировке ракетного экраноплана проекта 903 Лунь
© Foto : Courtesy of Press service of the Southern Military District

Бироқ, яқин вақтгача рельслардаги энг қўрқинчли маҳлуклар - 1980-йилларнинг охирларида хизматга қабул қилинган РС-22 қитъалараро баллистик ракеталари билан жиҳозланган жанговар темир йўл ракета тизимлари (БЖРК) эди. Ушбу ядровий ушлаб туриш воситалари ривожланган темир йўллар тармоғи туфайли жуда ҳаракатчан эди, уларни йўлдошлардан кузатиш жуда қийин бўлган. БЖРК биринчилардан бўлиб ядровий қуролсизлантириш дастурининг бир қисми сифатида хизматдан чиқарилди.

2013 йил апрел ойида Мудофаа вазирининг ўринбосари Юрий Борисов "Баргузин" номли янги авлод БЖРК лойиҳаси ҳақида маълум қилди. 2014 йил декабрига келиб, Мудофаа вазирлиги комплексга қандай ракета ўрнатилиши бўйича қарор қабул қилди: бу РС-24 “Ярс”. Битта поездга – олтита ракета. Улар оддий юк вагонига сиғади, бу эса фуқаролик поездлари оқимида БЖРК-ни самарали ниқоблаш имконини беради.

Бироқ, 2018 йилда лойиҳа музлатилганлиги маълум бўлди ва бўш қолган маблағлар шахтада жойлаштириладиган "Авангард" ракета мажмуасини яратишга сарфланди. Шунга қарамай, ракета поездлари бўйича ишланмалар сақланиб қолди ва Россия уларни ишлаб чиқаришни тиклашга доим қодир.

Биринчи "Хунхуз"лар

БЖРКнинг катта набиралари деб 1915 йилда император армияси таркибига киритилган биринчи рус зирҳли поездларини атаса бўлади. Унда қўшинлар таркибига бешта махсус поезд киритилди. Биринчи жаҳон урушининг энг яхши зирҳли поездлари деб “Ҳунхуз” типидаги тўртта поезд ҳисобланади.

Уларнинг ҳар бири "О" серияли паровоз ва икки ўқли платформадан иборат бўлган. Улар Австриянинг 12 та қўлга олинган саккиз миллиметрлик Шварцлозе пулемёти ва 1904 йилда ишлаб чиқарилган 76,2 миллиметрлик тог тўпига эга минора билан жиҳозланган. Қалинлиги 1,2-1,6 сантиметр пўлат тунука билан қопланиши 94 кишидан иборат экипажни ўқотар қуролдан ҳимоя қилишга етарли эди.

Бош зирҳли поезд 1915 йил 24 сентябр куни эрта тонгда тўғридан-тўғри Австрия окоплар чизиғига етиб бориб, бўронли ўт очган. Шошиб қолган душман чекинди ва рус пиёда қўшинлари дарҳол ҳужумга ўтдилар. Бироқ, австрияликлар тезда ўзларига келиб, иккинчи ҳимоя чизиғида “Хунхуз”ни ишдан чиқаришди.

Россия армияси йирик операцияларда зирҳли составлардан фаол фойдаланган, хусусан, Брусилов ҳужумида.

Фронт йўлларида

Зирҳли поездлар фуқаролар урушида жангларда иккала томонда ҳам иштирок этишган. Иккинчи Жаҳон урушида ўнлаб турли хил лойиҳалар бўйича қурилган, енгилларидан тортиб ўта оғирларигача, икки юздан ортиқ зирҳли поездлар темир йўлларда жанглар оборган. Улардан энг машҳури, шубҳасиз, Севастополни ҳимоясида қатнашган “Железняков”дир.

У ҳақиқий қуруқликдаги маҳлуқ бўлиб, тўртта платформада жойлашган бешта 76 миллиметрлик тўп, иккита 82 миллиметрлик миномёт, ўн тўртта 7,62 миллиметрлик Максим пулеметлари ва иккита 12,7мм зенитли ДШК билан қуролланган эди. Зирҳ қалинлиги 30 миллиметрга етган, тезлиги эса соатига 50 километрни ташкил этган, бу эса “Железняков”га зарбани самарали ушлаб туришга ва ҳужумдан тезда чиқиб кетишга имкон берган.

Немислар уни "яшил шарпа" деб аташган. Тинч ҳолатда экипаж камуфляж рангларини ўзгартириб, составни қайта бўяшган. Йўлга "Железняков" фақат синчков разведкадан сўнг чиқарди. Ҳужум чизиғида у душман истеҳкомларига кучли зарба бериб, дарҳол позициясини ўзгартирарди. "Железняков" тош қояларда ёки туннелларда ўйилган тор чуқурчаларда яширинар эди. Гитлерчилар тутиб бўлмас зирҳли поездни кузатишга муваффақ бўлишди. Авиация у яширинган туннелга ҳужум қилиб иккала чиқиш йўлини тўсиб қўйди.

1942 йил 1 майда шакллантирилган 31-чи зирҳли поездлар дивизиони Волгадан Берлингача жанглар олиб борди. Унинг асосий зарба кучи "Козьма Минин" ва "Илья Муромец" составлари. Уларнинг ҳар бири 76 миллиметрлик тўртта тўп, иккита реактив снаряд учириш ускунаси, 12 тадан ДТ пулемети ва тўрттадан 25 миллиметрлик автомат зенит қуроллари билан жиҳозланган бўлган. Зирҳ қалинлиги 4,5 сантиметрга етган.

Бўлинма Курск жангида 61-чи армиянинг ҳужумини ҳимоя қилиб турган, Ғарбий Украинани озод қилган ва немисларга Польшада зарбалар берган. Унинг ҳисобида – артиллерия дуэлида вайрон қилинган битта немис зирҳли поезди, 42 та миномёт батареяси, 24 та алоҳида қурол нуқтаси, 14 та дзот, 94 та пулемёт пункти, 15 та самолёт ва юзлаб душман аскарлари.

Урушдан кейин

1970-йилларда, ХҲР билан муносабатлар кескинлашуви туфайли СССР Совет-Хитой чегараси бўйлаб Транссибирь магистралини патруллаш ва ҳимоя қилиш учун тўртта зирҳли БП-1 поездини қуришга қарор қилди.

Янги техника, ҳозирда айтилганидек, модулли бўлган. Зирҳли тепловоз саккизта платформада иккита ПТ-76 сузувчи танки, саккизта БТР-40ЖД зирҳли транспортёри, шунингдек иккита Зу-23-2 зенит қуроллари жойлашган майдончани тортиб келган.

Шунингдек, бешта БТЛ-1 русумидаги жанговар модул: маневрли тепловоз ва Т-54, Т-55 ёки Т-62 танклари ўрнатилган иккита тўрт ўқли платформалардан иборат бўлган. Бунга қўшимча одатий қуролларга эга пиёдалар бўлинмаси. Бу поездлар мустақил равишда ҳам ҳаракат қилишлари мумкин эди.

Дарвоқе, бу поездлар жангларда қатнашишига тўғри келмади. Пекин билан алоқалар яхшиланди ва БП-1 захирага юборилди.

Асосий мавзулар