09:40 26 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Колумнистлар
Ҳавола олиш
581 0 0

АҚШ Мудофаа вазири Марк Эспернинг айтишича, Германиядан қўшинларни олиб чиқиш Россияни ушлаб туришни ўз ичига олган стратегияга зид эмас.

АҚШ Мудофаа вазири Марк Эспернинг айтишича, Германиядан қўшинларни олиб чиқилиши Россияни тийиб туриш стратегиясига киради.

Вазирнинг бу вазиятдаги ҳолати оддий губернатор ҳолатидан ёмонроқ, чунки унинг тасарруфида эълон қилинаётган позицияни қўллаб-қувватлаш учун фақат битта аргумент мавжуд. Расмий равишда қараладиган бўлса, АҚШ амалда "қўшинларни шарққа, Россия чегараларига яқинроқ жойга кўчиради". Муаммо шундаки, яқинроқдан ўрганилса, ушбу тезис юз бераётган воқеаларнинг америкаликлар учун ноқулай бўлган аксини фош қилиб, чангга айланади.

Германияни деярли 12 минг аскар тарк этади. Аммо уларнинг аксарияти - 6,4 минг киши АҚШга, уйларига қайтади. Қолганлари бошқа Европа мамлакатларига, шу жумладан Италия ва Белгияга қайта тақсимланади. Москва ёнига – Польшага эса - фақат бир минг аскар юборилади.

Эспернинг сўзларини қўллаб-қувватлашга унча етарли бўлмаган математика. Бундан ортиқ бўлмаслиги тайин, чунки ГФРдаги Америка контингенти атрофидаги маш-машалар, НАТО ва Россия ўртасидаги қарама-қаршиликдан анча йироқ.

 

2018 йил июн ойида Washington Post  газетаси Пентагон томонидан ўтказилган Европада қўшинларнининг кенг кўламли қайта жойлаштириш нархлари ва таъсири таҳлили ҳақида айтиб берган эди. Газетанинг таъкидлашича, Трамп ўша йилнинг бошидаёқ ушбу ғояга қизиқиш билдирган. Аммо бунга АҚШ президентининг ҳохиши фақатгина мудофаа учун катта пул тўлашни истамаган НАТО бўйича иттифоқчиларининг норозилиги билан боғлиқ эди. Биринчидан, бу ерда гап аввало Берлинга тегишли, у кўп йиллар давомида Шимолий Атлантика альянси низомида талаб қилинганидек ҳарбий харажатларни ялпи ички маҳсулотнинг икки фоизигача оширишдан қочаётганди.

Бир йил олдин, ушбу мавзу жамоат эътиборида яна пайдо бўлди. Унда АҚШнинг Германиядаги элчиси Ричард Гренелл ўз мамлакатининг ҳарбий контингентининг бир қисмини Германиядан Польшага олиб чиқишга тайёрлигини очиқдан-очиқ билдирган, чунки "немислар ўз савдо балансининг профицитини ички мақсадларига сарфлаётган бир пайтда, Америка солиқ тўловчилари Германиядаги 50 мингдан ортиқ америкаликлар учун тўлашда давом этишини кутиш ҳақоратлидир".

Бу баёнот Польшада энг жўшқин ва ва бағоят ҳурсанд муносабат билан кутиб олинишига сабаб бўлди. Бутун ўтган йил давомида Польша сиёсатчилари ва ОАВлари айнан  уларнинг мамлакати ГФР ўрнига Америка ҳарбий кучларининг Европадаги асосий марказига айланишини жуда орзу қилиб келдилар. Гап ядро қуролларини ҳам кўчириш истиқболларини муҳокама қилишгача борди ҳам. Аммо таъкидлаш жоизки, бу гаплар ўзидан ўзи пайдо бўлмади, балки воқеаларнинг бундай ривожланишига йўл қўйган АҚШ амалдорлари томонидан қўзғатилди.

Умуман олганда, агар далилларни сиёсий баёнотлар, режалар ва тахминлардан тозаласак, унда рўй бераётганларнинг моҳияти жуда оддийлигини кузатса бўлади.

АҚШ кўп йиллар давомида дунёдаги энг йирик иқтисодиётлардан бири бўлган Германияни ҳарбий харажатларини кескин оширишга мажбур қилишга уриниб келган, чунки агар бу муваффақиятли амалга ошганида, маблағларнинг катта қисми океан ортига оқиб келган бўларди. Америкаликлар таҳдидлар, босим ва шантаж усулларигача боришган. Бироқ, уларнинг барча саъй-ҳаракатлари муваффақиятсиз бўлди: Вашингтон немис ҳукуматини ўз позицияларидан силжита олмади.

Кўринишидан, Дональд Трамп рўй бераётган воқеалардан ниҳоятда чарчаган, АҚШ бу вазиятда мутлақо ютқазганига ўхшамаслиги учун энди мамлакат мудофаа вазири ва бошқа амалдорлар давлат раҳбарининг Германиядаги ҳарбий кучларни олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлаш операциясини амалга оширмоқдалар.

Аммо аслида бу рўй берди ҳам. Улар бой берди.

Улар немислардан ўзлари хоҳлаётганига мажбурлай олмадилар. Ўз иқтисодиётига қўшимча сармоялар киритолмадилар. Европадаги ҳарбий контингент қисқартирилади ва буларнинг барчаси Россиянинг тобора кучайиб бораётган таъсири ва кучи фонида. Германияни қўшинларнинг олиб чиқиб кетилиши кўринишидаги жазолаш кўринишидан жуда суст: ГФР ҳақиқатан ҳам ҳарбий тузилмага хизмат қиладиган иш жойларини ва маълум воситалардан маҳрум бўлади, аммо бу йўқотишларни, мамлакат Вашингтон талабларига рози бўлган тақдирда вужудга келадиган йўқотишлар билан солиштириб бўлмайди.

Умуман олганда, Польшадаги қўшимча мингта ҳарбий АҚШга ўз юзни сақлаб қолишга ва Россияни ушлаб туриш йўлини давом эттиришини жар солиб туришга имкон берадиган ягона нарсадир.

Аммо, бу воқеадаги энг қизиғи, Трамп айнан нима сабабдан Германиядан контингентни олиб чиқишга қарор қилганида. Ахир унга вазиятни яна ҳам чўзиб ўтиришга ҳеч нарса тўсқинлик қилмаган ва салбий оқибатлари ҳам камроқ бўларди.

Бу ерда, муаммо ечимини Америка президентнинг шахсияти ва у миллий етакчи сифатида ўз олдига қўйган мақсадларда излаш керак.

Ажабтовурлигига қарамай, Дональд Трамп аслида АҚШда тўпланиб қолган тизимли муаммоларни, шу жумладан радикал чоралар билан ҳал қилишни режалаштирган. Қолаверса, АҚШ ўз иқтисодий манфаатлари давлат обрўси билан очиқчасига зиддиятларга тўғри келиб қолган тузоққа тушиб қолди.

Аслида, президентнинг норозилиги бежиз эмас: Америка нафақат Европанинг мудофаа функцияларини ўз зиммасига олди, балки у асосан ўзи бу учун пул тўлайди, чунки Эски Дунёнинг энг катта ва энг бой иқтисодиётлари унинг бўйнига қулайгина ўрнашиб олган.

Шубҳасиз, бу ерда уларнинг ҳеч бири, шу жумладан Германия, Россиядан ўзларига нисбатан ҳарбий таҳдиди ҳақиқатига аниқ ишонмаслиги бу ерда катта рол ўйнайди. Агар америкаликлар Москва билан ҳарбий ва сиёсий ўйин ўйнашларни давом эттиришни истасалар, Европа ўзининг НАТО бўйича катта ҳамкорига қўмаклашиб туришга тайёр, аммо ўз амбициялари учун Вашингтон ўзи тўлаши керак.

АҚШнинг глобал супердержава сифатида мақоми аксарият Америка элиталарининг жуда муҳим мавқега эга, бунинг учун улар ҳар қанча маблағ тиқишга тайёр. Шу жумладан, олдиндан муваффақиятсиз ҳисобланган лойиҳаларга ҳам.

Аммо Дональд Трамп бундай позициядан йироқроқ. У бир неча бор ва очиқчасига дунё етакчисилиги АҚШ ва унинг иқтисодиётига маълум фойда келтириши кераклигини тақидлаган. Агар бу иш бермаса, унда супердержава мақоми бефойда ва қимматга тушадиган бемаъниликдир, уни қўллаб-қувватлашга сарфланадиган маблағларни эса янада муҳимроқ соҳаларга йўналтирилиши керак.

Германиядан контингентнинг бир қисмини олиб чиқиш қарори, Трампнинг сўзлари принципиал масалалар бўйича асли ҳаракатларга зид эмаслигига яна бир мисолдир.

Берлинни ўз позициясини ўзгартирмаслигини англаган, у ўзини ишбилармон каби тутди ва харажатларни камайтириш жараёнини бошлади. Ҳарбийларни кўчириш АҚШга анча қимматга тушади, аммо бу ҳар ҳолда бу уларни Германияда ушлаб туришдан кўра фойдалироқ бўлади. Шунинг учун Дональд Трампнинг қарори иқтисодий нуқтаи назардан самарали ва АҚШнинг миллий манфаатларига жавоб беради деб ишонч билан айтишимиз мумкин.

Айни пайтда, бу қарор, шубҳасиз, АҚШнинг заифлигини, зиммасига олинган молиявий мажбуриятлари бутун юкини кўтаришга қодир эмаслигини намойиш этиш орқали ўзининг дунё бўйлаб гегемонияси йўқ қилишни давом эттирмоқда. Бу эса бутун дунё манфаатларига жавоб беради.

Асосий мавзулар