11:21 20 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Колумнистлар
Ҳавола олиш
467 0 0

Одамларни коронавирус билан касалланишидан ҳимоя қилиш. Усул ҳар жиҳатдан яхши - одам ҳам соғлом қолади, бошқаларни ҳам юқтирмайди.

Сергей Царенко. Биз, шифокорлар, моноклонал антитаначалар, стероидлар, антивирус дори воситалар ёрдамида коронавирус билан оғриган беморларни даволашда катта ютуқларга эришдик. Беморлар вафот этиши ҳолатлари камайди, аммо инфекциянинг оғир шакллари учраса, уларни Ўпкани суньий вентиляция ускуналарига ўтказишимизга тўғри келмоқда. Кейинчалик ҳар ўн бемордан 6-8 нафари касалхона ичидаги инфекциялардан вафот этмоқда. Бундай беморларни янги антибиотиклар ёрдамида қутқариш мумкин бўлар эди. Аммо уларни яратишга йиллар керак бўлади.

Аммо яна бир усул ҳам бор: одамларни коронавирус билан касалланишидан ҳимоя қилиш. Усул ҳар жиҳатдан яхши - одам ҳам соғлом қолади, бошқаларни ҳам юқтирмайди. Ахир, бу касалликка чидамли одамлар қанча кўп бўлса, жамиятда иммун қатлами шунча қалин бўлади, эпидемиянинг охири шунча тез келади.

Ҳозирча касалликка чидамлилик фақат одам у билан касалланган тақдирдагина шаклланмоқда. Аммо хавфсизроқ вариант ҳам бор ахир – бу эмлаш. Устига устак, Гамалея институти мутахассислари томонидан яратилган самарали ва хавфсиз вакцина ҳам мавжуд. Микробиология ҳамжамиятда бу институт автомобилсозликда "Мерcедес" маркаси каби мавқега эга.

Мен академик Гинцбург ва Логуновни кўп йиллардан бери биламан. Улар ва ходимлари билан бирга бардошли бактерияларга қарши курашишнинг янги усулларини ишлаб чиқмоқдамиз. Бундан ташқари, институт олимлари аллақачон Эбола ва MERS-га қарши вакциналарни муваффақиятли яратдилар. Улар буни нафақат яратдилар, балки вакциналарни яратишда хавфсиз ва самарали усул – вектор усулини ишлаб чиқдилар. Одам учун хавфсиз аденовирусга орбитал станцияни ташувчи-ракетага илганни сингари - коронавируснинг бир бўлагини илишади. Уни инсон танасига киритишади. Шундан сўнг, ҳам "ташувчи-ракетага", ҳам "орбитал станцияга" иммунитет ҳосил бўлади. Муваффақиятни мустаҳкамлаш учун уч ҳафтадан кейин худди шундай "орбитал станция" бошқа аденовирусда , бошқа"ташувчи-ракетага" илинган ҳолда киритилади. Иммунитет яна шаклланади. Натижада, иккала аденовирусга сустроқ иммунитет шаклланади-да (ахир унинг организмга кераги йўқ), коронавирусга эса - барқарор ва ишончли иммун ҳимоя шаклланади.

Барча доҳиёна нарсалар каби оддийгина. Ахир бизнинг “Левша”ларимиздан (чапақай-уста – таҳр.) бошқа ҳеч кимнинг ҳаёлига бундай нозик нарсалар келмаган. Дунёда яна бир нечта векторли вакциналар яратилмоқда, аммо бирданига иккита "ташувчи-ракета" билан ҳеч қаерда йўқ!

Вакцина аллақачон кўнгиллиларда синовдан ўтди. Эътиборга шуниси лойикки, биринчи кўнгиллилар Гамалея институтининг барча ходимлари бўлди. Улар янги кўприк яратувчиларига ўхшайди - кўприк бўйлаб биринчи поезд юраётганида, улар шу кўприк остида туришди! Бундан кейин, вакцина ҳарбий кўнгиллиларда синовдан ўтказилди. Битта ҳам асорат йўқ, ҳаммасининг иммунитети ўта кучли.

Матбуотда танқидлар тўлқини ўтгани ажабланарли эмас. Ўғирланган технологиялар ҳақидаги шунчаки уйдирмалардан тортиб, вакцинага иммунитетни шаклланиши пайтида тасодифан коронавирусни юқтириш ҳолатида вазиятнинг ёмонлашиши мумкинлиги ҳақидаги сохта илмий мулоҳазаларгача. Охиргиси жуда қўрқинчли эшитилади: Антитаначаларга қарам кучайиш (ADE). Мутахассис бўлмаганлар учун қўрқинчли. Вирусологлар эса ADE таъсири фақатгина Денге безгагига хос ва шунда ҳам эмлаш билан боғлиқ бўлмаганлигини билишади. Бошқа ҳолларда, эффект баъзан пробиркада кўринади. Коронавирус инфекциялари ҳолатида эмас.

Шунда савол туғилади. Матбуотда бу кампанияни ким молиялаштирмоқда? "Мустақил экспертлар" кимга қарам? Полишинель сири: ҳозиргача Россия олимларидан ортда қолган бошқа вакцина ишлаб чиқарувчиларига қарам. Шунингдек баъзида самарали дорилар, аммо касалликнинг енгил шакли ва кўп ножўя таъсирларга эга антивирус дори воситалари ишлаб чиқарувчиларига.

Биз, амалиётчи-шифокорлар, бу шов-шувли маш-машаларга эътибор беришдан уяламиз. Биз коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар олдимизга келишини тўхташини ва ҳозирча эпидемияда бошқа ишга бормаётган қўлларимиз бошқа касалликлар билан ҳам шуғулланишини кутамиз.

Асосий мавзулар